язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.01.2018 й. ПФ-5302-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.01.2018 й.

N ПФ-5302



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 15 январдаги

ПФ-5302-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 28 июндаги ПФ-2331-сонли Фармони 1-бандининг биринчи хатбошидаги "ягона дарча" тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармонида:


а) 6-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар ҳамда Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Интерфаол давлат хизматларининг ягона портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва барча турдаги йиғимлар ҳажмининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади".

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сонли Фармонининг 6-бандидаги "ягона дарча" тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар" сўзлари "ташкил этилган Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги ПҚ-3-сонли қарори билан тасдиқланган Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандидаги "ягона дарча" тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1- ва 2-иловаларидаги "Ягона дарча" тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказ" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли қарори билан тасдиқланган Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги "ягона дарча" тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомнинг 21-бандидаги "ягона дарча" тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сонли қарорида:


а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларида ишлаб турган "ягона дарча" хизматларининг фаолияти 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб тўхтатилади";


б) 2, 3-бандлари ва 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 4-бандининг биринчи хатбошида, 6-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида ҳамда 9-бандидаги "ягона дарча" марказлари" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-бандининг бешинчи хатбошидаги "ягона дарча" марказлари" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 2-илованинг номи ва изоҳидаги "ягона дарча" тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2721-сонли қарорида:

5-банди:

қуйидагича мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш шўъбаси";

еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


6-банди қуйидагича мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) фаолиятини мувофиқлаштириш";


8-банд қуйидагича мазмундаги "ж" кичик банди билан тўлдирилсин:

"ж) Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

Агентлик фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва жойлардаги Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан "ягона дарча" тамойили бўйича жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш масалалари юзасидан тизимли мониторингни олиб боради;

Агентлик фаолияти тўғрисида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди;

Давлат хизматлари марказларининг ишини таҳлил қилиб, умумлаштиради ва уларнинг ишига самарали шакл ва усулларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Агентлик фаолиятини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг инновацион шакллари ва усулларини татбиқ этиш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди";


г) 4-илова* рус тилидаги матнда берилган;


д) 4а-илова* рус тилидаги матнда берилган;


е) 5-иловада:


5-банди қуйидагича мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш";


6-бандида:

қуйидагича мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади";

ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


ж) 6-илова* рус тилидаги матнда берилган;


з) 7-иловада:


5-банди қуйидагича мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат хизматлари марказларининг фаолиятини мувофиқлаштириш";


6-бандида:

қуйидагича мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат хизматлари марказларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади";

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сонли қарорида:


а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Белгилансинки, банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади";


б) 2-5-бандлари ва 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 6-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида, 7-бандининг бешинчи хатбошида, 8-бандида, 10-бандининг биринчи хатбошидаги "ягона дарча" марказлари" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари марказлари ва Интерфаол давлат хизматларининг ягона портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва барча турдаги йиғимлар ҳажмининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади";


д) 2 ва 3-иловаларнинг номларидаги "ягона дарча" тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сонли қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "ягона дарча" тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сонли қарорининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги "14" рақами "17" рақами билан алмаштирилсин.



*) 10-бандининг а, б, г, д ва ж-кичик бандлари рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2018 йил, 1-сон, 24-модда