ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

ЎзР ВМ 11.08.2017 й. 619-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 11.08.2017 й. 619-сон Қарори

билан  тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 15.08.2023 й. 388-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда тегишли идоралар деб аталади) тизимларида контракт бўйича камида 5 календарь йил хизмат қилган ва янгидан контракт тузган, турар жой билан таъминланмаган ёки турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳисобига турар жой билан таъминланиш ёки турар жой шароитларини яхшилаш ҳуқуқига эга бўлган, ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчиларга (кейинги ўринларда ҳарбий хизматчилар деб аталади) жорий этилади. (ЎзР ВМ 20.09.2018 й. 748-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 20.02.2023 й. 71-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Ҳарбий хизматчи турар жой сотиб олиш (қуриш) учун тегишли идорадан дастлабки бадални олиш учун турар жой комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

дастлабки бадални олиш учун ҳарбий қисм командири (бошлиғи) номига билдирги;

оиланинг таркиби тўғрисида (мавжуд бўлганда) яшаш жойидан маълумотнома;

ҳарбий хизматчининг турар жой билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланадиган турар жой аттестати;

никоҳ тузилганлиги (мавжуд бўлганда) ва болалар туғилганлиги (мавжуд бўлганда) тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари; (ЎзР ВМ 20.12.2017 й. 1001-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

ҳарбий хизматчининг пул таъминоти ва доимий иш жойидан (мавжуд бўлганда) берилган охирги 12 ойда ушлаб қолинган миқдорларда у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома ёки яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган оила аъзоларининг ушбу даврдаги даромадлари (мавжуд бўлганда) тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;

календарь бўйича ҳисоблаб чиқилган узоқ муддатли хизмат тўғрисидаги маълумотнома;

ҳарбий хизматни ўташга контракт тузилганлиги тўғрисида ҳарбий қисм командири (бошлиғи)нинг буйруғидан кўчирма;

доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойлар (хизматни ўташ жойи) бўйича Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳудудий бўлинмаларининг ҳарбий хизматчи ёки унинг хотини (эри)нинг ўз турар жойи йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси. (ЎзР ВМ 08.07.2022 й. 375-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Улар учун тегишли идоралар томонидан уй-жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал киритилган ҳарбий хизматчилар дастлабки бадал амалга оширилган пайтдан бошлаб тўлиқ 12 ой ўтгач давлат ҳисобига турар жой билан таъминланмаганлар рўйхатидан чиқарилади.



16-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ипотека кредити бўйича дастлабки бадал улар учун киритилган ҳарбий хизматчилар - ҳарбий хизматчиларнинг ушбу тоифасига ва уларнинг оила аъзоларига хизмат турар жойидан (мавжуд бўлганда) фойдаланиш ҳуқуқи, ёхуд тўлиқ 12 ойгача бўлган муддатда турар жой ижарага олинганлиги (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи;




ЎзР ВМ 08.07.2022 й. 375-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низом номининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг

ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш)

учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда

якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартибини белгилайди.



10-банд тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири


доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойлар (хизматни ўташ жойи) бўйича Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг ҳарбий хизматчи ёки унинг хотини (эри)нинг ўз турар жойи йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси. (ЎзР ВМ 28.09.2020 й. 593-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



27-банднинг олдинги таҳрири


27. Ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли ипотека кредитлари, шунингдек якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.




ЎзР ВМ 23.08.2021 й. 537-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ҳарбий хизматчилар томонидан ипотека кредити олинишида турар жой майдонининг белгиланган ижтимоий нормаси доирасида сотиб олинадиган (қуриладиган) турар жой қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тегишли идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва тегишли идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига киритилади.



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Дастлабки бадал миқдори сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой учун дастлабки бадал миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши натижалари бўйича унинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади.

Бунда сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой қиймати ипотека кредити бўйича дастлабки бадал тўланаётган санада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 000 бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак. (ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 20.09.2018 й. 748-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда тегишли идоралар деб аталади) тизимларида контракт бўйича камида 5 календарь йил хизмат қилган ва янгидан контракт тузган, турар жой билан таъминланмаган ёки турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳисобига турар жой билан таъминланиш ёки турар жой шароитларини яхшилаш ҳуқуқига эга бўлган, ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчиларга (кейинги ўринларда ҳарбий хизматчилар деб аталади) жорий этилади. (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 20.12.2017 й. 1001-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


никоҳ тузилганлиги (мавжуд бўлганда) ва болалар туғилганлиги (мавжуд бўлганда) тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;





































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск