Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ҳақида Низом (АВ томонидан 27.07.2018 й. 3044-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 26.06.2018 й. 369-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 27 июлда 3044-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон

автомобиль транспорти

агентлиги бошлиғининг

2018 йил 26 июндаги

369-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон автомобиль транспорти

агентлигининг автомобиль транспортини

ривожлантириш жамғармаси ҳақида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг (бундан буён матнда "Ўзавтотранс" агентлиги деб юритилади) шахсий ғазна ҳисобварағида (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.


2. Жамғарма маблағлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар фақат юридик шахсларга ажратилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ


3. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш "Ўзавтотранс" агентлиги ҳайъати (бундан буён матнда Ҳайъат деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


4. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.


5. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлашда қуйидагилар Ҳайъатнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Жамғармага келиб тушган маблағлар доирасида даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;

Жамғарма маблағларини мазкур Низомда белгиланган мақсадлар учун йўналтириш (ажратиш) тўғрисида қарор қабул қилиш;

Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича ижро органларини (бундан буён матнда Ижро органлари деб юритилади) шакллантириш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилмаганлик ҳолатлари аниқланганда зудлик билан уларни бартараф этиш, асоссиз харажатлар ва келтирилган зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли чоралар кўриш.


6. Ҳайъат ўз фаолиятини Ижро органлари орқали амалга оширади.


7. Қуйидагилар Ижро органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича лойиҳаларни шакллантириш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш;

Ҳайъат томонидан юклатилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.


8. Ижро органлари томонидан Жамғарма маблағларидан молиялаштирилиши лозим бўлган лойиҳалар уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини баҳолаш мақсадида "Ўзавтотранс" агентлигининг илмий-техник Кенгашига экспертизадан ўтказиш учун киритилади.


9. "Ўзавтотранс" агентлигининг илмий-техник Кенгаши тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқади, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини баҳолайди ва ўз қарорини баённома билан расмийлаштиради.

"Ўзавтотранс" агентлиги илмий-техник Кенгашининг лойиҳани молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарори лойиҳани Ҳайъатга молиялаштириш учун тақдим этишга асос бўлади.


10. Ҳайъат Ижро органи томонидан тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқади ва қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилади:

лойиҳани Жамғарма маблағларидан молиялаштириш ёхуд лойиҳани молиялаштиришни рад этиш тўғрисида;

лойиҳани (лойиҳаларни) қайта ишлашга ёки қўшимча баҳолашга йўналтириш тўғрисида.


11. Ҳайъатнинг лойиҳани Жамғарма маблағларидан молиялаштириш тўғрисидаги қарори асосида Жамғарманинг дастлабки сметасини тузиш учун Ҳайъат томонидан ишчи гуруҳ тузилади.

Ишчи гуруҳ Жамғарманинг дастлабки сметасини тузишда:

Жамғарма пул маблағларининг навбатдаги йилга тушумларини умумий ҳажмини белгилайди;

прогноз қилинаётган йил бошидаги Жамғарма маблағларининг қолдиғи ва йил давомида прогноз қилинаётган тушумлар ва харажатлар ҳажмини ҳисобга олади.

Ишчи гуруҳ томонидан тузилган Жамғарманинг дастлабки сметаси Ҳайъат томонидан кўриб чиқилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


12. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобилда йўловчилар ва юк ташишларни амалга оширишга лицензиялар бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун тўланадиган давлат божи маблағларининг 100 фоизи;

"Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари инспекторлари томонидан автомобиль ташувчилари соҳасида тузилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар бўйича ундириладиган жарималар суммасининг 84 фоизи;

Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар кредитлари (займлари) ва грантлари;

давлат ва хусусий ҳамкорлик доирасидаги хусусий инвестициялар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


13. Жамғарманинг маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

илмий-тадқиқот ишларига;

йўловчилар автовокзаллари ва автостанциялари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчилар йўналишлари оралиқ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича дастурларга (бундан буён матнда инфратузилма объектлари деб юритилади);

автотранспорт воситаларини харид қилишга;

автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга;

"Ўзавтотранс" агентлигини сақлашни молиялаштиришга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 5-бандига асосан Ихтисослаштирилган компаниялар томонидан жалб этилаётган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизлар ҳамда комиссияларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга.


14. Жамғарма маблағларини мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилмаган мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ЙЎНАЛИШЛАР

БЎЙИЧА ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ


1-§. Илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш


15. Илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришда Ижро органи томонидан қуйидаги талабларга жавоб берадиган лойиҳалар танлаб олинади:

автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлашда илғор инновацион технологияларни жорий этишга;

юқори сифатли транспорт хизматлар стандартлари, назарий-методик ҳужжатлар ва автомобиль транспортини иқтисодий-математик моделлашга (оптималлашга);

янги техника, технология ва материалларнинг асосан муайян турларини яратиш ёки комплекс назарий ва экспериментал изланишлар давомида амалий натижаларга эришишга йўналтирилган лойиҳалар.


16. Илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришда "Ўзавтотранс" агентлиги илмий-техник Кенгаши томонидан экспертизадан ўтказилган лойиҳалар лойиҳани молиялаштириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарори бўлгандагина Жамғарма маблағларидан молиялаштирилади.



2-§. Инфратузилма объектларини лойиҳалаш,

қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш


17. Инфратузилма объектларининг ҳар йилги қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган параметрлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг тегишли қарорлари ва топшириқлари асосида шакллантирилади.


18. Ижро органи томонидан инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манзилли рўйхатлар тузилади ва "Ўзавтотранс" агентлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тасдиқланган манзилли рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилади.


19. Инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга ошириш учун пудратчи ташкилотларни аниқлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


20. Инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан пудратчи ташкилотларни молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


21. Манзилли рўйхатга киритилган инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан лойиҳа ҳужжатлари, ажратилган молиялаштириш маблағларининг мақсадли фойдаланилганлиги, бажарилган ишларнинг ҳажми ва сифатини назорат қилиш "Ўзавтотранс" агентлиги томонидан амалга оширилади.


22. Инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш юзасидан манзилли рўйхатга йил давомида қўшимча объектларни киритишга авария ҳолатлари ҳамда молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.



3-§. Автотранспорт воситаларини харид қилиш

учун маблағлар ажратиш


23. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган автотранспорт воситаларини янгилаш (харид қилиш) бўйича параметрлар доирасида ташувчиларга автотранспорт воситаларини харид қилиш учун шартнома асосида қайтариш шарти билан маблағлар ажратилади.


24. Жамғармадан маблағларни олиш учун мурожаатчи "Ўзавтотранс" агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Жамғармадан пул маблағлари олиш учун талабнома;

маблағ олувчи тўғрисида асосий маълумотлар (ташкилий-ҳуқуқий шакли, таъсисчилар, фаолиятнинг асосий тури ва бошқалар);

сўралаётган маблағ миқдори, маблағлар мақсади;

маблағлардан фойдаланишнинг назарда тутилаётган йўналишидаги бизнес-режа;

солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот даврига бухгалтерлик баланси (1-сон шакл) ва молиявий натижалар ҳақида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно.


25. Маблағлар олиш учун "Ўзавтотранс" агентлиги ва маблағларни олувчи ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда икки томонлама шартнома расмийлаштирилади.



4-§. Автомобиль транспортини бошқариш тизимига

ахборот-коммуникация технологияларини жорий

этишга маблағлар ажратиш


26. Автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида маблағлар ажратилади.


27. Автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга маблағлар ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспорти бошқарув тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш Дастури доирасида устувор равишда амалга оширилади.



5-§. "Ўзавтотранс" агентлигини сақлашни молиялаштириш


28. "Ўзавтотранс" агентлигини сақлаш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган "Ўзавтотранс" агентлигининг даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.


29. Экологик, соғломлаштириш ва хайрия жамғармалари, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт, ўқув муассасалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари учун субсидиялар, тўловлар, ҳомийлик ва хайрия ёрдами шаклидаги маблағлар фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишларига мувофиқ амалга оширилади.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 5-бандига асосан Ихтисослаштирилган компаниялар томонидан жалб этилаётган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизлар ҳамда комиссияларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтириладиган маблағлар "Ўзавтотранс" агентлигини сақлаш билан боғлиқ харажатлар доирасида амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


31. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади.


32. Ҳайъат Жамғарма маблағларининг қонунийлиги ва мақсадли йўналтирилиши учун жавобгар бўлади.


33. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


34. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 июль, 30-сон, 634-модда






































Время: 0.1953
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск