язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик субъектлари/ Якка тартибдаги тадбиркорлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2018 й. 631-сон "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2018 й.

N 631



ОИЛАВИЙ МЕҲМОН УЙЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Туризм фаолияти субъектларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, минтақаларнинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

оилавий меҳмон уйлари ушбу меҳмон уйларида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчига 3 м-2 ҳисобидан тўғри келадиган зарурий турар-жой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой ҳисобланади;

оилавий меҳмон уйлари хизматлари оилавий меҳмон уйи ташкил этиш учун яроқли турар-жой биносига эга бўлган ва унда яшовчи хусусий тадбиркорлар ёки оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади;

оилавий меҳмон уйлари хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, оилавий меҳмон уйларини ўрганиш далолатномаси асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритиш ва Оилавий меҳмон уйлари ягона реестридан тегишли кўчирма бериш йўли билан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси оилавий меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрини юритишни амалга оширади.


2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказлари орқали оилавий меҳмон уйларини сертификатлаштиришни ташкил қилиш бўйича уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Тижорат банкларига Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритилган хусусий тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларининг буюртмаларига биноан энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баробаригача миқдорда, беш йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставка бўйича имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.

Бунда тижорат банклари томонидан ажратилаётган фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 баробаридан ортиқ бўлмаган кредитлар бўйича фоизлар миқдорининг ярми Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қопланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликдаоилавий меҳмон уйлари хизмати кўрсатувчи хусусий тадбиркорлар учун уларнинг жойлашиш минтақаси ва тоифасига қараб, белгиланган солиқнинг алоҳида ставкасини белгилаш тўғрисида уч ой муддатда таклиф киритсин.


6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, белгиланган тартибда, оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда ушбу қарорнинг мақсадлари ва вазифаларини кенг тушунтириш ишларини ташкил қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Н. Умаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 августдаги

631-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 3-бандидаги "миллий меҳмонхона уйлари" сўзлари "оилавий меҳмон уйлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида:


III бўлимга қуйидаги мазмундаги 35-2-банд қўшилсин:

    

35-2.

Оилавий меҳмон уйларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш

      

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 65-модда) 1-илованинг "Фаолият турининг номи" устуни 3-бандидаги "35-1" рақами "35-2" рақами билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 165-модда):


а) 1-илованинг 3-банди иккинчи хатбошидаги "миллий меҳмон уйлари" сўзлари "оилавий меҳмон уйлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


2-банднинг иккинчи хатбошидаги "миллий меҳмонхона уйлари" сўзлари "оилавий меҳмон уйлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


иловадаги "Қишлоқ жойларда маҳаллий аҳоли уйларида ташкил қилинган меҳмон уйлари (ўринлар сони 10 тагача бўлиб, меҳмонхона уйларига қўйиладиган талабларга мувофиқ ташкил этилган)" сўзлари "Оилавий меҳмон уйлари (ўринлар сони 10 тагача бўлиб, уларга қўйиладиган талабларга мувофиқ ташкил этилган)" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 94-модда):


а) қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан қўшилсин:

"4-1. Оилавий меҳмон уйлари хизматларини сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади";


б) 5-банднинг тўртинчи хатбошидаги "меҳмонларга аталган миллий уйлар" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 662-модда