Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.2018 й. 493-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 июндаги

493-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини

амалга ошириш учун ер участкаларини электрон

аукцион орқали доимий фойдаланишга

бериш тартиби тўғрисида

Низом


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига мувофиқ намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётган массивларга:

б) қуйидагилар учун мўлжалланган ер участкалари берилган ҳолатларда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорларида назарда тутилган давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини бериш тартибига биноан барпо этилаётган муайян турдаги объектларни қуришга;

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари белгиланган тартибда олиб қўйилган жисмоний ва юридик шахсларга;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига мувофиқ эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга;

давлат улуши 100 фоиз бўлган акциядорлик жамиятларига;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан аниқланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларда ер участкалари ажратишда.

г) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномасига кўра 80 - 100 метр квадрат ўлчамда намунавий лойиҳалар бўйича, шу жумладан, тармоқли замонавий санитария-гигиена узелларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига бериладиган ер участкаларига татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда "YERELEKTRON" ААТ деб аталади) - ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;


ер участкасининг минимал қиймати - ер участкасини аукционга қўйиш учун ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг қиймати;


"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси (кейинги ўринларда савдо майдончаси деб аталади) - аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;


оператор - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги савдо майдончасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


ваколатли органлар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда ваколатли ташкилотлар деб аталади) қуйидагилар:


а) ер участкасини танлаш бўйича хулоса берадиган:

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, Тошкент шаҳрида Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси;

туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, Тошкент шаҳрида - Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари;

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси;

Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари;


б) ер участкасини танлаш материалларини келишадиган;

туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармасининг ҳудудлараро (ҳудудий) давлат инспекциялари;

тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ҳудудий органлари;


аукцион иштирокчиси - аукционда иштирок этиш учун буюртманома берган ва унда иштирок этишга рухсат этилган жисмоний ёки юридик шахс;


электрон аукцион (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) - савдо майдончаси орқали ер учкасткасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи реализация қилинадиган аукцион.


4. Бўш ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аукцион орқали доимий фойдаланишга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемаси бўйича берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" қўмитаси деб аталади) органлари бўш ер участкаларининг рўйхатини тузади ва ер участкасини танлаш материалларини тайёрлайди.

"Давергеодезкадастр" қўмитаси органларининг ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш, шу жумладан ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш ҳамда ер участкаси чегараларини натурада белгилаш ишларининг қиймати қуйидаги миқдорларда белгиланади:

ер участкаси майдони 0,01 гектар бўлганда, энг кам иш ҳақининг икки баравари;

ер участкаси майдони 0,01 гектардан 0,05 гектаргача бўлганда, энг кам иш ҳақининг уч баравари;

ер участкаси майдони 0,05 гектардан 0,1 гектаргача бўлганда, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари;

ер участкаси майдони 0,1 ва ундан кўп гектар бўлганда, энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида.

Ер участкасини танлаш материаларини тайёрлаш ишларининг ушбу банд билан белгиланган қиймати аукционда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ушбу Низомнинг 87-бандида белгиланган тартибда реализация қилишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.


6. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг тақдимномасига кўра, ваколатли органлар ер участкасини танлаш материалларини "YERELEKTRON" ААТ орқали фақат электрон шаклда келишади ва улар бўйича хулосалар беради.

Ваколатли органлар томонидан ер участкасини танлаш материлларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкасини танлаш материаллари бўйича хулоса бериши учун тўлов ундирилмайди.


7. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг "YERELEKTRON" ААТ орқали берилган буюртманомалари бўйича оператор томонидан аукционга қўйилади.

Оператор оператор ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузилган шартномага мувофиқ аукционни ташкил этиш хизматларини кўрсатади.

Аукционни ташкил этиш шартномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан тасдиқланади.

Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга ушбу Низомга мувофиқ ер участкасини танлаш материалларини ваколатли ташкилотлар билан келишувга асосан ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида қўйилади.



2-БОБ. АУКЦИОНЛАРДА РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАСИНИ ТАНЛАШ

МАТЕРИАЛЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


§ 1. Бўш ер участкалари рўйхатини шакллантириш

ва ер участкаларини танлаш материалларини

қурилиш органлари билан келишиш тартиби


8. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиаллари ерларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, бўш ер участкалари рўйхатини тузади ва ҳар ойнинг биринчи санасигача "YERELEKTRON" ААТ орқали туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ҳар ойда юборади.


9. Ҳар бир ер участкаси бўйича рўйхатга қуйидагилар илова қилинади:

ер участкаси, жумладан, майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадда мўлжалланаётганлиги, балл бонитет ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот;

ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), бундай харита бўлмаган тақдирда - Google харитада ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) М 1:500 дан М 1:1000 ча бўлган катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан фотосурати (15х20 см).

Ҳар бир ер участкасига ўзига хос рақам берилади.


10. Рўйхатга иловаларда ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган барча материаллар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли сифатда (бошқа катталикда, ноаниқ тасвирда) тақдим этилмаса, туман (шаҳар) ҳокимлиги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига келгуси иш кунидан кечиктирмасдан тегишли ер участкасига оид материалларни бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатилган ҳолда, қайта тайёрлаш учун электрон шаклда юборади.

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали туман (шаҳар) ҳокимлиги кўрсатган барча камчиликларни беш иш кунида бартараф этади ва материалларни туман (шаҳар) ҳокимлигига "YERELEKTRON" ААТ орқали такроран юборади.


11. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган барча материаллар билан бирга рўйхатни олгандан сўнг беш иш кунида ер участкаларидан мақсадли фойдаланишни белгилайди ва улар бўйича материалларни ушбу Низомнинг 13-14-бандларига биноан ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг хулосасини ёки қарорини олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлимига, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига юборади, ушбу Низомнинг 12-бандида қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.


12. Рўйхатга киритилган айрим бўш ер участкалари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан улардан мақсадли фойдаланишдан келиб чиққан ҳолда бўлиниши мумкин.

Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкалари рўйхати олингандан сўнг уч иш куни мобайнида ер участкасини бўлади ва материалларни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига бўлинган ер участкалари бўйича ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган янги материалларни тайёрлаш учун юборади.

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали икки иш куни давомида бўлинган ер участкалари бўйича янги материалларни тайёрлайди, бўлинган ер участкаларига ўзига хос рақамлар беради ва материалларни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги бўлинган ер участкалари бўйича материалларни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан уларни ушбу Низомнинг 13-14-бандларига мувофиқ ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг хулосасини ёки қарорини олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлими (бошқармаси)га юборади.


13. Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси уч иш куни давомида ҳар бир ер участкаси бўйича хулоса тузади ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

Хулосада шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этиш талаблари баён этилади.


14. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда туман (шаҳар) қурилиш бўлими туман (шаҳар) ҳокимлигидан материалларни олгандан сўнг келгуси иш кунидан кечиктирмасдан уларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар қурилиш бош бошқармасига ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгашида (кейинги ўринларда кенгаш деб аталади) кўриб чиқиш учун юборади.

Кенгаш беш иш кунидан кечиктирмасдан навбатдаги мажлисда ҳар бир ер участкаси бўйича материалларни кўриб чиқади.

Кенгаш қарори (мажлис баёни) у қабул қилингандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан туман (шаҳар) қурилиш бўлимига, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига юборилади ва у шу куни кенгаш қарори билан туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


15. Туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасининг электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хулосаси ва кенгаш қарори (баёни) туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон шаклда ёки нусхаси кўчирилган шаклда юборилади. Бунда хулоса (қарор) ижобий ёки салбий сифатида берилиши мумкин.

Ижобий хулосада (қарорда) ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик ва бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Салбий хулосада (қарорда) қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.


16. Бўш ер участкасини танлаш материаллари бўйича кенгаш хулосаси ёки қарори ушбу Низомнинг 13-14-бандларида белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда ер участкасини танлаш материаллари маъқулланган ҳисобланади, улар бўйича хулоса ва қарорлар эса ижобий деб топилади. Бунда туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси ва кенгаш раиси бўш ер участкасини танлаш материалларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши учун, шунингдек, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилмаслиги учун шахсан жавоб беради.


17. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси салбий хулоса ёки кенгаш салбий қарор чиқарган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги бўш ер участкаси материалларига ишлов бериш, шу жумладан берилган хулосага (кенгаш қарорига) мувофиқ бўш ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Кенгашнинг берилган салбий хулосаси ёки қарорида бўш ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартириш назарда тутилган бўлса, туман (шаҳар) ҳокимлиги уч иш кунидан кечиктирмасдан бўш ер участкасининг белгиланган мақсадини қайта кўриб чиқади ва бўш ер участкасини танлаш бўйича янгиланган материалларни ушбу Низомнинг 13-14-бандларида белгиланган тартибда кенгашнинг хулосаси ёки қарорини олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлимига, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига такроран юборади.

Агарда, кенгашнинг салбий хулосаси ёки қарорида бўш ер участкасининг бошқа параметрларини (контурни ўзгартириш, бўлиш, муҳофаза этиладиган ҳудуд ва бошқалар) ўзгартириш тўғрисида талаблар назарда тутилган бўлса, туман (шаҳар) ҳокимлиги хулоса ёки қарор олинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан бўш ер участкасини танлаш материалларини ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман (шаҳар) филиалига қайта ишлаш учун юборади.

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали уч иш куни давомида бўш ер участкасини танлаш материалига ишлов беради ва уларни туман (шаҳар) ҳокимлигига такроран юборади. Ер участкасини танлаш материалларига ишлов бериш ва янги материаллар тайёрлаш ишлари учун тўлов ундирилмайди.

Қайта ишлаган материаллар олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан туман (шаҳар) ҳокимлиги бўш ер участкасини танлаш материалларини ушбу Низомнинг 13-14-бандларида белгиланган тартибда кенгашнинг хулосаси ёки қарорини олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига такроран юборади.



§ 2. Бўш ер участкасини танлаш материалларини

ваколатли ташкилотлар билан келишиш тартиби


18. Туман (шаҳар) ҳокимлиги туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси ижобий хулоса берганда ёки кенгаш ижобий қарор қабул қилган тақдирда, бўш ер участкалари бўйича материалларни қуйидаги ваколатли органларга юборади:


а) хулоса олиш учун:

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига, Тошкент шаҳрида - Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) ёнғин хавфсизлиги бўлимига, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармасига;

туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига, Тошкент шаҳрида - Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига;

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига;

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига;


б) келишиш учун:

туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимларига;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаларига;

тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотларга;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ҳудудий органларига.

Аҳоли пунктларида объектлар қуриш учун бўш ер участкаларини танлаш материаллари бўйича Давлат санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳамда туман ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлимининг (бошқармасининг) хулосасини олиш талаб этилмайди. Зеро, уларнинг жойлашуви бош режасида, шунингдек, батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган бўлади ҳамда шаҳарсозлик ҳужжати экспликациясида назарда тутилган функционал мақсадига мос келади.


19. Ваколатли ташкилотлар бўш ер участкалари бўйича тақдим этилган материалларни беш иш куни мобайнида келишади ёки тегишли хулосалар беради.


20. Ваколатли ташкилотларнинг хулосалари "YERELEKTRON" ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда ёки нусхаси туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юборилади.

Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.

Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ва бошқа норма ҳамда қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Салбий хулосада қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг хулосаси бўш ер участкаси жойлашган ҳудуд, унинг тоифаси, бонитети ва бошқа параметрлардан келиб чиққан ҳолда, қонунчиликда юридик шахслар учун белгиланган ер солиғи йиллик ставкасининг ҳисоб-китобини ўз ичига олиши лозим.


21. "YERELEKTRON" ААТда материаллар тегишли ер участкаси бўйича ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали келишилади.

Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.

Келишув рад этилган ҳолатда туман (шаҳар) ҳокимлигига "YERELEKTRON" ААТ орқали қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда, бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилган хат юборилади. Келишув рад этилган хат туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига "YERELEKTRON" ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда ёки унинг кўчирилган нусхаси юборилади.


22. Бўш ер участкасини танлаш материаллари келишилмаганда (ёки келишишни рад этиш тақдим этилмаганда) ёки улар бўйича хулосалар тақдим этилмаганда, ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган муддат давомида бўш ер участкасини танлаш материаллари келишилган, улар юзасидан хулосалар эса ижобий ҳисобланади. Ваколатли ташкилотлар раҳбарлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимларидан бўш ер участкалари бўйича олинган материалларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда ўз вақтида кўриб чиқилмаслиги учун шахсан жавобгарлик юкланади.


23. Ваколатли орган билан келишилмаганда ёки салбий хулоса олинмаганда, туман (шаҳар) ҳокимлиги бўш ер участкасини танлаш материалини қайта ишлаб, уларни ушбу Низомнинг 24-25-бандларида белгиланган тартибда такроран келишиш (улар бўйича хулоса олиш) ҳуқуқига эга.


24. Ваколатли ташкилотлар салбий хулоса берган тақдирда ёки келишувни рад этиш тўғрисида хат йўллаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли ташкилотларнинг эътирозларидан келиб чиққан ҳолда уч иш куни давомида бўш ер участкасининг белгилаган мақсадини ва уни танлаш материалларини қайта кўриб чиқиб, ваколатли ташкилотларнинг хулоса ва хатларини илова қилган ҳолда уларни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига қайта ишлаш учун юборади.

Бундай ҳолатларда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали уч иш куни давомида бўш ер участкасини танлаш материалларини қайта ишлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига такроран юборади.

Бўш ер участкасини танлаш материалларини қайта ишлаш ва янги материаллар тайёрлаш ишлари учун тўлов ундирилмайди.


25. Туман (шаҳар) ҳокимлиги бўш ер участкасининг белгиланган мақсади қайта кўриб чиқилгандан сўнг ёки қайта ишланган материаллар олингач, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан бўш ер участкасини танлаш материалларини ушбу Низомнинг 11-22-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ваколатли ташкилотларга такроран юборади. Такроран юборилган материаллар икки иш кунида кўриб чиқилиши шарт.



§ 3. Бўш ер участкаларини ажратиш тўғрисида

қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокимининг

ваколатига кирмайдиган бўш ер участкалари

бўйича материалларни келишиш тартиби


26. Ушбу Низомнинг 28-30-бандларига мувофиқ рўйхатда назарда тутилган бўш ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирмаган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишув ёки ижобий хулосаси олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш орқали ер участкаси ажратиш учун тақдимнома юборади.


27. Тақдимномага қуйидагилар илова қилинади:

ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган бўш ер участкасини танлаш материаллари;

туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси хулосаси ёки кенгаш қарори;

ваколатли ташкилотларнинг хулосалари ва ваколатли ташкилотлар билан ижобий келишув тўғрисидаги ахборот.

Тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон шаклда ёки уларнинг кўчирилган нусхалари юборилади.


28. Туман ҳокимининг ваколатига қуйидаги ерларни ажратиш киради:

а) захира ерлардан;

б) бир нафар ердан фойдаланувчига қуйидаги ерлардан 10 гектаргача ер участкаси ажратиш киради:

қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ерлардан, тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар бундан мустасно;

ўрмон фонди ерларидан, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар бундан мустасно;

саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсаддаги ерлардан;

сув фонди ерларидан.


29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига қуйидаги ерларни ажратиш киради:

кадастр қиймати ўртача туман бонитетидан 20 фоиздан ортиқ алоҳида қийматга эга унумдор суғориладиган ерлар;

муҳофаза этиладиган ҳудудлар (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекрацион мақсадлардаги) эгаллаган ва тарихий-маданий аҳамиятга эга ерлар;

шаҳар атрофидаги ва шаҳарнинг яшил ҳудудларидаги ерлар;

илмий тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг тажриба ерлари;

ўрмон ўсимлиги билан қопланган ерлар.


29-1. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларга, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун ажратилишига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ажратиладиган ерлар бундан мустасно.

30. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатига ушбу Низомнинг 28-29-бандларида назарда тутилмаган ер участкаларини ажратиш киради.


31. Тақдимномада қайд этилган бўш ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатига кирган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг уч иш кунида уларни кўриб чиқади ва қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилади:

туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг аукционга қўйилишига розилиги тўғрисида;

туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларининг белгиланган мақсади ўзгартирилгандан сўнг улардан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг аукционга қўйилишига розилиги тўғрисида;

тегишли бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилишини асосланган сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори кейинги иш кунидан кечиктирмасдан "YERELEKTRON" ААТ орқали тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.


32. Тақдимномада қайд этилган бўш ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан "YERELEKTRON" ААТ орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқларини аукционга қўйиш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида хат юборади.

Хатга туман (шаҳар) ҳокимлигининг тақдимномаси ва ушбу Низомнинг 27-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.


33. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан хат олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан тегишли материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура ва шаҳарсозлик кенгашига кўриб чиқиш учун юборади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши кўриб чиқиш натижалари бўйича беш иш куни давомида Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар ҳақида протокол қарор (хулоса) юборади:

туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши мумкинлиги тўғрисида;

туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларининг белгиланган мақсадлари ўзгартирилгандан сўнг улардан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши мумкинлиги тўғрисида;

тегишли бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини асосланган сабаблар кўрсатилган ҳолда аукционга қўйишни рад этиш тўғрисида.

Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бўш ер участкалари аукционга қўйилиши мумкинлиги тўғрисидаги протокол қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси илова қилинади.


34. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларининг белгиланган мақсадлари ўзгартирилгандан сўнг улардан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйилиши мумкинлиги тўғрисидаги протокол қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси беш иш куни давомида туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан аукционга қўйилишига розилиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори кейинги кундан кечиктирмасдан "YERELEKTRON" ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши томонидан ушбу Низом 33-бандининг тўртинчи, бешинчи хатбошиларида назарда тутилган қарорлар қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уларни кейинги иш кунидан кечиктирмасдан "YERELEKTRON" ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


35. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ушбу Низом 31-бандининг учинчи хатбошида назарда тутилган қарорни ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ушбу Низом 33-бандининг тўртинчи хатбошида назарда тутилган протокол қарорини чиқарганда, туман (шаҳар) ҳокимлиги уч иш куни давомида бўш ер участкасининг белгиланган мақсадини қайта кўриб чиқади ҳамда бўш ер участкасини танлаш материалларини ваколатли ташкилотлар билан ушбу Низомнинг 11-25-бандларида белгиланган тартибда келишиш (хулоса олиш) учун такроран юборади.

Бўш ер участкасини танлаш бўйича такроран юборилган материаллар ваколатли ташкилотлар томонидан икки иш кунида кўриб чиқилиши лозим.

Ваколатли ташкилотлар билан бўш ер участкасини танлаш материаллари келишилгандан (хулоса олингандан) сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ушбу Низомнинг 26-34-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун такроран юборилади.



§ 4. Бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш

ҳуқуқини аукционга реализация қилиш

учун қўйиш тартиби


36. Барча ваколатли ташкилотлар билан келишилгач ёки уларнинг ижобий хулосалари олингач, тегишли бўш ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирмайдиган ҳолатда - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилишига розилик тўғрисидаги қарори олингандан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни давомида бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга реализация қилиш учун қўйишга доир материаллар тайёрланишини таъминлайди.


37. Бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйишга доир материаллар ушбу Низомнинг 38-40-бандларида белгиланган тартибда тайёрланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

бўш ер участкасининг минимал қийматини аниқлаш;

аукцион шаклини (очиқ ёки ёпиқ) белгилаш;

бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

бўш ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини ушбу Низомга мувофиқ аукционга реализация қилишга қўйиш учун зарур бошқа ҳужжатларни тайёрлаш.


38. Ер участкасининг минимал қиймати туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг хулосасида кўрсатилган ер солиғи йиллик ставкасининг миқдорини ва ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ белгиланадиган бўш ер участкасини танлаш материалларини тайёрлашга доир ишлар қийматини ўз ичига олади.

Ер участкасининг минимал қиймати бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйишда бошланғич нарх ҳисобланади.


39. Рўйхатга киритилган бўш ер участкаларининг камида 20 фоизи ёпиқ аукционларда реализация қилинади.

Ёпиқ аукционларда аукционга қўйиладиган ер участкаси жойлашган туманда (шаҳарда) рўйхатга олинган (доимий яшайдиган) юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Аукционни ўтказиш шакли тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ушбу банд талаблари инобатга олинган ҳолда, аукционга қўйиладиган ҳар бир бўш ер участкаси бўйича қабул қилинади.


40. Бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

бўш ер участкасининг ўзига хос рақами ва жойлашган жойи;

бўш ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси;

бўш ер участкасининг майдони (гектарда);

бўш ер участкасининг белгиланган мақсади;

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорларига биноан аукционга қўйиладиган ер участкалари бўйича - бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш учун асос;

бўш ер участкасининг минимал қиймати;

аукцион шакли;

ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи эгасининг мажбуриятлари, шу жумладан ваколатли ташкилотлар хулосаларида қайд этилган мажбуриятлар, шунингдек, ажратилган ер участкасида объектлар ва иншоотларни қуриш муддатларига оид талаблар;

ер участкаси бўйича мавжуд чекловлар;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар;

ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот.


41. Туман (шаҳар) ҳокимининг бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги кейинги иш кунидан кечикмасдан операторга ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини сотиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақидаги электрон буюртманомани ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.

Буюртманома туман (шаҳар) ҳокимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади ва "YERELEKTRON" ААТ орқали операторга юборилади.


42. Буюртманомага қуйидагилар электрон (кўчирилган) шаклда илова қилинади:

а) туман (шаҳар) ҳокимининг бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйиш тўғрисидаги қарори;

б) ушбу Низомнинг 29-30-бандларида назарда тутилган бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тегишли қарорлари;

в) бўш ер участкаси тўғрисида қисқа ахборот, шу жумладан унинг ўзига хос рақами, майдони (гектарда), белгилаган мақсади, бўш ер участкаси кирадиган ер фонди тоифаси, мавжуд чегаралари, балл бонитети ва бошқалар;

г) бўш ер участкасининг чегаралари ва манзили (аҳоли пункти ва кўчалар, кўчалар мавжуд бўлмаганда эса мавжуд объектдан масофа метрда кўрсатилади) кўрсатилган бўш ер участкасини жойлаштириш режаси;

д) чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

е) бўш ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан фотосурати (15х20 см);

ж) ваколатли ташкилотларнинг хулосалари;

з) бўш ер участкасини ифодалайдиган бошқа ҳужжатлар, шунингдек, ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартиби.


43. Буюртманомага ушбу Низомнинг 42-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаганда ёки улар тегишли равишда расмийлаштирилмаганда, оператор электрон шаклдаги буюртманомани олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан буюртманомани туман (шаҳар) ҳокимлигига бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда қайтаради.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни бир ҳафта муддатда бартараф этиб, электрон буюртманомани ушбу Низомнинг 42-банди талабларига мувофиқ такроран юборади.


44. Туман (шаҳар) ҳокимлиги буюртманомани тақдим этиш билан бир вақтнинг ўзида:

босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни тарқатади;

"YERELEKTRON" ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукцонга қўйилиши ҳақидаги ахборотни ушбу Низомнинг 42-бандида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги жисмоний ва юридик шахсларни аукционда иштирок этишга кенг жалб қилишга доир чораларни кўради, шу жумладан туман (шаҳар) ҳокимлигидан олинган ҳужжатлар ва ахборотни аукционда иштирок этиш учун буюртманома жойлаштириладиган Интернет портал манзилига таянган ҳолда ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.



3-БОБ. АУКЦИОННИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ


§ 1. Аукционни ташкил қилиш ва

ўтказишнинг умумий шартлари


45. Бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақат савдо майдонида аукцион шаклида ўтказилади.

Аукционлар уларда Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ва буюртманомаларни қабул қилиш ҳамда ғолибларни аниқлаш жараёнларига аралашиш имкониятларини истисно қилувчи махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда ўтказилади.


46. Аукционларни ўтказиш тўғрисидаги хабар ва лот ҳақидаги ахборот улар бошланишидан аввал 30 календарь кунидан кечиктирмасдан операторнинг веб-порталида жойлаштирилади.


47. Аукционларда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон буюртманомани тақдим этиш ва закалат киритиш орқали иштирок этилади.

Очиқ аукционларда барча юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишга ҳақли.

Ёпиқ аукционларда электрон аукционга қўйиладиган ер участкаси жойлашган туманда (шаҳарда) доимий яшовчи (рўйхатга олинган) жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиш ҳуқуқига эга.


48. Аукцион нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади.


49. Бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга ер участкасининг туман (шаҳар) ҳокими қарорида (буюртманомасида) кўрсатилган минимал қиймат бўйича қўйилади.

Ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар ва тартибда электрон аукцион ўтказилмаган деб эътироф этилганда бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга пасайтирилган нархда қўйилади.


50. Оператор аукционни ташкил қилиш хизматлари учун шартномада белгиланадиган миқдорда, аммо бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини сотиш суммасининг беш фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда мукофот олади.



§ 2. Аукционни ўтказиш тўғрисидаги

хабарномани жойлаштириш


51. Оператор туман (шаҳар) ҳокимлигидан буюртманома ва унга белгиланган талабларга мос келадиган ҳужжатларни олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ўз веб-порталида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштиради.


52. Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома оператор веб-порталида у ўтказилишидан камида 30 календарь кун аввал жойлаштирилиши ва веб-порталда аукцион бошланишидан олдин жойлаштирилиши лозим.

Тегишли лот бўйича аукцион бошлангач, веб-порталда автоматик режимда аукцион бошлангани тўғрисидаги ахборот қўйилади.

Аукцион ниҳоясига етгандан сўнг веб-порталда автоматик режимда аукционнинг тугаш вақти ва унинг натижалари ҳақидаги ахборот қўйилади.


53. Хабар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши зарур:

а) аукцион ўтказиладиган сана, жумладан, унинг бошланиш ва тугаш вақти;

б) лот рақами ва номи;

в) аукционда иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш санаси ва тугаш вақти;

г) аукцион шакли (очиқ ёки ёпиқ);

д) аукцион объекти ҳақида ахборот, яъни айнан:

ер участкасининг ўзига хос рақами;

бўш ер участкасини жойлаштириш режасига мувофиқ чегара ва манзил кўрсатилган ҳолда, бўш ер участкасининг майдони (гектарда) ва жойлашган жойи;

бўш ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси;

ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқига эга шахснинг мажбуриятлари, шу жумладан ваколатли ташкилотлар хулосаларида қайд этилган мажбуриятлар, шунингдек, ажратилган ер участкасида объектлар ва иншоотларни қуриш муддатларига тааллуқли мажбуриятлар;

ер участкаси бўйича мавжуд чекловлар;

ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига оид бошқа ахборот;

е) ер участкасининг белгиланган мақсади;

ж) ер участкасининг минимал қиймати;

з) бошланғич нарх;

и) бошланғич нархдан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган қадам баҳоси;

к) закалат пулининг бошланғич нархдан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган миқдори, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган операторнинг банк ҳисобварағи реквизитлари;

л) бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйишга асос бўлган қарорни чиқарган туман (шаҳар) ҳокимлигининг номи, манзили ва телефон рақами;

м) туман (шаҳар) ҳокимининг қарори бўйича қўшимча ахборот;


54. Операторнинг веб-порталида барча хоҳловчиларга хабарнома ва лот бўйича батафсил маълумот, шунингдек, ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан эркин танишиш имконияти таъминланиши лозим.

Шунингдек, операторнинг веб-порталида электрон аукционни ўтказиш қоидалари билан танишиш имконияти яратилади.

Оператор аҳолини оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, бошқа усулларда электрон аукционларда иштирок этиш тартиби ҳақида мунтазам таништириб боради.



§ 3. Аукционда иштирок этиш шартлари


55. Электрон аукционда иштирок этишга буюртманомалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қабул қилинади ва аукционни ўтказиш кунидан икки иш куни олдин (соат 13-00 да) якунланади.

Қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган буюртмалар қабул қилинмайди.


56. Буюртманомалар электрон кўринишда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда берилади.

Буюртманома электрон рақамли имзо билан имзоланади. Буюртманомада закалат пули тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг реквизитлари албатта кўрсатилади.

Буюртмачи буюртманомага закалат пули тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини илова қилиши мумкин.

Бунда тўлов ҳужжатининг тўлов мақсадида закалат пули тўланаётган лот рақами кўрсатилган бўлиши лозим.

Бир нечта аукцион объектлари бўйича закалат пули уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тўлов ҳужжатлари билан тўланади.

Электрон аукционни ўтказиш қоидаларида аукцион иштирокчисига шахсий кабинетда киритилган закалат пули ва закалат киритиладиган лотнинг тўлиқ нархи тўланганинг ҳисоби юритиладиган шахсий ҳисобрақам очиш назарда тутилиши мумкин.


57. Электрон аукционда иштирок этиш учун закалат ер участкаси минимал қийматининг 20 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади.


58. Буюртмачи буюртманома қабул қилиш муддатидан кечиктирмасдан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги ва электрон рақамли имзо билан имзоланган хабарномани операторга юбориш орқали аукционда иштирок этиш буюртманомасини ўзгартириш ёки чақириб олишга ҳақли.

Аукционда иштирок этишга буюртманома чақириб олинган ҳолларда оператор тўланган закалат пулини буюртманома чақириб олинган кундан бошлаб, уч иш кунидан кечиктирмай иштирокчига қайтаради. Закалат пули буюртмачининг аукционда иштирок этишга берган буюртманомасида кўрсатилган банк ҳисобрақамига қайтарилади.

Буюртмачига қайтарилган закалат пули буюртмачи томонидан банк ҳисобрақами реквизитлари нотўғри кўрсатилгани ёки бошқа сабабларга кўра операторнинг банк ҳисобрақамига қайта келиб тушган тақдирда, оператор банк реквизитлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар сўровномасини юбориб, иштирокчини бу ҳақда хабардор қилади. Мазкур ҳолатда закалат пули буюртмачига ўзининг банкдаги ҳисобрақами реквизитларини аниқ кўрсатиб, мурожаат қилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмай қайтарилади.


59. Иштирок этиш учун буюртма қабул қилингандан кейин у қуйидаги талабларга риоя этилганлиги юзасидан текширилади:

буюртманома белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилганлиги, шунингдек, электрон рақамли имзонинг буюртманома берган шахсга тегишлилиги ва ҳақиқийлиги (шу жумладан амал қилиши тўхтатилиши, бекор қилиниши);

закалат пулининг оператор ҳисобрақамига тушиши, шунингдек, закалат киритилганини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати реквизитлари, ундаги тўлов мақсадида кўрсатилган лот рақамининг буюртманомада кўрсатилган тўлов ҳужжати реквизитлари ва лот рақамига мувофиқлиги;

ёпиқ аукционни ўтказишда - аукционга қўйиладиган ер участкаси жойлашган туманда (шаҳарда) яшайдиган ёки рўйхатга олинган жисмоний ёхуд юридик шахсларнинг буюртманома тақдим этгани;

буюртманомани хабарномада кўрсатилган буюртманома бериш муддати тугагунига қадар бериш.

Буюртманома дастур ёрдамида автоматик тарзда текширилади. Текширув натижалари ва қабул қилинган қарор ҳақида буюртмачига зудлик билан хабар қилинади, ушбу банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Агар, дастур ёрдамидаги текширувлар натижаларига кўра буюртманинг барча талабларга мувофиқлиги, бироқ операторнинг банкдаги ҳисобрақамига закалат пули келиб тушмаганлиги аниқланса, оператор бу ҳақда буюртмачини зудлик билан хабардор қилади ва буюртманома бўйича икки иш кунидан кечиктирмай якуний қарор қабул қилиниши кераклигини маълум қилади.


60. Буюртма мазкур Низомнинг 59-банди иккинчи-бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ келган тақдирда оператор зудлик билан буюртмачига аукционда иштирок этишига рухсат беради, шунингдек, электрон почта орқали буюртмачини аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.

Аукцион иштирокчиларига аукционда иштирок этишда фойдаланиш учун шахсий тартиб рақамлар берилади.


61. Буюртманома мазкур Низомнинг 59-банди иккинчи-бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда, оператор зудлик билан (буюртма берилган пайтда закалат пули операторнинг банкдаги ҳисобрақамига келиб тушмаган ҳолларда икки иш куни давомида) буюртмачининг аукционда иштирок этиш учун буюртманомасини рад этади ва бу ҳақда унга электрон хат билан билдиришнома юборади.

Бунда буюртмачи камчиликларни бартараф қилгандан сўнг хабарномада кўрсатилган буюртманома қабул қилиш вақти якунлангунига қадар аукционда иштирок этишга буюртманомани такроран юборишга ҳақли.


62. Оператор буюртмалар ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг сақланишини, шунингдек, улар сир тутилишини таъминлайди.

Буюртманомаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, аукционни ўтказиш давомида операторнинг веб-порталида аукцион иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, юридик шахснинг номи ва почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, иштирокчини аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотларни) акс эттиришга йўл қўйилмайди.



§ 4. Аукционда иштирок этиш тартиби


63. Аукцион операторнинг веб-порталидаги хабарномада кўрсатилган кунда ва вақтда бошланади.


64. Аукцион унга қўйилган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.


65. Аукцион иш куни мобайнида соат 9.00 дан соат 18.00 гача ўтказилади.


66. Бошланғич нарх билан бўш ер участкасининг минимал қийматига тенг нарх белгиланади, ушбу Низомнинг 76-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


67. Аукцион қадами аукцион объектининг бошланғич нархининг беш фоизни ташкил этади.


68. Аукцион унинг иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.


69. Агар таклиф берилгандан кейин 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган қадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.


70. Агар, тасдиқланган охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион аукцион натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.


70-1. Аукцион иштирокчиларига навбатдаги ставкани дастлаб белгиланган қадамдан 5, 10 ёки 20 баравар миқдорда мустақил белгилаш имконияти берилади.

71. Агар, лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақти якунлангунга ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги ўн дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради. Бироқ, бунда электрон онлайн аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва аукцион 21-00 соатга қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21-00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.


72. Аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ягона электрон савдо майдончасида техник узилиш содир бўлган ҳолларда, аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларига хабар берилган ҳолда аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.


73. Электрон онлайн-аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

лотнинг бошланғич нархи;

охирги ва охиргидан олдин тасдиқланган таклифлар (охирги ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича шаклланган нархлар);

аукцион ғолибининг ҳамда охиргидан олдин таклифни тасдиқлаган иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи.


74. Аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:

аукционда иштирок этиш учун унинг бирорта ҳам иштирокчиси қўйилмаган бўлса, шу жумладан унда иштирок этиш учун биронта ариза келиб тушмаган бўлса;

аукционда иштирок этишга фақат бир нафар иштирокчи қўйилган бўлиб, у аукцион объектини мазкур Низомнинг 77-бандида белгиланган тартибда сотиб олишдан бош тортган бўлса;

аукцион иштирокчиларидан ҳеч қайси бири ер участксидан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион жараёнидан таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;

ёпиқ аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилгунга қадар операторга аукцион ғолиби аукционга қўйилган ер участкаси жойлашган туманда (шаҳарда) доимий яшамаслиги (рўйхатга олинмагани) маълум бўлса;

аукцион ғолиби ва мазкур Низомнинг 53-бандида белгиланган тартибда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олиш таклиф этилган охиридан олдинги таклифни билдирган иштирокчи унинг баҳосини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаса.


75. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, операторнинг веб-порталида бу ҳақида унинг сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган маълумот акс эттирилади.


76. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 51-77-бандларида белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционга такроран қўйилади.

Бунда:

ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи очиқ аукцион ушбу Низом 74-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра ўтказилмаган деб топилиши сабабли реализация қилинмаса, такрорий аукционларда аукцион объектининг бошланғич нархи 10 фоизга, аммо ер участкаси минимал қийматининг 50 фоизидан камайтирилмайди;

ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи очиқ аукцион ушбу Низом 74-бандининг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра ўтказилмаган деб топилиши сабабли реализация қилинмаса, шунингдек, ёпиқ аукцион ҳам ўтказилмаган деб топилганда, аукцион объекти такрорий аукционга бўш ер участкасининг минимал қийматига тенг бошланғич нархда қўйилади;

ёпиқ аукцион ушбу Низом 74-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра икки марта ўтказилмаган деб топилган ҳолларда, кейинги такрорий аукцион очиқ аукцион шаклида ўтказилади.


77. Агар, буюртма бериш муддати тамом бўлиши пайтига келиб буюртманома фақат битта иштирокчи томонидан берилган бўлса, оператор аукцион ўтказиладиган кунда ушбу иштирокчига электрон шаклда аукцион объектини баҳолаш қиймати бўйича сотиб олиш ва беш иш куни мобайнида унинг ҳақини тўлаш тўғрисида таклифни юборади.

Агарда, иштирокчи беш иш куни мобайнида аукцион объекти қийматини тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга ушбу Низомнинг 79-80-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақида баённома расмийлаштирилади.

Аукцион иштирокчиси таклиф юборилган пайтдан бошлаб, беш иш куни мобайнида операторни аукцион объектини сотиб олиш истаги йўқлиги тўғрисида хабардор қилса ёки шу муддат мобайнида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг қийматини тўлиқ тўламаса, аукцион объектини сотиб олишни рад этган деб топилади.



§ 5. Ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион натижалари

тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби


78. Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай, аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўлаши ва операторга пул маблағлари ўтказилганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини жўнатиши лозим.

Бунда ушбу лот бўйича аввал тўланган закалат пули мол-мулк қийматига қўшиб ҳисобланади.


79. Ғолиб аукцион объекти қийматини тўлиқ тўлагандан сўнг оператор кейинги иш кунидан кечиктирмасдан:

махсус бланкада аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва бир нусхасини аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилигига кўра почта жўнатмаси билан юборади). Бир вақтнинг ўзида баённоманинг электрон нусхаси ғолибнинг шахсий кабинетига ва туман (шаҳар) ҳокимлигига "YER ELEKTRON" ААТ ёки ягона ҳимояланган "Е-ХАТ" электрон почтаси орқали юборилади;

махсус бланкада аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва бир нусхасини аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилигига кўра почта жўнатмаси билан юборади). Баённоманинг яна бир нусхаси аукцион натижалари ҳақида хабардор қилган ҳолда, туман (шаҳар) ҳокимлигига белгиланган тартибда юборилади, иккинчи нусхаси операторда қолади.


80. Аукцион натижалари ҳақидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) ўтказилган аукцион санаси тўғрисида;

б) туман (шаҳар) ҳокимлигининг мол-мулк аукционга қўйишга асос бўлган қарори тўғрисида;

в) аукцион ғолиби тўғрисида;

г) аукцион объекти тўғрисида, шу жумладан:

ер участкасининг ўзига хос рақами, майдони ва жойлашган жойи;

ер участкасининг белгиланган мақсади;

ер участкасида бино ва иншоотларни қуриш муддати;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар;

ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган юкламалар ва бошқа шартлар тўғрисида.


81. Аукцион натижалари ҳақидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ушбу ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини ғолиб номига рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.


82. Агар, аукцион натижаларига кўра, аукцион ғолиби беш иш куни ичида аукцион объекти қийматини тўлиқ тўламаса ва тўлов тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этмаса, оператор кейинги календарь кундан кечиктирмай охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига электрон шаклда у аукцион давомида таклиф этган нархда аукцион объектини қийматини беш иш куни ичида тўлашни таклиф қилади.

Ёпиқ аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилгунига қадар операторга аукцион ғолиби аукционга қўйилган ер участкаси жойлашган туманда (шаҳарда) доимий яшамаслиги (рўйхатга олинмагани) маълум бўлса, охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига ҳам шу мазмундаги хат юборилади.

Агар, охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 79-80-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.

Агар, аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида аукцион объектини сотиб олиш истаги йўқлиги тўғрисида операторни хабардор қилса ёки ушбу муддат ичида унинг қийматини тўлиқ тўламаса, аукцион объектини сотиб олишдан бош тортган деб ҳисобланади.



§ 6. Закалат пулини қайтариш тартиби ва шартлари


83. Ушбу Низомнинг 84 ва 85-бандларида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидагиларга қайтарилади:

охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига - аукцион якунланган кундан бошлаб 12 иш куни ичида;

аукционда иштирок этишга қўйилган ягона иштирокчига - хабарномада кўрсатилган аукцион ўтказиш кунидан бошлаб 6 иш куни ичида;

бошқа иштирокчиларга - аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида.

Бунда закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу лот бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисобрақамида қолдирилиши мумкин.


84. Аукцион объектининг қийматини мазкур Низомнинг 77, 78 ва 82-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўлаган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва мол-мулк қийматига қўшиб ҳисобланади.


85. Аукцион объектининг қийматини мазкур Низомнинг 78 ва 82-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокларига, шунингдек, мазкур Низомнинг 74-банди учинчи хатбошида назарда тутилган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида қолади.



4-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИНИ АЖРАТИШ ВА

ЕР УЧАСТКАСИДАН ДОИМИЙ ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚИНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШДАН

ТУШАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ


86. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари оператордан аукцион натижалари ҳақидаги баённомани олгандан сўнг ва ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан пул маблағлари тушгач уч иш куни давомида:

тушган пул маблағларини ушбу Низомнинг 87-бандида белгиланган тартибда тақсимлайди;

ғолибга ушбу Низомнинг 88-бандига мувофиқ доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор чиқаради;

ҳокимият веб-сайтида аукцион ғолибига ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни эълон қилади.


87. Туман (шаҳар) ҳокимлиги, ер участкасини реализация қилишдан маблағлар келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида:

пул маблағларини (ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш бўйича хизматлар учун тўлов суммасини чегирган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг ва тегишли маҳаллий бюджетларнинг махсус ғазначилик ҳисобварақларига ўтказади;

ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш бўйича хизматлар учун тўлов суммасини тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг банк ҳисобрақамига ўтказади, уларнинг 20 фоизи "Давергеодезкадастр" қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобрақамига (4001) йўналтирилади.

88. Ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорда ер участкасини доимий фойдаланишга тақдим этиш шартлари, шу жумладан аукцион ғолибининг ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланиш, ажратилган ер участкасида бино ва иншоотларни белгиланган муддатларда барпо этиш, ваколатли ташкилотлар томонидан тузилган хулосаларда назарда тутилган талабларга риоя этиш тўғрисидаги мажбуриятлари, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари албатта кўрсатилади.

Ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорга инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш тармоқ графиги илова қилинади.

Бунда ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорга аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномада аввал назарда тутилмаган талаблар ва мажбуриятларни киритишга йўл қўйилмайди.

Аукцион ғолиби ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган мажбуриятларга риоя этмаган ҳолатларда, ушбу ер участкаси қонунчиликда белгиланган тартибда аукцион ғолибининг харажатларини қопламасдан олиб қўйилади.

89. Ер участкасини ажратиш тўғрисида ер участкасини танлаш материаллари илова қилинган қарор у қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига аукцион ғолибининг номига ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш учун юборилади.


90. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг икки иш куни давомида:

ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва ғолибга ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш ҳақидаги гувоҳномани белгиланган тартибда беради;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрига аукцион ғолибининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари тўғрисидаги ёзувни киритади.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


91. Аукцион ғолибининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорда қайд этилган мажбуриятларни бажаришини туман (шаҳар) ҳокимликлари назорат қилади.


91-1. Агар ер участкасига бўлган ҳуқуқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар билан сотилган тақдирда, ер участкаларини, шу жумладан унда қурилган бино ва иншоотларни инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилгунига қадар бегоналаштириш, гаровга қўйиш, юридик шахсларнинг устав фондларига киритиш ёки бошқача тарзда тасарруф этилишига йўл қўйилмайди.

92. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган баҳс-мунозаралар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


93. Ушбу Низом талаблари бузилишида айтайлик, айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга

ошириш учун бўш ер участкаларини электрон

аукцион орқали бериш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

Тартиб-таомиллар "YERELEKTRON" ААТ

орқали электрон шаклда амалга оширилади

1-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат

корхонасининг туман (шаҳар) филиали

Ерларни хатловдан ўтказиш натижалари бўйича бўш ер участкалари рўйхатини тузади.

Ҳар ойда ҳар ойнинг биринчи санасигача

 

2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

1. Ер участкаларидан мақсадли фойдаланишни белгилайди ва улар бўйича материалларни туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига юборади.

     

2. Ер участкасини бўлади ва материалларни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман (шаҳар) филиалига бўлинган ер участкалари бўйича янги материаллар тайёрлаш учун юборади.

1. 5 кун мобайнида




2. 3 кун мобайнида

 

 

 

3-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат

корхонасининг туман (шаҳар) филиали

Бўлинган ер участкалари бўйича янги материаллар тайёрлайди, бўлинган ер участкаларига ўзига хос рақам беради ва материалларни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

 

2 кун мобайнида


  

 

 

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Бўлинган ер участкалари бўйича материаллар олингандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан уларни ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг хулосаси ёки қарорини олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига юборади.

1 кун мобайнида

5-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими,

Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси

1. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда ҳар бир ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

2. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда туман (шаҳар) ҳокимлигидан материалларни олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан уларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқиш учун юборади.

1. 3 кун мобайнида




2. 1 кун мобайнида

6-босқич

Ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгаши


Навбатдаги мажлисда ҳар бир ер участкаси бўйича материалларни кўриб чиқади ва қарорни (мажлис баённомаси) у қабул қилинган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига юборади.

5 кун мобайнида

7-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими,

Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси

Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг қарорини туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

1 кун мобайнида

8-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Бўш ер участкаси бўйича материалларни ваколатли ташкилотларга юборади.

1 кун мобайнида

 

9-босқич

Ваколатли ташкилотлар

Бўш ер участкаси бўйича тегишли хулосани келишади ва ҳужжатларни туман (шаҳар) ҳокимлигига келишиш учун юборади.

5 кун мобайнида

(такроран - 2 кун мобайнида)

 

10-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

1. Бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга реализация қилиш учун қўйишга доир материаллар тайёрланишини таъминлайди ва "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУКга буюртманома беради.

Буюртманомани тақдим этиш билан бир вақтнинг ўзида:

босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни тарқатади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши ҳақидаги ахборотни юборади.

2. Рўйхатда назарда тутилган бўш ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирмаган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишуви ёки ижобий хулосаси олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш орқали ер участкаси ажратиш учун тақдимнома юборади.

1. 3 кун мобайнида









2. 1 кун мобайнида

      

11-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоят ёки

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

1. Ер участкасини ажратиш учун тақдимномани кўриб чиқади, қарор қабул қилади ва уни тегишли тақдимномани киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

2. Тақдимномада қайд этилган бўш ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирган тақдирда, тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқларини аукционга қўйиш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида хат юборади.

1. 3 кун мобайнида





2. 1 кун мобайнида

12-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

Тегишли материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура ва шаҳарсозлик кенгашига кўриб чиқиш учун беради.

1 кун мобайнида

13-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Республика архитектура ва

шаҳарсозлик кенгаши

Материалларни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига протокол қарори (хулоса) юборади.

5 кун мобайнида

14-босқич

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

1. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилишига розилиги тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Қарорни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шунингдек, тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

1. 5 кун мобайнида




2. 1 кун мобайнида



      

15-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга реализация қилиш учун қўйишга доир материаллар тайёрланишини таъминлайди ва "электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУКга буюртманома беради.

Буюртманомани тақдим этиш билан бир вақтнинг ўзида:

босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни тарқатади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши ҳақидаги ахборотни юборади.

3 кун мобайнида

     

Тартиб-таомиллар "E-IJROAUKSION" орқали электрон

шаклда электрон савдо майдонида амалга оширилади

16-босқич

"Электрон онлайн-аукционларни

ташкил этиш маркази" ДУК

Аукцион ўтказилиши ҳақида ахборот киритади.

1 кун мобайнида

17-босқич

Юридик ва жисмоний шахслар

1. Аукционда иштирок этишга электрон шаклда буюртманома топширади.


2. Аукционда қатнашади.

1. 30 кун мобайнида


2. 1 кун мобайнида

18-босқич

Аукцион ғолиби

Лотнинг нархини тўлайди.

5 кун мобайнида

 

19-босқич

"Электрон онлайн-аукционларни

ташкил этиш маркази" ДУК

1. Аукцион натижалари ҳақида протоколни тақдим этади.


2. Аукцион натижалари ҳақида ахборот киритади.


3 Туман (шаҳар) ҳокимлигига маблағлар ўтказади.

1 кун мобайнида

         

20-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлари

Оператордан аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани олган ва ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан пул маблағлари тушган пайтдан бошлаб:

тушган пул маблағларини белгиланган тартибда тақсимлайди;

ғолибга ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисида қарор чиқаради;

ҳокимлик веб-сайтида аукцион ғолибига ер участкаси ажратиш ҳақидаги қарорни эълон қилади;

ер участкасини танлаш материаллари илова қилинган ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорни ушбу қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига юборади.

3 кун мобайнида

21-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва ғолибга ер участкасини давлат рўйхатига олиш ҳақидаги гувоҳномани белгиланган тартибда беради.

2 кун мобайнида

    





Низомга

2-ИЛОВА



Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация

қилиш бўйича электрон аукционташкил этиш учун

ЭЛЕКТРОН БУЮРТМАНОМА


20__ йил "____" __________ да ___________туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК ўртасида тузилган ____-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, ____________ туман (шаҳар) ҳокимининг 20__ йил "____" __________ даги қарорига биноан ___________ туман (шаҳар) ҳокимлиги қуйидаги ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртманомани тақдим этади:

1. Ер участкасининг ўзига хос рақами ______;

2. Ер участкасининг майдони _______га;

3. Ер участкаси жойлашган жой






    

4. Белгиланган мақсади


;

    

5. Ернинг тоифаси


;

    

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорининг рақами ва санаси (ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига биноан аукционга қўйилганда)

     


;

 

7. Электрон аукцион шакли


;

    

8. Ер участкасининг минимал қиймати (сўмда)


;

        

9. Электрон аукцион ғолибининг мажбуриятлари:

   

9.1. Бино ва иншоотларни барпо этиш муддати


;

         

9.2. Доимий фойдаланиш ҳуқуқи эгасига ваколатли ташкилотларнинг хулоса-

ларига мувофиқ қўйиладиган талаблар:


                      








9.3. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа

талаблар


      





      

10. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк ҳисобрақамининг реквизитлари:

 

Банк номи



  

Банк МФО



      

Банк ҳисобрақами

    



12. Туман (шаҳар) ҳокимлигининг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар)

   

    

Буюртманома 20____ йил "_______" ______________ да тақдим этилди.

       


туман (шаҳар) ҳокими





(Ф.И.О.)


       

ЭРИ ___________________________






Низомга

3-ИЛОВА



Электрон аукционда иштирок этиш учун

ЭЛЕКТРОН БУЮРТМАНОМА

  

1.



(юридик шахс учун - тўлиқ номи, юридик манзили, банк

     

реквизитлари; жисмоний шахс учун - Ф.И.О., яшаш жойи)

  

(кейинги ўринларда иштирокчи деб аталади), сотиш тўғрисида электрон аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим:


Лот рақами:

N _________________

Лот номи:




  

ҳужжат бўйича электрон аукционда иштирок этиш учун закалат пулини тўлаб

       

(тўлов ҳужжатининг реквизитлари)

           

Ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон аукцион ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) билан танишиб, 20__ йил "____" _______________ соат ____ ____ дақиқада ____________веб-сайтида ўтказиладиган электрон аукционда иштирок этиш учун ушбу буюртманомани қабул қилишингизни сўрайди.


2. Иштирокчи электрон аукционда иштирок этиш учун ушбу буюртманомани тақдим этиб, электрон аукционни ўтказиш бўйича Қоидаларда келтирилган шартларга розилик беради.


3. Иштирокчи электрон аукцион ғолиби деб топилганда, у аукционда шакллантирилган лот баҳосини тўлиқ тўлашни ва тўлов ҳужжатининг нусхасини аукцион якунлангандан сўнг беш иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этишни зиммасига олади.

Шунингдек, агар иштирокчининг ставкаси охиргидан олдинги бўлса, бошқа ғолиб аукцион объекти учун тўловни белгиланган муддатларда тўламаса ёки аукционда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмаганда, иштирокчи беш иш куни давомида иштирокчи таклиф қилган нархда лот баҳосини тўлиқ тўлашни ва тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этишни зиммасига олади.


4. Иштирокчи аукционга қўйилаётган объект жойлашган туманда (шаҳарда) доимий яшашини (рўйхатга қўйилганини) тасдиқлайди (жисмоний шахс ёпиқ аукционда қатнашишга буюртманома берганда).

Иштирокчи иштирокчининг юридик манзили аукционга қўйилаётган объект жойлашган туманда (шаҳарда) рўйхатга олинганини тасдиқлайди (жисмоний шахс ёпиқ аукционда қатнашишга буюртманома берганда).

Иштирокчи унинг маълумотлари нотўғри бўлган тақдирда, аукцион натижалари ҳақиқий эмас деб топилиши ва закалат пули қайтариб берилмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.


5. Иштирокчи электрон аукционга қўйилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан реализация қилинаётгани тўғрисида хабардор қилинди ва иштирокчи аукцион ғолиби деб топилганда унга юкланадиган талаб ҳамда мажбуриятларга риоя этишни зиммасига олди.


6. Иштирокчи "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдони операторидан ҳар қандай билдиришномани иштирокчи электрон почтасининг қуйидаги манзилида олишини расман тасдиқлади

  

(электрон почта манзили)

   

Иштирокчи "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдони оператори ушбу электрон почта манзилига юборган билдиришномалар жўнатилган вақтда расман олинган деб ҳисобланишини ва "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдони иштирокчи ушбу билдиришномаларни ўз вақтида ўқимагани учун жавоб бермаслигини тасдиқлайди.


7. Закалат пулини қайтаириш учун иштирокчининг банк реквизитлари:


Банк номи __________________________________________________


Банк МФО __________________________________________________


Банкнинг ҳисобрақами _______________________________________


8. Иштирокчининг СТИРи:

N ___________________________________________________________



Илова: 1. Иштирокчи электрон аукцион ўтказилиши ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисобрақамига закалат пулини ўтказганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхаси.



Тўлдирилган сана ___________________________


Иштирокчининг ЭРИ________________________





Низомга

4-ИЛОВА



Электрон аукционда иштирок этиш учун

буюртманомани чиқариб олиш тўғрисида

БИЛДИРИШНОМА

Ушбу



(юридик шахс учун - тўлиқ номи, юридик манзили;

жисмоний шахс учун - Ф.И.О., яшаш жойи)

   

____________ га (электрон аукцион ўтказиладиган сана) белгиланган _____-сон лот бўйича электрон аукционда иштирок этиш учун ўз буюртманомасини чақириб олади.

Сана _____________________________

Иштирокчининг ЭРИ______________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль

































































Время: 0.2378
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск