ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2018 й. 556-сон "Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2018 й.

N 556



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА КИЧИК

САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитларни шакллантириш, аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3607-сон қарори билан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектлари ҳамда давлат улушига эга бўлган хўжалик жамиятлари негизида 14 та кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини ва ер участкаларини Самарқанд вилоятининг 1-иловага мувофиқ КСЗлари таркибига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда, белгиланган тартибда қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда - Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг насос-куч ускуналарини таъмирлаш бўйича ихтисослаштирилган цехининг 1,15 гектар ер участкаси;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда - 15,0 гектар майдонга эга бўлган собиқ болалар соғломлаштириш оромгоҳини Самарқанд вилояти ҳокимлигига берилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда 1-иловада кўрсатилган КСЗларнинг чегараларини аниқлаштирсинлар.


5. Белгилаб қўйилсинки, КСЗларнинг қўшилган ҳудудларидаги фаолият Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3607-сон қарори талабларига мувофиқ амалга оширилади.


6. Самарқанд вилояти кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Самарқанд вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ Самарқанд вилояти КСЗларнинг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларини бажаришга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ Самарқанд вилояти КСЗларининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишлари тармоқ жадвалларини тасдиқласинлар ва уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Б.А. Хўжаев, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов ва Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июлдаги

556-сон қарорига

1-ИЛОВА



Самарқанд вилоятидаги кичик саноат зоналари

таркибига киритиладиган фойдаланилмаётган

ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари

РЎЙХАТИ

N

КСЗ номи


КСЗ таркибига киритилаётган

объектларнинг номи


Объект жойлашган

манзил


Ҳудуди

(га)*


Бино-иншоотлар

майдони

(кв.м)*


1

Самарқанд шаҳар КСЗ


Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг ер участкаси бир қисми


Самарқанд шаҳри, "Фарход" қўрғони


1,15

-

2

Нарпай тумани КСЗ


Собиқ болалар соғломлаштириш оромгоҳи


Нарпай тумани, "Тепа" МФЙ


15,0

4 321,7

3

Оқдарё тумани КСЗ


Қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилмайдиган ер участкаси


Оқдарё тумани, "Бошдорхон" МФЙ


46,3

-

ЖАМИ:


62,45

4 321,7

       

*) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июлдаги

556-сон қарорига

2-ИЛОВА



Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарининг

муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш

инфратузилмасини қайта тиклаш ишларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ


N

Чора-тадбирлар номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдор/

Қуввати


Харажатлар

миқдори*

(млн. сўм)


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


Самарқанд шаҳар КСЗ

1

Шаҳар автомобиль йўлидан (Самарқанд ш, Фарход қўрғони) КСЗга бўлган кириш йўлини таъмирлаш


км

0,3

60,0

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджета маблағлари

Молия вазирлиги, Автомобил йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

2

6-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш, 400 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш ва мавжуд 400 кВА қувватли трансформаторни капитал таъмирлаш


км

дона

1,0

2/400

1/400

185,0

Молия вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

3

Сув олиш иншоотларини ва d=400 мм сув қувурлари тармоқларини қуриш


дона км

1

3,0

450,0

Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат хўжалиги вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Оқава сув тармоқларини қуриш


км

2,3

410,0

ЖАМИ:


1 105,0



Нарпай тумани КСЗ

4

М-37 автомобиль йўли 101 км участкасидан КСЗга бўлган кириш йўлини таъмирлаш ва асфальт ётқизиш


км

1,5

96,0

Марказлашган инвестициялар

доирасида Давлат бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Автомобил йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

5

d=159 мм бўлган газ ўтказиш тармоғини қуриш


км

8,0

1 800,0

Молия вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


6

6-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш ва 400 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш


км

дона

2,0

3/400

270,0

Молия вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

7

d=400 мм бўлган сув ўтказиш тармоғини қуриш


км

2,0

150,0

Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат хўжалиги вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Локал тозалаш иншоотини қуриш


км

1,5

350,0


ЖАМИ:


2 666,0



Оқдарё тумани КСЗ

8

5 км участкадаги 7Н594 автомобиль йўлидан (Оқдарё тумани, "Бошдархон" МФЙ) КСЗга бўлган кириш йўлини таъмирлаш


км


6,0

680,0

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Автомобил йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


9

d=159 мм бўлган газ ўтказиш тармоғини қуриш


км


5,0

1 125,0

Молия вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


10

6-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш, 630 кВА ва 400 кВА трансформатор ўрнатиш


км

дона


1,0

1/630

1/400

195,0

Молия вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


11

d=400 мм сув қувурларини ва сув тўсиш иншоотларини қуриш


дона

км


1

2,0

350,0

Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат хўжалиги вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


Локал тозалаш иншоотини қуриш


дона

км


1

2,0

2 500,0


ЖАМИ:


4 850,0




ҲАММАСИ:


8 621,0



           

*) Инфратузилма объетлари қуввати ва харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказшиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 июль







































Время: 0.1668
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск