ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.07.2018 й. ПҚ-3857-сон "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2018 й.

N ПҚ-3857



ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ ВА

ХОРИЖИЙ ҲУКУМАТ МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ

ИШТИРОКИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА АМАЛГА ОШИРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини янада ошириш мақсадида:


1. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

молиявий битимлар, қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар, лойиҳа битимлари. субсидиар битимлар, ҳуқуқ ва талабларни ўтказиш тўғрисидаги битимлар, хат-битимлар ва бошқа битимларни (кейинги ўринларда лойиҳалар бўйича битимлар деб юритилади) имзолаган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ушбу қарорда белгиланган тарзида лойиҳа бўйича битимларга ўзгартишлар, қўшимчалар ва тузатишларни имзолаш ваколатига эга;

кучга кириши учун юридик хулосалар берилиши шарт бўлган лойиҳалар юзасидан имзоланган битимлар, шунингдек, давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига битимлар ва кафолатлар киритилгандан кейин бир ҳафта муддатда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда ХМИ/ХҲМТ деб юритилади) учун мақбул шаклда Адлия вазирлиги томонидан берилади;

ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ер участкалари олиб қўйилганда, уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар бузилганда ёки дарахтлар кесилганда товон тўлаш, агар бу лойиҳалар бўйича битимларда назарда тутилган бўлса, ХМИ/ХҲМТ талабларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади;

ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситалари божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар тўлашдан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган юридик шахслар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга озод этилади;

ХМИ томонидан пулли консультатив хизматлар кўрсатилган холларда, ушбу молия институтлари мазкур хизматларни ягона етказиб берувчилар ҳисобланади ва улар билан махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган тўғридан-тўғри шартномалар тузилади.


3. Белгилансинки:

ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижлик мутахассисларга кириш визаларини расмийлаштириш лойиҳалар ташаббускорлари ёки ижро этувчи агентликлар талабномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги томонидан консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда амалга оширилади;

ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижлик мутахассисларга кўп марталик визалар бериш, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддатини узайтириш лойиҳалар ташаббускорлари ёки ижро этувчи агентликлар талабномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан давлат божи ундирилмаган ҳолда амалга оширилади.

4. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ва самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини бекор қилиш бўйича ишчи комиссия (Б. Мавлонов) қуйидагиларни назарда тутсин:

а) ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш даврида ва кафолат муддатида:

ХМИ/ХҲМТ маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситаларини божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган юридик шахсларни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган жисмоний шахсларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этишни;

б) ушбу банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган имтиёзларни ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари, лойиҳалар ташаббускорлари ёки ижро этувчи агентликларнинг ўз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситаларига татбиқ этишни.

Имтиёзлар бериш натижасида бўшаб қоладиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишга қўшган ҳиссаси эканлиги белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 июль, 29-сон, 594-модда










































Время: 0.0240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск