Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Молия вазирлигининг 36-сон, Марказий банк Бошқарувининг 336-В-1-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-08-сон "Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 28.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 07.03.2018 й. 2716-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.03.2018 й.

N 2716-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.02.2018 й.

N 36


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.02.2018 й.

N 336-В-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.02.2018 й.

N 2018-08


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан кредит

портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий

молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан

олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 79, 336-В, 2015-29-сон қарори (рўйхат рақами 2716, 2015 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 39-сон, 513-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Марказий банк раиси


М. Нурмуратов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев





Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан кредит

портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий

молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан

олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 7-банддан "ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 2-иловада:


100 ва 110-сатрлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

IV. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкаси, %


100

22



V. Тузатилган солиқ ставкаси, %


110

17,6

";

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг амалдаги ставкасида 22 фоиз ва кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши шароитида тузатилган солиқ ставкаси 17,6 фоизни (22 х 80%) ташкил этади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 март, 10-сон, 180-модда




























Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск