ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирлигининг 7-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 18-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 109-сон "Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги 20.07.2018 й. Қарори (АВ томонидан 31.07.2018 й. 2168-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.07.2018 й.

N 2168-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.07.2018 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.07.2018 й.

N 18-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.07.2018 й.

N 109


ҚАРОРИ



"Давлат нотариал идоралари ва нотариал

архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 124-сон "Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201 ва 106-сон "Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 501-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири

Р. Давлетов

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Молия вазири

Д. Кучкаров





Қарорга

ИЛОВА



"Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар

фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида" қарорга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Номи ва 1-банддаги "нотариал архивлар" деган сўзлар "идоравий нотариал архивлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2. Иловада:


а) номидаги "нотариал архивлар" деган сўзлар "идоравий нотариал архивлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги "ҳузуридаги нотариал архивлар" деган сўзлар "ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 10-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплашга йўналтирилиши мумкин;";

"б" кичик банднинг учинчи хатбошиси "архивга ишлов бериш" сўзларидан кейин ", "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими"ни юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


г) 20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Нотариал идора ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар ўрнатишга Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан пулли хизматлар ва нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизигача миқдордаги қисми ажратилади.

Ажратилган маблағларни нотариус ва унга бириктирилган ходимлар ўртасида тақсимлаш нотариуснинг таклифига асосан амалга оширилади.";


д) 21-1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 6 август, 31-сон, 650-модда









































Время: 0.2077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск