ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2018 й. 506-сон "Самарқанд вилоятида соя етиштириш соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2018 й.

N 506




САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА СОЯ ЕТИШТИРИШ

СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд вилоятида суғориладиган ва яйлов ер майдонларидан самарали фойдаланиш, серҳосил ва эртапишар соя навларини яратиш, бирламчи уруғчиликни ташкил этиш, янги инновацион агротехнологиялар асосида соя етиштиришни комплекс ривожлантириш, паррандачилик корхоналарига соя шротини етказиб бериш ва бошқа соя маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда аҳолининг соя ёғига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда соя етиштирувчи хўжаликларнинг вилоятда Соя етиштирувчилар уюшмасини (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

соя етиштиришни ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, ягона илмий-техник, технологик ва инвестицион сиёсатнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;

ер майдонларидан оқилона фойдаланган ҳолда соя ўсимлигининг ўсиши учун қулай бўлган ҳудудларда соя етиштириш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;

соя етиштириш жараёнларига хорижий сармояларни, чет эллик мутахассислар ҳамда консультантларни фаол жалб қилиш, ушбу соҳага илғор технологияларни жорий этиш;

соя етиштириш билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларга соя уруғларини ўрнатилган фитосанитар талаблар асосида тизимли етказиб бериш, соя ўсимлиги зараркунандалари ва касалликларига қарши биологик ҳамда кимёвий воситалар асосида курашиш ишларига кўмаклашиш;

инновацион технологияларни сояни етиштириш жараёнига жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, соянинг маҳаллий серҳосил навларини яратиш ва амалиётга жорий этиш;

соя етиштириш соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

соя етиштирувчиларига сояни етиштиришнинг замонавий усуллари ва уни парвариш қилиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда услубий (методик) ёрдам кўрсатиш;

сояни парвариш қилишга жалб этиладиган мутахассисларни агротехник тадбирларни тўғри ўтказиш бўйича ўқитиш учун махсус тайёрлов курсларини ташкил этиш;

соҳа учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, республика таълим муассасаларида, шунингдек, хорижда уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришда иштирок этиш.


3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Самарқанд вилоятидаги "Yunusjon ahli" оилавий корхонаси, "Pahtachi rodnik yog'" МЧЖ, "Samarkand oil ekstraksiya" МЧЖ ҳамда соя етиштирувчи фермер хўжаликлари Уюшма муассислари ҳисобланади;

фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар;

Уюшма фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги уюшмани текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида Самарқанд шаҳар Кўксарой майдони 1 уй Е корпусдаги вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси маъмурий биносига жойлаштиришни таъминласин.


4. Қуйидагилар:

Соя етиштирувчилар уюшмасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Соя етиштирувчилар уюшмаси бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 12 нафар бўлган ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Уюшма раисига, зарурат бўлганда, ижро этувчи аппаратининг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Уюшма раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади.

Уюшма раиси ва унинг ўринбосари умумий йиғилиш олдида ҳисобдор ҳисобланади.


6. Соя етиштирувчилар уюшмаси фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилсин.

Ишчи гуруҳ (Б.Т. Юсупов):

бир ой муддатда Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказилишини, унинг устави тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Уюшманинг ижро этувчи аппаратини юқори малакали мутахассисларни танлаш асосида тўлдиришни;

ҳудудларда фермер, деҳқон хўжаликлари томонидан соя етиштиришга амалий ёрдам беришни таъминласин.


7. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Уюшмага унинг фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳани ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар ва чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш, инвестиция ва инновацион лойиҳаларини жалб этиш, уларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларида кўмаклашсин.


8. Самарқанд вилоятида 2018-2020 йилларда соя етиштиришни ташкил этиш ҳамда соя ҳосили етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси билан биргаликда Уюшмага аъзо бўлган ташкилотлар ва фермер хўжаликлари ҳисобидан Жомбой, Оқдарё, Пайариқ ва бошқа туманларнинг яйлов ерларида соя экишни таъминлаш мақсадида тик суғориш қудуқларини (скважина) қуришни ташкил этсин.


10. "Ўзбекэнерго" АЖ уюшмага аъзо бўлган ташкилотлар ва фермер хўжаликлари ҳисобидан Жомбой, Оқдарё, Пайариқ ва бошқа туманларида қурилган тик суғориш қудуқларини ўрнатилган тартибда электр энергияси билан таъминлаш чораларини кўрсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Уюшма, Фанлар Академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази ҳамда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти билан биргаликда икки ҳафта муддатда соя етиштириш прогноз кўрсаткичларини туманлар ҳамда уни етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар кесимида шакллантирсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон Фармони асосида ташкил этилган Касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштириш Республика комиссияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар коллежларини тегишли вазирлик ва идораларнинг тасарруфига ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлашда:

Самарқанд вилояти Жомбой тумани "Эски Жомбой" маҳалласида жойлашган Жомбой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилишини;

қайд этиб ўтилган касб-ҳунар коллежини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига унинг таркибида бўлган бино ва иншоотлар, лабораториялар, жиҳозлар, бошқа объектлар ва моддий бойликлар билан биргаликда ўтказилишини таъминласинлар.

Бунда Уюшманинг кадрларга бўлган мавжуд реал эҳтиёжни инобатга олиб, келгусида Жомбой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида соя етиштириш соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, соя етиштирадиган фермерларнинг малакасини ошириш бўйича ташкилий ишларни йўлга қўйсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти ва Тошкент давлат аграр университети:

икки ҳафта муддатда туманларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб, соя етиштиришни ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини;

2018 йил 15 июлга қадар фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида соя етиштиришни ташкил этиш юзасидан ўқув семинарлари ўтказилишини таъминлансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Т.И. Жўраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

506-сон қарорига

1-ИЛОВА



Соя етиштирувчилар уюшмасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ



Соя етиштирувчилар уюшмаси

"Pahtachi rodnik yog'" МЧЖ

"Yunusjon ahli" оилавий корхонаси

Соя етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа ташиклотлар

"Samarkand oil ekstraksiya" МЧЖ

Соя қайта ишловчи ташкилотлар






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

506-сон қарорига

2-ИЛОВА



Соя етиштирувчилар уюшмасининг

ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ

      


Муассисларнинг умумий йиғилиши

Раис

Инновация, уруғчилик ва илмий масалалар бўйича раис ўринбосари

Агротехнология ва ишлаб чиқариш масалалари бўлими

2

Бухгалтерия

1

Уруғчиликни ривожлантириш ва илмий муассасалар билан ишлаш бўлими

2

Маркетинг бўйича мутахассис

1

Юрисконсульт

1

Замонавий тадқиқотлар ва инновация

масалалари бўйича мутахассис

1

Инвестиция бўйича мутахассис

1

Кадрлар бўйича мутахассис

1

    

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 12 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

506-сон қарорига

3-ИЛОВА



Соя етиштирувчилар уюшмаси фаолиятини

ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни

мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга

кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

     

1. Б.Т. Юсупов

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

2. Т.И. Жўраев

-

Самарқанд вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3. Б.М. Холиқов

-

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари

4. Н.Б. Пўлатов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари в.б.

5. А.Х. Абдуллаев

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

6. А.А. Ахмаджонов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари АТД бош мутахассиси

7. Лавозими бўйича


-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори

9. Р.И. Сиддиқов

-

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти директори

    

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда гуруҳ таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

506-сон қарорига

4-ИЛОВА



Самарқанд вилоятида 2018-2020 йилларда

соя етиштиришни ташкил этиш ҳамда соя ҳосили

етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари

     

Т/р

Туманлар

Жами

шу жумладан:

2018 йил

2019 йил

2020 йил

Экин

майдони, га

Ялпи ҳосил,

тн

Экин

майдони, га

Ялпи ҳосил,

тн

Экин

майдони, га

Ялпи ҳосил,

тн

Экин

майдони, га

Ялпи ҳосил,

тн

1.

Каттақўрғон

3000

5100

400

680

1000

1700

1600

2720

2.

Булунғур

3000

5100

400

680

1000

1700

1600

2720

3.

Жомбой

3000

5100

400

680

1000

1700

1600

2720

4.

Оқдарё

3000

5100

400

680

1000

1700

1600

2720

5.

Пайариқ

3000

5100

400

680

1000

1700

1600

2720


Жами:


15000

25500

2000

3400

5000

8500

8000

13600

    


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июль

















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск