ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандартлари / 12. МБМС N 12 "Солиқ солиш мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас мулк қийматини баҳолаш" /

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 09.03.2018 й. 01/19-10/17-сон "Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (12-сон МБМС) "Солиқ солиш мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас мулк қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 17.03.2018 й. 2359-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2018 й.

N 2359-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.03.2018 й.

N 01/19-10/17


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш

миллий стандарти (12-сон МБМС) "Солиқ солиш

мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас мулк

қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор,

шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2012 йил 25 мартдаги 01/19-18/06-сон "Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (12-сон МБМС) "Солиқ солиш мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас мулк қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2359, 2012 йил 8 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 211-модда);

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 26 майдаги 01/27-26/32-сон "Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (12-сон МБМС) "Солиқ солиш мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас мулк қийматини баҳолаш"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2359-1, 2016 йил 1 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 253-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти ва Ўзбекистон баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                       Р. Гулямов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 март, 12-сон, 230-модда


























Время: 0.0122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск