язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2018 й. 622-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2018 й.

N 622




ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИНИНГ ВИРТУАЛ МАКОНДА

ИШТИРОКИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини таъминлаш, электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг ягона тизимини ривожлантириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, бугунги туб демократик ислоҳотлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг янада очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашни, уларнинг жамоатчилик билан алоқаларини янги босқичда ривожлантиришни тақозо этмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга оид вазифаларни амалда рўёбга чиқариш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини янада такомиллаштириш, ахборот хизматларининг жамоатчилик фикрини, ушбу органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларга аҳолининг муносабатини тизимли ўрганиш бўйича ролини кучайтириш, рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга давлат органларининг ўз вақтида ва доимий равишда муносабат билдиришини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси (кейин ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ, Концепцияни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда "йўл харитаси" деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Концепция ва "йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича масъулият давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари зиммасига юклансин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳиятини ҳамда унинг амалга оширилишини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Х. Тангриев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 августдаги

622-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг

виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш

концепциясини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

         

Т/р

Тадбирнинг номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

I. АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТНИ ЖАДАЛ ШАКЛЛАНТИРИШ

1

Виртуал маконда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси китоб фонди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари захираларидан оммавий фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Ижрочиларнинг

қўшма қарори

2018 йил

декабрь

Матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2

"Википедия" интернет-энциклопедиясини Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдириш, шунингдек, "Википедия"нинг ўзбек тилидаги версияси мундарижасини бойитиш бўйича кўнгиллиларни жалб этиш механизмларини ишлаб чиқиш.

Ижрочиларнинг

қўшма режаси

2018 йил

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

3

usport.uz лойиҳаси доирасида доимий равишда янгиланиб турадиган спортчилар ва Ўзбекистонда мавжуд янги спорт турлари ҳақида маълумотлар базасини яратиш.

Ижрочиларнинг

қўшма режаси

2019 йил

март

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси,

Спорт федерациялари

4

"Сафар компаси" ахборот тизимини маълумотлар билан тўлдириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва лойиҳани Интернетда янада оммалаштириш.

Ижрочиларнинг

қўшма қарори

Доимий

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

5

Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи, ижтимоий тармоқларда мамлакатнинг бой маданий ва тарихий мероси ҳақида маълумот беришга қаратилган "Виртуал дунёда Ўзбекистон музейлари" лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ижрочиларнинг

қўшма қарори

2018 йил

август

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

6

Виртуал маконда Ўзбекистоннинг инвестицион ва иқтисодий салоҳиятини намойиш этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, махсус порталларни маҳаллий ва хорижий инвесторларни Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий-гуманитар соҳаларига инвестиция киритишга жалб этишга қаратилган ахборотлар билан тўлдириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2018 йил

ноябрь

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

Марказий банк,Ўзбекистон Матбуот ва ахборот

агентлиги,"Ўзбекистон ҳаво йўллари"

МАК,"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Фанлар академияси, тадқиқот ва таҳлил марказлари

7

Жаҳонга таниқли диний арбобларнинг радикализм, экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатларини очиб берувчи фикрларини тўплаш, таржима қилиш ва диний-маърифий веб-сайтларга жойлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни

2018-2021

йиллар мобайнида

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази Имом Бухорий номидаги халқаро марказ, Беруний номидаги Шарқшунослик институти

8

Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида муаллифлик ҳуқуқига амал қилган ҳолда бадиий, ҳужжатли, маданий-маърифий фильмларни жойлаштириб бориш.

Ижрочиларнинг

чора-тадбирлар

режаси

Доимо

"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Интеллектуал

мулк агентлиги, Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

9

Ўзбекистоннинг глобал виртуал макондаги туристик салоҳиятини таъминлаш, туризм соҳасида фаол реклама ва ахборот сиёсатини олиб бориш, бой тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилиш, мамлакатнинг туристик имижини ривожлантириш, миллий туристик маҳсулотлар ва брендларни халқаро туристик бозорларга жалб этишга қаратилган "Visit Uzbekistan" ("Uzbekistan - your dreams", "Ўзбекистон - орзуингиздаги мамлакат", "Wonderful Uzbekistan", "Ғаройиб Ўзбекистон" ва ҳоказо) лойиҳаларини амалга ошириш.

     

Ижрочиларнинг

қўшма қарори

2019 йил

январь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

10

Глобал виртуал маконда Ўзбекистоннинг китоб маҳсулоти, хусусан, жаҳон адабиётининг дурдона асарларини таржима қилиш ва чоп этиш, ўзбек адабиётининг мумтоз ва замонавий намуналарини хорижий тилларга таржима қилиш, мамлакат ҳудудларида ва чет элларда китоб дўконлари тармоғини янада ривожлантиришни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ижрочиларнинг

қўшма иш режаси

2018 йил

сентябрь


Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,Ташқи савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш

ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

11

Ўзбекистон арбоблари (arboblar.uz) лойиҳаси контентини маълумотлар билан тўлдириш. Ижтимоий тармоқларда арбоблар ҳақидаги маълумотларни оммалаштириш.

Чора-тадбирлар

режаси

Ҳар йили

"Ўзбеккино" МА, Маданият вазирлиги, Фанлар

академияси, Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги, Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

12

Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг жаҳон рейтингларида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ривожланишдаги ўрнини изчиллик билан ошириб бориш, жаҳон ва минтақа бозорларида миллий брендларни тарғиб этиш соҳасида ижтимоий ва давлат-хусусий ҳамкорлигини ташкил қилиш бўйича компалекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Ижрочиларнинг

қўшма

чора-тадбирлар дастури

Доимо

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи

ишлар вазирлиги,Ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Маданият вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот

технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш

вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат

қўмитаси, "Ўзбеккино" МА, Савдо-саноат

палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

II. ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК

БИЛАН БАРҚАРОР, ТИЗИМЛИ МУЛОҚОТИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА

АХБОРОТ-КОММУНИКАТИВ АЛОҚАЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ

13

Миллий ва хорижий ижтимоий тармоқларда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг расмий саҳифаларини янада фаоллаштириш ва ривожлантириш, Интернет жаҳон ахборот тармоғида уларнинг фаолиятини кенг ёритишга ахборот хизматларини жалб қилиш.

Идоравий

дастурларни

қабул қилиш

2018 йил

сентябрь

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

14

Ижтимоий, иловали технологиялар, маълумотлар таҳлили технологиялари, Интернет буюмларни давлат бошқаруви тизимига кенг жорий қилишга қаратилган давлат секторининг унумли фаолиятини таъминлаш, шу жумладан, давлат харидлари соҳасида рақамли технологияларни қўллаш, эгалик ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш.

Идоралараро

режаларни

қабул қилиш

2018 йил октябрь

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

15

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларини рақамлаштириш, давлат хизматчисининг рақамли иш жойини ташкил қилишнинг тегишли технологик концепцияси бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Идоравий

дастурларни

қабул қилиш

2018 йил

ноябрь

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

16

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фуқаролик жамияти институтлари, аҳоли билан, энг аввало, жойларда муҳим масалаларни ҳал қилишда самарали қарор қабул қилиш, уларнинг очиқлиги ва шаффофлигига инновацион ёндашувни жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг ижтимоий муҳокамаси ва жамоатчилик экспертизаси тизимини кенг қўллаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан уларнинг масъул мансабдор шахслари томонидан қабул қилинаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига тааллуқли қарорларини аҳолига тушунтириш.

Идоравий

дастурларни

қабул қилиш

2018 йил

август

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

17

Нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари билан Интернет ва рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг амал қилиши бўйича аҳоли билан амалий ва самарадор алоқани ташкил қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш.

Идоравий

ҳужжатлар

2018 йил

август

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

18

Жамоатчилик билан алоқаларни замонавий кўринишда ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторингини амалга ошириш, аҳоли билан очиқ мулоқотнинг янги таъсирчан механизм ва усулларини жорий қилиш.

Чора-тадбирлар

дастурлари

2018 йил

август

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

III. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИ, ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАЛАР,

АҲОЛИНИНГ КУНДАЛИК ҲАЁТИГА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ТАТБИҚ ҚИЛИШ

19

Телекоммуникация инфратузилмасини модернизациялаш, "охирги миль" тамойили асосида Интернетга киришни кенгайтириш, мобил алоқа бозори, бошқа замонавий телекоммуникация хизматлари, шунингдек, логистика ва почта алоқаси хизматларини кўрсатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ижрочиларнинг

қўшма қарори

2018 йил

август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

20

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот тизимлари ва ресурслари, идоралараро электрон алоқа, ягона электрон рўйхатга олиш ва маълумотлар базалари, электрон ва виртуал давлат хизматлари тизимларини "ягона дарча" тамойили асосида ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ижрочиларнинг

қўшма қарори

2018 йил

август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

21

Янги дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жисмоний ва юридик шахсларга электрон давлат хизматлари кўрсатишни кенг жорий этиш, жамият ва бизнес учун ортиқча маъмурий харажатларни бартараф этиш, ҳужжат ишларини қисқартириш.

Илмий-амалий

конференция

ўтказиш

2018 йил

сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

22

Хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришга қаратилган шароитларни ташкил этиш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги механизмларини кенг жорий этиш, замонавий рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқариш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, технопарклар ва коворкинг марказлари фаолиятини ташкил этишга қаратилган семинарлар ташкил этиш.

Семинарлар

режаси

2018 йил

декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

23

Миллий ахборот тизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш, тармоқларни ҳимоя қилиш учун замонавий технологияларни жорий қилиш, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шахсий ва биометрик маълумотларни хавфсиз тўплаш ва сақлаш учун технологияларни кенг қўллаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

январь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

24

Қишлоқ хўжалиги секторини рақамлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, қишлоқ ёшларининг ноқонуний меҳнат миграциясини қисқартиришга қаратилган қишлоқ инфратузилмаси, қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга, инновациялар, нанотехнологияларни қўллаган ҳолда янги иш ўринлари ташкил этишни тарғиб этишга қаратилган портал ташкил қилиш ва уни мунтазам равишда ахборот-таҳлилий маълумотлар, фото ва видео материаллар билан бойитиб бориш.

Портал ташкил

қилиш

2018 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

IV. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТЕЗКОР "РАҚАМЛИ ТАРАҚҚИЁТИ",

УНИНГ ИҚТИСОДИЁТИ, ИЖТИМОИЙ, СОЦИАЛ ВА ГУМАНИТАР

СОҲАЛАРИНИ БИЗНЕС ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ

ҲАМКОРЛИГИДА РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ

ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

25

Қаттиқ ва юмшоқ рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича миллий дастурни ишлаб чиқиш, уларни тарқатиш ва ўлчаш босқичларини аниқлаш, давлат-хусусий ҳамкорликнинг тегишли моделларини яратиш ва зарур инвестицияларни жалб қилиш.

Тараққиёт дастури

2019 йил

февраль

Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

26

Таълимни рақамлаштиришга қаратилган таълим муассасалари ва ўқувчиларининг умумий фойдаланишлари учун интерфаол ва мультимедиа контентини қўллаб-қувватлаш орқали таълим ресурслари ва рақамли платформаларни, шу жумладан, таълим муассасаларининг асосий жараёнлари учун автоматлаштириш воситаларини яратиш;

рақамли ўқув муҳитини яратиш учун инновацион компьютер, мультимедиа ва компьютерга асосланган ўқув қўлланмалари ва жиҳозларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (мультимедиа синфлари, лаборатория STEM-марказлари, инклюзив синфлар, аралаш синфлар);

талабалар учун барча даражадаги ўқув юртларида синф хоналари ва аудиторияларда кенг полосали Интернет тармоғидан фойдаланишни ташкил этиш.

Ижрочиларнинг

қўшма қарори ва

чора-тадбирлар

режаси

2018 йил

декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

27

Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришга қаратилган ахборот, алоқа ва рақамли технологиялар ёрдамида беморлар, тиббиёт ходимлари ва муассасалар ўртасидаги ўзаро муносабатларни таъминлаш, тиббий ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш, тиббий ва тегишли хизматларни рақамлаштириш;

Фуқароларга масофадан тиббий ёрдам кўрсатиш ва шифокорларнинг, айниқса, қишлоқ жойларда фаолият юритишини таъминлаш учун телетизимларни жорий этиш;

тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг сифати, самарадорлигини ошириш, онлайн-диагностикани ташкил этиш, инсон саломатлиги ҳолати доимий мониторингини олиб боришнинг датчиклар ва сенсорлари, Интернет воситаларни ривожлантириш.

Ижрочиларнинг

қўшма қарори ва

чора-тадбирлар

режаси

2018 йил

декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

28

Интернетда, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда фаолият юритиш одоб-аҳлоқи бўйича давлат органларининг ахборот хизматлари учун тавсиялар тайёрлаш.

Тавсиялар тайёрлаш

2018 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


29

Ижтимоий тармоқларда давлат органларининг ахборот хизматлари фаолияти мониторингини олиб бориш ва тегишли таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

Таҳлилий

маълумот тайёрлаш

Ҳар чоракда

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,манфаатдор вазирликлар ва идоралар

30

Давлат органлари фаолияти очиқлиги, ахборот хизматларининг давлат ички ва ташқи сиёсатини кенг очиб бериши бўйича фаолият самарадорлигини ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти очиқ ва ошкоралиги, ахборотдан эркин фойдаланишни таъминлаш.

Идоравий

дастурлар

Доимий

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

31

Интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларга (воқеа-ҳодисаларга) давлат органларининг ўз вақтида жавоб қайтариши механизмини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси

қарори

2019 йил

март

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,манфаатдор вазирликлар ва идоралар

32

Туризм соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, сайёҳлар, айниқса, ёшлар учун қулай шароитлар яратиш;

минтақавий ва ҳудудий миқёсда "ақлли" сайёҳлик йўналишлари (Smart Tourist Destination)ни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

виртуал турларни яратиш, 3D-моделлаш, сайёҳлик объектларига веб-камералар жойлаштириш, QR-кодлар, RFID-белгилар, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш, сайёҳларнинг тўғрилик ва электрон карточкалар дастурини киритиш; сайёҳлик жойлари ва дам олиш масканларида сайёҳлик учун мобил иловалар (қатнов йўналиши харитаси, аудиогид, геолокация) яратиш; музейларни рақамлаштириш (кўп тилли электрон каталоглар, виртуал ва кенгайтирилган воқеликлар, аудио ва видео қўлланмалар)га қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Ижрочиларнинг

қўшма қарори ва

чора-тадбирлар

режаси

2019 йил

февраль

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон

ёшлар иттифоқи

V. ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ ВИРТУАЛ

МАКОНДАГИ МАВЖУДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, АҲОЛИНИНГ АХБОРОТ

ВА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАДАНИЯТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШНИ НАЗАРДА ТУТУВЧИ ИЛМИЙ

ТАДҚИҚОТЛАР ВА ИШЛАНМАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ,

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

33

Интернетдан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш, ижтимоий тармоқларда ахлоқ қоидалари бўйича ўқув қўлланмалари тайёрлаш, турли ахборотларни тўғри қабул қилиш қобилияти бўйича қоидаларни ишлаб чиқиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғида юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларнинг олдини олиш.

Семинарлар ва

амалий чора-

тадбирлар

режаси

Ҳар йили

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Матбуот

ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ

таълими вазирлиги

34

Давлат органлари ахборот хизматлари мутахассисларининг ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли технологиялардан фойдаланиш, виртуал дунё имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда жамоатчилик билан алоқаларни самарали ташкил этиш бўйича малакаларини мунтазам оширишни ташкил этиш.

Ўқув курсларини ташкил қилиш

Доимий равишда

Босма ОАВ фонди,Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,манфаатдор вазирликлар ва идоралар

35

Ёш дастурчилар мактаблари, хусусан, АКТ мактаби фаолиятига кўмаклашиш.

Ижрочиларнинг

қўшма қарори ва

чора-тадбирлар

режаси

Ҳар йили

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги

36

Шаҳарлар ва аҳоли пунктларида ақлли шаҳарлар моделини (рақамли технологиялар, Интернет тармоғидан фойдаланиш, "яшил" технологиялар, "смарт-тармоқлар" ва бошқалардан фойдаланган ҳолда) янада ривожлантиришга қаратилган тегишли шаҳарлар "йўл хариталари"ни шакллантириш ва шаҳарлар лойиҳаларини рақамлаштиришни қўллаб-қувватлашнинг асоси сифатида миллий "йўл хариталари" ва рақамли трансформациялаш фреймворкини ишлаб чиқиш;

дунёнинг ривожланган мамлакатлари, "ақлли" шаҳарлари тажрибаларидан келиб чиқиб, ақлли шаҳар концепциясининг миллий платформа-каталогини ташкил этиш;

ақлли шаҳарларни бошқаришнинг халқаро стандартларини жорий қилиш.

Ижрочиларнинг

қўшма қарори ва

чора-тадбирлар

режаси

2019 йил

февраль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

37

Диний ва маърифий мазмундаги ахборот ресурсларини кўпайтириш ва оммалаштириш.

Чора-тадбирлар

дастури

Доимо

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон

халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Матбуот

ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, МТРК

38

Истиқболли технологиялар ва маҳсулотларни киритиш бўйича иқтисодиёт ва саноат ишлаб чиқаришида 4.0 саноати технологик концепцияси моделини ишлаб чиқиш мақсадида тадқиқотлар ўтказиш.

Тадқиқотлар

ўтказиш

Доимо

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт

вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон

ёшлар иттифоқи

VI. ГЛОБАЛ ВИРТУАЛ ВА РАҚАМЛИ МАКОННИ ШАКЛЛАНТИРИШ

СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ХАЛҚАРО

АХБОРОТ МАКОНИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЖОБИЙ ИМИЖИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ, МАМЛАКАТНИНГ МИЛЛИЙ МАНФААТЛАРИНИ

ИЛГАРИ СУРИШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ

39

Интернет ахборот тармоғининг миллий сегментида ахборот маҳсулотларини тарқатишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини яратиш ва қўллаш.

Чора-тадбирлар

режаси

Доимо

Интеллектуал мулк агентлиги, "Ўзбеккино" МА,

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,

Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар


40

Рақамли саноатни ривожлантириш, солиқ соҳасини рақамлаштириш, миллий қонунчиликни нақд пулсиз тўловлар ва ҳисоб-китоблар соҳасида халқаро қонунчилик нормаларига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Қонун ҳужжатлари

лойиҳаларини

тайёрлаш

Доимо

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат

солиқ қўмитаси, Марказий банк, Ахборот

технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор

вазирликлар ва идоралар

41

Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва имижини ошириш, шу жумладан, Интернет ва рақамли технологияларни кенг қўллаш орқали Ўзбекистоннинг миллий брендини жаҳон бозорида фаол рағбатлантириш.

Ижрочиларнинг

қўшма қарори ва

амалий режаси

Доимо

Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги,

Марказий банк, Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги,манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

42

Маҳаллий маҳсулотларнинг жозибадорлигини ошириш, экспортни рағбатлантиришни ҳисобга олган ҳолда уни ташқи бозорларга олиб чиқиш, шу жумладан, "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" бренди остида ўзбек маҳсулотларининг виртуал кўргазмаларини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси

йиғилиш баёни

2019 йил

март

Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги,

Марказий банк, манфаатдор вазирликлар ва

идоралар

43

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун қонунчилик, институционал ва бошқа тўсиқларни бартараф этиш, бизнес тузилмалар ва фуқаролар томонидан рақамли технологиялардан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, талаб ва эҳтиёжларни шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Қонун ҳужжатлари

лойиҳаларини

тайёрлаш

2019 йил

январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, манфаатдор

вазирликлар ва идоралар

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август