язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2018 й. 493-сон "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2018 й.

N 493



ТАДБИРКОРЛИК ВА ШАҲАРСОЗЛИК

ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЕР

УЧАСТКАЛАРИНИ ДОИМИЙ ФОЙДАЛАНИШГА

БЕРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ВА ШАФФОФ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 апрелдаги ПҚ-3677-сон қарори ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастурини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга ошириш бўйича Давлат дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 апрелдаги ПҚ-3677-сон қарорига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:

юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши;

ер участкаларини бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат электрон шаклда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

бўш ер участкаларининг рўйхати кейинчалик уларни тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга бериш учун ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан тузилади;

ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда "YERELEKTRON" ААТ деб аталади) орқали электрон шаклда амалга оширилади;

"YERELEKTRON" ААТни яратиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" қўмитаси деб аталади) "YERELEKTRON" ААТ оператори ҳисобланади;

"E-IJRO AUKSION"нинг ягона электрон савдо майдончасида ўтказиладиган электрон аукционларда ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширади;

электрон аукционга қўйиладиган бўш ер участкаларининг рўйхати туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланади;

ер участкалари рўйхатларини ўз вақтида шакллантириш ва тасдиқлаш ҳамда уларни электрон аукционга қўйишни мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан таъминланади;

тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга ажратиш тўғрисида электрон аукцион натижалари асосида қабул қилинган қарорларнинг бекор қилинишига йўл қўйилмайди, электрон аукцион ғолиблари томонидан қабул қилинган мажбуриятларга риоя этмаслик ва ер участкаларининг давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилиши бундан мустасно.


4. Ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишишда "YERELEKTRON" ААТ билан параллел равишда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ДУКнинг "Unicon.uz" "Е-ХАТ" ягона хавфсиз электрон почтасидан фойдаланишга 2018 йилнинг 1 ноябригача рухсат берилсин.


5. "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқласин.

Ушбу қарорга 2-иловада қайд этилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 30 июнгача бўлган муддатда Интернет тармоғига уланганлик ҳамда "YERELEKTRON" ААТга уланиш имконини берадиган компьютер ва бошқа технологик ускуналар билан жиҳозланиш ҳолатини хатловдан ўтказсин.


6. "Давергеодезкадастр" қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, хатлов натижалари бўйича тегишли компьютер ва бошқа технологик ускуналарни сотиб олиш ва ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмаларини Интернет тармоғига улаш сарф-харажатларини қуйидагилар ҳисобидан молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича асосланган таклифларни 2018 йил 5 июлигача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

ушбу ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ва ўз маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари (юқорида қайд қилинган ташкилотлар бюджетдан ташқари ва ўз маблағларининг етишмаётган қисмида).


7. "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва ҳудудий бўлинмалари бўш ер участкалари рўйхатини келишиш ҳамда улар бўйича хулосалар беришда иштирок этадиган бошқа вазирлик ҳамда идораларга энг яхши таклифларни танлаш асосида етказиб берувчилар ёки ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тегишли компьютер ва бошқа технологик ускуналарни харид қилишга рухсат этилсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Давергеодезкадастр" қўмитаси ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда ер ресурсларидан фойдаланишни пухта таҳлил қилиш натижалари бўйича фойдаланилмаётган ерлар аниқланишини ва кейинчалик уларнинг бўш ер участкалари рўйхатига киритилишини таъминласин.


9. "Давергеодезкадастр" қўмитаси ва Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

ваколатли ташкилотларнинг мутахассислари учун "YERELEKTRON" ААТдан фойдаланиш тартибини тушунтириш бўйича ҳар йили семинар-тренинглар ташкил этилиши ва ўтказилишини;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ушбу қарорнинг моҳияти ҳамда аҳамияти тўғрисида хабардорлигини ошириш учун оммавий ахборот воситаларида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.


10. "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорларида назарда тутилган давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни;

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни киритсин;

б) ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 июндаги

493-сон қарорига

2-ИЛОВА



"YERELEKTRON" ААТ автоматлаштирилган

ахборот тизимига уланадиган вазирликлар,

идоралар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


6. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий давлат санитария-эпидемиология марказлари.


8. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


10. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


11. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК.


13. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК.


14. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ.


15. "Ўзтрансгаз" АЖ.


16. "Ўзбекэнерго" АЖ.


17. Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.


19. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бошқармасининг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциялари.


20. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 июндаги

493-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2018 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотган деб

эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида ер участкалари ажратиш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора- тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 22 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 34-сон, 335-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларга Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 31 декабрдаги 292-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., N 4, 24-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларга Тошкент вилоятида шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2009 йил 18 февралдаги 45-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 78- модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 22 октябрдаги 277-сон қарорининг 2-банди ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 43-сон, 458-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 7 февралдаги 31-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 7-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилган объектлар бўйича хулосалар тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 7 февралдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 8-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора- тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда)*.


9. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда) 2-илова.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 4 июндаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 35-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 60, 64 ва 87-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори) 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 56-модда) илованинг 20-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори)" 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 46-сон, 551- модда) илованинг 4-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 9- модда) 43-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 89-модда).


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 9 мартдаги 70-сон қарорига 4-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 3-сон, 17- модда).


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори)" 2016 йил 23 майдаги 166-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 41-модда).


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони)" 2017 йил 25 мартдаги 155-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 33- модда) 1-илованинг 1, 3 ва 15-бандлари.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)" 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда) 1-илованинг 33 ва 34-бандлари.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ер участкалари ажратиш амалиётини ўрганиш комиссиялари таркибларини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2017 йил 19 июлдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 704-модда).


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва унинг тизимидаги таркибий бўлинмалар ҳамда республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 августдаги 571-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда) 11-илованинг 10-банди.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 56-банди.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)" 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931- модда) илованинг 19-банди.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 46- сон, 1134-модда) 1-илованинг 48-банди.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратиш тартиботларини соддалаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 10 январдаги 20-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 1-сон, 8-модда) илованинг 1-3-бандлари.


*) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорларида назарда тутилган давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини бериш тартибига биноан барпо этилаётган муайян турдаги объектларни қуришга оид қисми 2018 йил 10 сентябргача бўлган муддатга узайтирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль