Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2018 й. 644-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2018 й.

N 644




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК

ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон Фармонига ва "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 37-сон, 991-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори А.А. Камалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 августдаги

644-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги

704-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини

ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. 6-банднинг "в" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "қиймати 4 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "миллий валютада" сўзларидан кейин "қиймати 8 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"миллий валютада, қиймати 8 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Обод қишлоқ" дастури тўғрисида" 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармонида кўрсатилган лойиҳалар учун - 8 фоизли пункт миқдорида";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "миллий валютада" сўзларидан кейин "қиймати 8 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги" сўзлари қўшилсин;

бешинчи хатбошидаги "хорижий валютада" сўзларидан кейин "қиймати эквивалентда 8 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"хорижий валютада, 2017 йил 5 сентябргача иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобига ажратилган валюта кредитлари бўйича - белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида".


2. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"35. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Жамғарма компенсациялари:

миллий валютада ажратиладиган, қиймати 8 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида - 5 фоиз пункти миқдорида;

миллий валютада ажратиладиган, қиймати 8 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган туманларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони билан тасдиқланган "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар учун - 8 фоизли пункт миқдорида;

миллий валютада, қиймати 8 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги, жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобига ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга - банкнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида;

хорижий валютада ажратиладиган, қиймати эквивалентда 8 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги, тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизи, бироқ 3 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;

хорижий валютада - 2017 йил 5 сентябргача иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобига ажратилган валюта кредитлари бўйича - белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида берилади".


3. Қуйидаги мазмундаги 40-1-банд қўшилсин:

"40-1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобига иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун 2017 йил 5 сентябргача ажратилган валюта кредитлари бўйича компенсация бериш юзасидан мурожаатлари тижорат банкининг филиали томонидан қабул қилинади ва бир кун муддатда кейинчалик Жамғармага юбориш учун бош тижорат банкига берилади".


4. 60-банддаги "Кредитлар бўйича компенсация бериш тўхтатилган ва бекор қилинган" сўзлари "Кредитлар бўйича компенсация бериш Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг қарорларига мувофиқ тўхтатилган ва муддатидан олдин бекор қилинган" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 август















































Время: 0.1968
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск