ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

ЎзР ВМ 25.01.2018 й. 53-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 25.01.2018 й. 53-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 18.11.2019 й. 914-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши доирасида ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган пахта толаси мажбурий тартибда сертификатланади; (ЎзР ВМ 24.09.2018 й. 759-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 18.03.2019 й. 230-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ишлаб чиқарилган пахта толасининг ўз ишлаб чиқариш қувватлари эҳтиёжларидан ошадиган ҳажмлари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан тўғридан-тўғри контрактлар ёки биржа савдолари орқали бошқа маҳаллий истеъмолчиларга сотилади;




ЎзР ВМ 19.09.2018 й. 744-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари 2018 йил мобайнида пахта хом ашёсини етиштириш ва уларга етказиб беришни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали кредитлар ажратади ва таъминот сифатида суғурта полиси тақдим этади; (ЎзР ВМ 31.03.2018 й. 253-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



4-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фермер хўжаликлари билан харид қилинадиган пахта хом ашёси қийматининг 90 фоиздан кам бўлмаган миқдори бўйича якуний ҳисоб-китоблар пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан 2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб декабрь ойигача, қолган қисми эса 2019 йилнинг 1 апрелигача амалга оширилади.




ЎзР ВМ 31.03.2018 й. 253-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига ҳудудлар шароитларини ҳисобга олган ҳолда, селекция навларини жойлаштириш бўйича тавсиялар берсин.



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.









































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск