язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.07.2018 й. 603-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 июлдаги

603-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобдорлиги тартибини, шунингдек, унинг раҳбариятининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Вазирлик Ўзбекистон Республикасида архитектура ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.


4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


6. Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ва унинг тузилмасига кирадиган ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақамларга эга бўлади.


7. Вазирликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, қисқартирилган номи - Қурилиш вазирлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Министерство строительства Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Минстрой;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Ministry of Construction of Republic of Uzbekistan,  қисқартирилган номи - Ministry of Construction.


8. Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили) Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй.



2-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

марказий аппарат;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари;

қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекциялари;

"Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" давлат унитар корхонаси;

Қурилишда стандартлаштириш республика маркази;

Тошкент архитектура-қурилиш институти;

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти;

архитектура-қурилиш ихтисослигидаги касб-ҳунар коллежлари;

танлов савдоларини ташкил этиш бўйича консалтинг марказлари.



3-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари


10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона давлат илмий-техника сиёсатини олиб бориш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган энергия жиҳатидан самарали ва энергияни тежайдиган инновацион лойиҳалар ва ечимларни қурилиш фаолиятига жорий этиш;

республика ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш;

шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, архитектура-қурилиш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этиш;

лойиҳа иши ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа-қидирув ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш ва ҳудудий тармоқларини кенгайтириш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган ва экспериментал лойиҳаларни ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш норма ва қоидалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, лойиҳалаш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ишларини амалга ошириш;

архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашга, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан яхшилашга, қурилиш соҳасида, жумладан, чет элдаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида лойиҳачилар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш.


11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона давлат илмий-техника сиёсатини олиб бориш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган энергия жиҳатидан самарали ва энергияни тежайдиган инновацион лойиҳалар ва ечимларни қурилиш фаолиятига жорий этиш соҳасида:

шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона давлат илмий-техника сиёсатини олиб боради, капитал қурилиш учун комплекс муҳандислик изланишлари давлат фондини шакллантиради ва тўлдиради;

энергия жиҳатидан самарали ва энергияни тежайдиган инновацион лойиҳаларни, ечимларни, қурилиш материалларини, замонавий қурилиш технологиялари ва инновацион лойиҳаларни қурилиш фаолиятига жорий этади;

пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва улар фаолияти мониторингини олиб боради;

шаҳарсозлик ва капитал қурилишда илмий-техника тараққиёти муаммоларини мақбул тарзда ҳал этиш учун илмий-техника ва техник кенгашлар фаолиятини ташкил этади;

капитал қурилишда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга ҳамда пудрат ишлари бозорини ривожлантиришга кўмаклашади;

лойиҳалаштириш ва қурилиш ташкилотларини баҳолашнинг мезонлари ва механизмини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимини жорий этади;

қурилиш соҳасида янги техника, технология ва механизмларни жорий этиш ҳисобига меҳнат унумдорлигини оширади;

манфаатдор вазирликлар билан биргаликда марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилишида нархларнинг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаган ҳолда уларнинг шакллантирилиши юзасидан доимий назорат ўрнатади;

қурилиш қиймати пасайтирилишини, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган илғор технологияларни қурилиш соҳасига жорий этади;

қурилиш-монтаж ишлари технологияларини қўллаш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар ва ташкилотлар билан халқаро илмий-техник ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширади;

танлов савдоларини ўтказиш бўйича консалтинг марказлари фаолиятини мувофиқлаштиради;


б) республика ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг бош тарҳи ишлаб чиқилишини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар (вилоятлар гуруҳлари) ҳудудини режалаштириш тарҳлари ва умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, шунингдек, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари ташкил этилишини таъминлайди;

шаҳарлар, шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ва Тошкент шаҳрининг, вилоят марказларини ва маданий мерос объекти аҳамиятига эга бўлган шаҳарларнинг марказий қисмларини бош режалаштириш лойиҳаларини тасдиқлайди, тасдиқланиши Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига тегишли бўлган шаҳарларнинг бош режалари бундан мустасно;

шаҳарсозлик соҳасида илмий-тадқиқот ишлари, ҳудудларнинг ривожланишини режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функцияларини бажаради;

умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари учун чегаралар белгилаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг амалга оширилиши юзасидан мониторингни ва давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади;

аҳоли пунктлари бош режалари, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатдан ташкил этиш лойиҳаларидан барча фойдаланишини Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги сайтида уларнинг очиқ график қисмини эълон қилиш йўли билан таъминлайди;


в) шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, архитектура-қурилиш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этиш соҳасида:

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлайди;

архитектура-қурилиш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этади;

шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилашда қатнашади;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича республика мақсадли дастурлари, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг шаҳарсозлик бўлимларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;

аҳолини шаҳарсозлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб боради;

ўз ваколати доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади;


г) лойиҳа иши ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа-қидирув ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш ва ҳудудий тармоқларини кенгайтириш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган ва экспериментал лойиҳаларни ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш соҳасида:

лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида янги концепцияларни яратади;

лойиҳалаш ишини ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштиради;

якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган ва экспериментал лойиҳаларни ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этади;

ўз ваколатлари доирасида мониторинг олиб боради, текширишлар ўтказади, уларнинг натижаларини умумлаштиради, шунингдек, етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар кўради;

лойиҳа ташкилотлари ва улар фаолиятининг натижалари тўғрисидаги ҳисобот ва ахборот материалларини, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;

етакчи лойиҳа ташкилотларининг иш режалари ва бизнес-режаларини таҳлил қилади ва улар фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради;

лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширади;

замонавий талабларга жавоб берадиган лойиҳа-қидирув ташкилотлари минтақавий тармоқларини кенгайтириш чораларини кўради;

ўз ваколатлари доирасида лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;

ўрганиш натижаси юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар беради;

шаҳарсозлик ҳужжатлари бажарилиши бўйича муаллифлик назоратининг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилишини таъминлайди;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизасини ўтказади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик фаолиятининг айрим турларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензиялар беради;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш чораларини кўради;

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши тўғрисидаги ахборот билан тўлдириб бориладиган марказлаштирилган маълумотлар базасини ташкил этади;


д) шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш норма ва қоидалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, лойиҳалаш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ишларини амалга ошириш соҳасида:

ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этади;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди, шунингдек, белгиланган тартибда уларни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи бўлади;

қурилиш индустрияси корхоналари ва инвестиция фаолиятининг бошқа қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини, шунингдек, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиради;

капитал қурилиш соҳасидаги норматив база бозор муносабатларини жорий этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқилишини тизимли равишда ташкил этади;

қурилиш, қурилиш индустрияси, жумладан, лойиҳалаштириш ва конструкторлик соҳасида стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни амалга оширади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг давлат фондини шакллантиришда иштирок этади;

шаҳарсозлик фаолиятида маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига қўйиладиган мажбурий талабларга тааллуқли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ишлар бажарилишини таъминлайди;

шаҳарсозлик тизимида, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш материалларини олиб келиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишда мувофиқликни баҳолаш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади;

ўз ваколатлари доирасида махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади, шунингдек, мазкур регламентларни бекор қилади;

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ фаолиятини маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, маҳаллий рақобатбардош, экспортга йўналтирилган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва ассортиментини кенгайтириш, шунингдек, сифатли қурилиш материалларининг янги турларига бўлган ички талабни қондириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан мувофиқлаштиради;


е) архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашга, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан яхшилашга, қурилиш соҳасида, жумладан, чет элдаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида лойиҳачилар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш соҳасида:

архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашга тизимли асосда кўмаклашишни таъминлайди;

ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, ўқув жараёнида амалий машғулотларни ташкил этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;

мутахассис кадрларни тайёрлашда шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантириш тенденциялари ва хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ўқув-методик ҳужжатлар, ўқув адабиётлари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатади, шунингдек, малака талабларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этади;

юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантиришда, ўқув жараёнига шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги етакчи хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб этишда, замонавий техника ва технологияларни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатли малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда бевосита иштирок этади;

белгиланган тартибда ваколатли органга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларига талабалар қабул қилиш квоталари бўйича таклифлар киритади. Бунда қурилиш соҳасида мутахассисларга бўлган талабни ўрганади, шунингдек, янги замонавий мутахассисликлар бўйича таклифлар киритади;

Вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоблан рағбатлантириладиган ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари жумласидан бўлган Вазирлик стипендиатларини аниқлайди;

касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида қурувчилик касблари бўйича республика миқёсида касб маҳорати кўрик-танловларини, миллий архитектура лойиҳалари муаллифлари танловларини ташкил қилади ва ғолибларни тақдирлайди;

талабаларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида қурилиш объектларида кўчма дарслар ташкил этади;

амалиёт дарслари самарадорлигини ошириш чораларини кўради, ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчи босқич талабаларини ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун лойиҳалаштириш институтлари ва қурилиш ташкилотларига тақсимлашга кўмаклашади, уларга тажрибали мутахассисларга бириктиради;

ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида етакчи лойиҳа ташкилотлари, йирик қурилиш ташкилотларининг тажрибали мутахассислари маърузаларини ташкил этади;

қурилиш соҳасидаги лойиҳачилар ва мутахассисларнинг малакасини оширади ва уларни, шу жумладан, хориждаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида қайта тайёрлашни ташкил этади;

ихтисослаштирилган таълим муассасаларида якуний давлат аттестациясида иштирок этади, таълим муассасалари учун касбий амалий имтиҳонларни замонавий қурилиш-пудрат ташкилотлари базасида ўтказишга кўмаклашади;

қурилиш соҳасидаги лойиҳачилар ва мутахассисларнинг доимий асосда малакасини оширади ва уларни тайёрлашни ташкил этади.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


12. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, унинг тизимига кирадиган таркибий ва ҳудудий бўлинмалар орқали ҳал этади.



2-§. Вазирлик марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


13. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажарилишини таъминлаш;

архитектура ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш;

Вазирлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаси бўйича зарур чоралар кўриш;

Вазирлик ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифатлилиги ва очиқлигини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича иш самарадорлигини таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, Вазирлик ходимлари ва раҳбариятининг уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхоналаридан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлар ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

лойиҳа-қидирув ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

архитектура ва қурилишни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, архитектура ва қурилиш соҳаси дастурий-методик ва бошқа норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Вазирлик вакилларининг халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, архитектура ва қурилиш соҳасида хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро хорижий тадбирларда иштирок этишини таъминлаш;

Вазирлик ҳайъати қарорларини, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг профессионализми, билими, амалий тажрибаси, юқори даражадаги иш ва одоб-ахлоқ сифатлари кафолатланишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

мамлакатда архитектура ва қурилишни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича тизимли чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш;

архитектура ва қурилиш соҳасида илғор хориж тажрибасини ва илмий-техник тараққиётга эришишни ўрганишни ташкил этиш, ушбу тажрибани республикада қурилишни янада ривожлантириш учун жорий этиш;

халқаро миқёсда анъанавий (миллий) архитектура ва қурилишни кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;

конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этишни таъминлаш.


14. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий таъминлашни амалга оширади;

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда унинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, ҳайъатнинг қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди;

Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ташкил этади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни амалга оширади;

Вазирликнинг фаолиятини, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий таъминлашни амалга оширади;

Вазирлик ваколатига кирадиган оператив, ташкилий, кадрларга оид, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалалар ҳал қилинишини таъминлайди;

Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг хизматлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик қилинишини таъминлайди;

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлайди;

илғор хориж тажрибасини инобатга олган ҳолда республикада архитектура ва қурилишнинг ривожланишига кўмаклашиш бўйича тизимли чоралар кўрилишини таъминлайди;

Вазирликнинг самарали фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

республикада архитектура ва қурилиш ривожланишининг мониторингини олиб боради, республикада архитектура ва қурилишни янада ривожлантиришнинг ҳар йилги прогнозларини шакллантиради;

мамлакатда қурилишни ривожлантиришни рағбатлантиришнинг тизимли чораларини кўради;

лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва кўмаклашади;

архитектура ва қурилиш масалалари бўйича халқаро алоқаларни ривожлантиради ва кўмаклашади;

Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида архитектура ва қурилиш соҳасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишларни амалга оширади.



3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш

вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш

бош бошқармаларининг вазифалари ва функциялари


15. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида Вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариш;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш;

ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик ҳужжатлари ва шаҳарсозлик кадастрининг амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этиш;

тегишли ҳудудларда шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ва муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;

шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсат олиб бориш, юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари ва қурилиш материалларини, замонавий қурилиш технологиялари ва инновация лойиҳаларини татбиқ этиш;

бозор ислоҳотлари жараёнларини чуқурлаштириш, ҳамма жойда рақобатли нарх белгилаш механизмларини татбиқ этиш;

лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини янада шакллантиришга кўмаклашиш;

шаҳарсозлик, ишчи ва лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда белгиланган тартибга риоя этилиши устидан назорат қилиш, давлат харидларини ташкил қилиш ва ўтказиш;

архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва мутахассисларнинг малакасини доимий асосда ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил қилиш;

тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошқарадиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш;

архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, минтақадаги қурилиш ташкилотларини юқори малакали қурувчилар, лойиҳачилар ва бошқа мутахассислар билан таъминлашни ташкил қилишда иштирок этиш.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

аҳоли пунктларининг бош режаларига асосан комплекс қурилиш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш, қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, давлат стандартлари талабларига риоя этилиши юзасидан назорат амалга оширилишини таъминлайди;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади ва йўл қўйилган қоида бузилишларида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун материалларни судга беради;

инсон соғлиғи ва ҳаётига зиён етказилишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган қурилиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар беради;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда давлат стандартлари бузилганлиги аниқланган ҳолатларда қонун бузилишларини бартараф этиш бўйича юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар беради;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида иштирок этади;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб боради;

ҳудудларни ривожланишини режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда буюртмачи функциясини бажаради;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар (вилоятлар гуруҳлари) ҳудудини режалаштириш схемаларини, туманларни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларини, умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, келишилиши ва тасдиқланишини ташкил этади;

умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари учун чегаралар белгилаш ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритади;

бош режаларда ва батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилмаган объектлар жойлаштирилишини шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқарувчилар (муаллифлар) билан келишади;

тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида шаҳарсозлик фаолияти объектлари, бино-иншоотлар, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектлари қурилишини ёки реконструкциясини, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштиришни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ-1 ва АРТ-2) ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва қурувчи - шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачиларга тақдим этади;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;

давлат шаҳарсозлик кадастри юритилишида иштирок этади;

ер ажратиш ва иморат қуришга оид, шунингдек, ер ости муҳандислик коммуникациялари жойлашиши навбатчи режаларини юритади;

ер участкаларини ажратиш, лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини сақлашга доир ягона техник архивни ташкил этади;

шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳудудий мақсадли дастурлар, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг шаҳарсозлик бўлимларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;

аҳолини шаҳарсозлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб боради;

тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

Вазирлик билан келишган ҳолда қурилиш қоидаларини ишлаб чиқади;

шаҳарсозлик фаолияти, инвестиция жараёнини бошқариш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорини такомиллаштириш, янги техника ва қурилиш-монтаж ишларига замонавий технологияларни қўллаш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар ва ташкилотлар билан халқаро илмий-техник ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишда тегишли ҳудуддаги корхона ва ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатади, хорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишда кўмаклашади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш юзасидан таклифлар киритади;

тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қурилиш объектларини жойлаштириш, барча турдаги қурилиш объектлари учун ер танлаш ва ажратиш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида ажратилган ер майдонларини натурада белгилаш ва чегаралаш ишларини амалга оширади;

тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ҳудудлардаги ерлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритади;

маданий мерос объектларининг муҳофаза ҳудудларини аниқлаш чора-тадбирларини белгилайди;

капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштиради ва унинг мониторингини олиб боради, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Вазирликка тақдим этади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг чегараларини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади;

шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни олиб боришда иштирок этади;

юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари, қурилиш материалларини, замонавий қурилиш технологиялари ва инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда иштирок этади;

тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини, шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб боради;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳалари тасдиқланишига розилик беради;

тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун қурилиш паспортини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачиларга тақдим этади;

манфаатдор вазирликлар билан биргаликда марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилишида нархларнинг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаган ҳолда уларнинг шакллантирилиши юзасидан доимий назорат ўрнатади;

қурилиш қиймати пасайтирилишини, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган илғор технологияларни қурилиш соҳасига жорий этади;

қурилишнинг техник даражаси ва индустриялаштирилишини ошириш, комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, ресурсларни тежаш, материаллар ва меҳнат сарфини камайтириш, капитал қурилишда ишларнинг сифатини яхшилаш ишларини ташкил этишда қатнашади;

шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва объектлар қурилиши бўйича пудратчиларнинг рейтинг баҳоларини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимини жорий этишда иштирок этади;

шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар фаолияти самарадорлигини оширади;

капитал қурилишда ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, пудрат ишлари бозорини ривожлантириш бўйича таклифларни Вазирликка киритади;

қурилиш индустрияси корхоналари ва инвестиция фаолиятининг бошқа қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини, шунингдек, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиради;

шаҳарсозлик, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди;

қурилиш соҳасида янги техника, технология ва механизмларни жорий этиш ҳисобига меҳнат унумдорлигини оширади;

тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича объектлар қурилишининг жорий нархлардаги шартномавий қиймати шакллантирилишини таъминлайди, шунингдек, тендер (танлов) савдоларини ташкил этишда ва ўтказишда белгиланган тартибга риоя этилиши мониторингини олиб боради;

соҳага кириб келаётган замонавий техника ва технологияларни инобатга олган ҳолда қисқа муддатли малака ошириш курсларининг дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда иштирок этади;

ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежларига талабалар қабул қилиш квоталари бўйича белгиланган тартибда Вазирликка таклифлар киритади. Бунда қурилиш соҳасига оид мутахассисликларга бўлган талабни ўрганади;

назарий билимлар ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида минтақаларда амалга оширилаётган қурилиш объектларида кўчма дарслар ташкил этишда кўмаклашади;

олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари талабаларининг ишлаб чиқариш амалиётларини ўташ базаси сифатида уларни лойиҳалаштириш институтлари ва қурилиш ташкилотларига жойлаштиришга кўмаклашади;

шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи мутахассисларнинг малакасини мунтазам оширади ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этади;

архитектура ва қурилиш ривожланиши ҳолати мониторингини олиб боради, минтақада келажакда уларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантиради;

минтақадаги архитектура ва қурилиш соҳасидаги вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳудудий бўлинмалари ишини мувофиқлаштиради;

минтақада архитектура ва қурилишни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, архитектура ва қурилиш соҳасига оид дастурий-методик ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

белгиланган тартибда тасдиқланган архитектура ва қурилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди;

минтақадаги лойиҳалаштириш ва қурилиш ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

минтақадаги иқтидорли ва келажаги порлоқ архитекторлар ва лойиҳачиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкил қилади;

архитектура ва қурилиш соҳасида ўзини кўрсатган ходимларни, шунингдек, архитектура ва қурилишни ривожлантиришга кўмаклашган бошқа шахсларни идоравий кўкрак нишонлари билан мукофотлаш ҳақида таклиф тайёрлайди ва белгиланган тартибда тақдим этади;

минтақада объектлар ва иншоотлардан юқори даражада ва самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида янги объектлар ва иншоотлар қурилишини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирликка киритади;

минтақада архитектура ва қурилиш соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказишни таъминлайди;

минтақада архитектура ва қурилишга доир илмий, ўқув, илмий-оммабоп ва оммавий адабиётларни ишлаб чиқиш ва нашр этишни, архитектура ва қурилиш соҳасидаги фото- ва видеоматериаллар чиқарилишини ташкил қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



4-§. Туман (шаҳар) қурилиш бўлимларининг

вазифалари ва функциялари


17. Қуйидагилар туман (шаҳар) қурилиш бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

тегишли туманда (шаҳарда) Вазирлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилишда иштирок этиш;

туман ҳудудини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини ташкил этиш;

ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик ҳужжатларини амалиётга татбиқ этиш мониторингини олиб бориш;

шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш, шунингдек, тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари ва қурилиш материалларини, замонавий қурилиш технологиялари ва инновация лойиҳаларини татбиқ этишда иштирок этиш;

лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;

туманда (шаҳарда) архитектура ва қурилишни ривожлантириш ҳолати мониторингини олиб бориш, туманда (шаҳарда) уларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантириш.


18. Туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

туман (шаҳар)даги архитектура ва қурилиш соҳасидаги ташкилотлар ишини мувофиқлаштиради;

туманда (шаҳарда) архитектура ва қурилишнинг ривожланиш ҳолати мониторингини олиб боради, туманда (шаҳарда) уларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантиради;

аҳоли пунктларининг бош режаларга асосан комплекс қурилиш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, давлат стандартларига риоя этилиши юзасидан назорат амалга оширилишида иштирок этиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда шаҳарсозлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан жазо чораларини кўриш учун материалларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига беради;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилишларини бартараф этиш бўйича шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар беради;

аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш бўйича таклифлар киритади;

бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширишда иштирок этиш;

тегишли ҳудудларда шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ва муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифларни киритади;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларида давлат шаҳарсозлик кадастри маълумотларини киритади;

ер ажратиш ва шаҳарсозлик объектларини қуришга оид, шунингдек, ер ости муҳандислик коммуникациялари жойлашиши навбатчи режаларини юритади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этади;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳудудий дастурлар, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг шаҳарсозлик бўлимларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;

тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бошланғич маълумотларни жамлашда кўмаклашади ва бевосита иштирок этади;

аҳолини шаҳарсозлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб боради;

тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида туман (шаҳар) ҳудудида ерлардан самарали фойдаланиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритади;

юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимларини, қурилиш материалларини, замонавий қурилиш технологиялари ва инновацион лойиҳаларни татбиқ этишда иштирок этади;

тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб боради;

лойиҳалаштириш ва қурилиш ташкилотларининг рейтинг баҳоларини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимини жорий этишда иштирок этади;

лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишда кўмаклашади;

қурилиш индустрияси корхоналари ва инвестиция фаолиятининг бошқа қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини, шунингдек, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиришда қатнашади;

қурилиш соҳасида замонавий технологиялар ва механизмларни жорий этиш ҳисобига меҳнат унумдорлигини оширишда иштирок этади;

архитектура ва қурилиш соҳасида фото- ва видеоматериалларни чиқариш ишларини ташкил қилишда иштирок этади.

Туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширадилар.



4-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


19. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатлари доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришга боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ёки Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир зарур маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат статистика органларидан Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур статистик ахборотни бепул асосда олиш;

ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти ҳамда капитал қурилиш соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш масалалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;

Вазирлик ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар мутахассисларини илғор тажрибани ўрганиш ва малака ошириш мақсадида хорижга юбориш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида энг муҳим муаммоларни аниқлаш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ташкил этиш;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги энг яхши илмий-техник ишланмаларни ҳамда ҳудудларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини танлаш учун танловлар эълон қилиш;

шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;

Вазирлик ва унга идоравий мансуб тузилмалар мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан бошқа бўлинмага текин фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда бериш;

Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини, тегишли соҳадаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари параметрлари улар томонидан бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш;

архитектура ва қурилишни ривожлантириш ва оммалаштириш учун шарт-шароитларни яратиш доирасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўриб чиқилиши шарт бўлган кўрсатмаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;

олимларни, вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини маслаҳатлар, илмий ва эксперт ишларини ўтказиш, архитектура ва қурилишга оид долзарб масалаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, хорижий мутахассисларни Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида ўқитиш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун шартнома асосида таклиф этиш;

ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказишга, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;

архитектура ва қурилишни ривожлантиришга йўналтирилган қарорларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга ошириш;

архитектура ва қурилиш соҳасини реклама қилувчи ва тарғиб қилувчи бошқа маҳсулотларни (мамлакатда архитектура ва қурилишни янада оммалаштиришга йўналтирилган реклама аудио-, видеоматериаллари ва брошюралар, хариталар ва бошқа реклама-ахборот материалларини) босиш, кўпайтириш, тайёрлашга буюртмаларни мустақил равишда ёки ўзига қарашли ташкилотлар орқали жойлаштириш;

ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида ташкилотларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, чет эл олимлари ва мутахассисларини жалб этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Вазирлик:

унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг лозим даражада ва самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсати амалга оширилиши;

тегишли соҳадаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари параметрларига ва белгиланган индикаторларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши;

жорий этилаётган инновациялар, ғоялар ва технологиялар, шунингдек, Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

тегишли соҳани ривожлантириш дастурлари, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа ҳужжатлар самарали амалга оширилиши ҳамда ҳудудлардаги муаммоли масалалар ҳал этилиши;

фуқаролар ва тегишли соҳадаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларнинг ҳимоя қилиниши таъминланиши учун жавоб беради.



2-§. Вазирлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарликлари


21. Вазирликнинг марказий аппарати юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ва унга идоравий мансуб ташкилотлардан Вазирлик марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалаларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;

зарур ҳолларда белгиланган тартибда Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унинг унга идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни қайта ишлаш, ахборот ва таҳлилий материаллар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, ушбу мақсадлар учун эксперт гуруҳлари ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарур ҳолларда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унга идоравий мансуб ташкилотлардан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлашни талаб қилиш, уларни қайта ишлаш учун қайтариш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унга идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида мажлислар ўтказиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унга идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига тезкор ҳал этилиши талаб этиладиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унга идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари улар томонидан белгиланган тартибда ижро этилишини ўрганиш ва текшириш;

Вазирлик марказий аппарати бошқарма ва ходимларининг фаолиятини тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ ташкил этиш;

Вазирликнинг тузилмавий ташкилотлари бошқармалари ва муассасалари фаолиятига тааллуқли бўлган масалаларни ўрганишни ташкил этишга доир таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

Вазирлик тизимида бухгалтерия ҳисобини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳамда замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда юритишни ташкил этишни таъминлаш, тизимга кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритиш устидан назоратни амалга ошириш;

харажатлар сметасида назарда тутилган аниқ мақсадлар учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликлар сақланиши устидан тизимли назоратни амалга ошириш;

архитектура ва қурилиш соҳаси масалаларини сифатли ўрганиш ва мониторинг олиб боришни ташкил этиш учун комиссиялар, ишчи ва эксперт гуруҳларини тузиш;

олимлар, вазирликлар, идоралар, таълим ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини илмий ва эксперт ишлари, маслаҳатлар ўтказиш учун, архитектура ва қурилиш соҳасининг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, Вазирлик таркибига кирувчи таълим муассасаларида ўқитиш ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун хорижий мутахассисларни таклиф этиш.

Вазирликнинг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


22. Вазирликнинг марказий аппарати:

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унга идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича ишини ташкил этиш;

Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Президенти девонига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган қарорларни сифатли тайёрлаш;

таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан архитектура ва қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни амалга оширишни ташкил этиш учун жавоб беради.



3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш

вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш

бош бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


23. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига архитектура ва қурилишни ривожлантириш мақсадида зарур шароитларни яратишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўриб чиқиш учун тақдимномалар киритиш;

ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш масалалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;

ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида ташкилотларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, чет эл олимлари ва мутахассисларини жалб этиш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида муҳим муаммоларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ташкил этиш;

шаҳарсозлик, экологик талабларга ва архитектура органлари томонидан берилган архитектура-режалаштириш топшириқларига (АРТ-1 ва АРТ-2) жавоб бермайдиган лойиҳаларга розилик беришни рад этиш;

шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;

молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширилаётган қурилиш объектлари бўйича танлов савдолари ва тузилган шартномалар шартларининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар ва объектлар қурилиши бўйича пудратчилар томонидан бажарилиши мониторингини олиб бориш;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасида энг яхши лойиҳанинг илмий-техник ишланмаларини ҳамда ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини танлаш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, манфаатдор ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун танловлар ўтказиш ва танлов комиссияларини ташкил этиш;

ўз фаолиятида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро ижодий ҳамкорликни амалга ошириш;

Вазирликка шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузган ҳолда ишлаётган шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг қурилиш соҳасидаги ҳамда архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолияти ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;

олимлар, вазирликлар, идоралар, таълим ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини илмий ва эксперт ишлари, маслаҳатлар ўтказиш учун, архитектура ва қурилиш соҳасининг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, Вазирлик таркибига кирувчи таълим муассасаларида ўқитиш ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун Вазирлик билан келишган ҳолда хорижий мутахассисларни таклиф этиш;

ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;

минтақада архитектура ва қурилишни ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан ҳамкорликни белгиланган тартибда йўлга қўйиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


24. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари:

Вазирликнинг туман (шаҳар) ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;

Вазирликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни сифатли тайёрлаш;

туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида архитектура ва қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида архитектура ва қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш учун жавоб беради.



4-§. Туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимларининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


25. Туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Вазирликнинг юқори турувчи бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига архитектура ва қурилишни ривожлантириш ва оммалаштириш учун зарур шароитларни яратишда доирасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўриб чиқиш учун тақдимномалар киритиш;

туман (шаҳар) ҳокимининг шаҳарсозлик масалалари бўйича қарор лойиҳаларини белгиланган тартибда келишиш;

шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;

ўзбошимчалик билан иморат қуришда, шаҳарсозлик интизомини, қурилиш ва архитектура соҳасидаги амалда бўлган қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахсларни ҳамда ҳудудларида мазкур ҳуқуқ бузилишларини содир этган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларини белгиланган тартибда тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида манфаатдор давлат органларига таклифлар киритиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, манфаатдор ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун танловлар ўтказиш;

ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, туманда (шаҳарда) бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш.

Туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


26. Туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни сифатли тайёрлаш;

туманлар (шаҳарлар)да архитектура ва қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш учун жавоб беради.



5-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


27. Вазирнинг асосий функционал вазифалари:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

якка бошчилик тамойилига асосланган ҳолда Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан архитектура ва қурилиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича тасдиқланган комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

Вазирлик ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг хизматлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати йиғилишларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республиканинг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашни ташкил этиш;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларини тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламентида ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, зарурат бўлганда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;

Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, "ягона дарча" принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Вазирлик марказий аппарати штат жадвалини ходимларнинг тасдиқланган штат бирликларининг белгиланган сони асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари низомларини, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

белгиланган тартибда қуйидагиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш:

марказий аппарат ходимларини, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини, шунингдек, Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг проректорларини;

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосарларини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг бошлиқларини, шунингдек, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаси бўйича туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимларининг бошлиқларини;

Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректорларини тайинлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

тегишли тарзда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси ва вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига тақдимномалар киритиш;

архитектура ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, вазирликлар, идоралар, ижро этувчи ҳокимият органлари ва архитектура ва қурилиш соҳасидаги бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш чора-тадбирларини кўриш;

архитектура ва қурилиш соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш.

Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларига ҳам эга бўлиши мумкин.


28. Қуйидагилар вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган фаолият йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазирлик раҳбари томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирлик раҳбарлари топшириғига биноан иштирок этиш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

архитектура ва қурилиш соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, Вазирликда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини ташкил этиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, техник бошқарув соҳасида норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида шаҳарсозлик норма ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таъминлаш;

қурилиш индустрияси ташкилотлари ва инвестицион фаолиятнинг бошқа иштирокчилари маълумотлар базасини, шунингдек, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар тўғрисида ахборот маълумотлар базасини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни таъминлаш;

капитал қурилиш соҳасидаги норматив базани бозор муносабатларини жорий этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ тизимли асосда қайта кўриб чиқишни ташкил этиш;

техник бошқарув соҳасида норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиришда иштирок этиш;

"Ўзқурилишматериаллар" АЖ фаолиятини маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, рақобатдош, экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулотлари ҳажмларини ошириш ва ассортиментини кенгайтириш бўйича дастурий чораларни ишлаб чиқиш қисмида мувофиқлаштиришни таъминлаш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлаш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли давлат дастурлари, тармоқ ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

шаҳарсозлик бўлимларининг республика мақсадли дастурлари, унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли жойлашувининг Бош схемасини ишлаб чиқиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар (вилоят гуруҳлари) ҳудудларини режалаштиришнинг чизмалари ва умумдавлат аҳамиятидаги алоҳида бошқариладиган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини, шунингдек, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ишлаб чиқишни таъминлаш;

қурилиш учун шаҳарсозлик ва муҳандислик-техник тадқиқотлар соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни олиб бориш, қурилиш фаолияти соҳасига меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини пасайтиришни, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминловчи энергия жиҳатидан самарали ва ресурсларни тежайдиган лойиҳалар ва ечимларни жорий этиш;

шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, архитектура-қурилиш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини тайёрлашда қатнашиш;

лойиҳалаш ишлари ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа-қидирув ташкилотлари ишининг самарадорлигини ошириш ва минтақавий тармоғини кенгайтириш, якка тартибдаги, намунавий, қайта фойдаланиладиган ва тажриба лойиҳалар лойиҳавий ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш норма ва қоидаларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш, лойиҳалаштириш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш бўйича ишларни олиб бориш;

архитектура, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашда, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим жараёни даражаси ва сифатини кескин тубдан оширишда, лойиҳаловчилар ва қурилиш тармоғи мутахассисларини қайта тайёрлашда ва шу жумладан, хориждаги етук илмий-тадқиқот муассасаларида малакасини оширишда кўмаклашиш;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш.


29. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбарининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

ҳайъат қарорлари ҳамда буйруқлар, Вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирлик раҳбариятига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбарларининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишни, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқишни ташкил этиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятини тасдиқланган лавозим мажбуриятларига мувофиқ ташкил қилиш;

бошқармалар ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Вазирлик раҳбариятига таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Вазирликнинг таркибий бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш ва уларга амалий кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


30. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ва Вазирликнинг буйруқлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

таркибий ва ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, таркибий бўлинмаларда ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазирнинг ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

архитектура ва қурилиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларини тақсимлаш, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

Вазирлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;

Вазирлик ҳудудий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Вазирлик марказий аппаратининг номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

ҳудудий бўлинмалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар таркибига кирадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.


31. Қуйидагилар туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

қурилишнинг туман (шаҳар) бўлинмасига раҳбарлик қилиш;

фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун туман ва шаҳар бўлинмалари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазир ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бошқармалари раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

архитектура ва қурилиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари раҳбариятига, уларнинг ўринбосарларига туман (шаҳар) қурилиш бўлимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирлик раҳбариятига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, туман (шаҳар) бўлимида кадрлар захирасини шакллантириш;

Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини, кўрсатилган қоидаларга туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари ходимлари риоя этишини таъминлаш;

туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари ходимларининг лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.



6-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


32. Вазир:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Вазирликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


33. Вазирнинг ўринбосарлари:

Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


34. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари;

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


35. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари раҳбарлари:

ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун;

ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳудудий бўлинмаларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


36. Туманлар (шаҳарлар)даги қурилиш бўлимлари раҳбарлари:

туман (шаҳар) бўлинмаларига юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун;

ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари жавобгарлиги соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Вазирлик раҳбарияти


37. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.

Вазир ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.


38. Вазирнинг беш нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


39. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.


40. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.


41. Қуйидагиларни:

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда вазирнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқларини, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаси бўйича қурилиш вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.


42. Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректорлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан вазирнинг тақдимномаси бўйича лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


43. Касб-ҳунар коллежларининг директорлари Касб-ҳунар таълим тизимининг бошқарув органларининг раҳбар кадрларини танлаш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссиясининг тавсиясига кўра (келишуви билан) вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


44. Вазирлик марказий аппаратининг бошқа ходимлари, шунингдек, бошқа идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари белгиланган тартибда вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.



2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий

бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари

билан ҳамкорлиги тартиби


45. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорлигини таъминлаш марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.


46. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳудудий бўлинмалар билан ҳамкорлик қилган ҳолда:

топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ва уларнинг бажарилиши боришини назорат қилади;

таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровларни Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига юборади ва уларнинг бажарилиши боришини назорат қилади;

текширишларни ва ўрганишни амалга оширади, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини умумлаштиради ва уни такомиллаштиришга қаратилган чораларни кўради;

ташкилот тўғрисидаги ҳисобот ва ахборот материалларини, статистик ва бошқа маълумотларни ҳамда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти натижаларини ўрганишни ташкил қилади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил қилади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади;


47. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирликнинг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Вазирлик раҳбариятининг топшириқлари ижроси тўғрисида ахборот беради;

белгиланган фаолият соҳасида қонунчиликни амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар ва ишдаги ҳуқуқбузилишларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;

Вазирликнинг марказий аппаратига белгиланган тартибда ва муддатларда ўзининг иш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этади;

Вазирликнинг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юборади;

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;

ўз фаолиятини ваколатли органлар томонидан текшириш натижалари тўғрисида хабардор қилади.


48. Вазирликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар ушбу кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита вазир томонидан қабул қилинади.



3-§. Вазирликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви

органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги


49. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


50. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан яқин ҳамкорлик қилади.


51. Вазирликнинг фаолиятига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг хизматлари мутасаддилик қилади.



4-§. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш,

маслаҳат ва эксперт органлари


52. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, асосий фаолият йўналишларига мутасаддилик қилувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари таркибида ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


53. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Вазирликнинг ушбу Низом билан белгиланган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган ўзларига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чораларни кўрган ҳолда тизимли асосда таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш;

Вазирлик фаолияти соҳасида ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга оширишнинг бориши натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;

жойларда Вазирлик фаолият соҳасининг долзарб масалаларини муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган кўчма мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Вазирлик марказий аппарати ва унинг тизимига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ва Вазирликнинг раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.


54. Ҳайъат мажлисларига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.


55. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ҳуқуқий ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


56. Ҳайъат қарорлари вазирнинг буйруқлари билан тасдиқланади.


57. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда вазир юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.


58.Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.



8-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


59. Вазирликнинг самарадорлиги мунтазам равишда баҳоланади.


60. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


61. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Вазирликнинг раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

Вазирликнинг фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари қабул қилинади.


62. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонунчиликда белгиланади.



9-БОБ. ВАЗИРЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ,

ХОДИМЛАР МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


63. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмаларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


64. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи, лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.

Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва рағбатлантириш тусидаги қўшимча тўловлар вазир томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширилади.


65. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Вазирлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва моддий рағбатлантиришни амалга ошириш манбалари ҳисобланади.



10-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ДЕВОНИНИНГ ТЕГИШЛИ ХИЗМАТЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА

ҲИСОБОТ БЕРИШИ


66. Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида Вазирлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.


67. Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекси раҳбарлари Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажариш бўйича улар фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холис баҳо беради.


68. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларига нисбатан рағбатлантириш чоралари кўрилади, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан эгаллаган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


69. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 август