ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2018 й. 563-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2018 й.

N 563



ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ

ОРГАНЛАРИ   ХОДИМЛАРИНИНГ   ХИЗМАТ

ГУВОҲНОМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги намунавий низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 21 июлдаги

563-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат

гувоҳномаси тўғрисидаги намунавий низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги намунавий низомнинг 3-иловасида:


а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Марказий банк

марказий аппарат ва ҳудудий бош бошқармалар таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ва мутахассислари";


б) қуйидаги мазмундаги 10-1-банд қўшилсин:

"10-1. Банклар

марказий аппарат ва вилоят бўлинмалари раҳбарлари".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 июль










































Время: 0.2045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск