ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /Молия вазирлигининг 42-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-14-сон "Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 28.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 09.03.2018 й. 1908-5-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.03.2018 й.
N 1908-5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.02.2018 й. N 42 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 28.02.2018 й. N 2018-14 |
ҚАРОРИ
Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини
ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 9 февралдаги 20, 2009-9-сон қарори (рўйхат рақами 1908, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 97-модда) билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Д. Кучкаров |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
ИЛОВА
Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини
ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"соф қўшимча фойда - қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни чегириб ташланган, ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир".
2. 3-банддан "солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 1-иловада:
060-сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, жами __% ставкада: (050-сатр х __%) |
060 |
минг сўм |
"; |
100-сатрнинг "Кўрсаткичлар" устунидаги "*" белгиси чиқариб ташлансин;
4. 2-иловада:
060-сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, жами __% ставкада: (050-сатр х __%) |
060 |
минг сўм |
"; |
100-сатр "Кўрсаткичлар" устунидаги "*" белгиси чиқариб ташлансин;
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 9 март
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 12 март, 10-сон, 185-модда