ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.07.2018 й. ПҚ-3870-сон "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2018 й.

N ПҚ-3870



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

АТОМ ЭНЕРГЕТИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5484-сон Фармонини ижро этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда "Ўзатом" агентлиги деб юритилади) бошқарув ходимларининг чекланган сони 48 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзатом" агентлиги бош директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

"Ўзатом" агентлиги бош директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

"Ўзатом" агентлиги бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, бош директор ўринбосарлари - вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.


3. "Ўзатом" агентлиги бош директорига:

зарур ҳолларда, "Ўзатом" агентлигининг ташкилий тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

"Ўзатом" агентлигига юкланган вазифаларни бажариш доирасида юқори малакали хорижий мутахассисларни раҳбарлик лавозимларига ва консультантлар сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

икки ой муддатда "Ўзатом" агентлигини унга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур назарий билимларга ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

"Ўзатом" агентлигининг ушбу қарорни амалга ошириш доирасидаги харажатлари учун Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ҳамда 2019 йилдан бошлаб ҳар йилда зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети харажатлари сметасига ушбу қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин;

"Ўзатом" агентлигига зарур хизмат автотранспорт воситалари харид қилиш учун пул маблағлари ажратилишини ҳамда 6 та енгил хизмат автомобилларини сақлаш учун лимит белгиланишини таъминласин;

"Ўзатом" агентлигига асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ моддий-техник базасини шакллантириш учун зарур асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация технологияларини сотиб олиш ҳамда маъмурий биноларни таъмирлаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантириладиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

халқаро молиявий ва бошқа институтларнинг, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари:

атом энергетикаси объектларини, шу жумладан ташқи инфратузилма ва турар жойларни қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлаш билан боғлиқ "Ўзатом" агентлигининг вазифаларини самарали амалга ошириш;

"Ўзатом" агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш, хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, шунингдек, хорижий хизмат сафарлари харажатларини қоплаш;

"Ўзатом" агентлиги ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизациялаш, "Ўзатом" агентлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

"Ўзатом" агентлигининг қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирлар учун фойдаланилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўзатом" агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигини жойлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси "Ўзатом" агентлигини ҳар чораклик ва йиллик статистика бюллетенлари мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзатом" агентлигини зарур алоқа, жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзатом" агентлиги, Фанлар академияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ҳамда "Ўзатом" агентлиги бош директори зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 19 июлдаги

ПҚ-3870-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ

        












































Илмий-техник ва эксперт кенгаши совет



Бош директор



Ёрдамчи

































































































Бош директорнинг биринчи ўринбосари



Бош директор ўринбосари


Режим ва кадрлар бўйича бошқарма

2




Молиявий-

иқтисодий таҳлил бўлими

3


"Атом электр станцияси қурилиши Дирекцияси" ДУК
































































Атом энергетикаси ва ядро технологиялари бошқармаси

5



Объектларни  қуриш лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси

6


Биринчи бўлим

2




Бухгалтерия

2


"Ўзатом-

инжиниринг"

МЧЖ















































Кадрлар бўлими

2




Юридик бўлим

2


"ММФИ" миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
























Илм-фан, инновациялар ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси

5







































Девонхона

2





Стандарт-

лаштириш ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бошқармаси

4


Ахборот-

коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўлими

2

































Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси








Матбуот хизмати

2

















Халқаро ҳамкорлик

ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси

4





























Ишлар бошқарувчиси

1























































































         

Умумий штатлар сони - 48 нафар.


*) Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида кўрсатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 июль













































Время: 0.0209
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск