ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 й. 548-сон "Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2018 й.

N 548




ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ЎЗБЕКИСТОН

ТУМАНИ АҲОЛИСИНИНГ БАНДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини ўрганишда Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг ҳаёт даражасини янада ошириш, янги иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳолини ишга жойлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 2018-2019 йилларда кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Фарғона вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ва бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутсин;

муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига Фарғона вилояти ҳокимлиги ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда, лойиҳанинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига заруратга кўра, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон тумани секторлари ва маҳаллалари бўйича 2018-2019 йилларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини, банд бўлмаган аҳолини касбга қайта тайёрлашни ташкил этиш бўйича манзилли дастурни бир ой муддатда ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва ижросини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида тажриба тарзида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни жорий этиш тўғрисида уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. "Асака" акциядорлик тижорат банки ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг "Асака" акциядорлик тижорат банки тасарруфидаги Ўзбекистон тумани Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган собиқ паррандачилик фабрикасининг мулкий мажмуасини унинг негизида паррандачилик комплекси ва янги иш ўринларини ташкил этиш шарти билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Мазкур лойиҳани 2018-2019 йилларда амалга оширишда Фарғона вилояти ҳокимлиги масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон туманидаги муҳандислик-коммуникациялари мавжуд бўлган, фойдаланилмасдан бўш турган бино ва иншоотларни, шунингдек, ер участкаларини бир ой муддатда хатловдан ўтказсинлар ва кейинчалик замонавий ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига ва салоҳиятли инвесторларга белгиланган тартибда бериш ҳамда мулкдорлар томонидан ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) йўлга қўйиш орқали улардан самарали фойдаланишни таъминласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 июлдаги

548-сон қарорига

ИЛОВА



Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида

2018-2019 йилларда кафолатли иш ўринларини ташкил

этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ

хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳа ташаббускори

Лойиҳанинг

номи

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати

Лойиҳанинг умумий қиймати,

млн. сўм

Шу жумладан,

Кредит ажратувчи

тижорат банки

Ишга

тушириш

муддати

Янги иш

ўринлари

Ўлчов бир-

лиги

На-

тура қий-

мати-

да

млн.

сўм

ўз маблағи

банк кредити

Жами - 49 та лойиҳа

     



750 160

276 857

99 102

177 755



1 667

1.

Саноат лойиҳалари (жами - 19 та лойиҳа)



727 230

237 975

80 915

157 060



1 434

2.

Хизмат кўрсатиш лойиҳалари (жами - 19 та лойиҳа)



8 670

19 957

4 547

15 410



88

3.

Қишлоқ хўжалиги лойиҳалари (жами - 11 та лойиҳа)



14 260

18 925

13 640

5 285



145

I. САНОАТ ЛОЙИҲАЛАРИ

1.

"Gloriya Textiles Yaypan" МЧЖ"

Замонавий технологиялар асосида Болалар учун пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

300

6 500

9 090

5 050

4 040

"Агро банк" АТБ

01.05.2019

30

2.

"Латифа текстил" хусусий корхонаси

Замонавий технологияларни жорий қилган ҳолда трикотаж (футболка ва аёллар ёзги кийимлари) маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш

минг дона

180

540

300

150

150

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ

01.12.2018

30

3.

"Oxunjon Valiyorjon Doniyorjon" ҚК

Маҳаллий хомашёдан фойдаланиб хўжалик совуни ишлаб чиқаришни кенгайтириш

тонна

150

110

175

75

100

"Агро банк" АТБ

01.09.2018

2

4.

ЯТТ "Аъзамова Зилолахон Анваржон қизи"

Миллий пишириқларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш

тонна

5

700

170

70

100

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ

01.04.2019

5

5.

"Turon eco cement group" МЧЖ

Энергия тежамкор технологиялар асосида цемент маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг тонна

600

300 000

76 900

2 900

74 000

"Алоқа банк" АТБ

01.12.2019

750

6.

"Albus build mix" хусусий корхонаси

Минерал хомашёларни қайта ишлаш орқали гипс маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил этиш

тонна

200

400

500

330

170

"Ипотека банк" АТИБ

01.12.2018

5

7.

"Brus qurilish trans montaj" МЧЖ

Минерал хомашёларни қайта ишлаш орқали гипс маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил этиш

тонна

100

2 000

5 000

1 000

4 000

"Мадад Инвест Банк" ХАТБ

01.12.2018

10

8.

"Яйпан Инвест Юнион" МЧЖ

Замонавий технологиялар асосида цемент маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

минг тонна

90

45 000

32 300

8 000

24 300

ТИФ "Миллийбанк"

01.10.2019

150

9.

"Конизар Қурилиш савдо" хусусий корхонаси

Замонавий технологиялар асосида янги кўринишдаги шифер маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

млн. дона

1

42 000

3 040

2 045

995

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

35

10.

"Яйпан қурилиш бунёдкор" МЧЖ

Оҳак ва гипс маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш

минг тонна

3,3

1 000

1 000

500

500

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ

01.12.2018

3

11.

"Great silk road servis" МЧЖ

Энергия тежамкор технологиялар асосида цемент маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг тонна

300

150 000

42 130

22 395

19 735

"Асака" АТБ

01.05.2019

100

12.

"Қурилиш ашё сифат сервис" МЧЖ

Энергия тежамкор технологиялар асосида цемент маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг тонна

72

38 000

20 000

17 000

3 000

"Ҳамкорбанк" АТБ

01.06.2019

100

13.

"Яйпан Гипс" МЧЖ

Замонавий технологиялар асосида кўмирдан фойдаланган ҳолда 30 кгли қоғоз пакетларда қадоқланган цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг тонна

100

60 000

18 000

13 000

5 000

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ

01.07.2019

60

14.

"Fayz Temir Beton Servis" МЧЖ

Энергия тежамкор технологиялар асосида гипсокартон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш

млн. кв.м.

1,9

12 100

5 500

1 500

4 000

"Мадад Инвест Банк" ХАТБ

01.12.2018

20

15.

"Яйпан Агроинвест" МЧЖ

Энергия тежамкор технологиялар асосида гипсокартон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш

млн. кв.м.

10

64 800

19 470

5 700

13 770

"Ипотека банк" АТИБ

01.06.2019

100

16.

"Қўқон йўл таъмир" МЧЖ

Оҳак ва гипс маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг тонна

16

2 600

1 350

350

1 000

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ

01.03.2019

6

17.

"Geo-Bent" МЧЖ

Оҳак ва гипс маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг тонна

9

680

450

450


"Халқ банки" АТБ

30.08.2018

14

18.

"Ал имрон файз" МЧЖ

Тикувчилик махсулотлари ишлаб чиқариш




400

200

200

"Микрокредитбанк" АТБ

01.10.2018

10

19.

"Универсал савдо саховати" МЧЖ

Экспортбоп полепропилен қоплар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

4

800

2 200

200

2 000

ТИФ "Миллийбанк"

01.12.2018

4

Саноат соҳаси - 19 та лойиҳа

  



727 230

237 975

80 915

157 060

0


1 434

II. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЛОЙИҲАЛАРИ

20.

"Умид" фермер хўжалиги

Музлатгич ва супермаркет ташкил этиш

млн. сўм


2 800

4 000

2 000

2 000

"Агро банк" АТБ

01.06.2019

30

21.

ЯТТ "Мирзаакбарова Дилшодахон Одиловна"

Маиший ва хўжалик моллари билан савдо қилиш шахобчасини ташкил этиш

млн. сўм


200

300

100

200

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

1

22.

"Dilyora Davr Shaxzodasi" хусусий корхонаси

Электрон тўлов хизматини ташкил этиш

млн. сўм


100

130

50

80

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

1

23.

"Фарм-Шифо" хусусий корхонаси

Дори-дармон воситалари савдо шахобчасини кенгайтириш

млн. сўм


100

190

100

90

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

1

24.

"Muhibillo" хусусий корхонаси

Дори-дармон воситалари савдо шахобчасини кенгайтириш

млн. сўм


630

192

92

100

"Халқ банки" АТБ

01.09.2018

3

25.

"Avaz Ayubhon" хусусий корхонаси

Аралаш моллар (ноозиқ-овқат) савдо шахобчаси ташкил этиш

млн. сўм


150

230

100

130

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

1

26.

"Powerful" хусусий корхонаси

Аралаш моллар (ноозиқ-овқат) савдо шахобчаси ташкил этиш

млн. сўм


300

600

150

450

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

2

27.

"Тўрақосимбой Яйпан" хусусий корхонаси

Автомобилларга газ (метан) қуйиш шаҳобчасини кенгайтириш

млн. сўм


200

400

100

300

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

1

28.

"Бозоров Ойбек Рахимович" хусусий корхонаси

Қурилиш ва хўжалик моллари савдо шахобчасини ташкил этиш

млн. сўм


300

600

200

400

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

1

29.

"Тожиматов Ёрқинжон Хаминович" хусусий корхонаси

Қурилиш ва хўжалик моллари савдо шахобчасини ташкил этиш

млн. сўм


400

250

100

150

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

1

30.

ЯТТ Жалилов Ғайрат

Қурилиш ва хўжалик моллари савдо шахобчасини ташкил этиш

млн. сўм


100

250

100

150

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

1

31.

"Marjona mebel" ҚК

Маиший ва хўжалик уй-жихозлари билан савдо қилиш хизматини ташкил этиш

млн. сўм


100

220

100

120

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

2

32.

"Яйпан Томорқа хизмати" МЧЖ

Аҳолига қишлоқ хўжалиги соҳасида томорқа хизматлари кўрсатишни ташкил этиш

млн. сўм


500

990

200

790

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

5

33.

"Геолог" хусусий фирмаси

Қишлоқ хўжалиги ерларини экинга тайёрлаш хизматини ташкил этиш (агротехника сотиб олиш)

млн. сўм


100

220

100

120

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

2

34.

ЯТТ "Эргашева Зиёдахон Исмоилжон қизи"

Аралаш моллар (ноозиқ-овқат) савдо шахобчаси ташкил этиш

млн. сўм


50

110

40

70

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018

1

35.

"Соғлом Юрт Шифохонаси" хусусий корхонаси

Замонавий ускуналар асосида тиббий диагностика ва даволаш хизматини ташкил этиш

млн. сум


850

1 200

400

800

"Асака" АТБ

01.12.2018

20

36.

"Kumush rangli toshlar" МЧЖ

Қурилиш ишларида фойдаланиладиган техника (эксковатор) хизматини ташкил этиш

дона

1

350

915

400

515

"Агро банк" АТБ

01.09.2018

2

37.

"Мўтабархон Қодирова ЗИЁ" хусусий корхонаси

Болаларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун атракцион ва кўнгил очар маскан ташкил қилиш

млн. сўм


150

320

150

170

"Агро банк" АТБ

01.10.2018

3

38.

"Yangiobod Mash Tex Servis" МЧЖ

Қишлоқ хўжалиги ерларини экинга тайёрлаш хизматини ташкил этиш (агротехника сотиб олиш)

дона

10

1 290

8 840

65

8 775

"Агро банк" АТБ

01.11.2018

10

Хизматлар соҳаси жами - 19 та лойиҳа




8 670

19 957

4 547

15 410

0


88

III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЛОЙИҲАЛАРИ

39.

"Камолиддин ота каф" фермер хўжалиги

Наслли қорамол сотиб олиш орқали чорвачиликни кенгайтириш

бош

10

95

170

80

90

"Агро банк" АТБ

01.10.2018

3

40.

"Жўрахон Бузурукова Кайкуобод" фермер хўжалиги

Майда шохли моллар (қўй) сотиб олиш орқали чорвачиликни кенгайтириш

бош

100

250

700

400

300

"Агро банк" АТБ

30.11.2018

7

41.

"Хадичабегим Мадинабону" фермер хўжалиги

Майда шохли моллар (қўй) сотиб олиш орқали чорвачиликни ташкил этиш

бош

80

200

535

135

400

"Агро банк" АТБ

30.11.2018

8

42.

"Мухиддин Хасанбой Шамс" фермер хўжалиги

Майда шохли моллар (қўй) сотиб олиш орқали чорвачиликни ташкил этиш

бош

60

150

390

65

325

"Агро банк" АТБ

30,11,2018

4

43.

"Одилжон Мухаммадқодир" фермер хўжалиги

Наслли қорамол сотиб олиш орқали чорвачиликни ташкил этиш

бош

10

150

200

60

140

"Агро банк" АТБ

01.12.2018

5

44.

"Исаков Бахтиёржон чорваси"дехқон хўжалиги

Майда шохли моллар (қўй) сотиб олиш орқали чорвачиликни ташкил этиш

бош

90

225

600

350

250

"Халқ банки" АТБ

30.11.2018

2

45.

"Латифжон сара сигирлари" дехқон хўжалиги

Наслли қорамол сотиб олиш орқали чорвачиликни ташкил этиш

бош

20

300

250

130

120

"Ҳамкорбанк" АТБ

01.12.2018

3

46.

қчи наслли чорваси" дехқон хўжалиги

Наслли қорамол сотиб олиш орқали чорвачиликни ташкил этиш

бош

22

330

250

150

100

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ

01.06.2019

3

47.

"Фаррухбек Нодираи Фирдавс" фермер хўжалиги

Наслли қорамол сотиб олиш орқали чорвачиликни ташкил этиш

бош

10

180

130

70

60

"Ҳамкорбанк" АТБ

01.12.2019

2

48.

Салоҳиятли тадбиркор ("Асака" АТБ)

Бўстон ҚФЙ ҳудудида жойлашган собиқ паррандачилик фабрикаси негизида паррандачилик комплекси фаолиятини қайта ташкил этиш

тонна

750

12 000

15 000

12 000

3 000

"Асака" АТБ

01.12.2019

100

49.

"Мулла Абдуқодир" ФХ

Маҳаллий услубдаги иссиқхона ташкил этиш

га

0,75

380

700

200

500

"Агро банк" АТБ

01.03.2019

8

Қишлоқ хўжалиги соҳаси - 11 та лойиҳа

      



14 260

18 925

13 640

5 285



145


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июль











































Время: 0.1598
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск