ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгисини тайёрлаш, ишлатиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.08.2018 й. 630-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 августдаги

630-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона хизмати органларининг байроғи

ва фарқлаш белгисини тайёрлаш, ишлатиш,

сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг (кейинги ўринларда божхона органлари деб аталади) байроғи ва фарқлаш белгисини тайёрлаш, ишлатиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.


2. Божхона органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси божхона органларининг расмий рамзлари ҳисобланади.


3. Божхона органларининг байроғи ўлчамидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган намунага аниқ мувофиқ бўлиши керак.


4. Божхона органлари фарқлаш белгиларининг металл, гипс ва бошқа материаллардан тайёрланган гравюра, зарб қилиш шаклидаги тасвири ҳамда божхона органлари фарқлаш белгисининг тайёрланган ҳажмининг шакллари уларнинг ўлчамидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган намунага аниқ мувофиқ бўлиши керак.



2-БОБ. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИНИНГ

БАЙРОҒИ ВА ФАРҚЛАШ БЕЛГИСИНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ИШЛАТИШ


5. Божхона органларининг байроғи ва фарқлаш белгисини тайёрлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


6. Божхона органларининг байроғи доимий равишда:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази;

чегара божхона постларининг маъмурий биноларида;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази мажлислар залларида;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Раиси;

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиқлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бошлиғи;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази директори;

божхона постлари бошлиқларининг хизмат хоналарида;

г) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси музейи ва божхона органларининг маънавият ва маърифат хоналарида;

д) божхона органларининг ихтиёридаги дарё кемаларида кўтарилади.


7. Божхона органларининг байроғи Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроқлари билан бир вақтда кўтарилганда ўнг томондан кўтарилиши керак (бинонинг фасад қисмига қараб турганда).

Божхона органларининг байроғи Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроқлари билан бир текис жойлаштирилган бўлиши керак.


8. Божхона органларининг байроғи биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда, ёхуд тегишли тутқичи бўлган дастада, ё бўлмаса флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда кўтарилади.

Кўтариб қўйилган божхона органлари байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.


9. Божхона органларининг фарқлаш белгиси тасвири:

а) доимий равишда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича ва "Ташкент-АЭРО" иҳтисослаштирилган божхона комплекси бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази;

чегара божхона постларининг маъмурий биноларида;

б) доимий равишда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича ва "Ташкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказининг мажлислар залида;

в) доимий равишда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг;

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича ва "Ташкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқармалари бошлиқларининг;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бошлиғининг;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази директорининг;

божхона постлари бошлиқларининг хизмат хоналарида;

г) ҳажмли белги шаклида божхона органлари мансабдор шахсларининг формали ва махсус кийим-бошида;

д) божхона органлари тасарруфидаги автотранспорт воситалари ва дарё, ҳаво кемаларида (бошлиқлар таркиби ва оператив бўлинмалар автотранспорт воситаларидан ташқари);

е) божхона органларининг расмий веб-сайтлари ва нашрларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртмалари бўйича чоп этиладиган босма маҳсулотларда ҳамда унинг буюртмасига асосан чиқариладиган кино-, видео- ва фотоматериалларда;

ж) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртмалари бўйича тайёрланадиган реклама-ахборот ва эсдалик маҳсулотларида, шу жумладан, вимпелларда жойлаштирилади.


10. Божхона органлари байроғи ва фарқлаш белгисининг тасвиридан:

ўқув-тарбия жараёнида;

божхона органлари тизимида мукофотлар элементлари сифатида фойдаланиш;

божхона органларига тегишли эканлигини белгилаш мақсадида буюмларда жойлаштириш мумкин.


11. Ўзбекистон Республикасида божхона органларининг байроғи ва фарқлаш белгисининг тасвиридан пештахта, бланка, ҳисоб рақамлари ва бошқа ҳужжатларда, эълонлар ва рекламаларда, товарлар ва уларнинг ўрамида, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тижорат фаолиятини амалга оширишда божхона органларининг номларига ўхшаш бўлган белгилардан фойдаланиш тақиқланади.

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг белгиси ва атрибутикасида божхона органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси билан ўхшаш элементлар бўлишига йўл қўйилмайди.



3-БОБ. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ БАЙРОҒИ

ВА ФАРҚЛАШ БЕЛГИСИНИ САҚЛАШ


12. Божхона органларининг байроғи ва фарқлаш белгисини сақлаш божхона органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси ҳисобини юритиш, бериш, ишлатиш, сақлаш учун масъул бўлган, божхона органлари раҳбарияти томонидан тайинланадиган божхона органлари мансабдор шахслари (кейинги ўринларда мансабдор шахслар деб аталади) томонидан таъминланади.


13. Божхона органларининг байроқлари ва фарқлаш белгилари кейинчалик фойдаланиш учун яроқсизлиги аниқланганда, мансабдор шахс уларни алмаштириш бўйича зарур чоралар кўради.


14. Бинонинг олд томонида божхона органлари байроғини алмаштириш эскиришига қараб, бироқ бир йилда кўпи билан тўрт марта амалга оширилади. Бино ичида ва мажлислар залларидаги байроқ уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган муддатда алмаштирилади. Агар белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин божхона органларининг байроғи қониқарли ҳолатда бўлса, у алмаштирилмайди.


15. Божхона органларининг фарқлаш белгиси кўпи билан беш йилда бир марта алмаштирилади. Агар 5 йил ўтгач белги қониқарли ҳолатда бўлса, у алмаштирилмайди.



4-БОБ. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ БАЙРОҒИ

ВА ФАРҚЛАШ БЕЛГИСИНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ


16. Дастлабки кўринишини йўқотган ёки фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган божхона органларининг байроқлари ва фарқлаш белгилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.


17. Дастлабки кўринишини йўқотган ёки фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган божхона органларининг байроқлари ва фарқлаш белгиларини йўқ қилиш қайта фойдаланишни истисно этиш мақсадида ёқиш, эритиш ва майдалаш йўллари орқали амалга оширилиши шарт.

Фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган божхона органларининг байроқлари ва фарқлаш белгиларини йўқ қилиш тўғрисида тегишли далолатнома тузилади.

Байроқлар ва фарқлаш белгиларини йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси архивида сақланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Божхона органлари ходимлари божхона органлари байроғи ва фарқлаш белгисини ҳурмат қилишлари шарт.


19. Божхона органлари байроғи ва фарқлаш белгиси бутун ҳамда ранги бузилмаган ҳолда кўтарилади ва жойлаштирилади.


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 661-модда

























Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск