язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2018 й. 603-сон "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, Республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2018 й.

N 603



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ, УНИНГ ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАЛАРИ, ШУНИНГДЕК, РЕСПУБЛИКА

ВА ҲУДУДИЙ АРХИТЕКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК

КЕНГАШЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 апрелдаги ПФ-5392-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги низом, шунингдек, унинг таркиби 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом, шунингдек, унинг намунавий таркиби 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекцияси тўғрисидаги намунавий низом, шунингдек, унинг тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири А.Х. Тўхтаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 июлдаги

603-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Республика

архитектура-шаҳарсозлик кенгаши

ТАРКИБИ


Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси, Кенгаш раиси


Тўхтаев А.Х.

-

Қурилиш вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари


Зокиров Б.И.

-

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон архитекторлар уюшмаси раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари


Солиев М.Х.

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


Абдуллаев А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


Қўчқоров Б.Т.

-

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


Абдувалиев А.А.

-

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси


Мирзаев М.М.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Каримов А.Р.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Эргашев Р.М.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Ахмедходжаев А.И.

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


Рузибоев Б.К.

-

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Сайидалиев С.С.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи


Туляганов К.Н.

-

Қурилиш вазирининг ўринбосари, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳаси бўйича назорат инспекцияси бошлиғи


Мустафоев У.М.

-

"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси


Турсунов Ш.

-

"Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси


Лавозими бўйича

-

Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси бошлиғи


Хакимов Р.Р.

-

Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори


Маджидов Г.Г.

-

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК директори


Шарифов Р.С.

-

"ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК директори


Ахмедов И.С.

-

"Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ директори


Магрупов Ю.Д.

-

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК директори


Наджимов М.Ф.

-

"Ўзсувлойиҳа" АЖ директори


Шоисматов С.Э.

-

"Иссиқликэлектролойиҳа" АЖ директори


Қаҳҳоров С.С.

-

"Йўллойиҳабюроси" МЧЖ директори


Гаюпов А.

-

"Алоқалойиҳа" ДУК директори


Кульбанский Д.И.

-

"Ўртаосиётармоқлойиҳа" АЖ директори


Латипов А.Д.

-

"Ўзкоммуналлойиҳақурилиш" МЧЖ директори


Қосимов К.Д.

-

"Ўзгазлойиҳа" МЧЖ директори


Қодиров Б.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг шуъба мудири


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари


Хикматуллаев Р.Н.

-

Қурилиш вазирлиги ҳудудлар архитектураси ва шаҳарсозликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Кенгаш котиби

   

Ҳудудий аҳамиятга эга масалаларни кўриб чиқишда Кенгаш таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари киради.


Изоҳлар:

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли мажбуриятларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Кенгаш зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 июлдаги

603-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги

ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи - Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши раиси


Кенгаш аъзолари:


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош санитария врачи


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, ҳудудий Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, ҳудудий Молия бош бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири, вилоятлар сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

автомобиль йўллари бўйича ҳудудий бошқарма бошлиғи


Лавозими бўйича

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий бошқарма бошлиғи


Лавозими бўйича

-

қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекция бошлиғи


Лавозими бўйича

-

"Сувоқава" ДУК директори


Лавозими бўйича

-

ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори, "Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий бошқармаси директори


Лавозими бўйича

-

Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектлари бўйича ҳудудий инспекция бошлиғи


Лавозими бўйича

-

бош лойиҳа институтлари филиаллари директорлари


Лавозими бўйича

-

туман (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

вилоятлар қурилиш бош бошқармалари аҳоли пунктлари шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлимлари бошлиқлари, Кенгаш масъул котиби


Лавозими бўйича

-

ҳудудий аҳамиятга молик масалаларни кўриб чиқишда тегишли шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари


       

Изоҳлар:

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли мажбуриятларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Кенгаш раиси зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 июлдаги

603-сон қарорига

4а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш

соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекция

ТУЗИЛМАСИ








Ҳудудий инспекция бошлиғи
























































































Бошлиқ ўринбосари



Синаш-қурилиш лабораторияси

(6)



Бухгалтерия

(2)





















Лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифати назорати бўлими

(15-22)





Бош юрисконсульт

(1)













Бинолар ва қурилмаларнинг техник ҳолатини ўрганиш бўлими

(3-4)













Кадрлар бўйича инспектор

(1)





















Қурилиш индустрияси назорати бўлими

(3-4)











Умумий бўлим

(3)



























Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 36-45 нафар.

Техник ва хизматлар кўрсатиш ходимлари сони белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 июлдаги

603-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2003 й., 12-сон, 128-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган Республика комиссиялари ва кенгашлари раҳбарларининг таркиби тўғрисида" 2004 йил 9 февралдаги 60-сон қарорининг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 177-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-илованинг 17-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илованинг 31-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига 1-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 31-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 45-сон, 341-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 28 декабрдаги 336-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 52-сон, 574-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига илованинг 22-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2010 й., 12-сон, 69-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 67-модда), шунингдек, қарорга илова.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 23 февралдаги 48-сон қарорига 1-илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 11-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек, қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 4 июндаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 357 модда) 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 18 апрелдаги 97-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 36-модда).


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2014 йил 25 апрелдаги 104-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 39-модда).


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 50-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда).


16. "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 4 майдаги 138-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 36-модда).


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги 412-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 12-сон, 109-модда).


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва унинг тизимидаги таркибий бўлинмалар ҳамда республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 августдаги 571-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 август