ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш /

Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 31.07.2018 й. 3047-сон билан рўйхатга олинган соғлиқни сақлаш вазирининг 17.07.2018 й. 40-А-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 31 июлда 3047-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2018 йил 17 июлдаги

40-А-сон буйруғига

ИЛОВА



Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига

имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан

болалар туғилишини олдини олиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 декабрдаги ПҚ-3440-сон "2018 - 2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


пренатал (туғруққача) скрининг текширувлари - скрининг текширувининг бир тури бўлиб, ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар ва ирсий (хромосом) касалликларни аниқлаш ва ушбу патологиялар билан болалар туғилишини олдини олишга қаратилган текширувлар (ультратовуш ва лаборатор) тўплами;


хавф-хатар гуруҳи - бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари (марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари) ҳамда идоравий поликлиникаларда тузиладиган ҳомилада ривожланишнинг туғма нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлари билан туғилиши эҳтимоли юқори бўлган ҳомиладор аёллар гуруҳи.


2. Ҳомилада туғма нуқсонлар ва ирсий (хромосом) касалликларни олдини олиш ҳамда барвақт аниқлаш мақсадида пренатал (туғруққача) скрининг текширувлари ўтказилади.


3. Пренатал (туғруққача) скрининг текширувлари ўтказилишини назорат қилиш бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва идоравий поликлиникаларнинг акушер-гинеколог шифокори томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. ПРЕНАТАЛ (ТУҒРУҚҚАЧА)

СКРИНИНГ ТЕКШИРУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


4. Пренатал (туғруққача) скрининг текширувлари самарадорлигини ошириш ҳамда ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар ва ирсий (хромосом) касалликлар билан болалар туғилишини олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёллар иккита босқичдан иборат бўлган пренатал (туғруққача) скрининг текширувларидан ўтказилади.


5. Биринчи босқич пренатал (туғруққача) скрининг текширувларида барча ҳомиладор аёллар оммавий ультратовуш текширувидан ўтказилади ва текширув натижасида ҳомилада туғма нуқсонлар аниқланган ҳомиладор аёллар хавф-хатар гуруҳига киритилади.


6. Биринчи босқичдаги текширувлар уч маротабали мажбурий оммавий пренатал (туғруққача) ультратовуш текширувларини ўз ичига олади.

Биринчи босқичда ўтказиладиган пренатал (туғруққача) ультратовуш текшируви туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаларининг пренатал ташхис хонасида ультратовуш шифокори томонидан амалга оширилади.

Бунда пренатал (туғруққача) ультратовуш текширувлари:

биринчи маротаба ҳомиладорликнинг 10-14 ҳафтасида ҳамда мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган туғма нуқсонларни аниқлаш мақсадида ўтказилади;

иккинчи маротаба ҳомиладорликнинг 16-20 ҳафтасида, мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган туғма нуқсонларни аниқлаш мақсадида ўтказилади;

учинчи маротаба ҳомиладорликнинг 28-32 ҳафтасида, кеч намоён бўладиган мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган туғма нуқсонларини аниқлаш ва ҳомиланинг функционал ҳолатини баҳолаш учун ўтказилади.


7. Биринчи босқич текширувлар давомида ҳомиладор аёлда акушерлик патологияси (ҳомиланинг ривожланмай қолиши ва ўлими) аниқланганда зудлик билан тегишли чора-тадбирларни кўриш мақсадида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига юборилади.


8. Ультратовуш текширувлари ягона ультратовуш текшируви протоколлари асосида амалга оширилади.


9. Хавф-хатар гуруҳига кирган ҳомиладор аёллар "Она ва бола скрининг" марказларида (бундан буён матнда скрининг марказлари деб юритилади) иккинчи босқичдаги пренатал (туғруққача) скрининг текширувлардан ўтказилади.

Бунда пренатал (туғруққача) скрининг текширувлари тегишли бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва идоравий поликлиникалар йўлланмаси ва унга илова қилинган ҳомиладор аёлнинг тиббий картасидан (пренатал (туғруққача) ультратовуш текширувлари натижаларидан) кўчирма асосида ўтказилади.


10. Пренатал (туғруққача) скрининг текширувларида қуйидагилар ўтказилади:

пренатал (туғруққача) ультратовуш скрининг текшируви;

пренатал (туғруққача) биокимёвий скрининг текшируви;

пренатал (туғруққача) биокимёвий скрининг текшируви натижасига мувофиқ ҳомиланинг хромосом синдромлар билан туғилиш хавф даражаси юқори бўлган ҳомиладор аёлларда инвазив текширув (хорионбиопсия, плацентоцентез, кордоцентез) усуллари, кейинчалик ҳомила ҳужайраларини генетик таҳлили ва бошқалар.


11. Иккинчи босқичдаги пренатал (туғруққача) скрининг текшируви натижасида ҳомиладор аёлга тиббий-генетик хулоса берилади.


12. Скрининг марказлари томонидан ҳомилада мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлар мавжуд бўлганда ҳомиладор аёл тиббий-генетик хулоса билан тегишли бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва идоравий поликлиникага юборилади.


13. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг Тиббий-маслаҳат комиссиясига (бундан буён матнда ТМК деб юритилади) скрининг марказлари томонидан берилган ҳомиладор аёлда туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлар мавжудлиги тўғрисидаги тиббий-генетик хулосани кўриб чиқиш учун юборади.


14. ТМК томонидан ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошларига пренатал (туғруққача) скрининг текширувлари натижалари тўғрисида, ҳомилада мавжуд туғма ривожланиш нуқсонлар борлиги, туғилгандан сўнг чақалоқнинг соғлиғи ва ҳаётига таъсири, даволаш усуллари ва улар билан боғлиқ хавф-хатар даражаси, қўллаш мумкин бўлган тиббий муолажалар ва уларнинг оқибатлари ҳамда даволаш натижалари ҳақида тўлиқ ахборот берилади.


15. ТМК скрининг марказларининг ҳомиладор аёлда мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлар мавжудлиги тўғрисидаги тиббий-генетик хулосаси асосида ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан бола туғилишини олдини олиш бўйича ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошларининг қарори асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Ҳомила ривожланишида кўп учрайдиган

туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий

(хромосом) касалликлар

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Халқаро касалликларнинг таснифи (ХКТ-X)

Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар

Жарроҳлик амалиёти ёрдамида коррекция қилиниши мумкин бўлган ҳомиланинг ривожланиш нуқсонлари


Пренатал (туғриққача) даврда ультратовуш билан аниқлаш муддатлари

1.

Q 00

Анэнцефалия ва шунга ўхшаш ривожланиш нуқсонлари

2.

Q 00.0

Анэнцефалия


-

I-II уч ойлик

3.

Q 00.1

Краниорахишизис


-

I-II уч ойлик

4.

Q 00.2

Инэнцефалия

-

III уч ойлик

5.

Q 01

Энцефалоцеле

6.

Q 01.0

Пешона энцефалоцеле

-

II уч ойлик

7.

Q 01.2

Энса энцефалоцеле

-

II уч ойлик

8.

Q 02

Микроцефалия

-

II-III уч ойлик

9.

Q 03

Туғма гидроцефалия (II-уч ойликда барвақт аниқланганда)

Туғма гидроцефалия

II-III уч ойлик

10.

Q 04

Миянинг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)

11.

Q 04.2

Алобар голопрозэнцефалия

-

II уч ойлик

12.

Q 05

Spina bifida (умуртқа каналининг тўлиқ ёпилмаганлиги)


13.

Q 05.0

Бўйин соҳасидаги Spina bifidaгидроцефалия билан

-

II уч ойлик

14.

Q 05.1

Кўкрак соҳасидаги Spina bifidaгидроцефалия билан

-

II уч ойлик

15.

Q 05.2

Бел соҳасидаги Spina bifidaгидроцефалия билан

-

II уч ойлик

16.

Q 05.3

Думғаза соҳасидаги Spina bifida гидроцефалия билан

-

II уч ойлик

17.

Q 05.5

-

Бўйин соҳасидаги Spina bifida гидроцефалиясиз

II уч ойлик

18.

Q 05.6

-

Кўкрак соҳасидаги Spina bifida гидроцефалиясиз

II уч ойлик

19.

Q 05.7

-

Бел соҳасидаги Spina bifida гидроцефалиясиз

II уч ойлик

20.

Q 05.8

-

Думғаза соҳасидаги Spina bifida гидроцефалиясиз

II уч ойлик

21.

Q06

Орқа миянинг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)

22.

Q06.2

-

Диастематомиелия

II-III уч ойлик

23.

Q 07

Нерв тизимининг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)

24.

Q 07.0

Арнольд-Киар синдроми

-

II уч ойлик

25.

Q 18.9

Юз ва бўйиннинг аниқланмаган ривожланиш нуқсонлари

-

II-III уч ойлик

26.

Q 20

Қон айланиш тизими аъзоларининг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)

27.

Q 20.0

-

Умумий артериал устуни

II-III уч ойлик

28.

Q 20.3

-

Катта томирлар жойлашувининг бузилиши (Транспозиция)

II-III уч ойлик

29.

Q 20.4

Ягона қоринчали юрак

-

II-III уч ойлик

30.

Q 21

Юрак тўсиғининг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)

31.

Q 21.0

-

Қоринчалараро тўсиқнинг дефекти

III уч ойлик

32.

Q 21.2

Бўлмача-қоринча оралиқ тўсиқ нуқсони - умумий атриовентрикуляр канали

-

II-III уч ойлик

33.

Q 21.3

-

Фалло тетрадаси

II-III уч ойлик

34.

Q 22

Ўпка ва уч тавақали клапаннинг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)

35.

Q 22.5

Эбштейн аномалияси

-

II-III уч ойлик

36.

Q 22.6

-

Юракнинг ўнг томонлама гипоплазияси синдроми

II-III уч ойлик

37.

Q 23.4

-

Юракнинг чап томонлама гипоплазияси синдроми

II-III уч ойлик

38.

Q 28

Қон айланиш тизимининг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)

39.

Q 28.2

Церебрал томирларнинг артериовеноз ривожланиш нуқсонлари (Гален аневризмаси)

-

III уч ойлик

40.

Q 33

Ўпканинг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)

41.

Q 33.0

-

Ўпканинг туғма кистаси

II уч ойлик

42.

Q 33.3

Иккала ўпканинг агенезияси

-

II уч ойлик

43.

Q 33.8

-

Ўпканинг бошқа туғма аномалиялари - ўпканинг кистоз-аденоматоз ривожланиш нуқсони

II-III уч ойлик

44.

Q 34

Нафас аъзоларининг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)

45.

Q 34.8

-

Нафас аъзоларининг бошқа аниқлаштирилган туғма аномалиялари - гидроторакс

II-III уч ойлик

46.

Q 35

Танглай ёриғи (бўри танглай)

Юқори лаб ёриғисиз, алоҳида аниқланмайди

47.

Q 36

Лаб ёриғи (қуён лаб)

-

48.

Q 36.0

-

Лабнинг икки томонлама ёриғи

II уч ойлик

49.

Q 36.1

-

Лабнинг ўртасидан ёриғи

II уч ойлик

50.

Q 36.9

-

Лабнинг бир томонлама ёриғи

II уч ойлик

51.

Q 37

Танглай ва лаб ёриғи (бўри танглай ва қуён лаб бирга келиши)

-

52.

Q 37.0

-

Танглай ва лабнинг икки томонлама ёриғи

II уч ойлик

53.

Q 37.1

-

Танглай ва лабнинг бир томонлама ёриғи

II уч ойлик

54.

Q 39

Қизилўнгачнинг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)

55.

Q 39.0

-

Қизилўнгачнинг оқмасиз атрезияси

II уч ойлик

56.

Q 39.1

-

Қизилўнгачнинг трахея-қизилўнгач оқмали атрезияси

Пренатал даврда аниқланмайди

57.

Q 41

Ингичка ичакнинг туғма мавжуд эмаслиги, унинг атрезияси ва стеноз

58.

Q 41.0

-

Ўн икки бармоқли ичакнинг туғма мавжуд эмаслиги, атрезияси ва стенози

II уч ойлик

59.

Q 41.8

-

Ингичка ичакнинг бошқа аниқлаштирилган қисмларининг туғма мавжуд эмаслиги, атрезияси ва стенози

III уч ойлик

60.

Q 42

Йўғон ичакнинг туғма мавжуд эмаслиги, атрезияси ва стенози

61.

Q 42.8

-

Йўғон ичакнинг бошқа қисмларининг туғма мавжуд эмаслиги, атрезияси ва стенози

III уч ойлик

62.

Q 60

Буйракнинг агенезияси ва бошқа редукцион дефектлари

63.

Q 60.1

Буйракларнинг икки томонлама агенезияси

-

II уч ойлик

64.

Q 61

Буйракларнинг кистоз касаллиги

65.

Q 61.0

-

Буйракнинг якка туғма кистаси

II-IIIуч ойлик

66.

Q 61.1

Инфантил турдаги буйрак поликистози

-

II уч ойлик

67.

Q 61.4

Буйрак дисплазияси - иккала буйрак мультикистози

Буйрак дисплазияси - якка буйрак мультикистози

II уч ойлик

68.

Q 62

Буйрак жомлари ўтказувчанлигининг туғма бузилишлари ва сийдик найларининг туғма аномалияси

69.

Q 62.0

-

Туғма гидронефроз

II-III уч ойлик

70.

Q 64.1

-

Сийдик пуфаги экстрофияси

II-III уч ойлик

71.

Q 64.9

Сийдик ажратув тизими аъзоларининг аниқлаштирилмаган туғма аномалияси - мегацисцис

-

I-II уч ойлик

72.

Q 66

Суяк-мускул тизимининг туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) ва деформациялари

73.

Q 66.0

-

От туёқли-варус маймоқлик

II уч ойлик

74.

Q 66.1

-

Товон-варус маймоқлик

II уч ойлик

75.

Q 71

Қўллар калталигига олиб келувчи нуқсонлар

76.

Q 71.0

-

Қўл (қўллар)нинг туғма тўлиқ йўқлиги

II уч ойлик

77.

Q 71.1

-

Қўл панжаларнинг мавжудлигида елка ва билак суякларининг туғма йўқлиги

II уч ойлик

78.

Q 71.2

-

Қўл панжалари ва билак суякларининг туғма йўқлиги

II уч ойлик

79.

Q 71.3

-

Қўл панжа ва бармоқларнинг туғма йўқлиги

II уч ойлик

80.

Q 71.6

-

Қисқичсимон қўл панжа

II уч ойлик

81.

Q 72

Оёқлар калталигига олиб келувчи нуқсонлар

82.

Q 72.0

-

Оёқ (оёқлар) нинг туғма тўлиқ йўқлиги

II уч ойлик

83.

Q 72.1

-

Товон мавжудлигида сон ва болдир суякларининг туғма йўқлиги

II уч ойлик

84.

Q 72.2

-

Болдир ва товоннинг туғма йўқлиги

II уч ойлик

85.

Q 72.3

-

Товон ва панжаларнинг туғма йўқлиги

II уч ойлик

86.

Q 72.7

-

Товоннинг туғма ёрилиши

II уч ойлик

87.

Q 73.0

Қўлнинг (қўллар) ва оёқнинг (оёқлар) аниқлаштирилмаган туғма йўқлиги

-

I-II уч ойлик

88.

Q 73.1

Фокомиелия

-

I-II уч ойлик

89.

Q 73.8

Қўллар ва оёқларнинг аниқлаштирилмаган калталигига олиб келувчи бошқа нуқсонлар

-

II уч ойлик

90.

Q 74.3

Туғма куп сонли артрогрипоз

-

II-IIIуч ойлик

91.

Q 74.8

Қўл-оёқларнинг бошқа аниқлаштирилган туғма аномалиялари-сиреномиелия

-

II уч ойлик

92.

Q 75.9

Калла ва юз суякларининг аниқлаштирилмаган туғма аномалиялари

-

II-III уч ойлик

93.

Q 76

Умуртқа поғонаси ва кўкрак қафаси суякларининг туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари)

94.

Q 76.0

-

Spina bifida occulta

Пренатал (туғруққача) даврда аниқланмаслиги мумкин

95.

Q 77

Найсимон суяклар ва умуртқа поғонасининг ўсиш дефекти билан кечувчи остеохондродисплазияси

96.

Q 77.0

Ахондрогенезия

-

II-III уч ойлик

97.

Q 77.4

-

Ахондроплазия*

II-III уч ойлик

98.

Q 79

Бошқа рукнларда таснифланмаган, суяк-мускул тизимининг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)

99.

Q 79.0

-

Туғма диафрагмал чурраси

II уч ойлик

100.

Q 79.2

-

Экзомфалоз

I-II уч ойлик

101.

Q 79.3

-

Гастрошиз

I-II уч ойлик

102.

Q 79.4

Олхўрисимон қорин синдроми

-

II уч ойлик

103.

Q 87.0

Кўпроқ юзнинг ташқи кўринишига таъсир қилувчи туғма аномалиялар синдромлари-циклопия

-

I-II уч ойлик

104.

Q 89

Бошқа рукнларда таснифланмаган, бошқа туғма аномалиялар, кўп сонли туғма ривожланиш нуқсонлари

105.

Q 89.4

Ёпишган эгизаклар

-

II уч ойлик

106.

Q 90

-

Даун синдроми*

Ультратовуш маркерлари билан қоннинг биокимёвий ўзгаришлари мавжуд бўлганда пренатал инвазив муолажа ва кариотип текшируви ўтказилади

107.

Q 91

Бошқа туғма ривожланиш нуқсонлари билан бирга келган Эдвардс синдроми ва Патау синдроми

-

108.

Р 83.9

Ҳомила ва чақалоқ учун хос бўлган ташқи қопламларнинг аниқлаштирилмаган ўзгариши - ноиммун ҳомила шиши

-

-

      

Изоҳ:


*) Ҳомиладор аёлга ва унинг яқин қариндошларига ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар тоифасига киритиш таклиф этилади.


1. Юракнинг пренатал (туғруққача) даврда аниқланмайдиган туғма нуқсонлари:

а) аорта ва ўпка артериясини боғловчи артериал томирни очиқ қолиши;

б) бўлмачалараро тўсиқнинг нуқсони (иккиламчи);

в) қоринчалараро тўсиқ нуқсонининг кичик ўлчамлари;

г) юрак бўлмачалари оралиғидаги овал тешикни очиқ қолиши;

д) клапанларни аниқ намоён бўлмаган аномалияси;

е) ўпка веналари қайтишининг қисман аномаллиги.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 6 август, 31-сон, 651-модда



















































Время: 0.0223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск