ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 20.02.2004 й. 2004-04-сон "Депозитарий фаолиятини амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.03.2004 й. 809-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.03.2004 й.
N 809-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ
МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ
МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
20.02.2004 й.
N 2004-04
БУЙРУҒИ
Депозитарий фаолиятини амалга
оширишга доир талаблар тўғрисидаги
низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
(2004 йил 8 апрелдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2003 йил 21 майдаги 20-03-9/10 сонли тақдимномасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 март 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази тўғрисидаги низомга асосан
БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 1999 йил 30 июлда тасдиқланган Депозитарий фаолиятини амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги Низом (Адлия вазирлигида 1999 йил 31 августда 809-сон билан рўйхатдан ўтказилган)нинг 1-иловасидаги 15-16 бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор М.С. Юнусматов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 13-сон, 156-модда.