язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Наркологик ва психиатрия ёрдами/ Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги Низом (АВ томонидан 09.08.2018 й. 3050-сон билан рўйхатга олинган, 13.07.2018 й. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 39-сон, Бош прокуратуранинг 31-қ/қ-сон, Ички ишлар вазирлигининг 50-сон Халқ таълими вазирлигининг 34-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 14-2018-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 9 августда 3050-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бош прокуратураси,

Ички ишлар вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

ҳамда Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлигининг

2018 йил 13 июлдаги

39, 31-қ/қ, 50, 34 ва

14-2018-сон қарорига

ИЛОВА



Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд

қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий

равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон "Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ўз жонига қасд қилиш - шахснинг муайян сабаблар туфайли ўз ҳаётини тугатиш мақсадида содир этган суицидал ҳаракати натижасида шахснинг ўлими юз бериши;


ўз жонига суиқасд қилиш - шахснинг муайян сабаблар туфайли ўз ҳаётини тугатиш мақсадида содир этган суицидал ҳаракати.


2. Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар сир сақланади.


3. Ички ишлар органлари ўз жонига қасд ва суиқасд содир этган шахслар ҳақида зудлик билан психиатрия муассасаларини хабардор этишлари лозим.



2-БОБ. ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ВА СУИҚАСД

ҚИЛИШНИНГ ҲАР БИР ҲОЛАТИ ТЎҒРИСИДА

ПСИХИАТРИЯ МУАССАСАЛАРИНИ

ХАБАРДОР ЭТИШ


4. Ички ишлар органлари ҳар бир ўз жонига қасд қилиш ҳолати юзасидан 1-иловага мувофиқ шаклда ўз жонига қасд қилган шахс яшайдиган манзилдаги амбулатор психиатрия муассасасини зудлик билан хабардор этади.


5. Ички ишлар органлари ҳар бир ўз жонига суиқасд қилиш ҳолати юзасидан 2-иловага мувофиқ шаклда ўз жонига суиқасд қилган шахс яшайдиган манзилдаги амбулатор психиатрия муассасасини зудлик билан хабардор этади.


6. Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари соғлиқни сақлаш, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан аниқланган тақдирда, ушбу ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари жойлашган манзилдаги ички ишлар органлари зудлик билан хабардор этилади.


7. Амбулатор психиатрия муассасаларига ички ишлар органларидан ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушгандан сўнг 24 соат ичида психиатр, психотерапевт ёки тиббий психолог ўз жонига суиқасд содир этган шахснинг яшаш манзилига бориши лозим.


8. Психиатр, психотерапевт ёки тиббий психолог ўз жонига суиқасд содир этган шахснинг руҳий ҳолатидан келиб чиқиб, уни амбулатор ёки стационар психиатрия муассасасига йўналтиради.


9. Шахсда ўткир психоз ёки руҳий касалликлар хуружи сабабли ўз жонига суиқасд содир этилганлиги аниқланганда, ушбу шахсга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, у яшаш манзили бўйича психиатрия стационарларига ўрнатилган тартибда жойлаштирилади.


10. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари томонидан ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича ҳисобот тайёрланади.

Ҳисобот ҳар чоракда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи, ҳудудий бош суицидолог ёки бош психиатрларга тақдим этилади.


11. Амбулатор психиатрия муассасалари томонидан юз берган ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари юзасидан ҳисобот тайёрланади ҳамда ҳар чоракда ҳудудий бош суицидологлар ёки бош психиатрларга тақдим этилади.


12. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ҳамда амбулатор психиатрия муассасалари томонидан тегишлилиги бўйича тақдим этилган ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи томонидан умумлаштирилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи томонидан умумлаштирилган ҳисоботлар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини олдини олиш масалаларини ўрганади ва вазирликнинг ҳайъат мажлисларида муҳокама қилиб боради.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўз жонига қасд қилиш ҳолати

ҳақида хабар



"___" ________ 20___ й.



Ўз жонига қасд қилган шахс


Ф. _________________________________________________________


И. _________________________________________________________


О. _________________________________________________________


Туғилган йили ______________________________________________


Яшаш манзили ______________________________________________


Телефони __________________________________________________


Жинси: q эркак q аёл


Ҳомиладорлик: q бор q йўқ


Руҳий ҳолати бўйича ҳисобда турадими?: qха q йўқ


Қасд турлари:

q механик асфиксия

q заҳарланиш

q юқори даражадаги иссиқлик таъсирида

q ўткир анжомлар билан ўз танасига жароҳат етказиш

q бошқалар


Қасд сабаблари:

q руҳий касаллик

q оиладаги келишмовчилик

q руҳиятдаги ўзгариш

q ўсмирларни ота-оналари томонидан жазоланишидан қўрқиши

q шахсда туғма ва орттирилган касалликлар йиғиндиси

q ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик таъсирида

q ўтказилган тазйиқ остида

q моддий етишмовчилик

q ўқиш ёки иш жойидаги келишмовчиликлар

q ишқий муносабатлар

q қариндошлари, дўстлари, бошқа шахслар билан келишмовчилик

q шаъни ва қадр-қиммати камситилган ёки номусига тегилганлиги

q узоқ давом этган жисмоний касаллик таъсирида

q қарзни қайтара олмаганлиги

q содир этган ножўя қилмишидан уялиш ва қўрқиш оқибатида

q туҳмат ва ҳақорат таъсирида

q ўзгаларга таъсир ўтказиш мақсадида

q жавобгарликдан қутилиш мақсадида

q маиший муаммолар

q ижтимоий муаммолар

q сабабини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолатлар


Қасд қилинган жой:

q яшаш манзилида

q кўчада

q иш ёки ўқиш жойида

q бошқа жойда






Низомга

2-ИЛОВА



Ўз жонига суиқасд қилиш

ҳолати ҳақида хабар



"___" ________ 20___ й.


Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган шахс


Ф. _________________________________________________________


И. _________________________________________________________


О. _________________________________________________________


Туғилган йили ______________________________________________


Яшаш манзили ______________________________________________


Телефони __________________________________________________


Жинси: q эркак q аёл


Ҳомиладорлик: q бор q йўқ


Руҳий ҳолати бўйича ҳисобда турадими?: q ха q йўқ


Суиқасд турлари:

q механик асфиксия

q заҳарланиш

q юқори даражадаги иссиқлик таъсирида

q ўткир анжомлар билан ўз танасига жароҳат етказиш

q бошқалар


Суиқасд сабаблари:

q руҳий касаллик

q оиладаги келишмовчилик

q руҳиятдаги ўзгариш

q ўсмирларни ота-оналари томонидан жазоланишидан қўрқиши

q шахсда туғма ва орттирилган касалликлар йиғиндиси

q ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик таъсирида

q ўтказилган тазйиқ остида

q моддий етишмовчилик

q ўқиш ёки иш жойидаги келишмовчиликлар

q ишқий муносабатлар

q қариндошлари, дўстлари, бошқа шахслар билан келишмовчилик

q шаъни ва қадр-қиммати камситилган ёки номусига тегилганлиги

q узоқ давом этган жисмоний касаллик таъсирида

q қарзни қайтара олмаганлиги

q содир этган ножўя қилмишидан уялиш ва қўрқиш оқибатида

q туҳмат ва ҳақорат таъсирида

q ўзгаларга таъсир ўтказиш мақсадида

q жавобгарликдан қутилиш мақсадида

q маиший муаммолар

q ижтимоий муаммолар


Суиқасд қилинган жой:

q яшаш манзилида

q кўчада

q иш ёки ўқиш жойида

q бошқа жойда



Биринчи ёрдам кўрсатган тиббиёт муассасаси

_____________________________________________________________________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 670-модда