Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар /

Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимларини тиклаш ҳамда мелиоратив қурилиш техникаси етказиб бериш учун инвестиция харажатларини қоплаш механизми тўғрисида Вақтинчалик Низом (ЎзР ВМ 30.03.2004 й. 153-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 мартдаги

153-сон қарорига

1-ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки ҳамда

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки

лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги

корхоналари томонидан ички хўжалик дренажлари

ва ирригация тизимларини тиклаш ҳамда мелиоратив

қурилиш техникаси етказиб бериш учун инвестиция

харажатларини қоплаш механизми тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Мазкур Низом Осиё тараққиёт банки иштирокида "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаларини (кейинги ўринларда "лойиҳалар" деб аталади) амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган ва лойиҳаларда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ички хўжалик дренажлари ҳамда ирригация тизимларини тиклашга ва мелиоратив қурилиш техникаси етказиб беришга инвестиция харажатларини қоплаш механизмини белгилайди.



I. АТАМАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар қабул қилинган:


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги - лойиҳаларни амалга оширувчи ташкилот, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан фаолият кўрсатади (кейинги ўринларда Ижро этувчи агентлик деб аталади);

Сув истеъмолчилари уюшмаси - юридик шахслар бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти;

лойиҳа бенефициарлари - Сув истеъмолчилари уюшмаси аъзолари ёки лойиҳаларда қатнашувчи ҳар қандай қишлоқ хўжалиги корхонаси, ушбу корхоналар ҳудудида ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимлари бўйича қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилади ёки улар томонидан мелиоратив қурилиш техникаси сотиб олинади (кейинги ўринларда "бенефициарлар" деб аталади);

мелиоратив қурилиш техникаси - Сув истеъмолчилари уюшмаларига ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимларини тиклаш ва уларга хизмат кўрсатиш мақсадида етказиб бериладиган ер қазиш техникаси (кейинги ўринларда "техника" деб аталади);


Консультант танлаш - ушбу тартиботлар бўйича Осиё тараққиёт банки ёки Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан тасдиқланган талабларга мувофиқ дизайн ва тендер ҳужжатларини тайёрлаш бўйича консультант танлаш;


тендер бўйича танлаш - ушбу тартиботлар бўйича Осиё тараққиёт банки ёки Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан тасдиқланган талабларга мувофиқ қурилиш-тиклаш ишларини бажариш (техника етказиб бериш) учун Пудратчини (Етказиб берувчини) танлаш;


пудратчи - дренаж ва ирригация тизимлари бўйича қурилиш-тиклаш ишларини бажариш юзасидан тендер бўйича танлов қатнашчиларига қўйиладиган талабларга жавоб берувчи юридик шахс;


етказиб берувчи - мелиоратив қурилиш техникаси етказиб бериш юзасидан тендер бўйича танлов қатнашчиларига қўйиладиган талабларга жавоб берувчи юридик шахс;


дизайн - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомга мувофиқ Консультант томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалаш объектининг дала текширишлари асосидаги лойиҳа-смета ҳужжатлари;


консультация маркази - бенефициарларга қишлоқ хўжалиги бўйича консультация хизматлари кўрсатиш учун лойиҳалар доирасида ташкил этиладиган қишлоқ бизнеси консультация маркази;


маблағлар йиғиш - бенефициарлар томонидан ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимларини тиклаш ёки техника етказиб бериш учун тегишли компонентлар бўйича жалб этилган Осиё тараққиёт банки ёки Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредитларини тўлаш мақсадида (фоизлар ва воситачилик ҳақини ҳисобга олган ҳолда) Сув истеъмолчилари уюшмасининг махсус мақсадли ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказиш.


II. КОНСУЛЬТАНТ ТАНЛАШ ВА УНИНГ

ХИЗМАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


2. Ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимларини тиклашга йўналтирилган лойиҳа ечимларини амалга ошириш учун Ижро этувчи агентлик Консультант танлайди ҳамда танлаш натижалари бўйича Консультант билан дизайн ва тендер ҳужжатларини тайёрлаш юзасидан контракт тузади. Юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирларни молиялаштириш тегишли компонентлар бўйича ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Контрактда контракт умумий суммасининг кўпи билан 10 фоизини олдиндан тўлаш назарда тутилиши мумкин.


3. Консультант тузилган контрактга мувофиқ ҳамда дала текширишлари асосида Сув истеъмолчилари уюшмаси билан келишилиши керак бўлган дизайн ва тендер ҳужжатларини тайёрлайди ва уларни лойиҳалар мақсадларига мувофиқ бўлган қурилиш ишларини молиялаштириш учун Ижро этувчи агентликка тақдим этади. Дизайн ва тендер ҳужжатларини тайёрлаш билан боғлиқ барча харажатлар Осиё тараққиёт банки ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредитларининг тегишли компонентлари доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

4. Ижро этувчи агентлик ва Консультант ўртасидаги қабул қилиш далолатномаси имзолангандан кейин Ижро этувчи агентлик маблағларни лойиҳаларнинг махсус ҳисоб рақамларидан кўчиради ва Консультантга контракт суммасининг тўланмаган қисмини тўлайди.



III. ҚУРИЛИШ-ТИКЛАШ ИШЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА УЛАРНИНГ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ


5. Қабул қилиш далолатномаси имзолангандан кейин:

10 кун мобайнида Ижро этувчи агентлик бенефициарга дизайнни тақдим этади;

бенефициарга дизайн тақдим этилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида - Ижро этувчи агентлик, бенефициар ва Сув истеъмолчилари уюшмасининг ваколатли вакиллари ушбу Низомга иловага мувофиқ харажатларни молиялаштириш ва қоплаш тўғрисида уч томонлама шартнома (кейинги ўринларда "Шартнома" деб аталади) тузадилар.

Шартномада кредитларни тўлаш, олинган кредитлар бўйича фоизларни, бир марталик воситачилик ҳақини ва кредитнинг фойдаланилмаган суммаси бўйича мажбурият учун воситачилик ҳақини тўлаш шартлари назарда тутилади.


6. Ижро этувчи агентлик тендер ҳужжатлари асосида, бенефициар иштирокида қурилиш-тиклаш ишларини бажаришга (техника етказиб беришга) Пудратчини (Етказиб берувчини) тендер бўйича танлашни амалга оширади.


7. Тендер бўйича танлаш натижаларига кўра Ижро этувчи агентлик, Пудратчи (Етказиб берувчи) Сув истеъмолчилари уюшмаси ва бенефициарлар ўртасида контракт тузилади, контракт шартлари бўйича олдиндан тегишли равишда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ёки Осиё тараққиёт банкининг розилиги олиниши керак.

8. Қурилиш-тиклаш ишларининг (техника етказиб беришнинг) тугалланганлиги беш нусхадаги далолатнома билан расмийлаштирилади, далолатнома Ижро этувчи агентлик, Пудратчи (Етказиб берувчи), Сув истеъмолчилари уюшмаси ва бенефициарнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади.

9. Қабул қилиб олишда Ижро этувчи агентлик, Сув истеъмолчилари уюшмаси ёки бенефициар тугалланган қурилиш-тиклаш ишларининг тайёрланган дизайнга мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун Консультация марказига мурожаат қилишлари мумкин.

10. Томонлардан бири далолатномани имзолашни рад этган тақдирда пайдо бўлган низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва контракт шартларига мувофиқ ҳал этилади. Ишларни бажариш (техникани топшириш-қабул қилиб олиш) тугалланганлиги тўғрисидаги далолатнома бенефициарлар томонидан қопланадиган Шартномада белгиланган маблағлар миқдорига тузатишлар киритиш учун асос ҳисобланади.


11. Ижро этувчи агентлик қурилиш-тиклаш ишларини (техника етказиб беришни) молиялаштиришни Осиё тараққиёт банки ёки Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредитларининг тегишли компонентлари бўйича, контракт шартларига мувофиқ ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширади, шунингдек Сув истеъмолчилари уюшмасини қарз маблағларини зарур даражада ҳисобга олиш ва фоизларни тўлаш мақсадида контракт бўйича маблағларни кўчириш тўғрисида хабардор қилади.

12. Шартномага мувофиқ Сув истеъмолчилари уюшмаси ҳар ярим йилликда бир марта асосий қарзни, фоизларни ҳамда мазкур кредитга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ва бенефициарлар томонидан ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимларини яхшилаш ёки техника етказиб бериш учун тўланадиган барча воситачилик тўловларини тўлаш учун ўз ҳисоб рақамига маблағлар йиғишни амалга оширади.

13. Сув истеъмолчилари уюшмаси бенефициарлардан тушган маблағларни шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказади.

14. Ягона қишлоқ хўжалиги корхонаси бенефициар сифатида иш кўрган ҳолларда шартнома тўғридан-тўғри Ижро этувчи агентлик ва қишлоқ хўжалиги корхонаси ўртасида, Сув истеъмолчилари уюшмаси (ташкил этмасдан) иштирокисиз тузилади. Бу ҳолда Сув истеъмолчилари уюшмасининг ушбу Низомда назарда тутилган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари қишлоқ хўжалиги корхонасига ўтади.




Вақтинчалик низомга

ИЛОВА



_______________каналини (дренажни) тиклаш (мелиоратив қурилиш

                                    (номи)

техникаси етказиб бериш) бўйича инвестиция харажатларини

молиялаштириш ва тўлаш юзасидан

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА


________________ вилояти ________________ тумани


200__ йил "__" __________


Кейинги ўринларда "Ижро этувчи агентлик" деб аталадиган Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги номидан бош директор ______________ бир томондан, сувдан фойдаланувчиларнинг 200__ йил "__" __________даги таъсис йиғилиши қарорига кўра ташкил этилган, кейинги ўринларда "Сув истеъмолчилари уюшмаси" деб аталадиган _____________ Сув истеъмолчилари уюшмаси номидан_____________ иккинчи томондан ҳамда кейинги ўринларда "Бенефициарлар" деб аталадиган ушбу Шартнома 1-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари учинчи томондан, (кейинги ўринларда ____________________________________________________________ деб аталади)

________________________________________________________________________

(халқаро молия ташкилоти номи)

иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимларини тиклаш ҳамда мелиоратив қурилиш техникаси етказиб бериш учун инвестиция харажатларини қоплаш механизми тўғрисидаги Вақтинчалик низомга (кейинги ўринларда "Низом" деб аталади) мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳанинг дренаж ва ирригация тизимларини яхшилаш бўйича компонентини (кейинги ўринларда "лойиҳа" деб аталади) амалга ошириш доирасида ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:



I. ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ


1.1. Ижро этувчи агентлик Низомнинг 3-бандига мувофиқ тайёрланган дизайн (кейинги ўринларда "Дизайн" деб аталади) асосида қурилиш-тиклаш ишларини бажаришни ёки мелиоратив техникаси (кейинги ўринларда "техника" деб аталади) етказиб беришни молиялаштиради.


1.2. Таъмирлаш-тиклаш ишларининг (етказиб бериладиган техниканинг) умумий

қиймати ___________ сўмни ташкил қилади.

              (сумма сўз билан)

1.3. Бенефициарлар инвестиция харажатларини (ушбу Шартномага 2-иловага мувофиқ) ўз вақтида қайтариш, шу жумладан кредитдан фойдаланиш билан боғлиқ фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлов кунидаги банклараро савдо сессияси курси бўйича миллий валютада тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.


1.4. Бенефициарлар фоизларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ________________________________________ билан Қарз битимида белгиланган

(ХМТ номи)

плюс 1,5% фоиз йиллик ставка бўйича, инвестиция харажатларининг кўчирилган ва тўланмаган асосий суммаси бўйича тўлайдилар.


1.5. Бенефициарлар воситачилик ҳақини мазкур вақтда ҳисоб рақамидан кўчирилмаган, кредитнинг асосий суммасидан 0,75 фоиз йиллик ставка миқдоридаги мажбуриятлар бўйича тўлайдилар.


1.6. Асосий суммани, фоизларни ва бошқа тўловларни тўлаш ҳар йили икки марта: 10 январь ва 10 июлда (Осиё тараққиёт банки Лойиҳаси бўйича) ёки 10 апрель ва 10 октябрда (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаси бўйича) амалга оширилади.


1.7. Сув истеъмолчилари уюшмаси инвестиция харажатларини тўлаш учун мўлжалланган бенефициарлар маблағларини йиғишни амалга оширади, маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ______________________________________ махсус ҳисоб

(махсус ҳисоб рақами кўрсатилади)

рақамига ўтказади.



II. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


2.1. Бенефициарлар қуйидагиларга мажбур:

2.1.1. Ушбу Шартноманинг 1.3-бандига мувофиқ инвестиция харажатларини Сув истеъмолчилари уюшмасининг махсус мақсадли ҳисоб рақамига белгиланган тартибда тўлаш;

2.1.2. Қайтариладиган маблағларни тўлаш муддати ўтказиб юборилган тақдирда тўловнинг белгиланган санасидан бошлаб муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган сумманинг 0,05 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаш;

2.1.3. Пудратчи томонидан ишларни амалга оширишда ёки Етказиб берувчи томонидан техника етказиб беришда аниқланган нуқсонлар тўғрисида бевосита ёки сувдан фойдаланувчилар орқали Ижро этувчи агентликка ўз вақтида хабар қилиш;

2.1.4. Бенефициар тугатилган тақдирда ушбу Шартнома бўйича барча мажбуриятларни ўзининг ҳуқуқий ворисига бериш.


2.2. Ижро этувчи агентлик қуйидагиларга мажбур:

2.2.1. Қарз битими шартларига мувофиқ ва бенефициарлар ҳамда Ҳукумат манфаатларини кўзлаб лойиҳанинг самарали амалга оширилишини таъминлаш;

2.2.2. Дизайн асосида қурилиш-тиклаш ишларини бажариш (техника етказиб бериш мақсадида Пудратчи (Етказиб берувчи)ни танлаш учун тендер ташкил этиш ва у билан контракт тузиш;

2.2.3. Пудратчи томонидан бажарилган ишларни (Етказиб берувчи томонидан етказиб берилган техникани) контракт шартларига мувофиқ молиялаштириш ҳамда ишларнинг бажарилишини доимий назорат қилиб боришни таъминлаш;

2.2.4. Бенефициарлар ва Пудратчи (Етказиб берувчи) билан биргаликда қурилиш-тиклаш ишларининг тугалланганлиги тўғрисидаги далолатномани тасдиқланган дизайнга (етказиб берилган техникани топшириш-қабул қилиб олиш) мувофиқ имзолаш;

2.2.5. Халқаро ва маҳаллий консультантлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

2.2.6. Лойиҳа маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;

2.2.7. Амалга оширилган ишлар (техника етказиб бериш) тўғрисидаги ҳисоботларни Ижро этувчи агентликка белгиланган тартибда тақдим этиш;

2.2.8. Молиявий маблағлардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этиш.


2.3. Сув истеъмолчилари уюшмаси қуйидагиларга мажбур:

2.3.1. Маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятларни бенефициарлар ўртасида улар учун бажарилган ишлар ҳажмларига мутаносиб равишда тақсимлаш;

2.3.2. Бенефициарларнинг инвестиция харажатларини қоплаш, шу жумладан фоизлар ва воситачилик тўловларини тўлаш учун мўлжалланган маблағларини тўплаш;

2.3.3. Бенефициарлардан тушган маблағларни (ушбу Шартномага 3-иловага мувофиқ) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ўтказиш;

2.3.4. Бенефициар тугатилган тақдирда маблағларни қайта тақсимлаш ёки мажбуриятларни ҳуқуқий ворисга бериш бўйича қўшимча шартномани расмийлаштириш;

2.3.5. Инвестиция харажатларининг, шу жумладан улар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақининг тўланишини назорат қилиш;

2.3.6. Ижро этувчи агентлик ҳамда Молия вазирлигини инвестиция харажатларини тўлаш жадвалининг бажарилиши тўғрисида хабардор қилиш.


III. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


3.1. Бенефициарлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

3.1.1. Ўз ҳудудида қурилиш-тиклаш ишларининг (техника етказиб беришнинг) бажарилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш;

3.1.2. Дизайннинг тайёрланган лойиҳасини экспертизадан ўтказиш;

3.1.3. Бажарилган ишларнинг (етказиб берилган техниканинг) сифати қониқарсиз бўлган тақдирда қурилиш-тиклаш ишларининг (техникани топшириш-қабул қилишнинг) тугалланганлиги тўғрисидаги далолатномани имзолашни рад этиш.


3.2. Ижро этувчи агентлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:

3.2.1. Маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ва ишларнинг бажарилишини (техниканинг етказиб берилишини) доимий назорат қилиш;

3.2.2. Пудратчидан барча ишларнинг дизайнга мувофиқ бажарилишини ва дизайндан барча четга чиқишларни ўз ҳисобига бартараф этишини талаб қилиш;

3.2.3. Бажарилган ишларнинг (етказиб берилган техниканинг) сифати қониқарсиз бўлган тақдирда қурилиш-тиклаш ишларининг (техникани топшириш-қабул қилишнинг) тугалланганлиги тўғрисидаги далолатномани имзолашни рад этиш.


3.3. Сув истеъмолчилари уюшмаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

3.3.1. Ушбу Шартномага мувофиқ бенефициарлардан канални (дренажни) тиклаш (техника етказиб бериш) бўйича инвестиция харажатларини тўлаш учун маблағларнинг вақти-вақти билан ўтказиб турилишини ўз вақтида амалга оширишни талаб қилиш;

3.3.2. Ижро этувчи агентлик ҳамда Молия вазирлиги билан инвестиция харажатларини тўлаш жадвалини ўзгартириш масалалари бўйича музокаралар олиб бориш;

3.3.3. Бенефициарлар томонидан ушбу Шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда уларга эътироз билдириш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судга даъво тақдим этиш.



IV. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


4.1. Томонлар ўз хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришади.



V. МАХСУС ШАРТЛАР


5.1. Бенефициарлар фаолият кўрсатадиган зонада қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг қисман ёки тўлиқ нобуд бўлишига олиб келган форс-мажор ҳолатлари вужудга келган тақдирда қарз маблағларини тўлаш муддати ___ йилга узайтирилади. Форс-мажор ҳолати таъсирида ҳосилнинг қисман ёки тўлиқ нобуд бўлганлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиботларга мувофиқ аниқланади.


5.2. Бенефициар тугатилган тақдирда тўланмаган маблағларнинг қолган қисми тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида тўлиқ ҳажмда қайтарилиши ёки ҳуқуқий ворисга (қўшимча шартномани имзолаган ҳолда) берилиши керак.


5.3. Ушбу Шартноманинг амал қилиш даврида пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликлар хўжалик судида ҳал этилиши керак.



VI. ШАРТНОМАНИНГ МУДДАТИ


6.1. Ушбу Шартнома 20__ йил "__"_________дан 20__ йил "__"_________ гача - 20 йил муддатга тузилган ва бенефициарлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимларини тиклашга (техника етказиб беришга) Ижро этувчи агентлик томонидан бенефициарлар учун молиялаштирилган харажатларнинг бутун суммаси тўлиқ тўлангунгача амал қилади.


6.2. Шартнома уни томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради.



VII. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК

МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ


Ижро этувчи агентлик: Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги, 700000, Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй, "Б" корпус. Банкнинг ҳисоб рақами ______________ МФО №_____________.


Сув истеъмолчилари уюшмаси:

_________ вилояти _________ тумани _________ шаҳарчасидаги "_________" Сув истеъмолчилари уюшмаси. Банкнинг ҳисоб рақами ________________ МФО №_____.


Бенефициарлар:


1. _________ вилояти _________ туманидаги "_________" қишлоқ хўжалиги корхонаси. Банкнинг ҳисоб рақами _______________ МФО №_______.


2. _________ вилояти _________ туманидаги "_________" қишлоқ хўжалиги корхонаси. Банкнинг ҳисоб рақами _______________ МФО №__________.

Ижро этувчи агентлик

Сув истеъмолчилари уюшмаси

(вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

(вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

(лавозими)

(лавозими)

М.Ў.

          

М.Ў.

      

(имзо)

(имзо)

(сана)

(сана)

Бенефициарлар

Қишлоқ хўжалиги корхонаси

Қишлоқ хўжалиги корхонаси

"_________________________________________"

"_____________________________________________"

(вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

(вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

(лавозими)

(лавозими)

М.Ў.

М.Ў.

(имзо)

(имзо)


(сана)


(сана)




200__йил "___" ________даги

____-сон Шартномага

1-ИЛОВА



Ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимларини тиклаш

(техника етказиб бериш) бўйича инвестиция харажатларини

молиялаштириш ва тўлаш юзасидан _____________________

                                                                                              (номи)

-сон шартномада қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари

РЎЙХАТИ

Т/р

Қишлоқ хўжалиги корхонаси


Раҳбарнинг фамилияси,

исми, отасининг исми


Суғориладиган

майдон, гектар


1.

          

      

2.

         

         

3.

        

       

4.

          

        

5.

         

         

6.

          

       

7.

        

      

8.

        

         




200__йил "___" ________даги

____-сон Шартномага

2-ИЛОВА



Ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимларини тиклашга

(техника етказиб беришга) инвестиция харажатларини ___________

вилояти ________________ туманидаги __________________

қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан тўлаш

ЖАДВАЛИ

Суғориладиган ерларнинг умумий майдони, гектар



Хўжаликнинг суғориладиган ерлари улуши, %



Тўлаш учун қурилиш-тиклаш ишлари (техника) қиймати


Қарзни тўлаш муддати


20 йил

Имтиёзли давр


5 йил

Фоиз ставкаси


__ %

Мажбурият учун воситачилик ҳақи


0,75%

Йиллар


Инвести-

цияларни

ўзлашти-

риш


Инвести-

цияларнинг

ўзлашти-

рилмаган

қисми


Асосий

суммани

тўлаш


Фоизларни

ҳисоблаш

учун сумма


Фоизларни

тўлаш


Восита-

чилик

ҳақини

тўлаш


Жами

тўланган

фоизлар ва

воситачи-

лик ҳақи


Ҳам-

маси


   

   

    

     

     

   

     

      

    

    

     

   

   

  

     

  

     

    

     

  

     

    

    

      

    

    

     

   

Ҳаммаси





200__йил "___" ________даги

____-сон Шартномага

3-ИЛОВА



Ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимларини тиклашга

(техника етказиб беришга) инвестиция харажатларини ______________

вилояти ____________ туманидаги _____________________________

сув истеъмолчилари уюшмаси томонидан тўлаш

ЖАДВАЛИ

Суғориладиган ерларнинг умумий майдони, гектар



Қурилиш-тиклаш ишлари (техника) қиймати


Қарзни тўлаш муддати


20 йил

Тўланадиган сумманинг ҳар йилги кўпайиш суммаси


Имтиёзли давр


5 йил

Фоиз ставкаси


__ %

Мажбурият учун воситачилик ҳақи


0,75%

Йиллар


Инвести-

цияларни

ўзлашти-

риш


Инвести-

цияларнинг

ўзлашти-

рилмаган

қисми


Асосий

суммани

тўлаш


Фоизларни

ҳисоблаш

учун сумма


Фоизларни

тўлаш


Восита-

чилик

ҳақини

тўлаш


Жами

тўланган

фоизлар ва

воситачи-

лик ҳақи


Ҳам-

маси


     

  

    

    

   


    

    

    

     

     

   

     

    

     

    

      

   

    

  

       

   

      

    

     

   

     

  

Ҳаммаси





Вақтинчалик низомга

СХЕМА



Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш

ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ

хўжалиги корхоналари томонидан ички хўжалик

дренажлари ва ирригация тизимларини тиклаш ҳамда

мелиоратив қурилиш техникаси етказиб бериш учун

инвестиция харажатларини қоплаш

МЕХАНИЗМИ

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар









1-босқич

Консультант танлаш ва улар билан лойҳалаш объектини дала текширишлари асосида лойиҳа-смета ва тендер ҳужжатларини тайёрлаш бўйича контракт тузиш

    

     

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

Лойиҳани амалга ошириш жадвалига мувофиқ









2-босқич

       

Дизайн ва тендер ҳужжатларини тайёрлаш, Сув истеъмолчилари уюшмаси билан келишиш ҳамда уларни Ижро этувчи агентликка тақдим этиш

Консультант

Дизайн ва тендер ҳужжатларини тайёрлаш бўйича шартнома шартларига мувофиқ









3-босқич

   

Ижро этувчи агентлик ва Консультант ўртасидаги қабул қилиш далолатномаси имзолангандан кейин контракт суммасининг тўланмаган қисмини Консультантга тўлаш

     

     

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги









4-босқич

    

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, бенефициар ва Сув истеъмолчилари уюшмаси вакиллари ўртасида харажатларни молиялаштириш ва тўлаш тўғрисида уч томонлама Шартнома тузиш

     

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, бенефициарлар ва сув истеъмолчилари уюшмалари

15 кун мобайнида









5-босқич

   

Қурилиш-тиклаш ишларини (техника етказиб беришни) бажариш юзасидан тендер ўтказиш ҳамда унинг ғолиби билан, Осиё тараққиёт банки ёки Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан шартларни олдиндан келишган ҳолда контракт тузиш

  

     

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

3 ой мобайнида









6-босқич

     

Осиё тараққиёт банки ёки Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредитларининг тегишли компонентлари бўйича ажратиладиган маблағлар ҳисобига қурилиш-тиклаш ишларини (техника етказиб беришни) амалга ошириш

     

Пудратчи (Етказиб берувчи)

Қурилиш-тиклаш ишларини амалга ошириш (техника етказиб бериш) бўйича шартнома шартларига мувофиқ









7-босқич

     

Қурилиш-тиклаш ишларини (техника етказиб беришни) тугаллаш ва манфаатдор томонлар хоҳишига кўра тегишли Консультация маркази хулосасини олган ҳолда объектни (техникани) қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш

    

      

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, бенефициарлар ва сув истеъмолчилари уюшмалари, Консультация маркази









8-босқич

      

Ички хўжалик ирригация-дренаж инфратузилмасини яхшилаш (техника харид қилиш) учун олинган кредит бўйича асосий қарзни қайтариш, унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш учун маблағларни жамлаш

      

  

Сув истеъмолчилари уюшмалари, бенефициарлар

Қайтариш жадвалига мувофиқ ҳар ярим йилликда 10апрелгача ва 10 октябргача









9-босқич

     

Бенефициарлардан тушган ва инвестиция харажатларини қоплаш учун мўлжалланган маблағларни Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш

      

  

Сув истеъмолчилари уюшмалари

Бенефициарлардан маблағлар тушган кунда

     

     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 13-сон, 153-модда.



















































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск