Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 05.09.2017 й. 700-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 сентябрдаги

700-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни

тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича

республика комиссияси тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини ташкил этишни, вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини белгилайди.


2. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланади.


3. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


4. Комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.



2-БОБ. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Марказ томонидан мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш юзасидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш;

Марказнинг йиллик фаолият режасини тасдиқлаш ва унинг амалга оширилиши учун кўмаклашиш, шунингдек, заруратдан келиб чиққан ҳолда, Марказга юкланган асосий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Марказнинг таклифига асосан унинг мутахассислари ва бошқа ташкилотлардан Марказга жалб қилинадиган экспертларни хорижий давлатларга сафарларга жўнатиш ишларини мувофиқлаштириш;

ҳар чорак якуни бўйича Марказ ҳисоботларини эшитиш, унинг фаолияти самараси ва натижадорлигини баҳолаш;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бу борада зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.


7. Комиссия ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) Марказ томонидан мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш юзасидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:

мамлакатимиз ижтимоий, маънавий ва маданий тараққиётининг узвий қисмини ташкил этган тарих ва маданиятимизга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш сиёсатини амалга оширади;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш юзасидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларининг устувор ва истиқболли йўналишларини ривожлантириш стратегиясини белгилайди;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш ва янада ривожлантириш соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширилишини таъминлайди;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш юзасидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради;

б) Марказнинг йиллик фаолият режасини тасдиқлаш ва уни амалга оширилиши учун кўмаклашиш, шунингдек, заруратдан келиб чиққан ҳолда, Марказга юкланган асосий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Марказнинг таклифига асосан унинг мутахассислари ва бошқа ташкилотлардан Марказга жалб қилинадиган экспертларни хорижий давлатларга сафарларга жўнатиш ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:

Марказнинг йиллик фаолият режасини тасдиқлайди;

Марказга юклатилган илмий ва амалий тадбирларни амалга оширилишида кўмаклашади;

Марказнинг йиллик фаолият заруратидан келиб чиққан ҳолда, унга юкланган асосий вазифалар ижросини таъминлаш ишларига амалий ёрдам кўрсатади;

Марказнинг таклифига асосан унинг мутахассислари ва бошқа ташкилотлардан Марказга жалб қилинадиган экспертларни хорижий давлатларга сафарларга жўнатиш ишларини мувофиқлаштиради;

в) ҳар чорак якуни бўйича Марказ ҳисоботларини эшитиш, унинг фаолияти самараси ва натижадорлигини баҳолаш соҳасида:

Марказ фаолияти юзасидан ҳар чорак якуни бўйича ҳисоботларни эшитади;

Марказ режаларида акс этган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлари дастурларини шакллантириш жараёнига раҳбарлик қилади;

Марказ ваколати доирасидаги фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг грант асосидаги давлат дастурларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштиришнинг тегишли ҳажмларини тасдиқлайди;

буюртмачилар - вазирликлар, идоралар, ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда молиялаштириладиган амалий ва инновацион тадқиқотларнинг мақсадли давлат илмий-техника дастурларини тасдиқлайди;

зарурат бўлганда, Марказнинг тегишли давлат илмий дастурларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

Марказнинг даромадлари ва харажатлари прогноз параметрларини, Марказга маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди, шунингдек, зарурат бўлганда, уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

г) мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бу борада зарур чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

давлат органларининг раҳбарлари, мансабдор шахсларининг, шунингдек етакчи олимлар ва экспертларнинг Марказ илмий фаолиятига оид интеграция жараёнларини янада ривожлантириш ва ўзаро фойдали тармоқлараро илмий ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича тавсиялари ва таклифларини эшитади;

Марказ томонидан амалга оширилаётган ҳамда тасдиқланган илмий тадқиқотлар ва амалий тадбирларнинг бажарилишида мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятларини мувофиқлаштиради.



3-БОБ. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


8. Комиссия ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Марказ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

Комиссия аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг Комиссияга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан шахсий ҳисоботларини эшитиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур материаллар ва ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритиш;

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш масалаларини ўрганиш ва улар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

Марказ томонидан мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш юзасидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини назорат қилиш;

Марказнинг йиллик иш режасини тасдиқлаш;

Марказнинг таклифига асосан унинг мутахассислари ва бошқа ташкилотлардан Марказга жалб қилинадиган экспертларни хорижий давлатларга сафарларга жўнатиш тартибини белгилаш;

Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар изчил амалга оширилишини назорат қилиш.



4-БОБ. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Комиссияга раис бошчилик қилади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:

Комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш;

юкланган вазифалар бажарилиши бўйича Комиссия аъзоларининг ишини мувофиқлаштириш;

Комиссия иши регламентини тасдиқлаш;

Комиссия мажлислари кун тартибини белгилаш ва уларни чақириш;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши назорат қилинишини ташкил этиш.

Комиссия раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


10. Марказ директори, лавозимига кўра, Комиссиянинг масъул котиби ҳисобланади.


11. Марказ:

Комиссия мажлисларига зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

Комиссия қарорлари бажарилишини назорат қилишни ва уларнинг мониторинги олиб борилишини ташкил этади ва уларнинг натижаларини кўриб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади;

Комиссия баённомаларини расмийлаштиради ва Комиссия аъзоларига тегишли қисми юзасидан тасдиқланган баённомаларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга юборади;

ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда олади;

Комиссияда иш юритилишини таъминлайди;

Комиссиянинг қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


12. Комиссия ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз мажлисларини заруриятга кўра, ва айни пайтда йил чорагида камида бир марта ўтказади.

Комиссия мажлисини раис, у бўлмаганда - Комиссия раисининг ўринбосари олиб боради.


13. Комиссия йиғилишларининг кун тартиби Марказ томонидан тузилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.


14. Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши кун тартиби ва материаллари Марказ томонидан йиғилиш бошланишидан камида 3 календарь кун олдин бўлажак йиғилиш тўғрисидаги билдиришнома билан биргаликда Комиссия аъзоларига юборилади.


15. Комиссиянинг қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


16. Истисно ҳолларда қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида раис айрим масалалар бўйича Комиссиянинг қарорларини сўров йўли билан тасдиқлашга ҳақлидир.


17. Комиссиянинг қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ва раис томонидан тасдиқланади. Комиссия аъзолари баённомани имзолашда ўзларининг алоҳида фикрини билдиришга ҳақлидир.

Комиссия баённомасининг асл нусхаси ва унга оид материаллар Марказда сақланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


18. Комиссияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 964-модда


















































Время: 0.0233
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск