Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Молия вазирлигининг 38-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-13-сон "Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 28.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 07.03.2018 й. 2759-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.03.2018 й.

N 2759-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.02.2018 й.

N 38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.02.2018 й.

N 2018-13


ҚАРОРИ



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи

ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан

рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан

олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 28 январдаги 3 ва 2016-05-сон қарори (рўйхат рақами 2759, 2016 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 5-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири



Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

       





Қарорга

ИЛОВА



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи

ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан

рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан

олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "7,5 фоиз" деган сўзлар "14 фоиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 5-банддаги "7,5 фоиз" деган сўзлар "14 фоиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 7-банднинг тўртинчи хатбошисидан "ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 8-банднинг тўртинчи хатбошисидан "ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "7,5" рақами "14" рақами билан алмаштирилсин.


6. Иловада:


040-сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

Солиқ солиш базаси (Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобининг 150-сатри)


040

25 000,0

17 000,0

";

061-сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда


061

14%

14%

";

070 ва 071-сатрлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси - жами (071-сатр + 072-сатр), шу жумладан:


070

5 570,0

2 380,0



рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда (051-сатр х 061-сатр)


071

2 695,0

2 380,0

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 март, 10-сон, 181-модда





























Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск