ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2018 й. 583-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2018 й.

N 583



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон тижоратни

жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724 -сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедхаджаев зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 июлдаги

583-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 94-модда) 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Белгилаб қўйилсинки, пластик карточкалардан фойдаланиб товарларни сотишда ва хизматлар кўрсатишда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бериладиган терминал чеклари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ электрон тижорат иштирокчилари томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида ахборот тизимлари томонидан шакллантириладиган, битимлардаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар квитанциялар, талонлар, чипталарга ҳамда товарлар ва хизматларга ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади".

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 5-бандининг "б" кичик бандида:


а) қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши қўшилсин:

"электрон тижорат соҳасида давлат миқёсидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш";


б) йигирманчи ва йигирма учинчи хатбошлар тегишли равишда йигирма биринчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 74-модда) 3-1-бандида:


а) биринчи хатбошига "шунингдек, электрон тижорат орқали амалга ошириладиган уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти" сўзлари қўшилсин;


б) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Божхона юк декларацияси рўйхатидан ўтказиш талаби электрон тижорат орқали амалга ошириладиган уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишга татбиқ этилмайди";


в) тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати I бўлимининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Божхона юк декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ва электрон тижорат орқали уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш ҳоллари бундан мустасно".


8. Вазирлар Маҳкамасининг ""Электрон тижорат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 78-модда) 3-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда 3000 (уч минг) АҚШ долларгача бўлган товарлар электрон тижорат орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан ва юк божхона деларациясини расмийлаштирмасдан, почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилиниши мумкин".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 266-модда):


а) 2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчига ва етказиб берувчига шахсий мулк, ижара ва бошқа фойдаланиш ҳуқуқига асосан тегишли бўлган автомобиль транспортида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб етказиб беришда шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобилда йўловчилар ва юк ташишларни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб қилинмайди, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно";


б) 1-илованинг 48-бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"виртуал терминаллар (E-POS) орқали харидорга нақд пулни қабул қилганлиги тўғрисида электрон чек ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатни мажбурий юборган ҳамда инкассация қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда пул маблағларини хизмат кўрсатувчи банкка топшириш шарти билан;

тўлов терминалларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг корпоратив банк карталари, шунингдек, электрон тўлов тизимлари орқали";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 2-илованинг 7-позицияси чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:

"4-1. Электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилиш, фақат сақлаш ва етказиб беришда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш тартиби ва талабларига қатъий риоя қилган ҳамда қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 июль

















































Время: 0.1547
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск