ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирлигининг 104-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-58-сон "Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 09.07.2018 й. Қарори (АВ томонидан 09.08.2018 й. 2127-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.08.2018 й.

N 2127-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.07.2018 й.

N 104


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.07.2018 й.

N 2018-58


ҚАРОРИ



"Электр энергиясини сотишни бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 7 июлдаги 53, 2010-32-сон "Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2127, 2010 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 263-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмита раисининг

биринчи ўринбосари

Б. Мусаев





Қарорга

ИЛОВА



"Электр энергиясини сотишни бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор муқаддимасидан "ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 35-сон, 382-модда)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҲЭТК томонидан етказиб берилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) ҳам иштирок этади.";


в) 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. ҲЭТК электр энергиясини, электр энергетика соҳасидаги махсус ваколатли органнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланган электр энергиясининг ягона харид қилувчисидан электр энергиясини етказиб бериш шартномасига асосан олади. ҲЭТК ҳар ойда Бюро ва электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли органнинг тегишли вакиллари билан биргаликда электр тармоғининг баланс бўйича мансублилик чегарасида ҳисоб-китоб даври учун электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини ёзиб олади.";


г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Истеъмолчи - юридик шахснинг электр энергияси (қуввати) учун, шунингдек реактив энергия ва қувват компенсацияси учун тарифга устамалар, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди. Қарзни қоплашга йўналтирилган маблағлар, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5200, 5500 ва ҳ. к.);

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счёти - пеня бўйича суммага.";


д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Истеъмолчи - юридик шахсларга ҳисобот даврида етказиб берилган (сотилган) электр энергияси ҳажми, Бюро томонидан истеъмолчи билан биргаликда ёзиб олинган ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларидан келиб чиқиб электр энергияси истеъмолининг амалга оширилган ҳисобланиши асосида аниқланади.

Истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақиқатдаги ҳажмини аниқлаш учун истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида ҲЭТК ва Бюрога белгиланган шакл бўйича ўз қўли билан ёки факсимиль ёхуд электрон ёки почта алоқаси орқали тақдим этилган ҳисобот ҳам асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари ёзиб олинмаган ёки электр энергияси сарфи тўғрисидаги ҳисобот истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, ҲЭТК томонидан электр энергияси (шу жумладан актив ва реактив энергия) истеъмолининг шартномавий миқдори бўйича ёки ўтган ҳисоб-китоб давр учун электр энергияси истеъмолининг ўртача суткалик амалдаги миқдори тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.

Бунда ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари назорат тартибида Бюро томонидан ёзиб олингандан кейин амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. Қайта ҳисоб-китоб истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд унинг иштирокисиз белгиланган тартибда амалга оширилади.";


е) 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Истеъмолчи - юридик шахснинг айби билан ҳисобга олиш асбоби бузилган (пломбаси бузилса, ойнаси синса ва бошқалар), ҳисобга олиш асбобини улаш схемаси ўзгарган, ҳисобга олиш асбобидан ташқари электр қабул қилгичлар уланган ёки электр энергияси бошқача усулда ўғирланган ҳолларда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати ва истеъмолчи - юридик шахснинг электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ишлаш соатлари бўйича электр энергияси сарфини тасдиқловчи ҳужжат асосида қайта ҳисоблаб чиқилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:";


ж) 17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Истеъмолчи - юридик шахс томонидан олинган электр энергияси қийматини ўз вақтида тўламаганлиги учун пенялар ҳисобланган ҳолларда, ҳисобланган пенялар суммалари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:";


з) 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Электр энергиясини ҳисобга олиш истеъмолчи-юридик шахснинг айбисиз вақтинчалик бузилганда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда ҲЭТКнинг қарорига кўра, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:";


и) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Ҳисоб-китоб даври учун кўрсатилганидан 5 фоиздан ортиқ миқдорда электр энергияси истеъмол қилинганда, истеъмолчилардан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр таъминоти шартномасида кўрсатилгандан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси жами ҳажми учун белгиланган тарифнинг бир ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Ҳисоб-китоб даври учун электр энергияси (қуввати)нинг ортиқча олинган ҳажми, истеъмолчи - юридик шахснинг ҳисоботи билан ёки солиштириш далолатномаси билан тасдиқланган ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.";


к) 20-банддан "жарима санкциялари ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


л) 25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Ҳисобга олиш асбобини улаш схемаси ўзгарганда, приборга зарар етказилганда (истеъмолчининг айби билан) ёки пломбалари бузилганда, электр энергиясини ҳисобга олиш приборларидан ташқари бошқа электр қабул қилгичлар уланганда ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида бошқа қоида бузишларга йўл қўйилган ҳолларда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати ва маиший истеъмолчининг электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ишлаш соатлари бўйича электр энергияси сарфини тасдиқловчи ҳужжат асосида қайта ҳисоблаб чиқилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:";


м) 28-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


н) 29-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Электр энергиясини ҳисобга олиш маиший истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда, ҲЭТКнинг қарорига кўра, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:

а) электр энергиясини ҳисобга олиш маиший истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда, Бюро ва ҲЭТКнинг далолатномаси ва тўлов учун қўшимча ёзиб берилган тўлов ҳужжати асосида маиший истеъмолчига сотилган электр энергияси ҳажмининг ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисобланиши:";


о) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Тариф ўзгарганда, тариф ўзгарган санагача истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача суткалик истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ тўланади.";


п) қуйидаги мазмундаги 7-1 параграф билан тўлдирилсин:


"7-1-§. Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш

жамғармасига йўналтирилган маблағларни

бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби


43-1. Республика истеъмолчиларига электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлар ҲЭТКларининг электр энергиясидан тушадиган пул маблағларини жамлайдиган ягона махсус ҳисобварағига ўтказилади ва қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2902, 2017 йил 24 июль) мувофиқ Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ҳам тақсимланади.

43-2. Республика истеъмолчиларига электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлардан (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ ажратиладиган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳақини тўлашдан келиб тушадиган мақсадли маблағлар бундан мустасно) ажратмалар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва ҲЭТК бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 9410 "Сотиш харажатлари" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5500 ва ҳ.к.).".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 669-модда








































Время: 0.1542
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск