ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.07.2018 й. 570-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 24 июлдаги

570-сон қарорига

ИЛОВА



Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва

қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини

шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ўзчармсаноат" уюшмасининг Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини диверсификациялаш ва экспорт қилинадиган товарларни кенгайтириш асосида уларнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, соҳада халқаро сифат менежменти ва стандартларини жорий қилиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини жорий қилиш мақсадида ташкил этилади.


3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари "Ўзчармсаноат" уюшмасининг (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) тегишли тижорат банкида миллий ва хорижий валютада очиладиган махсус банк ҳисобрақамларида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


4. Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш ушбу Низомнинг иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 41062 кодлари) олиб чиқишга рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғимдан тушадиган барча маблағлар;

Уюшма аъзолари - ташкилотларнинг, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Жамғарманинг маблағлари:

ярим тайёр чармдан - тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш циклига ихтисослашадиган ташкилотларни кейинчалик қайтариш шарти билан маблағ ажратиш орқали молиявий қўллаб-қувватлаш;

тижорат банкларининг чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, фаолият юритаётган корхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган кредитлари бўйича кафилликлар бериш;

корхоналарда ISO:9001 сифат менежменти тизимини ва бошқа халқаро стандартларни жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мутахассислар малакасини ошириш, жумладан, ёш мутахассисларнинг хорижда ўқиши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

Уюшма аъзолари - ташкилотларнинг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этишдаги харажатларини қоплаш;

Уюшманинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Уюшма ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш, Уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва хорижий маслаҳатчилар харажатларини қоплаш;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун сарфланади.


7. Жамғармадан мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган йўналишларда маблағлар ажратиш ва харажатларни амалга ошириш Жамғарманинг тасдиқланган харажатлар сметасида белгиланган мақсадли йўналишлар бўйича назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


8. Жамғармадан Уюшма аъзолари ҳисобланган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда соҳа ташкилотлари деб аталади) буюртмалари бўйича маблағлар ажратиш, шу жумладан хорижий валютадаги маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратиш Уюшма ва соҳа ташкилоти ўртасида тузиладиган қарз шартномаси ёки бошқа турдаги шартномага (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) мувофиқ фоизсиз шартларда амалга оширилади.


9. Шартномада маблағлардан фойдаланиш тартиби, маблағларнинг мақсадли йўналишлари, фойдаланиш шартлари, кейинчалик қайтариш шарти билан ажратилган маблағларни қайтариш муддати ва бошқа зарур шартлар белгиланади.


10. Жамғармадан кейинчалик қайтариш шарти билан ажратилган маблағлар шартномада белгиланган муддатларда соҳа ташкилотлари томонидан Жамғармага қайтарилиши лозим.


11. Жамғармадан соҳа ташкилотларига ажратилган маблағлар мазкур ташкилотлар томонидан шартномада кўрсатилган мақсад ва йўналишларда фойдаланилиши лозим.


12. Уюшма томонидан жойига чиқиб ўрганиш ва мониторинг натижасида Жамғармадан соҳа ташкилотларига ажратилган маблағлар мақсадсиз ёки самарасиз ишлатилганлиги аниқланган ҳолларда Уюшманинг биринчи талабига мувофиқ маблағлар ушбу ташкилотлар томонидан Жамғармага тўлиқ қайтарилиши лозим.


13. Соҳа ташкилотлари томонидан ушбу Низомнинг 6-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган йўналишларда тижорат банкларидан жалб қилинган кредитлар бўйича Жамғарма томонидан берилган кафилликлар асосида тўланган маблағлар суд тартибида тегишли ташкилотдан Жамғармага ундириб олинади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ

БЎЙИЧА ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР

СМЕТАЛАРИНИ ТУЗИШ, ТАСДИҚЛАШ ВА

УНГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ


14. Истиқболдаги вазифаларни сифатли амалга ошириш ва Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг мақсадлилиги ҳамда манзиллилигини таъминлаш мақсадида ҳар бир молия йили учун Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси (кейинги ўринларда смета деб аталади) тузилади ва тасдиқланади.


15. Смета лойиҳаси йил бошидаги Жамғарма маблағларининг қолдиғи, келгуси йил мобайнида Жамғармага келиб тушиши кутилаётган маблағлар ва истиқболдаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда,Уюшма томонидан тузилади. Сметанинг даромадлар ва харажатлар қисми баланслаштирилган бўлади.


16. Сметанинг даромадлар қисми молия йили бошига Жамғарма маблағлари қолдиғи ҳамда келгуси йилда келиб тушиши кутилаётган маблағлар прогнози кўрсаткичларидан таркиб топади.


17. Сметанинг харажатлар қисми мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган йўналишлар бўйича тегишли ҳисоб-китоблар, шунингдек чарм, чармни қайта ишлаш, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш, йирик ва майда шохли молларни сўйиш ва терисини тайёрлаш, мўйна хом ашёси ва жун тайёрловчи ҳамда Уюшма низомига зид бўлмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи соҳа ташкилотларининг асосли ҳисоб-китоблар билан тақдим қилинадиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртмалари асосида шакллантирилади.


18. Келгуси йилга Жамғармадан зарур маблағларни олиш учун соҳа ташкилотлари томонидан буюртмалар Уюшмага жорий йилнинг 1 октябрига қадар расмий почта ёки электрон почта алоқаси орқали тақдим этилади.


19. Жамғармадан маблағларни олиш учун буюртмада қуйидагилар кўрсатилиши лозим ташкилотнинг тўлиқ номи ва реквизитлари;

Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг аниқ мақсадлари ва кутиладиган натижа, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари бўйича таклифларни ўз ичига олган асослантириш (тушунтириш) хати;

сўралаётган маблағлар миқдори (ҳисоб-китоби) ва маблағларга бўлган эҳтиёж асослаб берилган ҳужжатлар.


20. Смета лойиҳасини тузиш Уюшма томонидан амалга оширилади ва жорий молия йилининг 1 декабридан кечикмасдан Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритилади.


21. Смета лойиҳаси Уюшма томонидан киритилганидан сўнг ўн иш куни муддатида Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан кўриб чиқилади.


22. Смета лойиҳаси бўйича Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан таклиф ва эътирозлар билдирилган тақдирда смета лойиҳаси таклиф ва эътирозлар инобатга олинган ҳолда Уюшма томонидан қайта ишлаб чиқилади ва тасдиқлаш учун Уюшма бошқаруви раисига киритилади.

Смета молия йилининг 25 декабрига қадар Уюшма бошқаруви раиси томонидан тасдиқланади.


23. Молия йили мобайнида Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши билан келишилган ҳолда сметага тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


24. Молия йили давомида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) жамғарма маблағлари келгуси молия йилига ўтади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

БОШҚАРИШДА УЮШМАНИНГ ВА СОҲА

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


25. Уюшма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Жамғарма маблағлари ҳисобидан мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган харажатларни молиялаштириш учун миллий ва хорижий валютада маблағлар ажратиш;

соҳа ташкилотларидан Жамғарма маблағларини бошқариш учун зарур бўлган ахборотни ва бошқа маълумотларни сўраш ҳамда олиш;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш;

Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилиши бўйича мониторингни амалга ошириш учун мустақил экспертлар ва мутахассисларни жалб этиш;

Жамғармадан ажратилган маблағлар мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланилганлиги аниқланган ҳолларда соҳа ташкилотларидан маблағларни тўлиқ қайтаришни талаб қилиш;

тижорат банкларининг соҳа ташкилотларига ушбу Низомнинг 6-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган йўналишларда берилган кредитлари бўйича Жамғарма томонидан берилган кафилликлар асосида тўланган маблағларни суд тартибида тегишли ташкилотдан Жамғармага ундириб олиш.


26. Уюшма қуйидагиларга мажбур:

Жамғарма маблағларини соҳа ташкилотлари томонидан мақсадли ишлатилишини ва ўз вақтида қайтарилишини доимий назорат қилиш;

соҳа ташкилотларининг асосли ҳисоб-китоблар билан тақдим қилинадиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртмаларини кўриб чиқиш;

Жамғарма маблағлари тушуми ва маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни юритиш мазкур Низомда белгиланган муддатларда тегишли органларга тақдим этишга мажбур.


27. Уюшма Жамғарма маблағларининг қонуний ва мақсадли йўналтирилиши, соҳа ташкилотларининг буюртмаларини ўз вақтида кўриб чиқилиши, ўз вақтида маблағлар ажратилиши, шунингдек, Жамғарма маблағлари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари ташкил этилиши учун жавобгардир.


28. Соҳа ташкилотлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ушбу Низомда белгиланган тартибда Жамғармадан маблағлар олиш учун буюртмалар тақдим этиш ва маблағлар олиш;

тижорат банкларидан ушбу Низомнинг 6-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган йўналишларда кредитлар олишда Жамғармадан кафилликлар олиш.


29. Соҳа ташкилотлари қуйидагиларга мажбур:

Жамғармадан ажратилган маблағлардан, шунингдек Жамғармадан кафилликлар олинган кредитлардан қонуний ва мақсадли фойдаланиш;

Жамғармадан ажратилган маблағлардан, шунингдек Жамғармадан кафилликлар олинган кредитлардан қонуний ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан ҳар чоракда Уюшмага ҳисобот бериш.


30. Соҳа ташкилотлари мазкур Низом билан белгиланган ўзларига юкланган мажбуриятлари бўйича жавобгардирлар.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ҲИСОБ,

ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


31. Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши ҳисоби Уюшма томонидан алоҳида юритилади ва ярим йиллик ҳисоботлар тузилади.


32. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан, ярим тайёр чармни экспорт қилишда ундириладиган йиғим маблағларидан фойдаланиш қисми устидан назорат эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


33. Уюшманинг ижро этувчи аппарати ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунигача Жамғарма маблағларидан фойдаланиши тўғрисида ҳисоботни Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига, ярим тайёр чармни экспорт қилишда ундириладиган йиғим маблағларидан фойдаланиш қисми бўйича ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва

қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини

шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари




1-босқич

Соҳа ташкилотлари

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун Уюшмага буюртма беради.

Эҳтиёжга қараб келгуси йил учун жорий йилнинг 1 октябригача





2-босқич

Уюшма

Мазкур Низомда назарда тутилган манбалар ва тегишли йўналишлар, шунингдек соҳа ташкилотларининг буюртмаларига асосан смета лойиҳасини тузади ва Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритади.

Жорий молия йилининг 1 декабридан кечикмасдан





3-босқич

Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши


Смета лойиҳасини кўриб чиқади.

Смета лойиҳаси киритилганидан

сўнг ўн иш куни муддатида






4-босқич

Уюшма бошқаруви раиси

Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишидан таклиф ва эътирозлар бўлмаганида сметани тасдиқлайди.

Молия йилининг 25 декабрига қадар





5-босқич

Уюшма ва соҳа ташкилотлари

 

Жамғармадан маблағлар ажратиш бўйича ўзаро шартнома тузади.

 

Эҳтиёжга қараб молия йили мобайнида








6-босқич


Уюшма

1. Мазкур Низомда белгиланган йўналишларда харажатларни амалга оширади.

2. Соҳа ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ жамғармадан маблағлар ажратади.

1. Эҳтиёжга қараб.


2. Шартнома шартларига мувофиқ








7-босқич


Соҳа ташкилотлари

1. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланади.

2. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида Уюшмага ҳисобот тақдим этади.

1. Шартнома шартларига мувофиқ.

2. Ҳар чоракда





8-босқич

Уюшма

1. Жамғарма маблағларидан фойдаланиши тўғрисида ҳисоботни Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига тақдим этади.


2. Ярим тайёр чармни экспорт қилишда ундириладиган йиғим маблағларидан фойдаланиш қисми бўйича ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.


Ҳар ярим йилда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунигача

   


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 июль













































Время: 0.0132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск