язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Умумий қоидалар/ ЎзР 24.04.1997 й. 402-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 24.04.1997 й. 402-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модданинг олдинги таҳрири


1-модда. Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонун журналистнинг журналистлик фаолияти билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солади, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, унга ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатлар беради, журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилайди.



2-модданинг олдинги таҳрири


2-модда. Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Қорақалпоғистон Республикасида журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.



3-модданинг олдинги таҳрири


3-модда. Журналист


Журналист - Ўзбекистон Республикасининг ёки хорижий давлатнинг оммавий ахборот воситаларида хизмат қиладиган ёхуд уларда шартнома асосида ишлайдиган ва маълум мавзудаги ахборотни тўплаш, таҳлил этиш ҳамда тарқатиш билан шуғулланувчи шахсдир.


Қаранг: "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонун* (янги таҳрирда) 4-моддасининг биринчи қисми, 17-моддаси



4-модданинг олдинги таҳрири


4-модда. Цензурага йўл қўйилмаслиги


Ўзбекистон Республикасида цензурага йўл қўйилмайди.


Қаранг: Конституция 67-моддасининг иккинчи қисми; “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонун 8-моддасининг учинчи қисми


Журналистдан хабарлар ва материалларни олдиндан келишиб олишини, шунингдек материал ёхуд хабарнинг матнини ўзгартиришни ёхуд уларни бутунлай нашрдан олиб қолишни (эфирга бермасликни) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳа??и йўқ.


Қаранг: "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 7-моддаси



5-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ахборот тўплаш, уни таҳлил этиш ва тарқатиш;



11-модданинг олдинги таҳрири


11-модда. Журналистни аккредитация қилиш


Журналист давлат органи ёки жамоат бирлашмасида аккредитация қилиниши мумкин.


Қаранг: ВМ 2006 йил 23 ноябрдаги 243-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом


Журналистлар аккредитация қилинган давлат органлари ва жамоат бирлашмалари ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида журналистга олдиндан маълум қилишлари ва зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни тақдим этишлари шарт.


Қаранг: ВМ 2006 йил 23 ноябрдаги 243-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 20-бандининг иккинчи хатбоши


Ўзбекистон Республикасининг журналисти хорижий давлатда аккредитация қилиниши мумкин.

Чет эл журналисти Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилиниши мумкин.


Қаранг: ВМ 1994 йил 16 мартдаги 140-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисида”ги Низом 4-бандининг биринчи, йигирма тўртинчи хатбошилари; ВМ 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон Қарори билан тасдиқланган “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари Қоидалари” 14-бандининг “б” кичик банди; ВМ 2006 йил 24 февралдаги 33-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидалар”нинг III бўлими



15-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Журналист расмий хабарларда баён этилган ахборотни тарқатганлик учун жавобгар бўлмайди.


Қаранг: "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 40-моддасининг иккинчи қисми