ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Санитария-эпидемиология назорати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2018 й. 567-сон "Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2018 й.

N 567



ГРИПП ЮҚТИРИШ ВА УНИНГ ОҒИР

АСОРАТЛАРИНИ БОШИДАН ЎТКАЗИШ

ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН АҲОЛИ ЎРТАСИДА

ГРИППНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3729-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олди олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти иловага мувофиқ белгилансин.


2. Белгилансинки, грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган, "Меҳрибонлик" уйлари, қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун "Саховат" интернат уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногирон болалар учун "Мурувват" интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар контингенти мавсумдан олдин Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан, қолган контингент ўз маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобидан эмланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган, "Меҳрибонлик" уйлари, қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун "Саховат" интернат уйлари, ногиронлар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар контингентини эмлаш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган, "Меҳрибонлик" уйлари, қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун "Саховат" интернат уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар контингенти мавсумдан олдин ўз вақтида эмланишини;

аҳоли ўртасида ва оммавий ахборот воситаларида грипп юқтириш хавфи ҳамда унинг оғир асоратлари тўғрисида, шунингдек, грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган шахслар контингентини эмлаш масалалари бўйича маърифат ишлари ўтказилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу қарорга мувофиқ ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан қатъий назоратни таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 23 июлдаги

567-сон қарорига

ИЛОВА



Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини

бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган

ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган

шахслар контингенти


1. Ҳомиладор аёллар.


2. 6 ойликдан катта болалар ва нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар.


3. 60 ёшдан ошган шахслар.


4. 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар.


5. Тиббиёт ходимлари.


6. "Меҳрибонлик" уйлари, қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун "Саховат" интернат уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 июль, 30-сон, 625-модда









































Время: 0.1595
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск