ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2004 й. 149-сон "Ҳудудий давлат ҳокимияти органлари бошқарув тизимини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2004 й.

N 149



ҲУДУДИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ

ОРГАНЛАРИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, ҳудудий бошқарув органларига юкланган функционал вазифаларнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек қишлоқ туманлари ҳокимликлари тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 2-сон қарори билан белгиланган (7г-илова) бошқарув ходимлари сони доирасида 1-иловага мувофиқ айрим қишлоқ туманлари ҳокимликлари тузилмасига ҳокимнинг биринчи ўринбосари - шаҳар ҳокими қўшимча лавозими киритилсин.


2. Қўрғонтепа, Ромитон, Зомин, Нишон, Сирдарё, Ҳазорасп ва Сариосиё туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг 2-иловага мувофиқ намунавий тузилмаси тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 мартдаги

149-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бошқарув аппарати тузилмасига ҳокимнинг биринчи

ўринбосари-шаҳар ҳокими лавозими киритилаётган

қишлоқ туманлари ҳокимликлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Қишлоқ туманлари номи


Киритилаётган лавозим


1.

Андижон вилоятининг

Қўрғонтепа тумани


Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари -

Қорасув шаҳри ҳокими


2.

Бухоро вилоятининг

Ромитон тумани


Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари -

Газли шаҳри ҳокими


3.

Жиззах вилоятининг

Зомин тумани


Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари -

Даштобод шаҳри ҳокими


4.

Қашқадарё вилоятининг

Нишон тумани


Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари -

Талимаржон шаҳри ҳокими


5.

Сирдарё вилоятининг

Сирдарё тумани


Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари -

Бахт шаҳри ҳокими


6.

Хоразм вилоятининг

Ҳазорасп тумани


Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари -

Питнак шаҳри ҳокими


7.

Сурхондарё вилоятининг

Сариосиё тумани


Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари -

Шарғун шаҳри ҳокими






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 мартдаги

149-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қўрғонтепа, Ромитон, Зомин, Нишон, Сирдарё, Ҳазорасп ва

Сариосиё туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

ҲОКИМ

Ёрдамчи - 1


Иш юритувчи котиба - 1

Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

1

Ҳокимнинг биринчи ўринбосари-шаҳар ҳокими

Ҳокимнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият)

1

Ҳокимг ўринбосари-

хотин-қизлар қўмитаси раиси

1

Бош мутахассис*-1

Бош мутахассис**-2

Бош мутахассис-1

Бош мутахассис-1

Ташкилий-назорат гуруҳи **

Гуруҳ раҳбари -1,

етакчи мутахассис -1,

1-тоифали мутахассис -1

3

Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби

1

Юрист

1

Бухгалтерия

2

Иш юритиш бўлинмаси

1

Жами: 19 киши


*) Сирдарё тумани ҳокимлиги аппаратида Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарига бўйсунадиган бош мутахассислар сони - 2 киши (Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 январдаги 2-сон қарорига 7г-илова)


**) Сариосиё тумани ҳокимлиги аппаратида Ҳокимнинг биринчи ўринбосари-шаҳар ҳокимига бўйсунадиган бош мутахассис 1 киши, ташкилий-назорат гуруҳида жами - 2 киши, шу жумладан гуруҳ раҳбари ва етакчи мутахассис.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 13-сон, 151-модда.






































Время: 0.2101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск