Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида таълимнинг кредит тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.07.2018 й. 569-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 24 июлдаги

569-сон қарорига

3-ИЛОВА



Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот

технологиялари университети ва унинг филиалларида

таълимнинг кредит тизими тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) ва унинг филиалларида ўқув жараёнини таълимнинг кредит тизими асосида ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Таълимнинг кредит тизими талабага йўналтирилган ўқитиш, таълим бериш ва баҳолашнинг ошкоралиги тамойилига асосланган бўлиб, синов бирликларини йиғиш ва кўчириб ўтказишдан иборатдир. Мазкур тизим синов бирликларининг жамғариб бориладиган таълимнинг барча босқичлари бўйича илгари йиғилган ўсиб борувчи синов бирликлари ҳисобини билдиради.

Университет ва унинг филиалларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизимини жорий этиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади.


3. Қуйидагилар Университет ва унинг филиалларида таълимнинг кредит тизимини жорий этишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ривожланган давлатларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги илғор тажрибалари ва тавсияномалардан фойдаланган ҳолда, халқаро таълим стандартларини жорий қилиш, Университет ва унинг филиалларини малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш, сифатли ўқув дастурлари ва ўқув материалларини ишлаб чиқиш орқали таълим сифатини ошириш;

хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар, профессор-ўқитувчилар, изланувчиларнинг алмашинув дастурларини кенгайтириш;

замонавий таълим технологиялари ва ўқув жараёнларини ташкил этишнинг самарали шаклларини ўзлаштириш орқали педагог кадрлар салоҳиятини оширишга кўмаклашувчи рақобат муҳитини яратиш;

талабага таълим дастурини мустақил шакллантириш имкониятини яратиш ва билимини баҳолашнинг ошкоралигини таъминлаш.



2-БОБ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


GPA (Grade Point Average) - таълим олувчининг дастур бўйича ўзлаштирган баллари ўртача қиймати бўлиб, у қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:


GPA =

K1*U1+K2*U2+K3*U3…+Kn*Un

, бунда:



K1+K2+K3…+Kn


K - фанга ажратилган синов бирликлари миқдори;

U - фан бўйича тўпланган балл.


академик мобиллик - қабул қилувчи муассасада талабанинг вақтинча таълим олиш даврида синов бирликларини ўзлаштириши ва уларни жўнатувчи муассаса томонидан тан олиниши;


мобиллик дастури - таълим тўғрисидаги келишув асосида академик мобиллик даврида талаба томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган таълим дастури;


жўнатувчи муассаса - таълим олувчи ёки профессор-ўқитувчини мобиллик дастури асосида таълим олиш ёки ўқитиш учун жўнатувчи муассаса, ишлаб чиқариш ёки бошқа ташкилот;


қабул қилувчи муассаса - таълим олувчи ёки профессор-ўқитувчининг мобиллик даврини ўташ жойи. Қабул қилувчи муассаса таълим муассасаси, ишлаб чиқариш ёки бошқа шаклдаги ташкилот бўлиши мумкин;


малака берувчи таълим муассасаси - белгиланган миқдордаги синов бирликларини тан олишни ҳисобга олган ҳолда таълим ва малака тўғрисидаги ҳужжат берувчи муассаса;


меҳнат харажатлари - таълим дастури бўйича ўқитиш жараёнида кутилаётган натижаларга эришиш мақсадида ўртача ўзлаштираётган талабага зарур бўладиган ўқув фаолиятининг маъруза, семинар, лойиҳа, амалий топшириқлар, иш жойидаги стажировка, мустақил ишлар каби турларини амалга ошириш учун талаб қилинган вақтни тахминий баҳолаш;


синов бирликлари (кредитлар) - таълим олиш натижалари асосида ўқитиш ҳажми ва у билан боғлиқ меҳнат харажатлари. Синов бирликлари қоидага мувофиқ бутун сонларда ифодаланади;


синов бирликларини бериш - малака ёки унинг алоҳида қисмларига қўйилган талабларга мувофиқ эришилган таълим олиш натижаларига кўра талаба ёки бошқа таълим олувчиларга синов бирликларини расмий тақдим этиш жараёни;


синов бирликларини кўчириш - малакага эга бўлиш мақсадида бир таълим муассасаси, таълим дастурида олинган синов бирликларини бошқа таълим муассасасида тан олиш;


синов бирлиги соати - маъруза, лаборатория, семинар, студия ва амалий машғулотлар ҳамда амалиётларнинг 1 академик соати 40 дақиқага тенг;


синов бирликларини тан олиш - бошқа таълим муассасасида эришилган ва баҳоланган таълим олиш натижаларининг Университетдаги мавжуд фан дастурларидан бирининг талабларига жавоб беришини тасдиқлаш;


синов бирликларини тўплаш - таълим элементларини ўзлаштириш ва бошқа ютуқларга эришиш натижасида тақдим этиладиган бирликларни тўплаш;


таълим элементлари - таълим олиш натижаларига эришиш ва таълим дастурида кўрсатилган билимларни ўзлаштиришга кўмаклашувчи ўқитиш тури;


таълим олиш натижалари - талаба томонидан ўзлаштирилган ва баҳо билан тасдиқланган малака даражасини акс эттирадиган, таълим жараёнини муваффақиятли тугаллагач, ўзлаштирган кўникмалари, топшириқларни тушунтириши ва уларни бажариш қобилиятининг тавсифи;


таълим тўғрисидаги маълумотнома - ўзлаштирилган фанлар, тўпланган синов бирликлари миқдори, олинган баҳолар акс эттириладиган талабанинг академик ўзлаштириши бўйича гувоҳнома;


транскрипт - таълим олишнинг тегишли даврида ўзлаштирилган синов бирликлари ва баҳоларнинг ҳарф ва рақамлардаги ифодаси кўрсатиб ўтилган фанлар рўйхатини ўз ичига олган белгиланган шаклдаги ҳужжат;


тьютор - маърузачи томонидан ўқитилаётган фанни ўзлаштиришда таълим олувчиларга ёрдам берувчи шахс;


эдвайзер - тегишли мутахассислик бўйича таълим олувчига академик мураббий функциясини бажарувчи, таълим траекториясини (шахсий ўқув режасини) шакллантиришда ва ўқиш даврида таълим дастурини ўзлаштиришда кўмаклашувчи ўқитувчи.



3-БОБ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ ТУЗИЛМАСИ


5. Таълим дастури тузилмаси бир ёки бир нечта модуллардан иборат таълим элементларидан ташкил топган бўлиб, Университет томонидан тасдиқланади. Таълим дастури аудитория машғулотлари, илмий лойиҳалар, ишлаб чиқариш амалиёти ва бошқа таълим элементларидан иборат бўлиши мумкин. Тузилмалар таълим олиш натижаларига мос бўлган ва синов бирликларида ифодаланган ижтимоий ва жамоат фаолиятини қамраб олиши мумкин.


6. Таълим дастури тузилмасини ишлаб чиқишда унинг ҳар бир таълим элементига мос келадиган таълим олиш натижалари (камида 6 та кўрсаткич) кўрсатилиши ҳамда академик ўқув йилига 60 синов бирлиги мос келишини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Дастурда синов бирликларининг миқдори сарфланадиган меҳнат харажатлари асосида кўрсатилади.


7. Талабаларнинг таълим дастурини муваффақиятли ўзлаштиришлари ҳамда талаб қилинган малакага эга бўлишлари учун талаблар аниқ белгиланади. Ўзлаштириш қоидалари танланган таълим дастури бўйича ўқитишнинг турли босқичлари учун белгиланган синов бирликлари миқдорида ёки синов бирликлари оралиғида ифодаланиши мумкин.


8. Университет талабалар томонидан таълим дастури муваффақиятли бажарилишига ёрдам бериш учун маслаҳат ва тушунтиришлар бериб боради. Маслаҳат бериш доирасида таълим олиш натижасида эришган ютуқлар ва тажрибаларни тан олиш имкониятлари тушунтирилади.


9. Университет барча фанларининг каталоги ва ўқитиш шароитлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар ҳамда долзарб ахборотларни ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ университетнинг веб-саҳифасида ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида эълон қилиб бориши шарт.


10. Таълим элементларининг амалга оширилишига масъул ўқитувчилар таълим дастурида кўрсатилган натижалар билан таълим бериш ҳамда баҳолаш жараёнлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлашлари лозим.



4-БОБ. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ,

МОНИТОРИНГИ ВА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ

ТАЪМИНЛАШ


11. Ўқув жараёни ўқув ва назорат тадбирлари мажмуини ўз ичига олади. Ўқув жараёнида барча турдаги аудитория машғулотлари, амалиёт ва мустақил ишларнинг ташкил этилиши назарда тутилади. Назорат тадбирлари таълим олувчиларнинг ўқув режасидаги тегишли фанлар бўйича билимларни ўзлаштириши ва уларнинг натижаларини баҳолашни кўзда тутади.


12. Ўқув жараёни талабалар, ўқитувчилар ва маъмурият ўртасида очиқ мулоқот шаклида талабага йўналтирилган ёндашув асосида режалаштирилади. Ушбу жараёнда талабаларнинг талаб ва истаклари муҳокама қилинади. Барча манфаатдор томонлар таълим дастурининг яратилиши ва ўзлаштирилишининг конструктив муҳокамасига жалб этилиши мумкин. Бундай баҳсларда талабалар вакиллари овоз бериш ҳуқуқи орқали иштирок этишлари мумкин.


13. Ўқув жараёнини режалаштириш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

намунавий ўқув режа ва фанлар каталогини ишлаб чиқиш ҳамда қўшимча равишда ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ танлов фанлар каталогини шакллантириш;

ишчи ўқув режаларини тузиш;

фанларнинг ишчи дастурини (силлабусни) ишлаб чиқиш;

ўқув жараёни календарини тузиш;

ишчи ўқув режаларига мувофиқ таркибий бўлинмаларнинг (кафедраларнинг) ўқув юкламаси ҳажми ҳамда тегишли равишда педагогик юкламани тақсимлаган ҳолда профессор-ўқитувчилар таркибининг штат жадвалини (синов бирликлари асосида) шакллантириш;

академик потоклар ва гуруҳлар бўйича ўқув машғулотларининг жадвалларини тузиш.


14. Семестр давомида талаба томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган синов бирлигининг ҳажми ўқув режада кўрсатилган мажбурий ва танлов фанларни ўз ичига олади ҳамда танлов фанларини ўрганишга ажратиладиган синов бирликлари (кредитлар) миқдори Университет томонидан мустақил тақсимланади.


15. Ўқув йили 32 ҳафтани ташкил қилиб, 30 ҳафтаси академик давр, 2 ҳафтаси якуний назоратдан иборат бўлади.

Таълим олувчи учун бир синов бирлигининг иш ҳажми 30 синов бирлиги соатига тенг (бакалавриатда - 15 аудитория соати, 15 мустақил иш соатига, магистратурада - 10 аудитория соати, 20 мустақил иш соатига).


16. Таълим олувчи битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини тайёрлашда ўқитувчи назоратида бажариладиган мустақил ишларининг улуши қуйидагича тақсимланади:

бакалавриатда - 1:4;

магистратурада - 1:5.


17. Ўқув жараёнининг мониторинги таълим олишнинг белгиланган натижаларига эришиш, номинал меҳнат ҳажми ҳамда уларнинг ҳаққонийлиги ва мослигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

Мониторинг сўровнома, фокус-гуруҳлар, интервью олиш ёки эришилган натижаларни таҳлил қилиш ва бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.


18. Таълим сифати самарадорлигини таъминлаш Университет томонидан амалга ошириладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар таълим дастурининг ваколатли ташкилотлар тавсифномалари ва талабларига мосликни таъминлаш жараёнларини ўз ичига олади.



5-БОБ. АКАДЕМИК МОБИЛЛИК ВА

СИНОВ БИРЛИКЛАРИНИ ТАН ОЛИШ


19. Академик мобилликни таъминлаш ва талабанинг синов бирликларини Университет томонидан тан олинишида қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади:

фанлар каталоги;

ушбу Низомнинг 4-6-иловаларида белгиланган шаклдаги таълим тўғрисидаги келишув, маълумотнома ва сертификат.

Мазкур ҳужжатлар таълим олиш натижаларини акс эттиради ва малака берувчи таълим муассасасига синов бирликларини тан олиш ва кўчириб ўтказиш учун асос ҳисобланади.


20. Талаба томонидан таълим олиш натижасига мос келувчи бошқа таълим муассасаси, таълим дастурида эришилган ютуқлари учун ўзлаштирилган синов бирликлари миқдори Университетда белгиланган таълим олиш натижаларига ўзлаштириладиган синов бирликлари миқдорига тенг ҳисобланади.


21. Таълим тўғрисидаги келишувга мувофиқ Университет томонидан академик мобиллик доирасидаги талабанинг барча синов бирликлари таълим дастурини ўзлаштиришда талабага қўшимча топшириқларсиз ҳисобга олинади.


22. Талабанинг академик мобиллик даврида ўзлаштирилиши белгиланган таълим элементларини жўнатувчи муассасанинг розилигисиз ўзгартириш мумкин эмас. Хориждаги ҳамкор ташкилотларнинг таълим дастурларида белгиланган таълим олиш натижалари Университетнинг таълим дастури бўйича таълим олиш натижаларига мос келиши ёки уларни тўлдириши лозим. Таълим олиш натижалари хорижда таълим олиш давридан кейин тан олинади.


23. Қабул қилувчи муассасада талаба томонидан ўзлаштириладиган ўқув элементларининг тўплами ва улар Университетнинг таълим дастурига интеграция қилинганлиги таълим тўғрисидаги келишувда аниқ кўрсатилган бўлиши лозим. Қабул қилувчи муассасада ўзлаштириладиган синов бирликлари миқдори хорижда ўқиш даврига мутаносиб бўлиши ҳамда талаба ўқув йили давомида 60 синов бирлиги ҳажмидаги таълим элементларини ўзлаштириши лозим.


24. Университет академик мобиллик дастури бўйича режалаштирилган таълим элементларини ўзлаштириш учун талабани ушбу Низомнинг 7-иловасида белгиланган шаклдаги ҳужжат асосида фанларга рўйхатдан ўтказади ва мобиллик даврида ушбу элементларни ўзлаштириш имкониятлари таъминланишини ўз зиммасига олади.


25. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган таълим дастурлари доирасида академик мобиллик учун таълим тўғрисидаги келишувлар тузилиши зарур ҳисобланмайди.


26. Таълим тўғрисидаги келишувга мувофиқ академик мобиллик даврида талабанинг билим даражасини аниқловчи кўрсаткичлар ушбу Низомнинг 8-9-иловаларида белгиланган жадваллар асосида қабул қилинади.


27. Стажировкани ўташ бўйича келишув ушбу Низомнинг 10-иловасида белгиланган тавсия этиладиган элементлар асосида талаба, Университет ва қабул қилувчи ташкилот томонидан уч томонлама имзоланади.


28. Стажировка давомида талаба томонидан ўзлаштирилган билимларнинг ошкоралигини таъминлаш ва уларни тасдиқлаш мақсадида қабул қилувчи муассаса томонидан стажировкани ўтаганлик тўғрисида сертификат берилади.



6-БОБ. БАҲОЛАШ, БАҲОЛАРНИ

КОНВЕРТАЦИЯ ҚИЛИШ


29. Талабалар таълим дастури доирасида ўқитиш шаклидан қатъи назар Университет томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.


30. Фан дастурида (силлабусда) белгиланган баҳолаш тартиби ҳамда ушбу Низомнинг 8-иловасида келтирилган ижобий баҳолар доирасида баҳоланган таълим олувчиларга синов бирликлари берилади. Талаба белгиланган таълим олиш натижаларига эриша олмаган тақдирда, синов бирликлари берилмайди.


31. Баҳолаш усуллари фан ёки модул доирасидаги талабанинг ютуқларини акс эттирувчи ва тасдиқловчи ёзма, оғзаки, амалий иш, лойиҳа, портфолио ва назоратлар каби турларни ўз ичига қамраб олади. Баҳолаш мезони таълим олиш натижасига эришилганлигини акс эттириши шарт.


32. Синов бирликларини кўчириш ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ Университет баҳоларини конвертациялаш жадвалини бошқа муассасада тузилган шунга ўхшаш жадвал билан солиштириш асосида амалга оширилади.



7-БОБ. ЎҚИТУВЧИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


33. Ўқитувчи ўз функционал вазифасидан келиб чиқиб, маърузачи, тьютор, эдвайзер ёки махсус кенгашлар аъзоси сифатида иш юритиши мумкин.


34. Таълим бериш, услубий ва илмий-тадқиқот ишларида, шунингдек, ижтимоий ҳаётда, ушбу жамоада қабул қилинган қадриятларни тарғибот қилишда фаол қатнашиш ҳамда таълим хизматлари бозорида Университет ўрнини мустаҳкамлаш профессор-ўқитувчилар таркибининг асосий фаолиятини ташкил этади.


35. Ўқитувчи фаолиятининг 36 соатдан иборат бир ҳафталик иш юкламаси қуйидаги асосий турларга йўналтирилиши мумкин:

ўқитиш ва унга сифатли тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ишлар;

фаннинг ўқув-услубий комплексини яратиш;

таълим олувчига маслаҳатлар бериш;

ўз устида ишлаш ва илмий-тадқиқот фаолиятини юритиш;

академик бошқарув (декан, кафедра мудирлари).


36. Маъруза машғулотларини юқори илмий-услубий савияда ўта оладиган малакали ўқитувчилар маърузачи этиб тайинланади.


37. Ўқув йилидаги маърузаларни ўқитиш ҳуқуқи Университет кенгаши қарорига кўра илмий даражага эга бўлмаган, тажрибали ва юқори малакали ўқитувчиларга ҳам берилиши мумкин.


38. Тьютор ҳар бир талабанинг фанни ўрганиш жараёнини назорат қилади, индивидуал топшириқлар бажарилишини, семинар, амалий ва лаборатория машғулотларини баҳолаб, зарур ҳолларда унга ёрдам беради.


39. Эдвайзер таълим олувчининг ўқиш жараёнига боғлиқ бўлган манфаатларини ифодалаши, ўқув жараёнига оид зарур ахборот материалларини тайёрлашда қатнашиши ва ушбу материалларни талабага электрон ташувчида тақдим этиши, ўз вақтидаги тайёргарликни ва услубий материаллар мавжудлигини, мутахассислик бўйича барча фанлардан ўтказиладиган оралиқ ва якуний назоратларнинг бажарилишини назорат қилади.


40. Эдвайзерлар Университет ректори томонидан тайинланади.


41. Ўқув йили давомида эдвайзерлар деканат томонидан тасдиқланадиган режа асосида фаолият юритади. Таълим олувчиларнинг академик муаммоларини ҳал қилиш мақсадида эдвайзер режадан ташқари ташкил этилган шахсий учрашувларни ташкиллаштириши мумкин.


42. Эдвайзер фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:

таълим олувчиларни таълим жараёнини ташкиллаштириш қоидалари билан таништириш;

таълим олувчиларнинг устувор жиҳатларини, лаёқатлари ва имкониятларини аниқлаш;

танлов фанларининг намунавий ўқув режаси ва фанлар каталоги билан таништириш;

синов бирликлари миқдори ва уларни ўзлаштириш тўғрисида изоҳ бериш;

Университетда ўқув жараёнини самарали ташкиллаштиришга йўналтирилган турли жамоат қўмиталарини ташкил этиш.



8-БОБ. ТАЪЛИМ ОЛУВЧИНИ ЧЕТЛАШТИРИШ,

ҚАЙТА ТИКЛАШ, БОСҚИЧДАН-БОСҚИЧГА

КЎЧИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ


43. Таълим олувчи Университетдан қуйидаги ҳолларда четлаттирилади:

ўз хоҳишига биноан;

касаллиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги учун;

шартнома асосида ўқиётган таълим олувчилар шартнома билан боғлиқ мажбуриятларни бажармагани учун;

суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;

вафот этганлиги сабабли.

Четлаштирилган талабага белгиланган шаклдаги таълим тўғрисидаги маълумотнома берилади.


44. Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди.


45. Бир фандан 10 ва ундан ортиқ синов бирлиги соатини сабабсиз қолдирган талаба якуний назоратга киритилмайди ҳамда фандан четлаштирилади. Талаба четлаштирилган фанидан қайта таълим олиши учун таътил вақтида ўз ҳисобидан қайта ўқиш ҳуқуқига эга.


46. Таълим олувчини босқичдан-босқичга ўтказиш унинг GPA қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Белгиланган GPA ўтиш баллини тўплай олмаган талаба қайта ўқиш учун тегишли босқичда қолдирилади. Шартнома асосида бир босқичда ўқиш сони чегараланмайди.


47. Таълим олувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ўқишини қайта тиклаш ва кўчириш ҳуқуқига эга. Таълим олувчи томонидан четлаштирилгунга қадар ўзлаштирган синов бирликлари миқдори Университет томонидан тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинади.



9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


48. Университетда таълим олишнинг тўлов қиймати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


49. Фанлар бўйича қайта таълим олиш учун тўлов қиймати Университет томонидан бутун ўқув йилининг контракт суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Қайта таълим олиш учун тўлов механизми Университет томонидан бир кредит қийматини ҳисоблаш асосида белгиланади. Бир кредит қиймати ўқув йили давомидаги таълим олиш учун тўланадиган умумий суммани режалаштирилган синов бирликлари (кредитлар) миқдорига бўлиш йўли билан аниқланади.


50. Талаба Университет таълим дастурини муваффақиятли ўзлаштирган тақдирда унинг академик даражасини тасдиқлайдиган диплом ва ушбу Низомнинг 11-иловасига мувофиқ диплом иловаси берилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари

университети ва унинг филиалларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар

тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизимини жорий этиш

СХЕМАСИ

                       

Босқичлар

Тадбирлар

Ижро учун маъсуллар

  

Бажариш муддатлари

   

  






1-босқич


Таълим дастури:


1. Ўқув режаси ва фан дастурларини жаҳон стандартларига мослаштириш ва тасдиқлаш;


2. Ҳар бир фанга синов бирликларини тақсимлаш;


3. Фанлар каталогини шакллантириш ва эълон қилиш.

   


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (Университет)

Ўқув йили бошлангунга қадар




  






2-босқич

    

Талабаларни қабул қилиш:

Таълимнинг кредит тизими бўйича талабаларни (бакалавр ва магистратурага) белгиланган тартибда 1-босқичга қабул қилиш.

      

Университет ва унинг филиаллари

Ўқув йили бошлангунга қадар








3-босқич

Таълим траекторияси:

Талабаларни жалб этган ҳолда таълим траекториясини шакллантириш.

Университет ва унинг филиаллари

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ҳар ўқув йили бошлангунга қадар





  

  


4-босқич

Мобиллик:


1. Педагог ўқитувчи таркибининг мобиллиги бўйича ҳамкор ташкилотлар билан келишувлар тузиш;


2. Магистратура талабаларининг таълим траекториясида мобиллик ойнасини ташкил этиш;


3. Бакалавриатура талабаларининг мобиллик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

      


Университет, унинг филиаллари, ҳамкор ташкилотлар, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Вазирлик)

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб доимий




  





5-босқич

Сифатни таъминлаш:


1. Таълимнинг кредит тизимини аккредитациядан ўтказиш бўйича ваколатли ташкилотлар билан келишув тузиш;


2. Таълимнинг кредит тизимини аккредитациядан ўтказиш

        

Университет ва унинг филиаллари, Вазирлик

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб доимий



  





6-босқич

  

Таълим натижасини тасдиқлаш:

Халқаро тан олинадиган иловали битирув дипломни бериш.

      

Университет ва унинг филиаллари

2022 йилдан бошлаб таълим дастури якунида


  

  





Низомга

2-ИЛОВА



Фанлар каталогида акс эттирилиши лозим бўлган

МАЪЛУМОТЛАР

    

Умумий маълумот:

    

        

q таълим муассасасининг номи ва манзили;

q таълим муассасасининг тавсифи (типи ва ҳолати);

q таълим муассасаси раҳбарияти;

q ўқув жараёни жадвали;

q университетда амалга ошириладиган дастурлар рўйхати;

     

        

q таълим муассасасига ўқишга кириш талаблари, иш юритиш тиллари ва рўйхатдан ўтиш тартиби;

q мобиллик даври ва олдинги таълимни тан олиш тартиби;

q синов бирликларининг тақсимланиш принципи;

q таълим жараёнини назорат қилиш тартиби.

     

Хизмат ва ресурслар:

    

        

q талабалар билан ишлаш хизматлари;

q яшаш ва овқатланиш шароити ва нархи;

q талабаларнинг молиявий таъминоти;

q тиббиёт хизматлари;

q суғурта;

q имконияти чекланган ва алоҳида эҳтиёжли талабалар учун шароитлар;

q таълим олиш муҳити;

        

        

q халқаро академик дастурларда қатнашиш имкониятлари;

q кирувчи мобиллик қатнашчиларига амалий ахборот;

q тиллар бўйича фанлар;

q иш жойида амалиётни ўташ имкониятлари;

q спорт билан шуғулланиш ва дам олиш имкониятлари;

q талабалар бирлашмалари;

q ахборот-ресурс маркази.

       

  

Ўқув фанлари дастурлари тўғрисида ахборот:

     

        

q ўзлаштириладиган малакалар;

q дастурларнинг давом этиш муддати;

q синов бирликлари миқдори;

q миллий малака квалификацияси доирасида салоҳият даражаси;

q тайёрлов йўналишлари ва ўқишга кирувчиларга алоҳида талаблар (агар мавжуд бўлса);

q олдинги таълимни тан олиш тартиби;

q малакавий ва норматив талаблар;

q дастур йўналиши;

q таълим олиш натижалари;

        

        

q синов бирликлари акс эттирилган схема тарзидаги тузилмаси (кундузги таълим учун 60 синов бирлиги миқдорида);

q таълим шакли;

q назорат ўтказиш тартиби ва баҳолаш шкаласи;

q стажировкалар;

q ишлаб чиқариш ташкилотларида амалиётлар;

q битирувчиларнинг профессионал профили;

qолий таълимдан кейинги таълим.

     

Қўшма дастурларда қуйидаги қўшимча элементлар тавсия этилади:

        

        

q таълим ва малака тўғрисидаги ҳужжат ҳақида ахборот ва унинг иловаси;

q консорциум аъзолари ва уларнинг роли;

q таълим дастурининг мобиллик тузилмаси.

      

Аниқ таълим дастурлари элементлари тавсифи тўғрисида ахборот:

        

q код;

q номи;

q тип (мажбурий/танлов);

q цикл (қисқа, биринчи, иккинчи/учинчи);

q дастур доирасида амалга оширилиш йили (агар мавжуд бўлса);

q дастур қисмининг амалга оширилиш даври;

q синов бирликлари миқдори;

q маърузачиларнинг Ф.И.Ш.;

q таълим олиш натижалари;

         

        

q таълим тури (кундузги, масофавий ва бошқалар);

q асосий ва қўшимча талаблар (агар мавжуд бўлса);

q фан таркиби;

q мажбурий ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати ҳамда бошқа хил манбалар / жиҳозлар;

q режалаштирилган ўқув фаолиятининг услуби ва шакли;

q баҳолаш мезони ва усули, ўқиш тили.

        





Низомга

3-ИЛОВА



Танлов фанлари каталоги

ШАКЛИ

          

Т/р

Фаннинг номи ва

қисқа тавсифи

Синов

бирликлари

миқдори

      

Семестр,

триместр,

чорак

Мустақил

ишлар

рўйхати

Профессор-ўқитувчилар:

Ф.И.Ш., илмий унвони

ва даражаси

Таянч фанлар






















Мутахассислик фанлари

     





















  





Низомга

4-ИЛОВА



Таълим тўғрисидаги келишувда акс

эттирилиши лозим бўлган

МАЪЛУМОТЛАР

          

        

q талабанинг Ф.И.Ш. ва боғланиш маълумотлари;

q университет ва талабани қабул қилаётган таълим муассасаси масъул шахсларининг Ф.И.Ш. ва боғланиш маълумотлари;

q жўнатаётган таълим муассасасида талабанинг таълим йўналиши/ мутахассислиги;

q ўқиш даври (қисқа, биринчи, иккинчи/учинчи);

q қабул қилаётган муассасада ўқиш даври (бошланиш ва тугаш вақти);

q хорижда ўқиш дастури: қабул қилаётган таълим муассасада ўқиш режалаштирилган таълим элементларининг синов бирликлари кўрсатилган фанлар каталогига иқтибос;

q муваффақиятли мобиллик даври натижасида университетда синов бирлиги сифатида қабул қилинадиган таълим элементлари;

q уч томонлама келишув (талаба, университет ва қабул қилаётган таълим муассасаси).

             

   





Низомга

5-ИЛОВА



Таълим тўғрисидаги маълумотномада

акс эттирилиши лозим бўлган

МАЪЛУМОТЛАР

     

        

q талабанинг Ф.И.Ш.;

q идентификация қилиш ва боғланиш маълумотлари;

q университетнинг боғланиш маълумотлари;

q талабанинг таълим йўналиши ва дастур номи;

q жорий ўқув йили;

q қабул қилувчи таълим муассасасида талаба томонидан ўзлаштирилган таълим элементлари (синов бирликлари миқдори ва маҳаллий баҳолаш шкаласи);

q баҳолаш тизими;

q референт гуруҳларда баҳоларни тақсимлаш тўғрисида маълумот;

q берилган сана ва масъул шахснинг имзоси.

             

       





Низомга

6-ИЛОВА



Стажировкани ўташ тўғрисидаги сертификатда

акс эттирилиши лозим бўлган

МАЪЛУМОТЛАР

         

        

q талабанинг Ф.И.Ш.;

q ташкилот номи;

q ташкилот билан боғланиш учун маълумот (манзил, телефон рақами, электрон-манзил, веб-сайт);

q ташкилот типи;

q стажировкани ўташ муддатининг бошланиш ва тугаш санаси;

q стажировканинг батафсил дастури, вазифалар рўйхати;

q ўзлаштирилган билимлар, кўникмалар ва компетенциялар;

q талабанинг ишига қўйилган баҳо;

q берилган сана ва масъул шахснинг имзоси.

     

     





Низомга

7-ИЛОВА



Таълим олувчини фанлар бўйича рўйхатдан ўтказиш

ШАКЛИ

    

Таълим олувчининг шахсий коди


Фамилияси


Исми


Шарифи


Таълим йўналиши / мутахассислиги


Ўқув йили


Уй манзили


Телефон рақами


Муассиснинг Ф.И.Ш.


Кафедра


Телефон рақами


Мажбурий фанлар

Танлов фанлари

Эълон қилингани

Муқобили

1.

1.

1.

2.

2.

2.

3.

3.

3.

4.

4.

4.

    





Низомга

8-ИЛОВА



Баҳоларни конвертация қилиш жадвали

(5 баллик тизимдан фоизга)

     

5 балли

100%

шкала



5 балли

100%

шкала


5 балли

100%

шкала

5,00 - 4,96

100

4,30 - 4,26

86

3,60 - 3,56

72

4,95 - 4,91

99

4,25 - 4,21

85

3,55 - 3,51

71

4,90 - 4,86

98

4,20 - 4,16

84

3,50 - 3,46

70

4,85 - 4,81

97

4,15 - 4,11

83

3,45 - 3,41

69

4,80 - 4,76

96

4,10 - 4,06

82

3,40 - 3,36

68

4,75 - 4,71

95

4,05 - 4,01

81

3,35 - 3,31

67

4,70 - 4,66

94

4,00 - 3,96

80

3,30 - 3,26

66

4,65 - 4,61

93

3,95 - 3,91

79

3,25 - 3,21

65

4,60 - 4,56

92

3,90 - 3,86

78

3,20 - 3,16

64

4,55 - 4,51

91

3,85 - 3,81

77

3,15 - 3,11

63

4,50 - 4,46

90

3,80 - 3,76

76

3,10 - 3,06

62

4,45 - 4,41

89

3,75 - 3,71

75

3,05 - 3,01

61

4,40 - 4,36

88

3,70 - 3,66

74

3,00

60

4,35 - 4,31

87

3,65 - 3,61

73

3,0 дан кам

60 дан кам

       





Низомга

9-ИЛОВА



Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот

технологиялари университетининг баҳолаш тизимини

бошқа баҳолаш тизимларига конвертация қилиш

ЖАДВАЛИ

      

2017 йилдан бошлаб Университет баҳолаш тизими

Россия Федерацияси баҳолаш тизими

Европа мамлакатлари синов бирликларини кўчириб ўтиш ва тўплаш тизими

    

АҚШ баҳолаш тизими (А - F)

Буюк Британия баҳолаш тизими (%)

Япония баҳолаш тизими(%)

Корея Республикаси баҳолаш тизими (%)

2019 йилга қадар Университет баҳолаш тизими

"5"

"5"

"A"

"A+"

70-100

80-100

90-100

86-100

"A"

"A-"

65-69

"4"

"4"

"B"

"B+"

60-64

70-79

80-89

71-85

"C"

"B"

50-59

"B-"

"3"

"3"

"D"

"C+"

45-49

60-69

70-79

55-70

"E"

"C"

40-44

"C-"

"D+"

60-69

"D"

"D-"

"2"

"2"

"FX"

"F"

0-39

0-59

0-59

0-54

"F"





Низомга

10-ИЛОВА



Стажировкани ўташ бўйича келишувда акс

эттирилиши тавсия этиладиган

МАЪЛУМОТЛАР

         

q талабанинг Ф.И.Ш. ва боғланиш маълумотлари;

q университет ва қабул қилаётган ташкилот масъул шахсларининг Ф.И.Ш. ва боғланиш маълумотлари;

q таълим йўналиши номи ва коди;

q таълим цикли (қисқа, биринчи, иккинчи/учинчи);

q ташкилот типи (компания): хусусий, давлат ва бошқалар;

q қабул қилувчи муассасада ўқиш даври (бошланиш ва тугаш вақти) ва синов бирликлари миқдори;

q стажировка якунида кутилаётган таълим олиш натижалари;

q синов бирликлари миқдорини ўзида акс эттирган стажировка дастурининг батафсил тафсилоти;

q ҳафталик иш соатлари миқдори;

q стажировкани ўташ учун талабанинг тил билиш даражаси;

q мониторинг тартиби ва баҳолаш жараёни;

q стажировкани ўташ бўйича келишувга ўзгартириш киритиш тартиби;

q университетда стажировка натижасини тан олиш тартиби;

q уч томонлама келишув (талаба, университет ва қабул қилаётган ташкилот).

         

     





Низомга

11-ИЛОВА



Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари

университети ва унинг филиалларида таълимнинг кредит тизими бўйича

таҳсил олган битирувчилар учун бакалавр ва магистр академик

даражасини белгиловчи диплом иловаси

ШАКЛИ

      

        

             


Ф.И.Ш./Full name:

__________________________________________________________________________________


Туғилган санаси/Date of birth:

__________________________________________________________________________________


Академик даража/Degree Course:

__________________________________________________________________________________


Факультет /College:

__________________________________________________________________________________


Йўналиш /Department:

__________________________________________________________________________________


Ўқишга қабул қилинган санаси/Date of admission:

__________________________________________________________________________________


Таълим олувчининг мақоми/Student status:

__________________________________________________________________________________


Ўқишни тамомлаган санаси/Date of graduation:

__________________________________________________________________________________


Фан номи/Subject

Синов бирликлари /Credits

Балл/ Grade


1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.





Баҳолаш тизими/Grading system:

   

Жами синов бирликлари миқдори/ Total credits

A=4.26 - 4.5(86 - 90);B=3.55 - 3.95(71 - 80); C=3.0 - 3.25(60 - 65);

            

Ўртача балл/

GPA




  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 июль























































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск