ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2018 й. 602-сон "Жиззах вилоятининг Зомин тумани марказий қисмида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2018 й.

N 602




ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ ЗОМИН

ТУМАНИ МАРКАЗИЙ ҚИСМИДА ҚУРИЛИШ

ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Жиззах вилоятининг Зомин тумани марказий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳасини амалга ошириш орқали туманнинг архитектура қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиззах вилоятининг Зомин тумани марказий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳасининг умумий концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқуллангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК томонидан ишлаб чиқилган Зомин тумани Абдурайим Сатторов кўчасининг жанубий қисмида 1-босқичда қурилиши режалаштирилган, энергияни тежайдиган технологиялар асосида ишлаб чиқилган "Зомин" (арзон) уй-жой комплексининг индивидуал лойиҳаси маъқуллансин ва лойиҳанинг кейинги босқичлари учун асос қилиб олинсин.


3. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ипотека банк" АТИБ, "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори доирасида 2018 йилда Зомин туманида қурилиши режалаштирилган 5 та кўп квартирали уй (225 та квартира) ўрнига янги типдаги лойиҳа асосида маиший-савдо объектлари бўлган 11 та кўп квартирали уйдан (137 та квартира) иборат "Зомин" (арзон) уй-жой комплекси қурилишини таъминласинлар.


4. Қуйидагилар:

ташқи муҳандислик коммуникацияларини қуриш бўйича, тегишлилигига кўра - вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар буюртмачи этиб;

Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2017 йил 11 ноябрдаги 902-сон қарорига асосан ичимлик суви ва канализация тармоқлари қуриш бўйича "Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" ДУК бош лойиҳачи этиб, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги буюртмачи этиб, "Жиззах трест 21" МЧЖ бош пудратчи этиб белгилансин.


5. "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК МЧЖга "Зомин" (арзон) уй-жой комплексининг индивидуал лойиҳасида назарда тутилмаган харажатларни кўп қаватли уйлар таркибида қуриладиган маиший-савдо объектлари таннархига йўналтиришга рухсат берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан:

туман марказида режалаштирилган ичимлик ва оқова сув иншоотлари ҳамда тармоқлари қурилиши учун тегишли маблағлар буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ тегишли миқдордаги маблағлар ажратилишини;

арзонлаштирилган кўп қаватли уй-жойлар ҳудудида болалар ўйин майдончалари, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва суғориш тизимлари, замонавий типдаги пиёдалар йўлкалари,соябон элементлари (галерея)қуриш учун зарур маблағлар жорий йилда ажратилишини;

Зомин марказий стадионини тубдан реконструкция қилишга сарфланадиган маблағлар буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китобларига асосан ажратилишини таъминласин.

Жиззах вилояти ҳокимлиги Зомин туманининг Даштобод шаҳарчасида фуқароларга тегишли бўлган 23 та нотурар жой объекти бузилганлиги учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига компенсация тўланишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги I босқичдаги оқова сув иншооти ва коллекторларнинг қурилиш-монтаж ишлари 2018 йил 1 декабргача якунланишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда:

янгиланган лойиҳалар асосида ишлаб чиқилган "Зомин" (арзон) уй-жой комплекси қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича берилган давлат экспертиза хулосасига асосан қўшимча қурилиш-монтаж ишлари учун зарур маблағларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори билан белгиланган тартиб асосида;

Зомин тумани марказий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилга мўлжалланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сон қарорида шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини молиялаштириш мақсадлари учун белгиланган манбалар ҳисобидан маблағ ажратилишини таъминласин.


9. Зомин тумани ҳудудида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини қисқа муддатларда амалга ошириш мақсадида барча объектлар бўйича истисно тариқасида:

қурилиш ишлари 2018 йилнинг охирига қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда олиб борилишига;

бош лойиҳачи ва бош пудратчилар танлов савдолари (тендер) ўтказилмасдан,уларнинг энг мақбул таклифлари асосида танлаб олиш йўли билан белгиланишига рухсат берилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Солиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 август































Время: 0.1742
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск