язык интерфейса

Моҳир тахлам

Моҳир тахлам/ Божхона. ТИФ/ Импорт операциялар ҳисоби (СБХ, 33-сон 2018 йил 14 август)

Полный текст документа доступен в платной версии.

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАР ҲИСОБИ


Ўзбекистон ташқи савдо алоқаларини фаол ривожлантириш, уни жаҳон иқтисодиётига интеграциялаш, ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни либераллаштириш кўпгина компанияларга халқаро савдо операцияларида иштирок этиш имконини берди. Натижада бундай фирмаларнинг бухгалтерлари зиммасига экспорт-импорт операциялари бухгалтерия ҳисоби масалаларини, шунингдек божхонада импортни расмийлаштириш билан боғлиқ жиҳатларни ҳал қилиш вазифаси юклатилди.

Норезидентдан товар сотиб олаётганда бир қатор муҳим жиҳатларни ҳисобга олиш лозим. Уларга импорт контрактида қайд этилган товарни етказиб бериш шартлари ҳам киради. Товар божхонадан қандай ўтиши ҳам. Валютада ифодаланган товар қиймати ҳам.

Импорт операциялари фақат ҳужжатлар билан расмийлаштириш босқичида қийинчилик туғдирмайди. Уларни ҳисобда акс эттириш хусусиятлари билан "Norma" МЧЖ эксперти Наталья МЕМЕТОВА ўқувчиларимизни таништиради.


"Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги Қонуннинг таърифига кўра (11-модда):

товарлар импорти - Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига уларни қайта олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб кириш;

ишлар (хизматлар) импорти - уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш).



Импорт битими босқичлари


Импортда хатти-ҳаракатлар изчиллиги турлича бўлиши мумкин. Унинг асосий босқичлари:

Босқич, хатти-ҳаракат


Ижрочилар


Ҳужжатлар-асослар

Муддатлар


Изоҳ


Импорт контрактини тайёрлаш ва имзолаш


Экспортчи (етказиб берувчи) ва импортчи (харидор)


Ниятлар ва бўлажак битим шартлари тўғрисидаги ахборот қайд этилган етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги амалий ёзишмалар


Контрактни амалда тайёрлаш ва тузиш вақти


Олиб кириладиган товар давлат тилида мажбурий маркировкаланиши талаб этилса, ушбу шартни контрактда назарда тутишни ёдингиздан чиқарманг (Рўйхат, ВМнинг 13.05.2013 йилдаги 127-сон қарорига 1-илова)

Контрактни ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказиш


Импортчи


Контракт


Контракт тузилгандан кейин


ТСОЯЭАТдаги импорт битими бўйича ахборотни банк ва божхона органи ҳам киритади

Контракт бўйича етказиб бериш шартларига қараб шартномалар тузиш, ҳақ тўлаш, ташиш, юклаб ортиш-юклаб тушириш ҳужжатларини расмийлаштириш, суғурталаш ва ҳ.к.

Импортчи ва (ёки) экспортчи, зарур хизматларни етказиб берувчи ташкилотлар


Контракт, харидор (етказиб берувчи) ва зарур хизматларнинг бўлғуси етказиб берувчилари ўртасидаги амалий ёзишмалар


Ҳужжатларни амалда расмийлаштириш вақти


Хатти-ҳаракатлар натижаси - товарга илова қилинадиган ҳужжатлар


Товар ҳақини тўлаш


Импортчи


Контракт


Контракт шартлари бўйича


Импорт қилинадиган товарлар ҳақи импортчига хизмат кўрсатадиган Ўзбекистон банкидаги унинг счётидан тўланиши керак

Божхона тартиб-таомиллари


Импортчи ёки божхона брокери


Товарнинг маълум қилинган божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар (Рўйхат, АВ томонидан 14.03.2017 йилда 2868-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқномага 3-илова)


Ҳужжатларни амалда расмийлаштириш вақ

...