ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Ирригация ва мелиорация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.05.2014 й. ПҚ-2173-сон "Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2014 й.

N ПҚ-2173



"НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ "КАСАБА"

НАСОС СТАНЦИЯСИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Навоий вилоятининг суғориладиган ерларида деҳқончиликни барқарор ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар учун Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукумати томонидан берилаётган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан "China IPPR International Engineering Corporation" (ХХР) компанияси ўртасида "Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида технология ускуналари, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, шеф-монтажни амалга ошириш, созлаш ва ходимларни ўқитиш учун қиймати 4 405,9 минг АҚШ долларига тенг шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, "Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳасини молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки орқали қайта молиялаштириладиган, 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли давр билан, йиллик 2,2 фоиз ставкали, қайта молиялаштириладиган банкнинг 0,2 фоиз маржасини ҳисобга олган ҳолда, бериладиган 4,18 млн АҚШ доллари миқдоридаги ХХР Эксимбанкининг қарз маблағлари ҳисобига;

эквиваленти 8,76 млн АҚШ доллари, шу жумладан солиқ ва божхона тўловларидан озод этиш тарзида 2,24 млн АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, қарзга олинган маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва "Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳасининг самарали амалга оширилишига жавоб берувчи буюртмачи ва ижро этувчи орган ҳисобланади;

"Ўзсувлойиҳа" ОАЖ мазкур лойиҳанинг бош лойиҳачиси ҳисобланади;

асосий қарзни узиш, кредитга хизмат кўрсатиш ва молиялашни ташкил этиш билан боғлиқ фоизлар, комиссиялар ва харажатларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

лойиҳа уч йил (2014-2016 йиллар) давомида амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

"Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси ва объектни ишга тушириш муддати 2016 йилнинг IV чорагига белгиланган ҳолда унинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

"Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга оширишни молиялаштириш режаси 2-иловага* мувофиқ;

"Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси бўйича ХХР Эксимбанки қарз маблағлари бўйича асосий қарзни узиш, фоизлар ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳасини молиялаштиришни ташкил этиш учун:

ХХР Эксимбанки билан индивидуал қарз битимини;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаштириш бўйича кредит шартномасини тузсин.


6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан:

ХХР Эксимбанкига - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тўлов мажбуриятлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ХХР Эксимбанки кредитлари бўйича тўлов мажбуриятлари юзасидан ҳақ ундирмаган ҳолда кафолатларни имзолаш ваколати берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари бўйича белгиланган тартибда қарз битимида назарда тутилган шаклда юридик хулосалар берсин.


8. "Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси амалга ошириладиган даврда ва амалга оширилгандан сўнг бир йиллик кафолат муддати давомида:

лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб келинадиган, шу жумладан "вақтинча олиб кириш" режимида олиб келинадиган ускуналар, махсус техника, эҳтиёт қисмлар ва материаллар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари - юридик шахсларнинг фойда солиғини тўлашдан (лойиҳа бажарувчилари);

лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари - жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳани амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг давлат экспертизасини амалга оширсин ва "Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури шакллантирилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига "Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳаси амалга оширилишида Ўзбекистон Республикасининг ҳиссасини молиялаштириш учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномалари бўйича ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмаган ҳолда кириш визаларини расмийлаштиришни таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномалари бўйича ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда кўп марталик визаларни расмийлаштириб бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек уларни яшаш жойи бўйича вақтинчалик прописка қилишни ва прописка муддатини узайтиришни таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномалари бўйича ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилишга белгиланган тартибда рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқнома беришни таъминласин.


14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)













































Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск