Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 30.06.2018 й. 22/8-сон "Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 28.07.2018 й. 511-11-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.07.2018 й.

N 511-11




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.06.2018 й.

N 22/8


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги

ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 5 сентябрда 232-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига (рўйхат рақами 511, 1998 йил 22 октябрь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                         М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги

ҳисобварақларни юритиш тартибига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.1. Чет эл валютасидаги ҳисобварақлар қуйидаги норезидент - юридик шахсларга очилади:

Ўзбекистон Республикасида турган, иммунитет ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган хорижий дипломатик ва бошқа расмий ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар ва уларнинг филиаллари, шунингдек хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган Ўзбекистон Республикасидаги бошқа хорижий ташкилотларнинг ваколатхоналарига;

товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчиларга;

Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиганларга.".


2. 5.2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ички валюта бозорида сотиб олинган чет эл валютаси.".


3. 5.4-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги VI бўлим билан тўлдирилсин:


"VI. Товар-хом ашё биржаларининг очиқ

электрон савдоларида қатнашувчи норезидент - юридик

шахсларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақлари


6.1. Товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент - юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги маблағлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банкларида очилган валюта ҳисобварақларида сақланади.

6.2. Мазкур ҳисобварақларга қуйидаги маблағлар киритилиши мумкин:

ички валюта бозорида сотиб олинган чет эл валютаси;

брокерлик хизмат кўрсатиш шартномасига асосан, биржа брокерлари орқали ўтказилган чет эл валютаси.

6.3. Мазкур ҳисобварақлардаги маблағлар ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра, ўзининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги банкларда очилган бошқа ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин.

6.4. Тижорат банклари чет эл валютасидаги ҳисобварақлардаги маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига тақдим этади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 6 август, 31-сон, 649-модда



































Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск