ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2018 й. 543-сон "Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2018 й.

N 543



ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШ

ЖОЙЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАРНИ

ИЖТИМОИЙ-МАИШИЙ ТАЪМИНЛАШ ВА

ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, ушбу шахсларга ёрдам кўрсатиш бўйича профилактик ва бошқа чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва вазифалари этиб белгилансин:

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштиришга масъул тузилмалар фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларнинг вазифа, функция ва ваколатларини аниқ чегаралаш;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш, шу жумладан, улар ҳаётининг сифати ва даражасини ошириш;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг психологик ва ижтимоий мослашуви мониторинги тизимини шакллантириш;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва реабилитация қилиш соҳасидаги ишларни амалга ошириш доирасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш жараёнига хусусий сектор вакилларини кенг жалб этиш орқали уларга тегишли имтиёзлар беришни назарда тутувчи давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида давлат-хусусий шерикчилик тизимини ривожлантириш;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг психологик, ижтимоий-маиший таъминот ва иш билан таъминлаш фаолиятини тайёрлаш, прогнозлаш ва режалаштириш;

рецидив ва такрорий жиноятлар сонини камайтиришга қаратилган таъсирчан чоралар кўриш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини кучайтириш.


3. Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган ва махсус коммендатура ҳисобидан чиққан шахсларни ижтимоий мослаштириш марказлари негизида Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) ташкил этилсин ва уларга қуйидаги вазифалар юклансин:

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини ташкил этиш ва таъминлаш, тегишли тартибда кийим-кечак, озиқ-овқат ва турар жой учун бир марталик тўланадиган нафақа пули бериш орқали уларнинг бирламчи эҳтиёжларини қондириш;

мақбул ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, соҳа мутахассислари (психолог, тиббиёт ходими, ҳуқуқшунос ва бошқалар)дан ёрдам олиш, зарур ҳолатларда даволанишга, қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар уйларига йўлланмалар бериш;

реабилитация қилишда, уй-жой ва маиший ҳамда бошқа ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал қилишда, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар олишда ёрдам кўрсатиш.

Марказлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший соҳада ва иш билан таъминлашда ёрдам кўрсатиш махсус комиссиялари, ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатишнинг индивидуал дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, ҳар ойда суд қарори бўйича ушбу тоифадаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш индивидуал дастурларининг жойларда ижро этилишини ўрганади.


4. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида:

тўлиқ ижтимоий мослаштириш мақсадида маҳкумларни тизимли ўрганиш ва уларнинг онгини ўзгартиришга қаратилган тарбиявий ишларнинг ягона комплекс тизими жорий этилади;

маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларга қонунга итоаткорлик руҳини сингдириш, жамиятнинг ижтимоий фаол аъзоси бўлишига ёрдам кўрсатиш бўйича индивидуал манзилли дастурлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;

маҳкумларга ҳужжатлаштириш масаласи (шахсий ҳужжатларни тиклаш, паспорт олиш)да ёрдам кўрсатилади, уларнинг пенсия суғуртаси, меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилингунга қадар амалга оширилади;

маҳкумлар билан тарбиявий ишлар уларни қуйидаги тоифаларга ажратган ҳолда амалга оширилади:

а) тузалиш йўлига ўтмаганлар - уларга тарбиячилар бириктирилиб, маънавий қиёфасини яхшилашга доир чора-тадбирлар амалга оширилади, уларни содир этган жиноятидан пушаймон бўлишга ва қонунга итоаткор турмуш тарзига риоя қилишга ундайди;

б) тузалиш йўлига ўтганлар - уларда мустақил меҳнат кўникмасини уйғотиш ва ижтимоий фаол ҳаётий позициясини ривожлантириш мақсадида уларга нисбатан тўлиқ ижтимоий мослаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади;

тарбиявий ишлар уч босқичда амалга оширилади:

а) маҳкум жазони ижро этиш муассасасига келиб тушган босқичда унинг психологик аҳволи тузалишга бўлган мойиллигини аниқлаштириш орқали олдиндан ўрганиш;

б) маҳкумнинг онгини ўзгартириш, унда содир этган жиноятидан пушаймон бўлиш ҳиссини уйғотиш бўйича чора-тадбирлар олиб бориш;

в) маҳкумни талаб юқори бўлган касб ва мутахассисликларга ўқитиш учун касбий таълимни ташкил этиш, ўқиш якуни бўйича тегишли ҳужжат тақдим этиш ва келгусида иш билан таъминлаш;

шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озодликка чиққан пайтидан бошлаб бир йил мобайнида ижтимоий ҳаётга мослашиш сифатини ўрганиш.


5. Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, шунингдек Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт ишлари бўйича комиссиялар зиммасига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг бирламчи ташкилотлари, шунингдек, туман ҳокимликлари, таълим муассасалари ва бошқалар билан яқин ҳамкорликда озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод бўлган вояга етмаган шахсларни реабилитация қилиш ва иш билан таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш вазифасини юклаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ички ишлар, бандлик ва меҳнат муносабатлари органлари, соғлиқни сақлаш ва марказлар ўртасида идоралараро ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни;

жазони ижро этиш муассасалари негизида, хўжалик юритувчи субъектларни жалб этиш орқали, давлат-хусусий шерикчиликнинг имкониятларини қўллаган ҳолда маҳкумлар озодликка чиққунга қадар олган мутахассислиги бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этишни назарда тутиб, уларни меҳнат бозори талабига мос мутахассисликлар бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни;

ҳар йили 1 июлга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти ва меҳнат органларига келгуси календарь йилида озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинадиган шахсларнинг сони ҳамда уларнинг касби ва мутахассислиги ҳақида прогноз тақдим этилишини таъминласин.


7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 июлдаги

543-сон қарорига

ИЛОВА



Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод

қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий

мослаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича

2018-2022 йилларга мўлжалланган

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

       

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

  

Бажариш

муддати

Ижро учун масъуллар

I. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШ ЖОЙЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН

ШАХСЛАРНИ ПСИХОЛОГИК ВА ИЖТИМОИЙ МОСЛАШТИРИШНИНГ

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш шаклидаги жазони ўтаган шахсларни ижтимоий мослаштиришга кўмаклашувчи ихтисослаштирилгантузилмалар фаолиятини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:

Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари тўғрисидаги низомни, шунингдек, ушбу марказлар штат бирлигини ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тасдиқлаш;

реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолияти доирасига нафақат жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни, балки аввал судланган ишсиз шахсларни ҳам қамраб олишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш шаклидаги жазони ўтаган шахсларни ижтимоий мослаштиришга кўмаклашиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

2019-2022 йилларда ижтимоий мослаштириш марказларини босқичма-босқич жиҳозлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар, "Маҳалла посбони" жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 19 апрелдаги 180-сон қарорини ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 28 сентябрдаги 357-ф-сон фармойишини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблашни назарда тутиш.

2018 йил

сентябрь

ИИВ, Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. МАҲКУМЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ МОСЛАШТИРИШГА

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

2.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларни танқидий қайта кўриб чиқиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар билан тарбиявий ишларни ташкиллаштиришни танқидий қайта кўриб чиқиш ва бу борада ягона тизимни жорий этиш:

жазони ижро этиш муассасаларига келиб тушган шахсларни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ижро этиш бўйича инспекцияларда жиноят содир этишга мойиллиги мавжудлиги ва жорий психологик ҳолати бўйича мажбурий дастлабки ўрганиш;

ҳар бир маҳкум билан якка тартибда мақсадли тарбиявий тадбирларни амалга ошириш, уларни маҳкумнинг ахлоқан тузалишига қараб мослаштириб бориш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни озодликка чиқарилган кунидан бошлаб бир йил давомида ижтимоий мослашув жараёнини ўрганиб бориш.


2. Маҳкумларга мутахассислар, психологлар ва маҳкумлар орасидан мураббийлар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг бошланғич ташкилотлари вакилларини бириктириш орқали улар билан манзилли ишлашни таъминловчи механизмни жорий этиш.

2018 йил

октябрь

ИИВ, Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Маҳкумларда содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ҳиссини шакллантириш ва уларни келгусида ижтимоий мослашувга психологик тайёрлашга қаратилган тарбиявий ишларни такомиллаштириш.

1. Қуйидаги уч босқичда амалга ошириладиган маҳкумлар билан тарбиявий ишлар тизимини қайта кўриб чиқиш:

биринчи - маҳкумнинг психологик портретини, тузалишга мойиллигини аниқлаш мақсадида, уни жазони ижро этиш муассасасига келиб тушиш босқичида дастлабки ўрганиш;

иккинчи - маҳкумларнинг дунёқарашини ўзгартириш, уларда содир этган жиноятига нисбатан пушаймонлик ҳиссини уйғотишга қаратилган тадбирлар ўтказиш;

учинчи - маҳкумни доимий яшаш жойида талаб катта бўлган ихтисосликлар бўйича ўқитиш ва келгусида ишга жойлаштириш;


2. Маҳкумларни қуйидаги тоифаларга ажратишни назарда тутган ҳолда тарбиявий ишларни индивидуаллаштириш:

оғир тарбияланадиганлар - уларнинг ахлоқий қиёфасини яхшилаш, содир этган жиноятига нисбатан пушаймонлик ва онгли равишда тузалиш йўлини танлаш, келгусида қонунга итоаткорлик ҳаёт тарзига ўтиш ҳиссини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади;

тузалиш йўлига ўтганлар - мустақил меҳнат қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ижтимоий фаол ҳаёт позициясини ривожлантириш мақсадида уларга тарбиячилар бириктирилади;

тўлиқ тузалганлар - тўлиқ ресоциализация қилишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.


3. Фаол ижтимоий-сиёсий фикрлаш ва онгли ҳаёт позицияси, ижтимоий, ахлоқий-этик қадриятларни шакллантириш ва ривожлантириш, мустақил меҳнат қилиш кўникмаларини сингдиришга қаратилган комплекс тушунтириш-тарғибот чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


4. Маҳкумларни озод қилишга қаратилган, уларни талаб катта бўлган ихтисосликлар бўйича ўқитиш ва доимий яшаш жойида ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қилиш, уларга психологик ёрдам кўрсатиш ҳамда келгуси ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган ҳужжатларни олишда кўмаклашишни назарда тутувчи комплекс тушунтириш чора-тадбирларини ташкиллаштириш.

2018 йил

ноябрь











доимий














доимий

ИИВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

ИИВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

ИИВ, Меҳнат вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Тарбияси оғир маҳкумларни тарбиялаш ишларини кучайтириш.

1. Индивидуал психологик хусусиятларини тузиб чиқиш ва тарбиялаш оғир бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларнинг барчасини ўрганиб чиқиш.


2. Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда тарбияси оғир бўлган маҳкумлар билан ишлаш бўйича индивидуал режалар ишлаб чиқиш:

маҳкумнинг психологик хусусиятларидаги ўзгаришларга мувофиқ, зарур ҳолатларда дастурга тузатишлар киритиб бориш орқали тадбирлар ва тарбиявий ишларни ҳар ҳафталик режалаштириш;

маҳкумларда ижтимоий мақбул дунёқарашни шакллантиришга мутахассис-психологлар, ҳуқуқшунослар ва дин вакилларини жалб қилиш;

тарбияланаётган шахсларни меҳнатга ва бошқа жамоат тадбирларига жалб қилиш мақсадида ходимлар ва астойдил пушаймон бўлган маҳкумлар орасидан мураббийлар бириктириш;

жамоатчилик кенгашлари вакиллари билан биргаликда тарбиялаш оғир бўлган шахсларни жамиятнинг тенг ҳуқуқли ва ижтимоий фаол аъзоларига айлантиришга қаратилган ишларни амалга ошириш.


3. Жазони ижро этиш колониялари ҳузурида маҳкумларни тарбиялаш ва уларда фаол ҳаётий позицияни шакллантиришга кўмаклашувчи жамоатчилик кенгашлари тузиш.

2018 йил

декабрь




2019 йил

январь


















2019 йил

февраль

ИИВ, манфаатдор вазирлик

ва идоралар

5.

Маҳкума аёлларни, фуқаролик жамияти институти вакилларини жалб қилган ҳолда, тарбиялашнинг замонавий усулларини жорий этиш.

1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда жазони ижро этиш 64/1-сон муассасаси (Зангиота тумани) ўртасида қуйидагиларни назарда тутувчи ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни қабул қилиш:

жазони ижро этиш 64/1-сон муассасасида (Зангиота тумани) Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотини тузиш;

маҳкума аёлларни содир этган жиноятига астойдил пушаймон бўлиши ва олдинги турмуш тарзидан воз кечишга ундашга қаратилган манзилли ишларни ўтказиш;

муассаса маъмурияти ва Хотин-қизлар қўмитаси вакилларининг маҳкумаларни фаол ҳаётий позиция ва руҳий дунёқарашини ривожлантириш, уларда ижтимоий мақбул ахлоқий хулқ-атвор, кўникма ва интилишларни шакллантириш бўйича биргаликдаги ишни йўлга қўйиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган аёлларга доимий (вақтинчалик) яшаш жойи бўйича ижтимоий-маиший, руҳий, маслаҳат ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш.


2. Хотин-қизлар қўмитаси, унинг жазони ижро этиш 64/1-сон муассасасидаги (Зангиота тумани) бошланғич ташкилоти, шунингдек, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис ўртасида, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган аёлларнинг ижтимоий мослашувини кузатиш механизмларини жорий этишни кўзда тутган ҳолда, яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш.


3. Тузалиш йўлига ўтган маҳкумларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан руҳий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2018 йил

декабрь

ИИВ, Ўзбекистон Хотин-қизлар

қўмитаси, манфаатдор вазирлик

ва идоралар

6.

Вояга етмаган маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича ишларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқини жалб этиш.

1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда жазони ижро этиш бўйича тарбия колонияси (Зангиота тумани) ўртасида, қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда, ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум тузиш:

вояга етмаган ҳуқуқбузарларнинг содир этган жиноятига астойдил пушаймон бўлишига йўналтирилган тарбиявий ишларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакилларини ҳамда маҳкумларнинг ота-оналарини жалб этиш механизмини ишлаб чиқиш;

тарбияланаётган вояга етмаган шахсларга ижтимоий фаол позиция ва ватанпарварлик ҳиссини сингдириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш;

зарур ижтимоий-маиший, руҳий, маслаҳат ва мутахассисликка эга бўлишга қаратилган ёрдам кўрсатиш мақсадида Ёшлар иттифоқи фаоллари орасидан мураббийлар бириктириш.


2. Тарбияланаётганларда зўравонликка нисбатан муросасизлик ҳиссини, бузғунчи ғоялар ва бошқа салбий ижтимоий ҳодисаларга жалб этишга нисбатан иммунитетни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2019 йил

март

ИИВ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Тузалиш йўлига ўтган ҳамда тарбияси оғир бўлган маҳкумлар билан жамоат ишларида иштирок этишга жалб қилинган маҳкумларни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни танқидий кўриб чиқиш.

1. Маҳкумларни рағбатлантиришнинг амалдаги механизмларини ўрганиш ва тузалиш йўлига ўтган ҳамда тарбияси оғир бўлган маҳкумлар билан жамоат ишларида иштирок этишга жалб қилинган маҳкумларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2. Судланган шахсларнинг, уларга нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш нуқтаи назаридан, хулқ-атворини баҳолашнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, қариндошлари билан учрашувлар ташкил этиш, моддий рағбатлантириш, қўшимча телефон сўзлашувлари ҳуқуқини бериш ва ҳоказо.


3. Тарбияси оғир бўлган маҳкумлар билан жамоат ишларида иштирок этишга жалб этилган маҳкумлар, агар уларга бириктирилган шахсларни мураббийлик фаолияти давомида тузатиш йўлига ўтказиш бўйича ижобий натижаларга эришса, уларни яшаш жойи бўйича колонияга кўчириш амалиётини жорий этиш.

2019 йил

апрель






2019 йил

май






2019 йил

сентябрь

ИИВ, манфаатдор вазирлик

ва идоралар

8.

Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилишга тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этиш.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамоатчилик билан биргаликда маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилишга тайёрлаш бўйича 2020 - 2022 йилларда қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

маҳкумларнинг дунёқарашини замонавий воқеликка мослаштиришга қаратилган замонавий ижтимоий муносабатлар ва бошқа муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар моҳиятини очиб берувчи қонунчилик нормаларини етказиш бўйича кенг тарғибот ишларини амалга ошириш;

келгусида бандлик масаласини ҳал қилган ҳолда мутахассислик эгаллаш бўйича маҳкумларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини йўлга қўйиш.

2019 йил

декабрь

ИИВ, Адлия вазирлиги, манфаатдор

вазирлик ва идоралар

III. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАРГА

ИЖТИМОИЙ-МАИШИЙ ВА ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ

9.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни иш билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг реестрини юритиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар бандлиги мониторинги бўйича ягона электрон маълумотлар базасини яратиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш ҳолати мониторинги тизимини шакллантириш, уларни иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал этиш ҳамда бошқа ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший ва иш билан таъминлаш бўйича фаолиятни прогноз қилиш ва режалаштириш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини йўлга қўйиш, шунингдек, кўрсатилган шахсларни муайян касбларга ўқитиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ҳақ эвазига амалга ошириладиган жамоат, шунингдек вақтинчалик (мавсумий) ишларга жалб этиш бўйича чораларни амалга ошириш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш, шу жумладан, иш билан таъминлаш масалалари бўйича давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги механизмини йўлга қўйиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш жараёнига жамоатчилик ва хусусий секторни кенг жалб этиш.

2020 йил

январь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги, ИИВ, Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор

вазирлик ва идоралар

10.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган муҳтож шахсларни уй-жой билан таъминлаш масалаларида ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш.

2020-2022 йилларга мўлжалланган, қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар орасидан уй-жойга муҳтожларини аниқлаш, уларга уй-жой тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ёрдам кўрсатиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва уй-жойга муҳтож шахслар учун қўшимчавақтинчалик хоналар ажратилишини ташкиллаштириш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни доимий ва вактинчалик прописка қилиш тизимини такомиллаштириш.

2020 йил

февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимликлари, ИИВ, Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга тиббий-профилактик ва махсус тиббий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш.

2020-2022 йилларга мўлжалланган, қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, авваламбор, юқумли касалликларга чалинган шахсларни давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ва лаборатория текширувидан ўтказишни ташкил этиш;

таносил касалликларига чалинган жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида даволашни ташкил этиш ва бошқалар.

2020 йил

март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ,

Адлия вазирлиги, манфаатдор

вазирлик ва идоралар


Изоҳлар.

1. Ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметидан келиб чиқиб чора-тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, шунингдек, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар бирлаштирилиши мумкин.


2. Икки ёки ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, бирлашган бандлар учун белгиланган энг сўнгги муддат ижро этиш муддати ҳисобланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июль



















































Время: 0.0321
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск