Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар /

Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларига киритилган туманларда қишлоқ хўжалиги корхоналари учун пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиш ва харид квоталарини тақсимлашнинг Вақтинчалик Тартиби (ЎзР ВМ 30.03.2004 й. 153-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 мартдаги

153-сон қарорига

2-ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт

банки лойиҳаларига киритилган туманларда қишлоқ хўжалиги

корхоналари учун пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари учун

ҳисоб-китоб қилиш ва харид квоталарини тақсимлашнинг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб Осиё тараққиёт банки иштирокида "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаларини (кейинги ўринларда лойиҳалар деб аталади) рўёбга чиқариш ҳамда лойиҳаларга киритилган туманлар қишлоқ хўжалиги корхоналари учун давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиш ва харид квоталарини тақсимлаш тартиботини белгилайди.


2. Тегишли туманларда лойиҳаларни амалга ошириш даврида пахта хом ашёси ва дон маҳсулотларининг давлат харидлари бўйича топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 201-сон ва 2001 йил 26 ноябрдаги 461-сон қарорларида белгиланган ҳажмларда ҳар йиллик харид квоталари билан алмаштирилган.


3. Ички хўжалик ва хўжаликлараро ирригация-дренаж тизимларини тиклаш ишларининг тугалланишига ва бунинг натижасида лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарида экин майдонлари кенгайиши ва ерлар сифатининг яхшиланишига қараб якка тартибдаги харид квоталари, пахта хом ашёси ва дон экинлари ҳосилдорлиги ортишининг тузатиш коэффициентини умуман лойиҳаларга киритилган туманлар бўйича харид квоталарини тенг равишда кўпайтиришни ҳисобга олган ҳолда, қайта кўриб чиқилиши мумкин.


4. Якка тартибдаги харид квоталари - лойиҳаларда қатнашувчи хўжаликлар учун белгиланадиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат эҳтиёжлари учун амалдаги прейскурант нархлар бўйича харид қиладиган тайёрлов ташкилотларига сотиладиган пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари ҳажми.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳаларга киритилган туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу туманлар учун белгиланган квоталар ҳамда ўртача йиллик ишлаб чиқариш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда мазкур Тартибга мувофиқ ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси учун пахта хом ашёси ва дон маҳсулотларининг якка тартибдаги харид квоталарини ҳисоблаб чиқади.

Лойиҳаларда қатнашувчи ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича якка тартибдаги харид квоталари туман ҳокимликлари томонидан тасдиқланади ва давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш прогноз ҳажмларини ҳисоблаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этилади.

Янгидан ташкил этилаётган фермер хўжаликлари учун якка тартибдаги харид квоталарини ҳисоблаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳар йилнинг 1 июлидан кечикмай, ерларида янги фермер хўжаликлари ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонасининг якка тартибдаги харид квотаси асосида шундай тартибда амалга оширилади.


6. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси учун белгиланган якка тартибдаги харид квотаси лойиҳаларни амалга ошириш муддати мобайнида амал қилади. Ҳар бир алоҳида қишлоқ хўжалиги корхонаси ўзининг якка тартибдаги харид квотаси бажарилиши учун тегишли контрактация шартномаларида белгиланган тартибга мувофиқ жавоб беради ҳамда учинчи томонларнинг давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш юзасидан мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун харид квотасини ҳисоблаб чиқишда пахта хом ашёси ва дон маҳсулотларининг ўртача йиллик ҳажмлари сифатида 1997-2001 йиллар даврида амалда етиштирилган пахта хом ашёси ва дон маҳсулотларининг ўртача йиллик ҳажмлари қабул қилинади.

1997 йилдан кейин ташкил этилган фермер хўжаликлари учун якка тартибдаги харид квотасини ҳисоблаб чиқишда пахта хом ашёси ва дон маҳсулотларининг ўртача йиллик ҳажмлари сифатида фермер хўжалиги рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб амалда етиштирилган пахта хом ашёси ва дон маҳсулотларининг ўртача йиллик ҳажми қабул қилинади.

Янгидан ташкил этилаётган фермер хўжаликлари учун белгиланадиган харид квотасини аниқлаш учун пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштиришнинг ўртача йиллик ҳажмлари пахта ва ғалла экиладиган ер участкаси майдони, ерларида фермер хўжалиги ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонасининг 1997-2001 йиллар давридаги ўртача йиллик ҳосилдорлиги асосида, Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фермер хўжалигига берилган ерлар сифатини (тупроқ бонитетини) ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.


7. Туман бўйича 1997-2001 йилларда пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштиришнинг ўртача йиллик ҳажмлари (ОПР) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ОПР = О1 + О2 + . . . . + ОN / КЛ (1),


бунда:

О1; О2; ОN - туман бўйича 1997-2001 йилларда пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштиришнинг йиллик ҳажмлари;

КЛ - ўртача йиллик кўрсаткични аниқлашда фойдаланиладиган йиллар сони.

Лойиҳадаги туман бўйича давлат харидлари коэффициенти - KЗР қуйидаги формула бўйича аниқланади:


KЗР = QЗР : ОПР (2),


бунда:

QЗР -Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 201-сон ва 2001 йил 26 ноябрдаги 461-сон қарорларига мувофиқ белгиланган лойиҳадаги туман бўйича пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш юзасидан давлат харид квоталари ҳажми (тонна).


8. Пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш юзасидан якка тартибдаги харид квотаси - QЗП қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:


QЗП = ОСП KЗР (3),


бунда:

ОСП - қишлоқ хўжалиги корхонасининг пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш ўртача йиллик ҳажмлари (тонна).






Вақтинчалик тартибига

СХЕМА



Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт

банки лойиҳаларига киритилган туманларда қишлоқ хўжалиги

корхоналари учун пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари учун

ҳисоб-китоб қилиш ва харид квоталарини тақсимлаш

Босқичлар



Тадбирлар


Масъуллар

Муддатлари


  

  

  

  

1-босқич

         

1. Туман бўйича 1997-2001 йилларда пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштиришнинг ўртача йиллик ҳажмлари (ОПР) қуйидаги формула бўйича аниқланади:


ОПР = О1 + О2 + . . . . + ОN / КЛ (1),


бунда:

О1; О2; ОN - туман бўйича 1997-2001 йилларда пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштиришнинг йиллик ҳажмлари;


КЛ - ўртача йиллик кўрсаткични аниқлашда фойдаланиладиган йиллар сони.


2. Туман бўйича давлат харидлари коэффициенти - KЗР қуйидаги формула бўйича аниқланади:


KЗР = QЗР : ОПР (2),


бунда:

QЗР -Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 201-сон ва 2001 йил 26 ноябрдаги 461-сон қарорларига мувофиқ белгиланган туман бўйича пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш юзасидан давлат харид квоталари (тонна).

       

     

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳаларга киритилган туманлар ҳокимликлари билан биргаликда

        

      

Мазкур Тартиб тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда

        







  

  

2-босқич


     

Лойиҳаларда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш юзасидан якка тартибдаги харид квотаси - QЗП қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:


QЗП = ОСП  KЗР (3),


бунда:

ОСП - қишлоқ хўжалиги корхонасининг пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш ўртача йиллик ҳажмлари (тонна).

      


      

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, лойиҳаларга киритилган туманлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги корхоналари билан биргаликда

    

      

Мазкур Тартиб тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда

     






  

  

  

3-босқич

      

Пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштиришнинг лойиҳалар амалга ошириладиган давр мобайнида амал қиладиган якка тартибдаги харид квоталари ҳажмини расмий равишда тасдиқлаш ва лойиҳаларда қатнашувчи ҳар бир хўжаликка етказиш. Зарурият бўлганда янгидан ташкил этилаётган фермер хўжаликлари учун квоталарни ҳисоблаб чиқиш.

Ички хўжалик ва хўжаликлараро ирригация-дренаж тизимларини тиклаш ишларининг тугалланишига кўра лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг якка тартибдаги харид квоталарини пахта хом ашёси ва дон экинлари ҳосилдорлиги ортишининг тузатиш коэффициентини ва умуман лойиҳаларга киритилган туманлар бўйича харид квоталарини тенг равишда кўпайтиришни ҳисобга олган ҳолда, қайта кўриб чиқиш

     

   

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, лойиҳаларга киритилган туманлар ҳокимликлари

     

Якка тартибдаги харид квотаси лойиҳаларни амалга ошириш муддати мобайнида амал қилади. Янгидан ташкил этилаётган фермер хўжаликларининг якка тартибдаги харид квотаси ерларида улар ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонасининг якка тартибдаги квотаси асосида ҳисоблаб чиқилади.





  

4-босқич


    

Мазкур қарор билан тасдиқланган норматив ҳужжатларнинг жойларда бажарилишини назорат қилиш

     

      

Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда

     


Доимо






  


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 13-сон, 153-модда.































Время: 0.1587
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск