Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.2018 й. ПҚ-3892-сон "Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2018 й.

N ПҚ-3892



МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ

СОҲАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ

ШЕРИКЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда маданият ва санъат соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, маданият ва санъат муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, маданият ва санъат муассасалари биноларини қуриш ва таъмирлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, аҳолининг маданий эҳтиёжларини қондириш борасидаги ишлар талаб даражасида эмас.

Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш, ушбу соҳадаги муассасалар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техник аҳволини мустаҳкамлаш, аҳолига сифатли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ҳамда давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шаклларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун давлат шеригига доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш;

мавжуд давлат маданият ва санъат муассасалари биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун давлат шеригига доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш;

концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш;

бўш турган давлат мулки объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "ноль" харид қийматида сотиш;

давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган биноларини (ёки уларнинг бир қисмини) ижара ҳақининг "ноль" ставкасида мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга бериш;

хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник, молиявий ва методик таъминлаш;

оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш.

Белгилансинки, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.


2. Давлат-хусусий шериклик шаклига қараб хусусий шерикка қуйидаги инвестиция мажбуриятлари юкланиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин:

маданий хизмат кўрсатишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига имтиёзлар бериш;

маданият ва санъат муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш борасидаги ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятларни бажариш.


3. Белгилансинки, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ тузилади. Бунда ушбу қарорнинг 1-банди саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда танлов ўтказилмайди;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ёки "Ўзбеккино" Миллий агентлиги тегишли равишда ўз тизимларида давлат томонидан хусусий шерик билан битим тузади ва битим шартларини хусусий шерик қандай бажараётгани бўйича мониторинг олиб боради.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:

маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикликни рағбатлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасида очиладиган алоҳида ҳисобварақда (кейинги ўринларда махсус ҳисобварақ деб юритилади) жамлаш тўғрисидаги;

маданият ва санъат нодавлат муассасалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинган шундай муассасаларга давлат маданият ва санъат муассасасининг йиллик даромадлари ва харажатларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


5. Қуйидагилар махсус ҳисобварақни шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган эквиваленти 100,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитлар;

давлат маданият ва санъат муассасалари негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида тижорат банкларидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг 7 фоиздан ошган қисмини қоплаб бериш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг хайриялари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

махсус ҳисобварақнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Белгилаб қўйилсинки:

махсус ҳисобварақдаги маблағлар туман ва чекка қишлоқ жойлардаги театрлар, кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданий объектлар негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга имтиёзли кредит бериш учун тижорат банкларига тақдим этилади;

махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан кредитлар тижорат банклари томонидан маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга, жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан, 2019 йил 31 декабрга қадар йиллик 7 фоиз ставкада, 2020 йил 1 январдан - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан - тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.

7. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар амал қилишининг қуйидаги муддатлари белгилансин:

маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасаларнинг биноларини қуриш учун бепул асосда ижарага ер участкалари ажратиш битими - камида 30 йил;

мавжуд давлат маданият ва санъат муассасалари биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун бепул асосда ер участкаларини тақдим этиш битими - камида 30 йил;

бўш турган давлат мулки объектларини, жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "ноль" харид қийматида сотиш битими - камида 30 йил;

давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган биноларини (ёки уларнинг бир қисмини) ижара ҳақининг "ноль" ставкасида мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга бериш битими - 30 йилгача;

концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш битими - 15 йилгача;

хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник, молиявий ва методик таъминлаш битими - камида 10 йил;

оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш битими - камида 1 йил.

Олинган имтиёзли кредит асосида ёки давлат-хусусий шериклик шартларида тадбиркорлик субъектларига топширилган объектларда маданият ва санъат нодавлат муассасаси фаолияти ташкил этилган кундан бошлаб давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар амал қилишининг муддатлари мобайнида уни қайта ихтисослаштириш тақиқланади.


8. Давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этилган маданият ва санъат нодавлат муассасалари:

асосий фаолияти бўйича барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;

ўзларининг эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган техник воситалар ва бошқа жиҳозлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган кундан бошлаб 3 йил муддатга божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.

Белгилансинки, ушбу бандда кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзлари маданият ва санъат соҳасида кўрсатилаётган хизматлардан олинадиган соф тушум улуши умумий реализация ҳажмида ҳисобот (солиқ) даври якунларига кўра камида 80 фоизни ташкил этадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига нисбатан қўлланилади.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда бўш турган давлат мулки объектлари, шунингдек, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши лозим бўлган давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини хатловдан ўтказиб, уларнинг рўйхатини тузсин;

ҳар йили 1 февралга қадар давлат-хусусий шериклик шартларида маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ажратилиши мумкин бўлган ер участкаларини аниқлаб, уларнинг тасдиқланган рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва "Ўзбеккино" Миллий агентлигига тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда қисқа муддатларда маданият ва санъат нодавлат муассасасини ташкил этиш учун ер участкаси ажратилишини, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

маданият ва санъат нодавлат муассасаларини қуришда уларни маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобига лойиҳа харажатлари ҳамда барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида низомни тасдиқласин;

маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектлари рўйхатини тасдиқласин ва унинг ҳар йили янгилаб борилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият вазирлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

махсус ҳисобварақ маблағларидан фойдаланиш тартиби;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби.


12. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида:

3 штат бирлигидан иборат бўлган давлат-хусусий шериклик асосидаги маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси;

2 штат бирлигидан иборат бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари мониторинги бўлими;

3 штат бирлигидан иборат бўлган ЮНЕСКО билан ишлаш бошқармаси ташкил қилинсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминласин ҳамда бажарилган ишлар тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда маданият ва санъат соҳасига хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўрсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги давлат-хусусий шериклик битимини амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.


15. Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши ҳамда хусусий шериклар томонидан ўз зиммаларига олинган мажбуриятларга риоя қилиниши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси мазкур қарорда назарда тутилган имтиёз ва преференциялар, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмлари ҳақида тадбиркорлик субъектлари орасида кенг қамровли тушунтириш ишларини амалга оширсин.


17. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамияти кенг ёритилишини ҳамда аҳолига етказилишини ташкил этсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2778-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


19. Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 1 августдаги

ПҚ-3892-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 15 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги

ПҚ-2778-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг учинчи хатбошидаги "49" рақами "58" рақами билан алмаштирилсин.


2. 2-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"СТРУКТУРА

центрального аппарата Министерства

культуры Республики Узбекистан

      








Коллегия Министерства



Министр



Помощник















































































































































Первый заместитель министра



Заместитель министра



Заместитель министра



Организационно- контрольное и аналитическое управление

5
















































Управление по развитию театров

4



Управление по развитию музеев и библиотек

3



Управление экономического анализа и финансов

3



Управление международных связей и привлечения инвестиций

3
















































Управление по развитию концертно-зрелищных учреждений

3



Сектор культурно- просветительских учреждений и нематериального культурного наследия

2



Управление по организации деятельности учреждений культуры и искусства на основе государственно- частного партнерства

5



Управление кадров

3
































Управление по работе с творческой молодежью и организации культурно-массовых мероприятий

3























Главный специалист по работе с обращениями физических и юридических лиц

1




Управление по работе с ЮНЕСКО

3



Отдел мониторинга проектов государственно- частного партнерства

2










































Репертуарно- редакционный сектор

2



Главное научно- производственное управление по охране и использованию объектов культурного наследия, Республиканский научно- методический центр организации деятельности учреждений культуры, Управление художественной экспертизы, музеи-заповедники, зоопарки, государственные музеи, дома-музеи, выставки, входящие в систему министерства, Республиканская центральная библиотека для слепых, редакция журналов "Гулистон", "Мозийдан садо"













Юридическое бюро

2






Бухгалтерия

3




























Государственные театры, Государственное учреждение "Узбекконцерт", Узбекский государственный цирк, Государственное учреждение "Государственная филармония Узбекистана", Государственное учреждение "Центр узбекского национального искусства макома", Дворец "Дружбы народов", Ферганский областной дворец театра и концерта имени Ислама Каримова, театры-студии "Дийдор" и "Томоша", Государственное предприятие "Центр культуры и искусства молодежи", Редакция журнала "Театр"
















Пресс-секретарь

1






Управление делами

3

































Управление образовательных учреждений и методического обеспечения отрасли

4






Центр информационных и компьютерных технологий, Служба заказчика по строительству, реконструкции, капитальному и текущему ремонту объектов, финансируемых за счет централизованных инвестиций, Государственное предприятие "Дирекция по эксплуатации и использованию зданий", ГУП "Маданий мерос таъмирлаш-тиклаш"

































Фонд развития культуры и искусства, Дирекция Международного музыкального фестиваля "Шарк тароналари", образовательные учреждения, входящие в систему министерства, Министерство культуры Республики Каракалпакстан, управления культуры областей и главное управление культуры г. Ташкента

















































































































































































         

         

Общая предельная численность управленческого персонала 58 ед."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 август


"Халқ сўзи", 2018 йил 2 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 6 август, 31-сон, 642-модда












































Время: 0.2077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск