ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 00. БҲМС "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос" /

БҲМС "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос" (АВ томонидан 14.08.1998 й. 475-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 26.07.1998 й. 17-07/86-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.08.1998 й.

N 475




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

26.07.1998 й.

N 17-07/86



Мазкур Концептуал асос рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА ТАҚДИМ ЭТИШ УЧУН

КОНЦЕПТУАЛ АСОС


КИРИШ


КОНЦЕПТУАЛ АСОСНИНГ МАҚСАДИ ВА МАҚОМИ


1. Ушбу концептуал асос Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш асосини ташкил этувчи тушунчаларни белгилаб беради.

Ушбу концепциянинг мақсади қуйидагиларга ёрдам беришдан иборат:

1.1. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимини тартибга солувчи давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига - бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини (кейинги ўринларда БҲМС) ривожлантириш ва уларни қайта кўриб чиқишда;

1.2. Молиявий ҳисоботни тайёрловчи шахсларга - БҲМС дан фойдаланишда;

1.3. Аудиторларга - БҲМС молиявий ҳисоботига мос келадиган хулосаларни тайёрлашда;

1.4. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга - молиявий ҳисоботдаги маълумотларни таҳлил қилишда.


2. Концептуал асос БҲМС ҳисобланмайди ва бирон-бир низоли масалани баҳолаш ёки тушунтириш учун унинг таърифларини ўз ичига олмайди. Ушбу концептуал асосдаги мавжуд қоидалар бухгалтерия ҳисобининг алоҳида бир стандартини рад этмайди.


3. Айрим ҳолларда, агар концептуал асос билан БҲМС ўртасида зиддиятлар бўлса, - БҲМСнинг талаблари концептуал асос талабларидан устун келса, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги БҲМСни ишлаб чиқишда ушбу концептуал асосга амал қилади ва ана шу зиддиятларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.

4. Концептуал асос бухгалтерия ҳисоби стандартларининг амалий фаолиятини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекисгон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.


КОНЦЕПТУАЛ АСОСНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ДОИРАСИ


5. Қуйидагилар ушбу концептуал асоснинг асосий жиҳатларидир:

5.1. Молиявий ҳисоботнинг мақсади;

5.2. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тамойиллари;

5.3. Молиявий ҳисоботларнинг элементларини таърифлаш, эътироф этиш ва ўлчаш.


6. Концептуал асос молиявий ҳисоботга, шу жумладан бирлаштирилган молиявий ҳисоботга алоқадордир. Молиявий ҳисобот фойдаланувчилар кенг доирасининг ахборотга бўлган талабини қондириш учун тузилади ва вақти-вақти билан тақдим этилади. Молиявий ҳисобот кўпчилик фойдаланувчилар учун асосий молиявий ахборот ҳисобланади. Айрим фойдаланувчилар, тегишли ваколатлар бўлганда, молиявий ҳисоботда бор бўлган ахборотга қўшимча ахборотни талаб қилишлари мумкин.


7. Молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботнинг таркибий қисми ҳисобланади ва БҲМС билан белгиланади. Молиявий ҳисобот ана шу ҳисоботларга асосланган ёки улар билан боғлиқ бўлган изоҳлар, мўлжаллар ва тушунтиришларни ҳам ўз ичига олади. Бундай ахборот саноат ва жуғрофий ҳудудларнинг фаолият турлари тўғрисидаги молиявий ахборотни акс эттириши ва нархлар ўзгаришининг молиявий натижаларга таъсирини тушунтириб бериши керак.


8. Барча хўжалик юритувчи субъектлар* молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этишда концептуал асосга амал қилишлари керак.

*) "Субъект" атамаси

...
Время: 0.1422
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск