ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 17.07.2018 й. 3040-сон билан рўйхатга олинган 09.07.2018 й. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 12-2018-сон, Халқ таълими вазирлигининг 7мҳ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 17 июлда 3040-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги ва

Халқ таълими вазирлигининг

2018 йил 9 июлдаги

12-2018, 7-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини

ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини

эълон қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон "Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан дастлабки танловдан ўтган 9-синф битирувчиларини академик лицейларга қабул қилиш учун саралаш имтиҳонлари (бундан буён матнда саралаш имтиҳонлари деб юритилади) ташкил этилади.


2. Саралаш имтиҳонлари ижодий имтиҳон ёки тест синовлари тарзида ташкил этилади.

Саралаш имтиҳонларини тест синовлари ёки ижодий имтиҳон шаклида ўтказиш таълим йўналишига мувофиқ академик лицейлар томонидан мустақил белгиланади.


3. Саралаш имтиҳонлари барча ўқувчилар учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилади.


4. Саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар ўтказилади.


5. Ижодий имтиҳонлар ҳар бир фан бўйича Маслаҳат кенгаши тавсиясига асосан олий таълим муассасаси ректор буйруғи билан ташкил этиладиган ҳар бири камида 5-7 нафар аъзодан иборат комиссия томонидан ўтказилади.


6. Тест синовлари Маслаҳат кенгаши тавсиясига асосан олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан ташкил этиладиган камида 7 нафар аъзодан иборат тест синовларини ўтказиш бўйича комиссия томонидан ўтказилади.


7. Комиссия таркиби қуйидаги тартибда шакллантирилади:

комиссия раиси - академик лицей директори;

комиссия аъзолари - тегишли олий таълим муассасаси ҳамда академик лицейнинг профессор-ўқитувчилари ва масъул ходимлари;

комиссия котиби - академик лицей директорининг ўринбосари.


8. Комиссия раиси:

саралаш имтиҳонларида иштирок этадиган кузатувчилар рўйхатини шакллантиради;

комиссия ишини ташкил этади;

комиссия вазифаларини белгилайди;

комиссия фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Комиссия раиси мазкур Низомда белгиланган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.


9. Комиссия саралаш имтиҳонларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ташкил этишга, шунингдек саралаш имтиҳонларининг адолатли, ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилишига ҳамда имтиҳон натижаларининг холислиги учун жавобгар бўлади.



2-БОБ. САРАЛАШ ИМТИҲОНЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ


§ 1. Умумий қоидалар


10. Саралаш имтиҳонларини ўтказиш муддатлари ва тегишли йўналишлар бўйича саралаш имтиҳонлари топшириладиган фанлар рўйхати ва фанлар бўйича саралаш имтиҳони шакли, шунингдек саралаш имтиҳонлари натижаларини баҳолаш мезонлари саралаш имтиҳонлари ўтказилишидан камида 10 кун олдин ўқувчиларга улар таълим олган умумий ўрта таълим муассасаси орқали хабар қилинади, шунингдек оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан академик лицейнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва академик лицейнинг эълонлар тахтасига илиб қўйилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тегишли олий таълим муассасаси ректори академик лицейларга кириш учун синовлар катта сиғимдаги биноларда ўтказилиши, тест жараёнининг энг кўп даражада очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаб, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, ўқувчиларнинг ота-оналари синовларни онлайн режимида кузатиб боришларига имконият яратилишини таъминлайди.


12. Ўқувчилар чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича саралаш имтиҳони топширади. Ўқувчи ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан саралаш имтиҳони топшириши мумкин.

Агар умумий ўрта таълим муассасасида инглиз, немис ёки француз тиллари ўтилмасдан бошқа чет тиллари ўқитилган ҳолда, шу чет тилидан тест синови ўрнига ижодий имтиҳон топширилади.


13. Саралаш имтиҳонлари саволлари (топшириқлари) академик лицей директорининг тавсиясига кўра тегишли олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тузилган эксперт гуруҳ (бундан буён матнда Эксперт гуруҳ деб юритилади) томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Эксперт гуруҳ аъзолари академик лицейнинг ва тегишли олий таълим муассасасининг профессор ўқитувчилари таркибидан шакллантирилади.

Эксперт гуруҳи ишига академик лицей директори раҳбарлик қилади.


14. Саралаш имтиҳонлари саволлари (топшириқлари) Давлат таълим стандартлари доирасида 5-9 синф ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.


15. Тузиладиган саволларнинг (топшириқларнинг) сифати ва мазмуни бўйича эксперт гуруҳи аъзолари масъул ҳисобланади.


16. Саралаш имтиҳонларнинг саволлари (топшириқлари) саралаш имтиҳонлар ўтказилишидан 5 кун олдин тўлиқ ишлаб чиқилади.

Саралаш имтиҳонлари саволлари (топшириқлари) академик лицей директорида сақланади ва махфийлиги учун академик лицей директори жавобгар бўлади.


17. Саралаш имтиҳонлари ўқувчининг танловига асосан ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тилида ўтказилади.


18. Саралаш имтиҳонлари ўтказиладиган куни академик лицейлар томонидан берилган тегишли рухсатномага эга бўлмаган шахсларнинг саралаш имтиҳонлари ўтказиладиган биноларга кириши тақиқланади.

Саралаш имтиҳонларида умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари, ота-оналар (васийлар), тасарруфида академик лицейлар бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда тегишли олий таълим муассасасининг ходимлари кузатувчи сифатида иштирок этади.



§ 2. Тест синовларини ўтказиш


19. Академик лицейнинг айрим таълим йўналишлари хусусиятларидан келиб чиқиб 3 та умумтаълим фанидан тест синовлари ўтказилади.


20. Тест синови ўтказиладиган куни ўқувчилар тест синовлари ўтказиладиган бино ҳудудига соат 7:00 дан бошлаб видеотасвир орқали шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва академик лицей томонидан ўқувчига бериладиган рухсатнома билан бирга киритилади.

Ўқувчи тест синовлари ўтказиладиган бинога соат 8:20 гача киритилади. Тест синовлари бошлангандан кейин ўқувчи бинога киритилмайди ва белгиланган вақтда тест синовларига келмаган ўқувчи учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.


21.Тест синовлари соат 8:30 да бошланади.

Соат 8:30 дан 9:00 гача ўқувчилар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш тартиби билан танишадилар, жавоблар варақасининг ва саволлар китоби муқовасининг белгиланган жойига ўзи ҳақидаги тегишли маълумотларни (Ф.И.О. ва таълим йўналиши) ёзади ва имзоси билан тасдиқлайди.

Бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.


22. Тест бошлангандан кейин ҳеч ким тест синовлари ўтказилаётган бинога киритилмайди ва тест топшириқлари бўйича ўқувчилар билан савол-жавоб қилинмайди.

Тест синови давомида тест синовлари ўтказилаётган бино эшиклари очиқ ҳолатда туради. Комиссия аъзолари ва кузатувчилар тест ўтказилаётган бинодан чиқиши тақиқланади.


23. Ўқувчи жавоблар варақаси рақами билан саволлар китоби рақамининг бир-бирига мослигини ва саволлар китобида фанлар бўйича тест саволларида типографик хато ёки бошқа нуқсонлар йўқлигини текширади. Агар тест саволларида нуқсон бўлганда соат 9.00 гача бу ҳақда комиссия аъзоларига хабар беради ва 9:00 дан кейин эътирозлар қабул қилинмайди.

Нуқсонлари аниқланган саволлар китоби ва жавоблар варағи комиссия томонидан бошқасига алмаштирилиб берилади.


24. Ўқувчига тест топшириқларини бажариш учун ҳар бир фандан 15 та тест саволи берилади. Тест саволларини ечиш учун ўқувчиларга ҳар бир фан учун 30 дақиқа вақт берилади.

Ҳар бир тест саволига 4 тадан (А, В, С, D) жавоблар варианти берилган бўлиб, ўқувчи улардан фақат биттасини саволлар китобчасида белгилаши (саволлар китобида белгиланган жавобларни ўзгартириш мумкин), кейинчалик жавоблар варақасидаги мос доирачаларини белгиланган тартибда тегишли белгини (+) қўйиши керак (жавоблар варақасида белгиланган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас).

Ҳар бир тест саволига фақат битта жавоб белгиланиши шарт.

Тўлдирилган жавоблар варақаси ўқувчининг билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.


25. Жавоблар варақаси ўқувчи томонидан ҳаворанг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.

Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун ўқувчи шахсан жавобгардир.

Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёрига қўшимча 20 дақиқа ажратилади.

Жавоблар варақаси намунаси ҳар бир академик лицей томонидан мустақил равишда белгиланилади.


26. Тест синовларини топшириш вақтида ўқувчининг бинодан чиқиши тақиқланади, бинодан чиққан ўқувчи қайтадан тест синовларига қўйилмайди, соғлиғи ёмонлашган ҳолатларда тест материалларисиз комиссия аъзоси ва тиббий хизмат ходими кузатуви остида бинодан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.


27. Комиссия раиси томонидан тестни бажариш учун ажратилган вақт тугагани ва саволлар китобида белгиланган жавобларни жавоблар варақасини тўлдириш учун қўшимча вақт бошланганлиги эълон қилинганда ўқувчи саволлар китоби билан ишлашни тўхтатиб, саволлар китобида белгиланган жавобларни жавоблар варақасининг мос доирачаларига тегишли белги (+) қўйишни бошлаши, қўшимча ажратилган вақт тугагани эълон қилинганда жавоблар варақаси билан ишлашни тўхтатиши шарт.


28. Тест синовларини белгиланган муддатдан олдин тугатган ёки тест синовлари учун ажратилган вақт тугагач, ўқувчилар тест материалларини топширади.


29. Комиссия аъзолари қуйидаги ҳолатларда тест синови жараёнидан четлаштирилади:

бино ва қаватга тақиқланган воситаларни олиб кирганда;

ўқувчига тақиқланган воситалардан фойдаланиш учун шароит яратиб берганда;

бино ва қаватда тест синови жараёнига бошқа шахсларнинг аралашувига, рухсатномаси бўлмаган шахсларнинг киришига йўл қўйганда;

юклатилган вазифаларини суиистеъмол қилганда;

хатти-ҳаракати тест синовини ўтказиш тартибининг бузилишига олиб келганда;

тест синови вақтида комиссия аъзоси ва кузатувчи томонидан аудитория эшиги ёпиб қўйилиши ёки аудитория эшиги олдида туриб қаватдаги ҳаракатларни кузатилишига йўл қўйганда;

тест синови жараёнида бино ва қаватда назоратни қўлдан чиқарганда ва тартибсизлик келиб чиқишига сабаб бўлганда;

бинода тест синови тартибини бузган ўқувчиларни четлаштириш тўғрисида далолатнома тузилишига қаршилик қилганда;

тест синови жараёнида юклатилган вазифаларни бажара олмаётганлиги аниқланганда ва шу каби бошқа ҳолатларда.


30. Ўқувчи томонидан уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъий ман этилади.

Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда ўқувчи микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа ўқувчига узатса ёки ёрдам берса, ўқувчи тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва далолатнома тузилиб, у тест синовидан четлаштирилади.


31. Ўқувчига тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.


32. Тест синовлари ўтказилаётган вақтда тест синовлари ўтказилаётган бинода ўқувчилар, комиссия аъзолари ва кузатувчилардан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.



§ 3. Ижодий имтиҳонларни ўтказиш


33. Ихтисослик хусусиятидан келиб чиқиб айрим таълим йўналишларида 3 та умумтаълим фанидан кўп бўлмаган фанлардан ижодий имтиҳонлар ўтказилади.


34. Ижодий имтиҳонлар оғзаки, ёзма иш, иншо, баён, диктант шаклида бўлиши мумкин. Бунда ижодий имтиҳон ўтказиш жараёнлари видеотасвирга туширилиши шарт.


35. Ижодий имтиҳонлар белгиланган кунда соат 8:30 да бошланади.


36. Ижодий имтиҳонларни ўтказиш учун ўқувчиларга ҳар бир фан учун 45 дақиқа вақт берилади.


37. Ўқувчи томонидан уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъий ман этилади.

Ижодий имтиҳонлар ўтказилаётган бинога киришда ўқувчи микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, ижодий имтиҳонлар давомида бошқа ўқувчига ёрдам берса, ўқувчи ижодий имтиҳонларни ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва далолатнома тузилиб, у ижодий имтиҳондан четлаштирилади.


38. Ўқувчига ижодий имтиҳонларни қайта топширишга рухсат берилмайди.


39. Ижодий имтиҳонлар ўтказилаётган вақтда ижодий имтиҳон ўтказилаётган бинода ўқувчилар, комиссия аъзолари ва кузатувчилардан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.



3-БОБ. САРАЛАШ ИМТИҲОНЛАРИ НАТИЖАЛАРИНИ

БАҲОЛАШ, РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ЭЪЛОН ҚИЛИШ


40. Саралаш имтиҳонлари 0 балдан 100 балгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.

Баҳолаш мезонлари ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, ўқувчиларга қўйилган талабларнинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, Эксперт гуруҳ томонидан белгиланади.


41. Саралаш имтиҳонлари ижодий имтиҳон шаклида ўтказилганда, имтиҳон натижалари комиссия томонидан баҳоланади.

Саралаш имтиҳонлари тест синовлари шаклида ўтказилганда, имтиҳон натижалари Эксперт гуруҳ томонидан баҳоланади.

Комиссия ва Эксперт гуруҳ аъзолари томонидан имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган хонага уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш тақиқланади.


42. Саралаш имтиҳонлари натижалари бўйича комиссия томонидан қайднома расмийлаштирилади. Қайдномада ўқувчиларга қўйилган баллар кўрсатилади. Бунда тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади. Қайднома комиссия раиси, котиби, аъзолари ва тегишли равишда Эксперт гуруҳ аъзолари томонидан имзоланади.


43. Саралаш имтиҳонларининг натижалари тест синовлари ёки ижодий имтиҳонлар ўтказилган куннинг эртасига тегишлилиги бўйича олий таълим муассасаси ёки академик лицейнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда академик лицейнинг эълонлар тахтасига илиб қўйилади.


44. Саралаш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчилар ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилари (васийлар) саралаш имтиҳонлари натижаси эълон қилингандан кейин 2 кун давомида саралаш имтиҳонлари ўтказилган таълим муассасасида тегишли олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Апелляция шикоятига ўқувчи рухсатномасининг нусхаси илова қилинади. Апелляция шикояти қабул қилинганлиги тўғрисида ўқувчига ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчиларига (васийларга) хабарнома берилади.

Апелляция комиссияси таркиби комиссия (Эксперт гуруҳ) фаолиятида иштирок этмаган олий таълим муассасаси ҳамда академик лицей масъул ходимлари орасидан тузилади.

Апелляцияни кўриб чиқишда ўқувчи ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилари (васий) иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Апелляция комиссияси 24 соат ичида апелляция шикоятларини кўриб чиқади. Бунда апелляция комиссияси томонидан ўқувчининг саралаш имтиҳонида топширган ишига қўйилган баллнинг тўғрилигига баҳо берилади ва унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилинади. Қарорда ўқувчининг саралаш имтиҳонларидан ўтган ёки ўтмаганлиги кўрсатилади.

Қарор 24 соат ичида ўқувчига етказилиши лозим.


45. Академик лицейларга ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг саралаш имтиҳонлари натижалари уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларига тикиб қўйилади.

Ўқишга қабул қилинмаган ўқувчиларнинг саралаш имтиҳонлари натижалари 6 ой давомида сақланади, белгиланган тартибда йўқ қилинади.


46. Ўқувчиларни академик лицейларга ўқишга қабул қилишни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 июль, 29-сон, 612-модда


















































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск