ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар /

Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун уни давлат эҳтиёжлари учун сотишда шартномавий нархларни белгилашнинг Вақтинчалик Тартиби (ЎзР ВМ 30.03.2004 й. 153-сон Қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 мартдаги

153-сон қарорига

5-ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва

тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ

хўжалиги корхоналари томонидан харид квоталаридан

ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун уни

давлат эҳтиёжлари учун сотишда шартномавий

нархларни белгилашнинг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб Осиё тараққиёт банки иштирокида "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳалар деб аталади) амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган ва лойиҳаларга киритилган туманлар қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан харид квоталаридан ортиқча етиштирилган ва давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган пахта хом ашёсига шартномавий нархларни шакллантириш тартиботини белгилайди.

Харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини бошқа харидорларга сотиш Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга мувофиқ амалга оширилади.


2. Лойиҳаларга киритилган туманлар қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини давлат эҳтиёжлари учун сотиб олиш шартномавий нархларда амалга оширилади.

Хизмат кўрсатувчи банклар иштирокида қишлоқ хўжалиги корхонаси, пахта тозалаш корхонаси ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ўртасида харид квоталаридан ортиқча етиштирилган ва давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган пахта хом ашёси ҳажми юзасидан шартнома тузилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳар йили, ҳосил йиғим-терими бошлангунга қадар бир ой олдин харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун шартномавий нархларни ҳисоблаб чиқади, уни ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишади ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказади.

4. Пахта хом ашёси учун ўртача ҳисобланган шартномавий нархлар пахта толаси чиқишининг базавий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, 1 тонна пахта толасини нетто вазни бўйича сотиш жами харажатларини, шунингдек 1 тонна пахта толаси ҳисобида уларни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича харажатларини чегирган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Цд=( ( Цм - Зрв ) х Кв - Зп ) х Вв,


бунда:

Цд - 1 тонна пахта толасининг ўртача шартномавий нархи, сўм;

Цм - А индексининг ва унинг Ўзбекистон компонентининг ҳисоб-китобни Молия вазирлигига келишиш учун тақдим этилгунга қадар бир ой мобайнида V типдаги I сорт, 35 кодли, "Ўрта" классдаги нетто вазни бўйича 1 тонна пахта толаси учун АҚШ доллари ҳисобидаги ўртача қиймати (СIF Шимолий Европа портлари - "Коттон Оутлук" "А" индекси котировкаси);

Зрв - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган, 1 тонна пахта толасининг (нетто) экспорти билан боғлиқ харажатларнинг чекланган миқдори, бунга ташқи савдо компанияларининг воситачилик ҳақи ҳам киради, АҚШ доллари ҳисобида;

Кв - ҳисоб-китоб Молия вазирлигига келишиш учун тақдим этилган санада амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўмга нисбатан АҚШ доллари курси;

Зп - 1 тонна пахта толаси ҳисобида тайёрлаш ва сақлаш ҳамда қайта ишлаш учун ҳисоблаб чиқилган харажатлар, шу жумладан "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг воситачилик ҳақи, сўм ҳисобида;

Вв - пахта толаси чиқиши меъёри, коэффициент.

Кўрсатилган формула бўйича аниқланган ўртача ҳисобланган шартномавий нархдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарори (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 октябрдаги 450-сон қарори таҳририда) билан тасдиқланган Пахта толасини экспортга сотишнинг ва пахта толаси учун ташқи савдо компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилишнинг Вақтинчалик тартибига 1-иловада келтирилган қайта ҳисоблаш коэффицентларини қўллаган ҳолда 1 тонна пахта хом ашёсининг ҳар қайси типи ва сорти бўйича шартномавий нархлари ҳисоблаб чиқилади.


5. Ҳисобланган шартномавий нархлар лойиҳага киритилган туманлар қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сотиладиган, Ўзбекистон Республикаси РСТ 615-94 стандарт талабларига жавоб берадиган пахта хом ашёсига жорий этилади.


6. Лойиҳаларда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан харид квоталаридан ортиқча етиштирилган ва давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган пахта хом ашёси учун ҳисоб-китоблар пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамлари орқали "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

пахта хом ашёси қабул қилингандан кейин 7 кун мобайнида, таққослаш далолатномасига асосан ва унинг сифат кўрсаткичларига қараб, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан топширилган пахта хом ашёси қийматининг 80 фоизи ҳисобланган шартномавий нарх бўйича тўланади;

харид квоталаридан ортиқча етиштирилган ва давлат эҳтиёжлари учун сотилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта толаси "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси томонидан ташқи савдо компанияларига юклаб жўнатилган пайтдан бошлаб 7 кун мобайнида, пахта толаси ҳақиқий чиқишидан, пахта толасининг белгиланган жаҳон нархидан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юклаб жўнатиш кунида амалда бўлган курсидан келиб чиқиб шартномавий нархлар ўзгаришини қайта ҳисоблаш асосида узил-кесил тўлов амалга оширилади.


7. Стандарт талабларига мувофиқ бўлмаган пахта хом ашёси учун тўлов, харид нархлар прейскурантида белгиланган тартибга асосан ҳисобланган шартномавий нархдан чегирма билан амалга оширилади.


8. Харид квоталаридан ортиқча харид қилинган пахта хом ашёсининг техник чигитидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатлари, давр харажатлари, солиқ ва бошқа тўловлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланган улгуржи-сотиш (шартномавий) нархлари бўйича сотиб олинади.


9. Харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотларга нархлар ишлаб чиқарувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш тартибига мувофиқ белгиланади.






Вақтинчалик тартибига

СХЕМА



Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки

лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан

харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун уни

давлат эҳтиёжлари учун сотишда шартномавий нархларни белгилаш

ТАРТИБИ

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар

1-босқич

Лойиҳаларда иштирок этувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун пахта хом ашёсига харид квоталарини ҳисоблаш ва тақсимлаш 1-иловага мувофиқ амалга оширилади

     

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳаларга киритилган туманлар ҳокимликлари билан биргаликда

Экинларни экиш бошлангунга қадар 1 ой олдин

Харид квоталари ҳажмига кирувчи пахта хом ашёси

Харид квоталаридан ортиқча пахта хом ашёси

2-босқич

         

Пахта хом ашёси учун ўртача ҳисобланган шартномавий нархлар пахта толаси чиқишининг базавий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, 1 тонна пахта толасини нетто вазни бўйича сотиш жами харажатларини, шунингдек 1 тонна пахта толаси ҳисобида уларни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича харажатларини чегирган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Цд=( ( Цм - Зрв ) х Кв - Зп ) х Вв,


бунда:

Цд - 1 тонна пахта толасининг ўртача шартномавий нархи, сўм;

Цм - А индексининг ва унинг Ўзбекистон компонентининг ҳисоб-китобни Молия вазирлигига келишиш учун тақдим этилгунга қадар бир ой мобайнида V типдаги I сорт, 35 кодли, "Ўрта" классдаги нетто вазни бўйича 1 тонна пахта толаси учун АҚШ доллари ҳисобидаги ўртача қиймати (СIF Шимолий Европа портлари - "Коттон Оутлук" "А" индекси котировкаси);

Зрв - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган, 1 тонна пахта толасининг (нетто) экспорти билан боғлиқ харажатларнинг чекланган миқдори, бунга ташқи савдо компанияларининг воситачилик ҳақи ҳам киради, АҚШ доллари ҳисобида;

Кв - ҳисоб-китоб Молия вазирлигига келишиш учун тақдим этилган санада амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўмга нисбатан АҚШ доллари курси;

Зп - 1 тонна пахта толаси ҳисобида тайёрлаш ва сақлаш ҳамда қайта ишлаш учун ҳисоблаб чиқилган харажатлар, шу жумладан "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг воситачилик ҳақи, сўм ҳисобида;

Вв - пахта толаси чиқиши меъёри, коэффициент.

        

      

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

         

     

Ҳосилни йиғиштириш бошлангунга қадар 1 ой олдин

         

3-босқич

       

Харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсига ўртача шартномавий нархларни Молия вазирлиги билан келишиш ва уни лойиҳаларда иштирок этувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиш

     

      

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Молия вазирлиги

       

    

Ҳисоб-китоб тақдим этилгандан кейин 10 кун мобайнида

       

4-босқич

        

Қишлоқ хўжалиги корхонаси пахта тозалаш корхонаси ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси Пахта ва пахта маҳсулотлари учун контрактация ҳамда ҳисоб-китоблар маркази билан хизмат кўрсатувчи банклар иштирокида харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси ҳажми юзасидан шартнома тузади

         

        

Қишлоқ хўжалиги корхонаси, пахта тозалаш корхонаси ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси

        

Ҳосилни йиғиштириш бошлангунга қадар

5-босқич

      

Лойиҳаларда иштирок этувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан топширилган пахта хом ашёси қийматининг 80 фоизини ҳисобланган шартномавий нархларда тўлаш

        

       

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси пахта тозалаш корхоналари махсус ҳисоб рақамлари орқали  

       

    

Таққослаш далолатномасига асосан, пахта хом ашёси қабул қилингандан кейин 7 кун мобайнида

     

6-босқич

    

Пахта толаси ҳақиқий чиқишидан, пахта толасининг белгиланган жаҳон нархидан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси томонидан пахта толаси ташқи савдо компанияларига юклаб жўнатилган кунда амалда бўлган курсидан келиб чиқиб шартномавий нархлар ўзгаришини қайта ҳисоблаш асосида узил-кесил ҳақ тўлаш

        

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси пахта тозалаш корхоналари махсус ҳисоб рақамлари орқали

Юклаб жўнатилган пайтдан бошлаб 7 кун мобайнида



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 13-сон, 153-модда.





























Время: 0.2139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск