Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.1991 й. 119-сон "Ўзбекистон ССЖ Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси ("Ўзсельхозснабремонт")ни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1991 й.

N 119



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ДЕҲҚОНЧИЛИК-САНОАТ

КОМПЛЕКСИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИКАВИЙ

ТАЪМИНЛАШ ВА ТЕХНИКАНИ ТУЗАТИШ

ДАВЛАТ-КООПЕРАТИВ ҚЎМИТАСИ

("ЎЗСЕЛЬХОЗСНАБРЕМОНТ")НИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Бозор муносабатларини жорий этиш шароитларида колхозларни, совхозларни, деҳқончилик-саноат комплексининг корхоналари ва ташкилотларини, Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмасини моддий-техникавий таъминлашни ва муҳандислик таъминотини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини илмий-техникавий ривожлантиришни тубдан яхшилаш мақсадида, шунингдек, деҳқончилик-саноат комплекси меҳнатчиларининг истакларини ҳисобга олиб ва Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 15 апрелдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий ва муҳандислик таъминоти бош бошқармаси - "Ўзглавагроснабремонт" ҳамда унинг жумҳурият, вилоят, ноҳиялараро ва ноҳия бўлинмалари негизида 1-иловага мувофиқ марказий аппаратнинг асосий структуравий бўлинмалари ва 2-иловага мувофиқ "Ўзсельхозснабремонт" ҳузуридаги бирлашмалар, корхоналар билан биргаликда Ўзбекистон ССЖ агросаноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси ("Ўзсельхозснабремонт") ташкил этилсин.

Белгилансинки, "Ўзсельхозснабремонт" тизими фаолияти шерикларнинг якка тартибда ва жамоа аъзолиги, кооператив, давлат, қўшма, ижара, хусусий ва жамоат ташкилотлари ва корхоналарининг ҳамда жумҳурият деҳқончилик-саноат соҳасида якка тартибдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий қатнашувлари асосларида амалга оширилади.


2. Ўзбекистон ССЖ деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

деҳқончили-саноат комплекси истеъмолчиларини ишлаб чиқариш-техника мақсадидаги маҳсулотлар билан таъминлаш, улгуржи савдо тартибида ва бевосита алоқалар бўйича сотиладиган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан ишларни ташкил этиш, шунингдек, битимлар, хўжалик шартномалари, ҳукуматлараро келишувлар асосида етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасида воситачилик фаолиятини ривожлантириш;

жумҳурият деҳқончилик-саноат комплексининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда моддий-техника воситаларининг айирбошлаш фондини шакллантириш, резервларни вужудга келтириш, бозорни барқарорлаштириш фондини вужудга келтиришда иштирок этиш, истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида қарор топган ишлаб чиқариш ва хўжалик алоқаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;

деҳқончилик-саноат комплекси истеъмол бозорининг ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги моллар билан тўлдирилишига, савдо-воситачилик ва тижорат ташкилотларини, товар-савдо биржаларини тузишга, улгуржи ярмаркалар ўтказишга ёрдам бериш;

деҳқончилик-саноат комплекси корхоналари ва ташкилотларининг қурилаётган ва қайта барпо этилаётган ижтимоий ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектларини шартнома асосида материаллар, комплектловчи буюмлар ва ускуналар билан жиҳозлашни таъминлаш;

деҳқончилик ва чорвачилик учун янги техникани ишлаб чиқишга ҳамда яратишга бўлган талабни ўрганиш, таклифларни умумлаштириш, уларга буюртмаларни шакллантириш, шунингдек, қишлоқда фан ва техника ютуқларини жорий қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

шартнома муносабатлари асосида ишлаб чиқариш хизмати кўрсатишни ривожлантириш, колхозлар, совхозлар, Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмаси ҳамда жумҳурият корхоналари ва ташкилотларининг техникаси ва ускуналарини тузатиш;

чорвачилик объектларини техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уларга техника хизмати кўрсатиш, машина ва механизмларни тузатиш;

деҳқончилик-саноат комплекси корхоналарида технология ва энергетика ускуналарини монтаж қилиш, ўрнатиш ва тузатиш;

хорижий фирмалар билан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш.


3. Белгилансинки, "Ўзсельхозснабремонт":

тизимнинг корхоналари ва ташкилотлари (пайчилари) билан бевосита шартномалар асосида, кооператив, давлат, ижара, хусусий ва жамоат ташкилотлари ва корхоналари, жумҳурият деҳқончилик-саноат комплекси соҳасида якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий қатнашуви асосида ўз хўжалик ва ижтимоий фаолиятининг барча масалаларини мустақил ҳал қилади;

етказиб берувчилар, истеъмолчилар, пудратчилар, бюджет билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун банк муассасаларида пул ва чет эл валютаси маблағлари ҳисоб-китобларини очади, қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлардан фойдаланади;

деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш бўйича ўз фаолиятида ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси ҳамда жумҳуриятнинг барча вазирликлари ва идоралари билан ҳамкорлик қилади.

"Ўзсельхозснабремонт" ва ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси бир ой муддат ичида 1992 йилда ва кейинги йилларда деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техника ресурслари билан таъминлаш тартибини биргаликда ишлаб чиқсинлар.


4. "Ўзсельхозснабремонт"га заруратга қараб деҳқончилик-саноат комплексининг тармоқларига ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш бўйича янги бирлашмаларни барпо этиш, ишлаб турган корхоналарни белгиланган тартибда қайта ташкил этиш ва тугатиш учун рухсат берилсин.


5. "Ўзсельхозснабремонт" марказий аппарати ходимларининг сони (бинони қўриқловчи ва унга хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), шу жумладан, ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимларидан 133 кишини бериш ҳисобига, 220 кишидан иборат қилиб белгилансин.

ЎзССЖ Молия вазирлиги "Ўзсельхозснабремонт" марказий аппарати учун иш ҳақи фонди, хизмат сафари харажатлари лимитларини, шунингдек, хизмат енгил автомобиллари сонини белгиласин.

"Ўзсельхозснабремонт"га Раиснинг 4 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин. Ҳайъат аъзолари сони 9 кишидан иборат қилиб белгилансин.


6. "Ўзсельхозснабремонт" Раисига белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида Қўмита марказий аппаратининг тузилишини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.


7. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзсельхозснабремонт"нинг режа, бюджет ва иш ҳақи фондининг тегишли кўрсаткичларига ўзгартишлар киритсинлар.


8. "Ўзглавагроснабремонт" ва унинг бўлинмалари эгаллаб келган Тошкент шаҳар, Абай кўчасидаги 4-"А" уйда жойлашган хизмат бинолари "Ўзсельхозснабремонт" ихтиёрида, унинг марказий аппаратини ва ташкилотларини жойлаштириш учун қолдирилсин.


9. "Ўзсельхозснабремонт" ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, ЎзССЖ Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига "Ўзсельхозснабремонт" тўғрисидаги Низом лойиҳасини тақдим этсин.


10. "Ўзсельхозснабремонт"нинг ташкил топганлиги муносабати билан ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг тузилишига ҳамда Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 11 январдаги 5-сон қарори билан белгиланган унга қарашли ташкилотлар рўйхатига тегишпи ўзгартишлар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 6 майдаги

119-сон қарорига

1-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ДЕҲҚОНЧИЛИК-САНОАТ КОМПЛЕКСИНИ

МОДДИЙ-ТЕХНИКАВИЙ ТАЪМИНЛАШ ВА ТЕХНИКАНИ

ТУЗАТИШ ДАВЛАТ-КООПЕРАТИВ ҚЎМИТАСИ

МАРКАЗИЙ АППАРАТИНИНГ


АСОСИЙ ТУЗИЛИШ БЎЛИНМАЛАРИ



Раҳбарият

Техника хизмати кўрсатиш, тузатиш ва машинасозлик бош бошқармаси

Эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш бош бошқармаси

Машинасозлик, капитал қурилиш ва реконструкциялаш юзасидан давлат буюртмасини комплектлашни ташкил этиш бош бошқармаси

Тракторлар, автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги машиналари билан таъминлаш бошқармаси

Ёқилғи, нефть хўжалиги ва кимёвий воситалар бошқармаси

Темир-терсак, қувурлар ва бинокорлик ашёлари билан таъминлаш бошқармаси

Идишлар ва қадоқлаш ашёлари билан таъминлаш бошқармаси

Жумҳуриятлараро, биржа ва чет эллар билан алоқалар бошқармаси

Транспорт бошқармаси

Ўз капитал қурилиши ва энергетика бошқармаси

Иқтисодиёт, молия, меҳнат ва иш ҳақи бошқармаси

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

Меҳнатни муҳофаза этиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўлими

Назорат-тафтиш бўлими

Ҳакамлиги бўлган юридик бўлим

Кадрлар бошқармаси

Биринчн, иккинчи бўлимлар

Котибияти бўлган иш юритиш бўлинмаси

Хўжалик бўлими






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 6 майдаги

119-сон қарорига

2-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ДЕҲҚОНЧИЛИК-САНОАТ КОМПЛЕКСИНИ

МОДДИЙ-ТЕХНИКАВИЙ ТАЪМИНЛАШ ВА ТЕХНИКАНИ

ТУЗАТИШ ДАВЛАТ-КООПЕРАТИВ ҚЎМИТАСИ


ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ



Қорақалпоғистон МССЖ Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш дазлаткооператив қўмитаси

"Сельхозснабремонт" Андижон вилоят бирлашмаси

"Сельхозснабремонт" Бухоро вилоят бирлашмаси

"Сельхозснабремонт" Жиззах вилоят бирлашмаси

"Сельхозснабремонт" Қашқадарё вилоят бирлашмаси

"Сельхозснабремонт" Наманган вилоят бирлашмаси

"Сельхозснабремонт" Самарқанд вилоят бирлашмаси

"Сельхозснабремонт" Сурхондарё вилоят бирлашмаси

"Сельхозснабремонт" Сирдарё вилоят бирлашмаси

"Сельхозснабремонт" Тошкент вилоят бирлашмаси

"Сельхозснабремонт" Фарғона вилоят бирлашмаси

"Сельхозснабремонт" Хоразм вилоят бирлашмаси


***


"Спецремналадка" жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмаси

Жумҳурият таъминот базаси

Жумҳурият комплектация базаси

"Агроснабинформ" ҳисоблаш маркази

Таркибига қуйидагилар кирувчи "Агропромремонт" жумҳурият илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси:

Оқёр ремонт заводи

Бухоро ремонт заводи

Гулистон ремонт заводи

Денов ремонт заводи

Косонсой ремонт заводи

Далварзин ремонт заводи

Қарши ремонт заводи

Ленин ремонт заводи

Марғилон ремонт заводи

Учқўрғон ремонт заводи

Ўртаовул ремонт заводи

Тошкент ремонт заводи

Самарқанд ремонт заводи

"Каракалпакагроспецремонт" ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Джизакагропромспецремонт" ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Наманганагроспецремонт" ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Сурхандарьяагроспецремонт" ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Ферганаагроспецремонт" ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Хорезмагроспецремонт" ишлаб чиқариш бирлашмаси

Тошкент идиш заводи

Комплектация ва таъминот бўйича ихтисослаштирилган кўчма механизациялашган колонна

Автотранспорт бирлашмаси

























Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск