Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.01.2018 й. 29-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 январдаги

29-сон қарорига

1-ИЛОВА



Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом эркин иқтисодий зоналарнинг ташкил этилиши, фаолият юритиши ва мақоми тугатилиши тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


эркин иқтисодий зона (кейинги ўринларда ЭИЗ деб аталади) - минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуд;


эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан ташкил этиладиган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат коллегиал орган;


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда маъмурий кенгашлар деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан ташкил этиладиган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат коллегиал орган;


Эркин иқтисодий зона дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) - ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун ташкил этиладиган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс;


ЭИЗ инвестори - белгиланган тартибда танловдан ўтган ҳамда ЭИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга оширадиган инвестиция фаолияти субъекти;


ЭИЗ ҳудудида инвестициялар - маъмурий кенгаш томонидан белгиланган тадбиркорлик фаолияти объектларига ЭИЗ қатнашчиси томонидан киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар;


ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисидаги битим деб аталади) - Дирекция билан инвестор (инвесторлар) ўртасида тузиладиган, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайдиган битим;


ЭИЗ хўжалик фаолияти қатнашчиси (кейинги ўринларда ЭИЗ қатнашчиси деб аталади) - белгиланган тартибда ЭИЗ ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва Дирекция томонидан ЭИЗ қатнашчилари реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект.


3. ЭИЗ ҳудудида давлат органларининг фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш бўйича "Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Президент қарорларида ва уларни ижро этиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, инвестициялаш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва битимларда, шунингдек, ушбу Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.


4. ЭИЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти ЭИЗнинг бош режасига мувофиқ амалга оширилади.


5. ЭИЗ ҳудудидаги ер участкалари тўғридан-тўғри тегишли вилоятлар маъмурий кенгашлари тасарруфида бўлади ва ЭИЗ қатнашчиларига белгиланган тартибда берилади.

Дирекциялар маъмурий кенгашлар қарорлари ва ишлаб чиқилган ЭИЗ бош режаси асосида маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришни, биринчи навбатда, фаолият юритмаётган, бўш турган бино, иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ва муҳандислик инфратузилмаси мавжуд ҳудудларда амалга оширади.


6. Эркин иқтисодий зоналарнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланади.


7. ЭИЗ қатнашчиларининг бошқа соҳалардаги фаолиятини тартибга солиш белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-БОБ. ЭИЗНИНГ БОШҚАРУВ

ТУЗИЛМАСИ ВА БЮДЖЕТИ


8. ЭИЗ фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш функциялари маъмурий кенгашлар томонидан амалга оширилади.

Қуйидагилар маъмурий кенгашларнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий ва иқтисодий режимга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ЭИЗнинг самарали фаолият юритишини ташкиллаштириш, дирекцияларни шакллантириш ҳамда улар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларни амалга ошириш учун ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш бўйича қарор қабул қилиш;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ЭИЗ иштирокчиларига ер майдонлари тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

давлат мулки бўлган ишламаётган корхоналар ва бўш ётган мол-мулкларни ЭИЗ иштирокчиларига инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда "нол" харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ЭИЗни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режаларини, шунингдек, ЭИЗда муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек, инвестициялаш тўғрисида битимга киритилган мажбуриятларнинг, шу жумладан, ЭИЗ иштирокчилари корхоналарининг бизнес-режалари параметрлари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;

ЭИЗ иштирокчилари - тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ва корхоналарнинг фаолият юритишида юзага келадиган масалалар комплексини ҳал этишда ёрдам кўрсатиш;

ЭИЗ ҳудудининг чегараларини аниқлаштириш бўйича таклифлар киритиш;

ЭИЗ фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, улар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тақдим этиш.

Маъмурий кенгашлар қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Маъмурий кенгашлар ваколати доирасида қарорларни мустақил қабул қилади.


9. Маъмурий кенгашларнинг фаолияти Республика кенгаши томонидан мувофиқлаштирилади.

Қуйидагилар Республика кенгашининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ЭИЗни ривожлантириш стратегиясини белгилаш;

ЭИЗ маъмурий кенгашлари ҳамда дирекциялари фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;

ЭИЗнинг фаолият юритиши ва уларни ривожлантириш, ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этишда вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши борасидаги фаолиятини аниқ-пухта мувофиқлаштиришни, улар томонидан бюрократизм ва сансалорлик фактларига йўл қўймаслик бўйича тезкор чоралар кўриш, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўриш юзасидан таклифлар киритиш;

ЭИЗ фаолиятининг барча ташкилий масалалари, хорижий инвесторлардан тушаётган истиқболли таклифлар, шунингдек, ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш тавсия этилаётган, Республика кенгашига тақдим этилган аниқ лойиҳа таклифларини тезкорлик билан кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича келишилган қарорлар қабул қилиш;

ЭИЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари - хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолият юритиши, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотни экспортга етказиб беришни кўпайтириш учун яна ҳам кўпроқ қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, лойиҳа ишланмаси ва лойиҳаларни амалга ошириш, объектларни ишга тушириш ва пировард мақсадларга эришишнинг бутун цикли давомида уни сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;

белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишига тўсқинлик қилувчи сабабларни аниқлаган ҳолда, ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини, шунингдек, юзага келаётган масалалар ва муаммоларни ҳал этишда уларга амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини кўрган ҳолда ЭИЗ иштирокчилари - ҳўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини доимий мониторинг қилиб бориш;

ЭИЗ дирекцияси фаолияти устидан амалий назорат ўрнатиш, маъқулланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида дирекция раҳбарларининг мунтазам ҳисоботларини эшитиб бориш, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда ЭИЗ дирекцияларининг ўзларига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминламаган раҳбарларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;

маъмурий кенгашлар ёки ваколатли органларнинг асосли таклифлари бўйича ЭИЗ иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки ундан маҳрум қилиш;

янги ЭИЗ барпо этиш ҳамда ишлаб турганларининг чегараларини ўзгартириш масалаларини келишиб олиш;

ЭИЗ ҳудудида қиймати 5,0 миллион АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан маъмурий кенгашларнинг қарорларини келишиб олиш.

Республика кенгаши қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.


10. ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш Дирекция томонидан амалга оширилади.

Дирекция:

Маъмурий кенгашнинг қабул қилинган қарорларига мувофиқ ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади, шунингдек уларнинг реестрини олиб боради;

Маъмурий кенгаш қарорларига мувофиқ инвесторлар билан ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, давлат мулкини "нол"га тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида ЭИЗ қатнашчилари билан шартномалар тузади;

ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидиради ва жалб этади;

ишлаб чиқилган ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштиради;

"ягона дарча" тамойили асосида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур бўлган барча рухсатномаларни беришни ташкил этади;

белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан ўз зиммаларига қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қилади, кейинчалик натижаларни Маъмурий кенгашга тақдим этади;

ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқаради;

ЭИЗ ҳудудидаги лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ва корхоналарнинг тўхтовсиз фаолият юритишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ЭИЗ қатнашчиларига кўмаклашади;

ЭИЗни ривожлантириш дастурининг амалга оширилишини таъминлайди;

экологик ҳолатнинг яхшиланиши устидан назоратни таъминлайди, шунингдек, ЭИЗ ҳудудида жойлашган тарихий-маданий бойликларнинг бут сақланиши учун жавоб беради;

ЭИЗ фаолиятини бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.


11. Дирекция Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили тегишли молиявий йил учун ЭИЗнинг мустақил бюджети лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Маъмурий кенгашга тақдим этади.

ЭИЗнинг мустақил бюджети қуйида келтирилганлар ҳисобидан шакллантирилади:

давлат мулки бўлган ва ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумлар;

хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

Республика кенгаши томонидан белгиланган миқдорда ЭИЗ қатнашчиларининг ажратмалари ва ЭИЗ қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтиш учун тўловлари;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида назарда тутилган мақсадли бюджет маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


12. ЭИЗ бюджети маблағларидан:

маблағлари ЭИЗ инфратузилмасини ривожлантиришга ва унинг фаолият кўрсатиши самарадорлигини оширишга йўналтириладиган ЭИЗни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш;

белгиланган тартибда Дирекция таъминоти;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЭИЗ ташкил этиш тўғрисидаги тегишли қарорини бажаришга йўналтирилган бошқа вазифалар амалга оширилишини молиялаштириш учун фойдаланилади.

ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.


13. Дирекциянинг штат жадвали ва харажатлари сметаси Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.



3-БОБ. ЭИЗ ҲУДУДИДА ХЎЖАЛИК

ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


14. ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида низом билан тартибга солинади.


15. ЭИЗ қатнашчисига бериладиган гувоҳнома унинг ЭИЗ ҳудудидаги фаолиятига нисбатан унинг алоҳида солиқ режими ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳуқуқларининг тасдиғи ҳисобланади.


16. ЭИЗ қатнашчисига, у белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин ЭИЗ ҳудудидаги фаолиятга тегишли қисми юзасидан инвестициялаш тўғрисидаги тегишли битимда мустаҳкамланган мажбуриятлар юкланади.

ЭИЗ қатнашчиси инвестициялаш тўғрисидаги битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.


17. ЭИЗ қатнашчиси бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар ЭИЗ ҳудудида фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.


18. ЭИЗ қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасида ЭИЗ ҳудудидан ташқарида ўз филиалларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.


19. ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этишга ЭИЗ Республика кенгашининг қарори билан, маъмурий кенгашнинг асослантирилган таклифлари бўйича ёки суд тартибида йўл қўйилади.

Инвестиция киритиш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган инвестиция лойиҳаси параметрларини бажариш бўйича белгиланган мажбуриятларнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилмаслиги тадбиркорлик субъектини ЭИЗ иштирокчиси мақомидан белгиланган тартибда маҳрум этиш учун асос ҳисобланади.

ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлган тадбиркорлик субъектидан, зарур ҳолларда, ер участкасини олиб қўйиш қонунчиликка ҳамда инвестор билан тузилган инвестиция киритиш тўғрисидаги битим ёки бошқа шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.


20. Тадбиркорлик субъектининг ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилиши унинг ЭИЗ ҳудудида фаолияти тўхтатилишига ҳамда мулкка эгалик ҳуқуқи бўйича ЭИЗ қатнашчисига тегишли бўлган бошқа объектларга нисбатан ҳуқуқларнинг бекор бўлишига олиб келмайди.


21. ЭИЗ ҳудудидаги фаолиятга доир низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва инвестициялаш бўйича битимларга мувофиқ ҳал этилади.



4-БОБ. ЭИЗ МАҚОМИНИ ТУГАТИШ


22. Эркин иқтисодий зонанинг мақоми:

уни ташкил этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддат тугаганидан кейин;

уни ташкил этиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган вазифалар бажарилмаганда ва мақсадларга эришилмаганда тугатилади.


23. Эркин иқтисодий зонанинг мақомини тугатиш тўғрисидаги қарор белгиланган муддат тугашидан камида уч йил олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 январь


















































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск