ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2018 й. 555-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2018 й.

N 555



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш

ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги

ПҚ-3693-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорига биноан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июлдаги

555-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекчармпойабзали" уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 2000 йил 4 мартдаги 76-сон қарорида:


а) қарорнинг номидаги "Ўзбекчармпойабзали" сўзи "Ўзчармсаноат" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 1, 4, 7-9-бандлар ва унинг 1-5-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, "Ўзчармсаноат" уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ сайланадилар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарори билан тасдиқланган "Бошқарув аппаратлари тузилмасида инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўлинмаси фаолият кўрсатиши лозим бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар Рўйхати"нинг 8-бандида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 118-модда, 50-сон, 515-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; 2016 й., 14-сон, 132-модда, 52-сон, 602-модда; 2017 й., 26-сон, 593-модда) "Ўзбекчармпойабзали" сўзи "Ўзчармсаноат" сўзи билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 5 январдаги 5-сон қарори 4-бандида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 18-модда) "Ўзбекчармпойабзали" сўзи "Ўзчармсаноат" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорининг 1-иловаси "Хўжалик бошқаруви органлари" бўлимининг 19-бандида "Ўзбекчармпойабзали" сўзи "Ўзчармсаноат" сўзи билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 июль











































Время: 0.1828
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск