Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.1991 й. 136-сон "Чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш "Ўзбекпойабзал" Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.1991 й.

N 136



ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ САНОАТИ МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ "ЎЗБЕКПОЙАБЗАЛ"

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНЦЕРНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Енгил саноат бирлашмалари ва корхоналарини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида ва Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 6 майдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Таркибида иловага мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар бўлган чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш "Ўзбекпойабзал" Ўзбекистон давлат концерни ташкил этилсин.

"Ўзбекпойабзал" концерни таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар фаолияти Ўзбекистон ССЖнинг амалдаги қонунларига, корхоналарнинг ўзининг ва жумҳуриятнинг манфаатларига зид бўлмаган бошқа концернлар ва уюшмаларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.


2. Белгилансинки, "Ўзбекпойабзал" концерни:

мустақил ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси ҳисобланади, енгил саноат моллари ишлаб чиқариш "Ўзбекенгилсаноат" Ўзбекистон давлат уюшмаси таркибига киради. Концерн ва уюшманинг аъзолари олдида уларга нисбатан ўз мажбуриятлари ва функцияларини бажариш юзасидан жавоб беради;

юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида йиғма балансларга, ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, уларнинг ҳукуқий мақомини белгиловчи "Ўзбекистон ССЖда корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонунига ва бошқа қонунчилик ва норматив актларга, шунингдек, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда уюшма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Уставга мувофиқ тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида фаолият кўрсатади;

унга "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси томонидан ажратиладиган хом ашё ва моддий ресурсларнинг фонд сақловчиси ҳисобланади.


3. Концернга таъсисчилари томонидан берилган ваколатларга мувофиқ қуйидагилар унинг фаолиятининг асосий функциялари ҳисобланади:

истеъмол бозорининг талабларини ҳисобга олган ҳолда концерннинг жорий дастурлари ҳамда иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш истиқболларини ишлаб чиқиш, мақсадли комплекс илмий-техникавий дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

яратилган ишлаб чиқариш потенциалидан фойдаланиш самарадорлигини, ишлаб чиқариш технологияси даражасини, маҳсулотнинг сифатини ва техник даражасини ошириш, корхоналарни хусусийлаштириш, ижара ва кичик корхоналар, фирма савдоси ташкил этиш асосида халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва кўпайтириш ҳамда аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжини қондириш;

корхоналар билан биргаликда молия маблағларидан, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бозор муносабатлари шароитида барқарор зарарсиз ишлашни таъминлаш бўйича амалий ёрдам бериш. Корхоналарнинг шартнома ва молия интизомига риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш;

бирлашмалар билан корхоналар ўртасидаги тармоқ ичида кооперация асосида маҳсулот етказиб беришни ривожлантириш, тайёр маҳсулотни сотишни мувофиқлаштириш ва бунга кўмаклашиш;

ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва белгиланган тартибда қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тармоқда ижтимоий соҳани ривожлантириш билан боғлиқ масалаларнинг комплекс ҳал этилишини таъминлаш, кадрлар сиёсатини олиб бориш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

тегишли давлат ва бошқа органларда ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя килишда қатнашиш.


4. Хўжалик ҳисоби даромади (фойда) ва номенклатурадаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилиши бирлашмалар ва корхоналар фаолиятини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари деб ҳисоблансин.

"Ўзбекпойабзал" концерни таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар жумҳурият, ўз меҳнат жамоалари манфаатларидан ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда:

тармоқ истеъмолчиларининг, савдо ташкилотларининг буюртмалари бўйича тегишли маҳсулотлар ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини мустақил равишда белгилайдилар, фирма магазинларининг тавсияларидан фойдаланган ҳолда уларни етказиб бериш юзасидан шартномалар тузадилар;

маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар кўрсатиш харажатларини, олинадиган фойда миқдорини белгилайдилар, Ўзбекистон ССЖ қонунлари билан белгиланган нормативлар, шунингдек, бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар қилингандан кейин ундан фойдаланиш масаласини мустақил равишда ҳал этадилар;

концерн Кенгаши томонидан белгиланган нормативларга мувофик фойдадан улар бажарадиган функциялар учун, шунингдек, марказлашган резерв (эҳтиёт) жамғармаси ташкил этишга маблағлар ажратадилар.


5. Корхоналар ва ташкилотлар вакилларининг йиғилиши (конференцияси) "Ўзбекпойабзал" концернини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унда концерн Кенгаши сайланади.

Концерн Кенгашига бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек, бошқарув аъзолари кирадилар. Кенгаш бошқарувни, унинг раиси ва ўринбосарларини сайлайди. Бошқарув раиси "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Концерн таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек, концерн тафтиш комиссиясининг аъзолари ва унинг раиси концерн Кенгашининг тақдимномасига кўра "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси бошқаруви томонидан тасдиқланади.

"Ўзбекпойабзал" концернига унга юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳисобга олган ҳолда, концерн Кенгаши билан келишув бўйича ўзининг тузилмаси, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини мустақил белгилашга рухсат берилсин.


6. ЎзССЖ Молия вазирлиги, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси ва "Ўзбекпойабзал" концерни бир ой муддат ичида корхоналарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилсинлар ва уларни молиявий соғломлаштириш юзасидан ёрдам кўрсатсинлар.


7. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, "Ўзглавлегснабсбит" "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасига "Ўзбекпойабзол" концерни учун ўзлари тақсимлайдиган номенклатура бўйича концерн корхоналарининг ривожланиши ва ишлаши учун моддий-хом ашё ва молиявий ресурсларни ажратсинлар.


8. Ташкил этилаётган "Ўзбекпойабзал" концернининг аппарати Парадлар хиёбони кўчаси, 5-уйдаги ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги эгаллаб келган хоналарга жойлаштирилсин.


9. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, жумҳурият вазирликлари ва идоралари "Ўзбекпойабзал" концерни бирлашмалари ва корхоналарига кўмаклашсинлар ҳамда уларнинг ривожланиши ва фаолиятига доир ўз ваколатларига кирувчи масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 17 майдагн

130-сон қарорига

ИЛОВА



ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ САНОАТИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ "ЎЗБЕКПОЙАБЗАЛ" ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ

КОНЦЕРНИ ТАРКИБИГА КИРУВЧИ БИРЛАШМАЛАР,

КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР

РЎЙХАТИ



1. Андижон пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Андижон пойабзал фабрикаси

Пойтуғ пойабзал фабрикаси

Маданият пойабзал фабрикаси

Полвонтош пойабзал фабрикаси


2. Советобод чарм-галантерея ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Советобод чарм-галантерея фабрикаси

Ўзган тайёрлов идораси


3. Хўжаобод спорт моллари фабрикаси


4. Бухоро пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Бухоро 1-пойабзал фабрикаси

Бухоро 2-пойабзал фабрикаси

Ғиждувон пойабзал фабрикаси


5. Наманган пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Наманган пойабзал фабрикаси

Уйчи пойабзал фабрикаси

Тошбулоқ пойабзал фабрикаси

Косонсой пойабзал фабрикаси


6. Самарқанд пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

КПСС XXV съезди номидаги Самарқанд пойабзал фабрикаси

Красногвардейск пойабзал фабрикаси

Каттақўрғон пойабзал фабрикаси


7. Охунбобоев номидаги Самарқанд чарм заводи


8. Самарқанд чарм-хом ашё заводи


9. Чирчиқ пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Чирчиқ пойабзал фабрикаси

Чарвоқ пойабзал фабрикаси


10. Янгийўл пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Янгийўл пойабзал фабрикаси

Чиноз пойабзал фабрикаси

Сирдарё пойабзал фабрикаси


11. Қўқон пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Қўқон пойабзал фабрикаси

Бағдод пойабзал фабрикаси


12. Фарғона пойабзал ишпаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Фарғона пойабзал фабрикаси

Сўх пойабзал фабрикаси


13. Қўқон чарм ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Қўкон хром чарм заводи

Фарғона чарм заводи


14. Фарғона суньий чарм эаводи


15. Урганч пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Урганч пойабзал фабрикаси

Хонқа пойабзал фабрикаси

Гурлан пойабзал фабрикаси


16. Тошкент 1-пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Ф.Хўжаев номидаги Тошкент 1-пойабзал фабрикаси

Ғалаба пойабзал фабрикаси


17. Тошкент 2-пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Тошкент 2-пойабзал фабрикаси

Гулистон пойабзал фабрикаси


18. Жумҳурият пойабзал моделлар уйи


19. Тошкент "Ўзбекистон" чарм-пойабзал ишлаб чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Тошкент чарм-пойабзал заводи

Тошкент 2-чарм заводи


20. Тошкент "Орзу" чарм-галантерея ва спорт моллари ишлаб

      чиқариш бирлашмаси

қуйидаги таркибда:

Тошкент чарм-галантерея ва спорт моллари комбинати

Касаначилик фабрикаси


21. Тошкент чарм-мўйна заводи

























Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск