Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 30.06.2018 й. 22/5-сон "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.07.2018 й. 2014-13-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.07.2018 й.

N 2014-13




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.06.2018 й.

N 22/5


ҚАРОРИ



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"рақамли банк - инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси. Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади;";

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошининг учинчи жумласи чиқариб ташлансин.


2. 19-банднинг еттинчи хатбошисидаги "соф фойда ва дивидендларни" деган сўзлар "соф фойдани" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Банкнинг раҳбар ходимларига қуйидагилар киради:

банк кенгашининг раиси ва аъзолари;

бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари;

бошқарув аъзолари,

бош банкнинг бош бухгалтери;

банк филиалларининг раҳбарлари ҳамда уларнинг бош бухгалтерлари.

Ушбу бандда келтирилган шахсларга нисбатан (банк кенгаши раиси ва аъзоларидан ташқари) Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ малака талаблари белгиланади.".


4. 29-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 40-банддаги "ва банкнинг" деган сўзлар ", банк ва рақамли банкларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 66 ва 75-бандлардаги "Лицензиялаш департаменти" деган сўзлар "Марказий банк" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"67. Тақдим этилган ҳужжатлар тўплами тўлиқ жамланса ва мазкур Низом талабларига мувофиқ келса, Банк назорати қўмитасига банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги масала киритилади, акс ҳолда ҳужжатлар тўплами қайтариш сабаби ва қанча муддат ичида ҳужжатларни такроран тақдим этиш мумкинлиги кўрсатилган дастлабки рухсатни беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда қайтарилади.".


8. 74-банднинг "д" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


9. 77-1-банднинг иккинчи хатбошидаги "ўн беш" деган сўзлар "ўн" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 107-банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 6 август, 31-сон, 652-модда











































Время: 0.2132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск